1. Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — Давлат активларини бошқариш агентлиги) томонидан хусусийлаштириш тартибида сотилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотларининг қолган асосий воситалари бюджет ташкилотлари томонидан юқори ташкилот билан келишган ҳолда, юқори ташкилот бўлмаган тақдирда — қонунчиликка мувофиқ мустақил равишда сотилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг умумфуқаро фойдаланишда бўлган ва бўшаётган автомототранспорт воситалари қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин, истисно тариқасида, ушбу Низомнинг 8-банди талабларини ҳисобга олган ҳолда, Мудофаа вазирлиги томонидан ташкиллаштириладиган ёпиқ аукцион савдолари орқали сотилади. Бунда уч ой муддат давомида автомототранспорт воситалари ёпиқ аукционда сотилмаган ёки ёпиқ аукционда қатнашиш бўйича аризалар келиб тушмаган тақдирда, мазкур автомототранспорт воситалари умумий тартибда «E-auksion» электрон савдо платформасининг оммавий савдоларига чиқарилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/273/0552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ушбу Низомнинг 5-банди биринчи хатбошида назарда тутилган бинолар ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларни) сотишдан тушган маблағлар Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасининг ҳисобрақамларида жамланади ва улар, сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, Агентлик томонидан хусусийлаштиришдан тушган маблағлар сифатида тақсимланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини сотишдан тушган маблағлар бюджет ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар «E-auksion» электрон савдо платформаси томонидан автоматик тарзда қуйидаги тартибда тақсимланади:
(8-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 августдаги 462-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2020 й., 09/20/462/1139-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Бюджет ташкилотларига йўналтириладиган маблағлар ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан фаолият ихтисослигига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга (шу жумладан автомототранспорт воситаларини сотиб олишга), шунингдек кредиторлик қарзни (мавжуд бўлганда) тўлашга йўналтирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Асосий воситаларни балансда сақловчи иштирокида Агентлик билан харидор ўртасида тузилган асосий воситаларнинг олди-сотди шартномаси ва асосий воситаларнинг чиқиб кетганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ушбу Низомнинг 5-банди биринчи хатбошида назарда тутилган бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини балансдан ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Давлат унитар корхоналарининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари) Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан хусусийлаштириш тартибида сотилади, ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/273/0552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ушбу Низомнинг 12-банди биринчи хатбошида назарда тутилган бинолар ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларни) сотишдан тушган маблағлар Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасининг ҳисоб рақамларида жамланади ва улар, сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, Агентлик томонидан хусусийлаштиришдан тушган маблағлар сифатида тақсимланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Асосий воситаларни балансда сақловчи иштирокида Агентлик билан харидор ўртасида тузилган асосий воситаларнинг олди-сотди шартномаси ва асосий воситаларнинг чиқиб кетганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ушбу Низомнинг 12-банди биринчи хатбошида назарда тутилган давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини балансдан ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 15-бандида:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябдаги 279-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги Низомнинг 17-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 майдаги 135-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 269-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат автомототранспорт воситаларини сотиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат автомототранспорт воситаларини жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1995 йил 18 августдаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 8-сон, 29-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат автомототранспорт воситаларини сотиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1996 йил 19 сентябрдаги 326-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 9-сон, 26-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришни тартибга солиш тўғрисида» 2003 йил 13 январдаги 12-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 4-модда).