ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИНГАН СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ОРГАНЛАРИ ВА СИНОВ ЛАБОРАТОРИЯЛАРИ (МАРКАЗЛАРИ) ФАОЛИЯТИНИ ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИДАН ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 20 апрелда 1472-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 3 ноябрдаги 589-сонли «Аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1472-2, 19.11.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сонли «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» қарорига асосан буюраман:
1. Аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Р. БЎРИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 1 февраль,
24-ОС/АИЛ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 123-модда; 2007 й., 25-26-сон, 268-модда)