Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ПЕНСИЯЛАР, НАФАҚАЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ҲАМДА РЕСПУБЛИКАНИНГ БЮДЖЕТ МУАССАСАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШ ҲАҚИ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА» 1995 ЙИЛ 16 АВГУСТДАГИ ПФ–1213-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сон, «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ-229-сонли қарорларига мувофиқ ҳамда халқ таълими ва тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этилганлиги муносабати билан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда республиканинг бюджет муассасалари ва ташкилотларида иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида» 1995 йил 16 августдаги ПФ-1213-сон Фармони 8-бандининг барча турдаги тиббиёт муассасалари ва умумтаълим мактабларига тааллуқли бўлган қисми 2006 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 апрель,
ПФ-3730-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 114-модда)