Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат нотариал идоралари нотариуслари (бундан кейинги ўринларда нотариуслар деб юритилади) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
3. Қонуннинг 5-моддасига асосан нотариус ўз фаолиятида мустақил бўлиб, бу фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига амал қилади.
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахслар амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг махфийлигини бузган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
ўзига мурожаат қилган барча шахслар учун Қонунда назарда тутилган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, нотариал ҳаракатни амалга ошириш жойи қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно;
7. Қонуннинг 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
15. Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ нотариус жисмоний ва юридик шахслардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилганда, нотариус кўрсатган муддатда тақдим этилиши керак. Бу муддат бир ойдан кўп бўлмаслиги керак.
28. Нотариуслар Қонуннинг 6-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахсларга уларнинг ёзма аризасига мувофиқ ҳамда суд, прокуратура, тергов органларининг қарор ёки ажрим шаклида ёхуд процессуал қонунларда белгиланган бошқа тартибда расмийлаштирилган талабномаларига асосан реестрлардан кўчирмалар (суд, прокуратура, тергов органларига реестрдан кўчирманинг ксеронусхаси) беради. Реестрларнинг асл нусхаларини бериш ман этилади.
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг ер майдони ёки уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми миқдори тўғрисидаги маълумотлари ўртасида фарқ мавжуд бўлса, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар нотариал идорада қолдирилади.
Қонуннинг 31-моддасига асосан манфаатдор шахс тасдиқлашни сўраётган ҳуқуқ ёки факт устида даъволашиш учун судга мурожаат қилиш истагидаги бошқа манфаатдор шахснинг аризасига кўра нотариал ҳаракатни амалга ошириш ўн кун муддатга кечиктирилганда, ушбу муддат ичида мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ҳақида нотариус томонидан Тизимга маълумот киритилади. Агар бу муддат ичида ариза тушганлиги ҳақида суддан маълумот олинмаса, нотариус томонидан тақиқ олиб ташланганлиги ҳақида Тизимга маълумот киритилади ва нотариал ҳаракат амалга оширилади.
Мазкур Йўриқноманинг 532, 74, 78 ва 80-бандлари талаблари кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда тасдиқлашга нисбатан татбиқ этилмайди.
Рўйхатнинг 2 ва 5-бандлари ёки Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 2 ва 3-бандлари асосида шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини;
Рўйхатнинг 9 — 11-бандлари ёки Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 6-банди асосида доимий прописка қилинган шахслар битим расмийлаштирилган кунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг маълумотномалари асосида уч йил давомида лавозимда бўлганлигини текширади.
Рўйхатнинг 2 ва 5-бандлари ёки Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 2 ва 3-бандлари асосида шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини;
Рўйхатнинг 9 — 11-бандлари ёки Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 6-банди асосида доимий прописка қилинган шахслар битим расмийлаштирилган кунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг маълумотномалари асосида уч йил давомида лавозимда бўлганлигини текширади.
5011. Рўйхатнинг 8-бандида назарда тутилган фуқаролар, яъни илгари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган — ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилганидан кейин доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келган фуқаролар уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиб олиш мақсадида нотариусга мурожаат қилганда, нотариус ички ишлар органларининг доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.
5014. Мазкур Йўриқноманинг 5013-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган битимлар тарафлар ўртасида тўлов мажбуриятларини кечиктириш шарти билан тузилган тақдирда, ушбу битимларни тасдиқлаган нотариус томонидан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги маълумотлар Тизимга киритилади.
62. Фуқаролик кодексининг 224-моддасига мувофиқ агар умумий улушли мулк иштирокчиси уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг ўзига тегишли бўлган улушини бошқа шахсга сотаётган бўлса, умумий улушли мулкнинг қолган иштирокчиларининг ҳаммасига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга эканликларини ёзма равишда билдириши лозим.
Агар сотувчининг аризаси унинг илтимосига кўра Қонуннинг 73-моддасига асосан битимни тасдиқлайдиган нотариус томонидан умумий улушли мулк иштирокчисига топширилган бўлса, унинг бир нусхаси уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми олди-сотди шартномасининг нотариусда қоладиган нусхасига тикиб қўйилади.
Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотномалар Тошкент шаҳрида — 2017 йил 1 июлдан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 2018 йил 1 июлдан эътиборан нотариус томонидан Тизим орқали автоматик тарзда олинади.
Мазкур банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар юридик шахсга тегишли бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги юридик шахс таъсисчиларининг умумий мажлис баённомаси ёки ягона таъсисчининг қарори тақдим этилган тақдирда талаб этилмайди.
113. Мазкур Йўриқноманинг 112-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган эр ёки хотин имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш эр ёки хотиннинг нотариал идорага шахсан ўзи келган ҳолларда талаб этилмайди. Бунда, нотариус эр ёки хотиннинг шахсини аниқлайди, имзонинг ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томонидан берилганлигини ҳамда туғилган йилини кўрсатади.
Мазкур банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар юридик шахсга тегишли бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги юридик шахс таъсисчиларининг умумий мажлис баённомаси ёки ягона таъсисчининг қарори тақдим этилган тақдирда талаб этилмайди.
Фуқаролик кодексининг 541-моддасига асосан ижарага берилаётган мол-мулк топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида топширилиши лозимлиги тарафларга тушунтирилади ва бу ҳақда шартнома матнида кўрсатилади.
1401. Мазкур Йўриқноманинг 140-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилганда, нотариус ушбу корхонанинг бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини Тизим орқали текширади.
152. Фуқаролик кодексининг 512-моддасига асосан рента шартномасига мувофиқ бир тараф (рента олувчи) кўчмас ёки кўчар мол-мулкни бошқа тарафга (рента тўловчига) беради, рента тўловчи эса олинган мол-мулк ўрнига рента олувчига вақти-вақти билан белгиланган пул суммаси ёки уни таъминлаш учун бошқа шаклда маблағ бериш тарзида рента тўлаш мажбуриятини олади.
168. Фуқаролик кодексининг 55-моддасига мувофиқ юридик шахс тугатилаётганда (суд тартибида, ихтиёрий равишда), кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулк шу мол-мулкка ашёвий ҳуқуқларга ёки ушбу юридик шахсга нисбатан мажбурий ҳуқуқларга эга бўлган муассисларга (иштирокчиларга), агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, топширилади ва улар ўртасида тақсимланади.
170. Фуқаролик кодексининг 732-моддасига мувофиқ қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
172. Қарз шартномаси бўйича қарз олган шахс томонидан тўлов муддати ўтказиб юборилганда, Қонуннинг 73-моддасига мувофиқ қарз берувчининг илтимосига кўра нотариус қарздорга мулкни қайтариш ёки қарз суммасини қайтариб бериш тўғрисидаги қарз берувчининг аризасини қарз олган тарафга аризани топшириш нотариал ҳаракатини амалга ошириши ва бу ҳақда гувоҳнома бериши мумкин. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда эса нотариус Қонуннинг 76—80-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 январдаги 26-сонли қарори билан тасдиқланган Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 19-модда) мувофиқ ижро хатини ёзади.
178. Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган васиятноманинг биттадан нусхаси васият қилувчи доимий прописка қилинган жойдаги давлат нотариал идорасига сақлаш учун кечиктирмай юборилиши шарт. Ушбу васиятнома васиятномаларни ҳисобга олиш алифбо китобига киритилиши лозим. Бу ҳақда шу куннинг ўзида Тизимга тегишли маълумот киритилади.
180. Фуқаролик кодексининг 134-моддасига асосан бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
181. Фуқаролик кодексининг 129-моддасига асосан ўз хусусиятига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган битимни, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа битимларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди.
186. Фуқаролик кодексининг 505-моддасига мувофиқ ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсаси кўрсатилмаган ҳадяни вакил томонидан амалга ошириш ишончномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
201. Фуқаролик кодексининг 140-моддасига мувофиқ ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги ҳаракатларни шахсан амалга ошириши шарт. Башарти, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, у ҳаракатларни амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин.
205. Қонуннинг 52-моддасига мувофиқ мерос очилган жойдаги нотариус, башарти қонун бўйича меросхўрларнинг ёки васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчиларнинг, кредиторлар ёки давлатнинг манфаатлари учун зарур бўлса, жисмоний ва юридик шахсларнинг хабарига кўра ёки ўз ташаббуси билан мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради.
Нотариус Фуқаролик кодексига кўра мол-мулкни ишончли бошқариш муассиси сифатида иштирок этиб, ишончли бошқарувчи билан мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини тузади.
238. Фуқаролик кодексининг 1157-моддасига мувофиқ агар қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам меросхўрлар бўлмаса ёки меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади.
Фуқаролик кодексининг 1134-моддасига мувофиқ қонун бўйича ворисликда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари, бир тарафдан, фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошлари, иккинчи тарафдан, туғишган қариндошларга тенглаштириладилар.
323. Қонуннинг 74-моддасига асосан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш мажбурият бажариладиган жойдаги нотариус томонидан амалга оширилади. Фуқаролик кодексининг 246-моддасига асосан мажбуриятни бажариш жойи аниқланади. Агар мажбуриятни бажариш жойи қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгилаб қўйилган бўлмаса ва мажбуриятнинг моҳиятидан ёхуд иш муомаласи одатларидан ёинки одатда қўйиладиган бошқа талаблардан англашилмаса, ижро қуйидаги жойларда амалга оширилиши керак:
373. Қонуннинг 93-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида нотариал ҳаракатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш пайтида халқаро шартноманинг қоидалари қўлланилади.