1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 февралдаги ЎРҚ-819-сонли «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2023 йил 29 августдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасида маҳсулотлар, хизматлар ва бошқа объектларни (матнда бундан кейин «маҳсулотлар» деб юритилади) сертификатлаштиришнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини, шунингдек сертификатлаштириш иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилмоқда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«сертификатлаштириш миллий тизими» — давлат миқёсида амал қиладиган, сертификатлаштириш ўтказишда ўз тартиб ва бошқарув қоидаларига эга бўлган тизим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«маҳсулотларни сертификатлаштириш» (матнда бундан кейин «сертификатлаштириш» деб юритилади) — маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга оид фаолият;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«мувофиқлик сертификати» — сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«мувофиқлик белгиси» — муайян маҳсулот ёхуд хизмат аниқ стандартга ёки бошқа норматив ҳужжатга мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга қўйиладиган, белгиланган тартибда рўйхатга олинган белги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«бир турдаги маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) сертификатлаштириш тизими» — айни бир хил стандартлар ва қоидалар қўлланиладиган муайян маҳсулотлар, ишлар ёки хизматларга тааллуқли сертификатлаштириш тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«сифат бўйича эксперт-аудитор» — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш ва текшириш соҳасидаги ишларни олиб бориш учун тегишли малакаси бўлган мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органи» — белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатланган маҳсулот ва сифатни бошқариш тизимини баҳолашни сертификатлаштириш органлари топшириғига биноан амалга оширувчи орган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«назорат йўсинидаги текширув» — белгиланган талабларга мувофиқлигини сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш чоғида тасдиқлаш мақсадида сертификатланган маҳсулот, сифатни бошқариш тизимини ёки ишлаб чиқаришни, сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини такрорий баҳолаш таомили.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сонли Қонунига мувофиқ хатбошилар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Сертификатлаштиришнинг мақсад ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатлаштириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда атроф муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотлар реализация қилинишини назорат этиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотларнинг жаҳон бозорида рақобат қила олишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат корхоналари, қўшма корхоналар ва тадбиркорлар халқаро миқёсдаги иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорликда ва халқаро савдо-сотиқда иштирок этишлари учун шароит яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчини тайёрловчининг (сотувчининг, ижрочининг) виждонсизлигидан ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатлаштириш мажбурий ва ихтиёрий тусда бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатлаштириш соҳасидаги муносабатлар мазкур Қонун ва унга мувофиқ чиқариладиган Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Башарти, халқаро шартнома ёки битимда сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома ёки битимнинг қоидалари қўлланилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.02 Сертификатлаштириш бўйича органлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази (матнда бундан кейин «Ўздавстандарт» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг миллий сертификатлаштириш органидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатлаштириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади, сертификатлаштириш ўтказиш юзасидан умумий қоидаларни белгилайди, улар тўғрисида расмий ахборотлар эълон қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш дастурларининг лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда уларни Ҳукумат муҳокамасига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларига қўшилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, шунингдек сертификатлаштириш натижаларини ўзаро эътироф этиш тўғрисида битимлар тузади, сертификатлаштириш масалалари бўйича бошқа давлатлар билан ўзаро муносабатларда ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбурий равишда сертификатланадиган маҳсулотларнинг рўйхатини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органларини, синов лабораторияларини (марказларини), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органларини, шунингдек сифат бўйича эксперт-аудиторларни аккредитация қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатланган маҳсулотларнинг, сифатни бошқариш тизимларининг, аккредитация қилинган сертификатлаштириш органларининг, синов лабораторияларининг (марказларининг), сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг Давлат реестрини юритади, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотини ҳамда бундай маҳсулотни тайёрлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
(5-модда иккинчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар ва синов лабораториялари (марказлари) сертификатлаштириш қоидаларига риоя этиши устидан ва сертификатланган маҳсулотлар устидан давлат текшируви ва назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларининг нормалари бузилганлиги учун мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгиларини бекор қилади ҳамда амал қилишини тўхтатиб қўяди, сертификатлаштириш органларининг аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини бекор қилади, синов лабораторияларининг (марказларининг) фаолиятини тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт» сертификатлаштириш соҳасидаги фаолиятини молиявий таъминлаш манбаи — давлат бюджети маблағи, шунингдек «Ўздавстандарт» агентлиги кўрсатаётган хизмат учун олинадиган ҳақдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли сертификатлаштириш тизими белгилаган тартибда аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари) муайян маҳсулотларнинг синовини ёки муайян синов турини амалга оширадилар ҳамда сертификатлаштириш мақсадлари учун баённомалар берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт» ўз вазифаларининг бир қисмини бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига ва синов лабораторияларига (марказларига) ўтказишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Сертификатлаштириш объектлари ва субъектлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотлар (шу жумладан дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулотлар), хизматлар, шунингдек сифат тизимлари сертификатлаштириш объектлари ҳисобланади.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатлаштириш субъектлари — юридик шахслар сертификатлаштириш миллий тизими доирасида сертификатлаштириш тизимлари тузишлари мумкин. Юридик шахсларнинг сертификатлаштириш тизимлари «Ўздавстандарт» белгилаган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.03 Сертификатлаштириш фаолиятига талаблар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БОБ. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ФАОЛИЯТИГА ДОИР УМУМИЙ ТАЛАБЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқлангани тақдирда сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификати беради, тайёрловчи ана шу сертификат асосида мувофиқлик белгисини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатлаштириш тизимида фойдаланиладиган мувофиқлик сертификатларининг, аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг намуналари, миллий мувофиқлик белгисининг шакллари ва ҳажмлари «Ўздавстандарт» томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик белгилари, сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалари «Ўздавстандарт» томонидан белгиланган тартибда Давлат реестридан ўтказилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилмаган мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик белгилари, сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ҳақиқий эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлик сертификатидан, мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳамда сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини аризачи бошқа юридик ёки жисмоний шахсга бериши ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аккредитация қилинган сертификатлаштириш субъектлари ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган сертификатлаштириш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда уларнинг сертификатлаштириш муайян тизимидаги ваколатларини белгиловчи ҳужжат асосида амалга оширади.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Сертификатлаштириш тўғрисида ахборот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт» тайёрловчиларни (ижрочиларни), сотувчиларни, истеъмолчиларни ва бошқа манфаатдор шахсларни сертификатлаштиришнинг амалдаги тизимлари, уларнинг органлари, синов лабораториялари (марказлари), экспертлар тўғрисида, шунингдек мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик белгилари ва уларни қўллаш қоидалари тўғрисида хабардор этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатлаштириш органлари аризачига унинг талабига биноан маҳсулотни сертификатлаштириш учун керакли ахборотни беришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачи сертификатлаштириш органининг талабига биноан сертификатлаштириш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиши шарт, тижорат сири ҳисобланган маълумотлар бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.04 Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БОБ. МАҲСУЛОТЛАРНИ МАЖБУРИЙ ВА ИХТИЁРИЙ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Мажбурий сертификатлаштиришни жорий этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий сертификатлаштиришни ўтказиш ишларини ташкил этиш «Ўздавстандарт» зиммасига ёки унинг топшириғига биноан бошқа сертификатлаштириш органларига (уларни албатта аккредитация қилган ҳолда) юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш ёки сақлаш хавфсизлигини таъминловчи талаблар бўлмаган тақдирда давлат бошқарувининг тегишли органи бундай талабномаларни кечиктирмай ишлаб чиқиши ва амалга киритиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий сертификатлаштириш ишлаб чиқаришни текширишни, маҳсулот хусусияти норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун уни синашни, назорат йўсинидаги текширувни ва сертификатланган маҳсулот устидан назоратни ўз ичига олади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Синовлар аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари) томонидан тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган усулларда, бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда эса тегишли сертификатлаштириш органлари ишлаб чиққан усулларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки унинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган (бекор