Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШГА МУҲТОЖ МЕҲНАТ БИЛАН БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ МЕТОДИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

Вазирлар Маҳкамасининг
Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш МЕТОДИКАСИ

1. Умумий қоидалар

2. Методикада фойдаланиладиган асосий атамалар ва тушунчалар

3. Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли сонини ҳисоблаб чиқиш тартиби

3.1. Меҳнат ресурслари сонини аниқлаш

3.2. Меҳнат билан бандлар сонини аниқлаш

3.2.1. Расмий секторда банд бўлганлар сонини аниқлаш

3.2.2. Норасмий секторда банд бўлганлар сонини аниқлаш ва ҳисоблаб чиқиш

3.2.3. Меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошираётган шахслар сонини аниқлаш

3.3. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сонини аниқлаш

3.4. Мустақил равишда иш қидираётган шахслар сонини аниқлаш

4. Аҳолининг меҳнат билан бандлигини ўрганиш тартиби

5. Меҳнат ресурслари балансларини ишлаб чиқиш

5.1. Меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб баланси

5.2. Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси

5.3. Меҳнат ресурсларининг прогноз баланси

1-ИЛОВА
Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) тоифаларини ҳисобга олиш шакллари

2-ИЛОВА
Меҳнат ресурслари баланси ва унинг кўрсаткичларини ҳисоблаш схемаси

Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2017
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда меҳнат бозоридаги вазиятни сифатли ва холисона баҳолаш, ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолининг амалдаги сонини халқаро стандартларга мувофиқ аниқлаш, меҳнат билан бандликни таъминлаш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кўрсатиб ўтилган Методика 2007 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.
тасдиқланган Методика асосида ишсизларнинг (ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларнинг) сонини минтақалардаги туманлар ва шаҳарлар бўйича аниқланишини таъминласин;
Ушбу Методика Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли сонини минтақалар бўйича ҳисоблаб чиқиш ва шу асосда меҳнат ресурсларининг тегишли балансини ишлаб чиқиш тартибини белгилайди.
Мустақил равишда иш қидираётганлар сони ишга жойлаштиришга эҳтиёж сезадиган аҳолининг ҳисобланган сонидан (мазкур Методиканинг 3-бандида кўрсатилган формула бўйича аниқланган) ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларида расман ишсизлар сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар сонини чиқариб ташлаш йўли билан қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Маълумотлар ва мазкур Методикага мувофиқ амалга оширилган ҳисоб-китоблар асосида мазкур Методикага 1-иловада келтирилган кўрсаткичлар тизими бўйича меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб, ҳисобот прогноз баланслари ишлаб чиқилади.
мазкур Методиканинг 3.2.1-бандида кўрсатилган иш билан банд бўлганлар тоифаларининг сони тўғрисида давлат статистика ҳисоботининг дастлабки маълумотлари;
3.2.2-бандга мувофиқ аниқланган норасмий секторда иш билан банд бўлган шахслар сони ва мазкур Методиканинг 3.2.3-бандига мувофиқ аниқланган чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар сони;
мазкур Методиканинг 3.3-бандига мувофиқ аниқланган иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони;
мазкур Методиканинг 3 ва 3.4-бандларига мувофиқ аниқланган иш билан банд бўлмаган аҳоли сони;
мазкур Методика 3.2.3-бандининг «б» қисмига мувофиқ аниқланган эмигрант меҳнатчилар сони. Бунда туманлар, шаҳарлар, вилоятлар бўйича меҳнат ресурслари баланси ҳисоб-китобида иш билан бандлик бўйича уй хўжаликларини ўрганиб чиқишга киритилган меҳнат эмиграцияси юзасидан модул саволларига жавоблар бўйича олинган чет элдаги мигрант меҳнатчилар тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олинади.
Меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб баланси мазкур Методикага 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ҳудудлар бўйича ишлаб чиқилади.

Т/Р

Тоифалар ва кўрсаткичлар номи

Ҳисобга олиш шакллари

I. Иш билан таъминланган аҳоли

1. Иқтисодиётнинг расмий сектори

1.1.

Ёлланиб ишлайдиганлар.

Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т, 1-т (қх), 1-мб, 1-мб (сх), 1-мб (вэс), 1-вэд, 1-фермер шакллари.

1.1.1.

Доимий ишчилар.

Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т, 1-т (қх), 1-мб, 1-мб (сх), 1-мб (вэс), 1-вэд, 1-фермер шакллари.

1.1.2.

Вақтинчалик ишчилар.

Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т, 1-т (қх), 1-мб, 1-мб (сх), 1-мб (вэс), 1-вэд, 1-фермер, шу жумладан фуқаровий-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишлайдиган ишчилар, шакллари.

1.1.3.

Мавсумий ишчилар.

Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т, 1-т (қх), 1-мб, 1-мб (сх), 1-мб (вэс), 1-вэд, 1-фермер шакллари.

1.2.

Хусусий корхоналар эгалари (иш берувчилар), шу жумладан фермерлар.

Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т, 1-т (қх), 1-мб, 1-мб (сх), 1-мб (вэс), 1-вэд, 1-фермер шакллари.

1.3.

Кооперативлар ва ширкатлар аъзолари.

Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т (қх) шакли.

1.4.

Юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари аъзолари.

Давлат статистика ҳисоботи (№1-деҳқон шакли), аҳоли бандлигига кўмаклашиш туманлар (шаҳарлар) марказлари маълумотлари.

1.5.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар ишчилари.

Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т шакли.

1.6.

Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар сифатида расман рўйхатдан ўтказилган фуқаролар.

Солиқ органларида (ДСҚ) рўйхатдан ўтказиш маълумотлари, иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш маълумотлари.

1.7.

Ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотлар ишчилари.

Маъмурий ҳисобот маълумотлари.

2. Иқтисодиётнинг норасмий сектори

2.1.

Юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмаган деҳқон хўжаликлари аъзолари.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) маълумотлари.

2.2.

Уйда пулли хизматлар кўрсатиш билан банд бўлган шахслар (энагалар, уй хизматчилари, уй ошпазлари, ҳайдовчилари, қоровуллари ва бошқалар).

Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) маълумотлари.

2.3.

Жисмоний шахсларда ҳақ тўлаш ҳисобига ишлайдиган шахслар.

Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) маълумотлари.

2.4.

Оила бошлиқларига уларнинг тадбиркорлик фаолиятига ёрдам берадиган оила аъзолари.

Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) маълумотлари.

2.5.

Тегишли рўйхатдан ўтмасдан ишлайдиган тадбиркорлар.

Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) маълумотлари.

3. Иш билан таъминланган аҳолининг бошқа тоифалари

3.1.

Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар.

Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш ва меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича махсус ўрганиб чиқиш маълумотлари (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги); Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги маълумотлари; умуман республика бўйича меҳнат ресурслари балансини ҳисоб-китоблашда фойдаланиладиган Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги маълумотлари.

II. Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар)

II.1.

Ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирувчи машғулотга эга бўлмаган, мустақил равишда иш изловчи ва бундай иш таклиф этилса, ишга жойлашишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли ёшдаги вақтинча иш билан банд бўлмаган шахслар.

Статистика маълумотлари ва иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш маълумотлари (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) асосида ҳисоблаш йўли билан аниқланади.

II.2.

Расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туманлар (шаҳарлар) марказлари маълумотлари.

III. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли

III.1.

Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ҳамда иш ҳақига ёки меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар.

Давлат статистика ҳисоботи маълумотлари (Давлат статистика қўмитаси).

III.2.

Уй бекалари ва болани парвариш қилувчи ишламайдиган аёллар.

Давлат статистика ҳисоботи маълумотлари (Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги).

III.3.

Ишламайдиган учинчи гуруҳ ногиронлари.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари.

III.4.

Ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаган, шунингдек мол-мулк ва кўчмас мулкдан даромад оладиган ишламайдиган шахслар.

Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) маълумотлари.

IV. Меҳнат ресурслари

IV.1.

Меҳнат ресурслари.

Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони ва меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишловчилар сони йиғиндиси сифатида аниқланади (Давлат статистика қўмитаси).

ТКўрсаткичлар номиҲисоблаш методи Ўзбекистон Республикаси бўйича жами, минг кишиҚорақалпоғистон Республикаси Андижон вилоятиБухоро вилоятиЖиззах вилоятиҚашқадарё вилоятиНавоий вилоятиНаманган вилоятиСамарқанд вилоятиСурхондарё вилоятиСирдарё вилоятиТошкент вилоятиФарғона вилоятиХоразм вилоятиТошкент шаҳри
123456789101112131415161718
01Меҳнат ресурслари жами02 + 11-сатрлар йиғиндиси
шу жумладан:
02Иқтисодий фаол аҳоли03 + 08-сатрлар йиғиндиси
шундан:
03Иш билан банд аҳоли04 + 05 + 06 + 07 сатрлар йиғиндиси
шу жумладан иқтисодиёт секторлари бўйича:
04Расмий сектордастатистика ҳисоботлари маълумотлари бўйича
05Норасмий сектордаўрганиб чиқиш маълумотлари бўйича
06Хорижга ишга кетганларидоравий ҳисоб ва ўрганиб чиқиш маълумотлари бўйича
07Бошқалар маъмурий ҳисоб маълумотлари бўйича
08Ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар)09 + 10-сатрлар йиғиндиси
шундан:
09Ишсиз сифатида расман рўйхатдан ўтказилганларБандликка кўмаклашиш марказлар ҳисоби маълумотлари бўйича
10Мустақил иш қидирувчиларстатистика ва ўрганиб чиқиш маълумотлари бўйича ҳисоблаш
11Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли12 + 16 + 14 + 15-сатрлар йиғиндиси
шундан:
12Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ҳамда иш ҳақига ёки меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар.статистика маълумотлари бўйича
13Уй бекалари ва болани парвариш қилувчи ишламайдиган аёллар.статистика ва ўрганиб чиқиш маълумотлари бўйича
14Ишламайдиган учинчи гуруҳ ногиронлари.идоравий ҳисоб маълумотлари бўйича
15Ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаган, шунингдек мол-мулк ва кўчмас мулкдан даромад оладиган ишламайдиган шахслар.ўрганиб чиқиш маълумотлари бўйича

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази