Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини ва уларнинг ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 апрелдаги 146-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбоши ва 1995 йил ноябрдаги 436-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.1 Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхонаси (элчихонаси ва миссия) га (кейинги ўринларда «дипломатик ваколатхона» деб аталади), хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасаси (бош консуллиги, вице-консуллиги ёки консуллик агентлиги) га (кейинги ўринларда «консуллик муассасаси» деб аталади) хорижий давлатнинг органлари сифатида, дипломатик ваколатхоналар ходимларга ва консуллик муассасалари ходимларига уларнинг функцияларини амалга оширишлари учун ушбу Низомда назарда тутилган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқлари берилади, улар дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясига ҳамда консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенциясига, халқаро урф-одатларга, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланади.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/859/2096-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 568-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон)
3.7. 3.6.-банд қоидалари дипломатик почтани бир марта ташиш учун тайинланган вақтинчалик курьерларга (ad hoc дипломатик курьерларга) нисбатан ҳам қўлланади, улардаги эслатиб ўтилган дахлсизлик ҳуқуқлари бундай курьер томонидан унга юкланган дипломатик почта белгиланган жойга етказиб берилган вақтда тўхтатилади.
3.16. Ушбу Низомнинг 3.8, 3.9, 3.11, 3.12 ва 3.13-бандларида назарда тутилган дахлсизлик ҳуқуқлари ва имтиёзлар дипломатик ваколатхона бошлиғи, дипломатик персонал аъзоларининг улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига, агар оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаса, татбиқ этилади.
3.17. Дипломатик ваколатхонанинг маъмурий-техник персонали аъзолари ва уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаса ёки Ўзбекистонда доимий яшамаса, 3.1, 3.8, 3.9, 3.10, 3.11-бандларда (3.11-бандда кўрсатилган имтиёзларнинг дастлабки жойлашиб олиш учун мўлжалланган товарларга нисбатан қўлланишини истисно қилган ҳолда), 3.13 ва 3.15-бандларда (Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ва маъмурий юрисдикциясидан дахлсизлик ҳуқуқининг фақат хизмат вазифаларини бажараётган маъмурий-техник персонал ходимлари томонидан содир этилган хатти-ҳаракатларгагина татбиқ қилиниши истисно қилган холда) назарда тутилган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар.
4.7. Ушбу Низомнинг 2.5, 2.6, 3.1-бандларида назарда тутилган дахлсизлик ҳуқуқлари ва имтиёзлар консуллик муассасасига нисбатан ҳам қўлланади.
4.9. Консуллик муассасаси ўз ҳукумати билан, ўз давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси билан, шунингдек ўз давлатининг учинчи давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан ушбу Низомнинг 3.3-бандида назарда тутилган тартибда алоқа боғлаши мумкин.
4.10. Ушбу Низомнинг дипломатик почта ва дипломатик курьер тўғрисидаги 3.5 ва 3.6-бандларида назарда тутилган дахлсизлик ҳуқуқлари ва имтиёзлар консуллик вализасига ва консуллик курьерига нисбатан ҳам қўлланади. Консуллик вализасида расмий фойдаланиш учун мўлжалланган расмий хат-хабарлар, ҳужжатлар ва буюмлардан ташқари бошқа нарсалар бор деб ҳисоблаш учун жиддий асослар мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари ваколатли органлар иштирокида консуллик вализасини очишни талаб қилишга ҳақлидир. Бундай талабни бажариш рад этилган тақдирда вализа жўнатувчига қайтариб юборилади.
5.3.1. Консуллик хизматчиси ёки хизмат кўрсатувчи персонал кўрсатма беришдан бош тортиши мумкин эмас, 5.3.3-кичик бандда қайд этилган ҳоллар бундан мустасно.
5.5. Консуллик муассасасининг мол-мулкини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиши, шунингдек консулликнинг мансабдор шахсларига божхона имтиёзлари бериш тартиби ушбу Низомнинг 3.11-бандига мувофиқ белгиланади.
6.4. Ушбу Низомда кўрсатилган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланувчи шахсларга мансублик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган ҳужжатлар билан тасдиқланади, 3.18, 3.19 ва 6.1-бандларда кўрсатилган шахслар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 декабрдаги 543-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)