ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИНГАН СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ОРГАНЛАРИ ВА СИНОВ ЛАБОРАТОРИЯЛАРИ (МАРКАЗЛАРИ) ФАОЛИЯТИНИ ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИДАН ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 20 июнда 1472-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 3 ноябрдаги 589-сонли «Аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1472-2, 19.11.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 235-сонли қарорига асосан буюраман:
1. «Ўзстандарт» агентлиги Бош директорининг 2005 йил 1 февралдаги 24-ОС/АИЛ-сонли буйруғи билан тасдиқланган (2005 йил 20 апрель, рўйхат рақами 1472) Аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларига иловага* асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб, ўн кун ўтганидан сўнг кучга киради.
«Ўзстандарт» агентлиги Бош директори в.б. А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 21 май,
245-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 268-модда)