қилинган) бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунга хилоф тарзда мувофиқлик белгиси босилган маҳсулотларни реализация қилиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни реализация қилувчи тайёрловчилар (тадбиркорлар):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни сертификатлаштиришга тақдим этишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатланган маҳсулотни сертификатлаш органларининг ўзи ёки улар эътироф этган органлар берган сертификат мавжуд бўлган тақдирдагина реализация қилишлари ва унинг норматив ҳужжатлар талабларига мос бўлишини таъминлашлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатланган маҳсулотни, башарти, у норматив ҳужжат талабларига мувофиқ келмаса, шунингдек сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёхуд унинг амал қилиши сертификатлаштириш органининг қарори билан тўхтатиб қўйилган ёки бекор қилинган бўлса, реализация қилишни тўхтатиб қўйишлари ёки тугатишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни сертификатлаштирувчи ва сертификатланган маҳсулотни назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари ўз ваколатларини монеликсиз бажаришлари учун шароит яратишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатланган маҳсулот ишлаб чиқаришнинг техникавий ҳужжатларига ёки технологик жараёнига киритилган ўзгартишлар ҳақида сертификатлаштириш органини белгиланган тартибда хабардор этишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илова қилинган техник ҳужжатда маҳсулот мувофиқ келиши лозим бўлган сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотларни ҳамда норматив ҳужжатларни кўрсатишлари ва бу маълумотлар истеъмолчи (харидор, буюртмачи) эътиборига етказилишини таъминлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Четдан олиб келинадиган ва четга олиб чиқиб кетиладиган маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш учун тузиладиган контрактлар (шартномалар) шартида маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи, «Ўздавстандарт» томонидан берилган ёки эътироф этилган мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари бўлиши назарда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари ёки бошқа давлатларнинг «Ўздавстандарт» томонидан эътироф этилган мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари аризачи (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан божхона назорати органларига юкка тааллуқли божхона декларацияси билан биргаликда тақдим этилади ва улар маҳсулотни республика ҳудудига олиб киришга рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Четдан олиб келинаётган маҳсулотнинг хавфсиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда божхона назорати органлари бу хусусда «Ўздавстандарт»ни хабардор этадилар ҳамда маҳсулотни сертификатлаштиришдан ўтказиш ёки чет эл сертификатини эътироф этиш тўғрисидаги масала сертификатлаштириш миллий тизими қоидаларига мувофиқ ҳал этилгунга қадар бу маҳсулотни четдан олиб киришни тақиқлаб қўядилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Мажбурий сертификатлаштириш ишларининг давлат томонидан молиявий таъминоти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги ишлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатлаштиришни ривожлантиришнинг истиқболларини, уни ўтказиш қоидалари ва тавсияларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатлаштириш соҳасида расмий ахборотлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро (минтақавий) сертификатлаштириш ташкилотлари ишида қатнашиш ҳамда чет эл миллий сертификатлаштириш органлари билан биргаликда ишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатлаштириш юзасидан халқаро (минтақавий) қоидалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатлаштириш юзасидан умумдавлат аҳамиятига молик илмий-тадқиқот ишлари ва бошқа ишлар олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан ҳамда сертификатланган маҳсулот устидан давлат текшируви ва назорати олиб бориш ишлари давлат томонидан молиявий таъминланади.
(Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонунига мувофиқ 161-модда билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Ихтиёрий сертификатлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай маҳсулот норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ эканлигини тасдиқлаш учун у юридик ва жисмоний шахснинг ташаббуси билан ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Ихтиёрий сертификатлаштиришни амалга оширувчи субъектлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ихтиёрий сертификатлаштиришни «Ўздавстандарт» белгилаб қўйган тартибда аккредитация қилинган юридик ва жисмоний шахслар амалга оширишга ҳақлидир.
(21-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.04.00 Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Сертификатлаштириш органларининг ва синов лабораторияларининг (марказларининг) жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатлаштириш органи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мувофиқлик сертификатини асоссиз ва қонунга хилоф тарзда берганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризачига нисбатан қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар қилганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризачининг тижорат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор этганлик учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аккредитация қилинган синов лабораторияси (маркази) сертификатлаштириш органига синовларнинг натижалари ҳақида нотўғри маълумот берганлик учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.04.00 Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлиги