Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2013 21.02.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1548
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори , 21.02.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1548
Kuchga kirish sanasi
03.03.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2013
Ҳужжат 18.08.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 21 февралда 1548-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2013 йил 14 октябрдаги 273-В-5, 97-сонли «Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1548-5, 19.11.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сонли «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сонли «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Илова қилинаётган «Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низом» тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидаги қарорлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг «Тижорат банклари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес субъектларини бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кредитлаш тартиби тўғрисида низом» (янги таҳрири)ни (2001 йил 3 октябрь, рўйхат рақами 1074 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 19-сон) тасдиқлаш тўғрисидаги 2001 йил 14 сентябрдаги 203-В, 108-сонли қарор;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тижорат банклари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес субъектларини бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кредитлаш тартиби тўғрисида низом»(янги таҳрирда)га ўзгартиришларни тасдиқлаш тўғрисидаги (2003 йил 25 сентябрь, рўйхат рақами 1074-1 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 17-18-сон) 2003 йил 12 сентябрдаги 203-В-1, 108-сонли қарор;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тижорат банклари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес субъектларини бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кредитлаш тартиби тўғрисида Низом»га қўшимча ва ўзгартиришларни тасдиқлаш тўғрисидаги (2004 йил 7 апрель, рўйхат рақами 1074-2 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 14-сон, 175-модда) 2004 йил 24 январдаги 203-В-2, 24-сонли қарор;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тижорат банклари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик бизнес субъектларини бюджетдан ташқари жамғармаларининг кредит линиялари ҳисобидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом»га ўзгартиришни тасдиқлаш тўғрисидаги (2004 йил 13 декабрь, рўйхат рақами 1074-3 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 50-сон, 503-модда) 2004 йил 29 ноябрдаги 203-В-3, 128-сонли қарор.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 31 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
273-В-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 31 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк Бошқаруви ва
Молия вазирлиги томонидан
2005 йил 31 декабрдаги 273-В,
111-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Микрокредитбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида
(низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сонли қарори (рўйхат рақами 1548-1, 08.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сонли «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сонли «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларини бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда Микрокредитбанкнинг кредит линиялари ҳисобидан кредитлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сонли қарори (рўйхат рақами 1548-1, 08.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрофирма — банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони ишлаб чиқариш тармоқларида йигирма кишидан; хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларида ўн кишидан; улгуржи ва чакана ҳамда савдо умумий овқатланиш тармоқларида беш кишидан ошмайдиган корхона;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик корхона — банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
енгил ва озиқ-овқат саноатида, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноати ҳамда қурилиш материаллари саноатида юз кишидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларида эллик кишидан; фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида йигирма беш кишидан ошмайдиган корхона;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжалиги — оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирадиган ва реализация қиладиган, юридик шахсни ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда фаолият юритадиган оилавий майда товар хўжалиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжалиги — юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи мустақил хўжалик юритувчи субъект;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ташқари жамғармалар — Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда собиқ «Бизнес Фонд»га қарашли кредит линияларини АТ «Микрокредитбанк»га қайтарилиши натижасида шаклланадиган АТ «Микрокредитбанк» (қуйида — Микрокредитбанк) имтиёзли кредит ресурслари;
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сонли қарори (рўйхат рақами 1548-1, 08.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ташқари жамғарма кредит линияси — бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда Микрокредитбанк томонидан кичик бизнес субъектларини мақсадли асосда кредитлаш учун тижорат банкларига, уларнинг балансида унинг суммасини акс эттирган ҳолда, ажратиладиган маблағлар.
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сонли қарори (рўйхат рақами 1548-1, 08.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгарган тақдирда бюджетдан ташқари жамғармалар, шу жумладан, Микрокредитбанкнинг кредит линияси учун ҳисобланадиган фоиз миқдори ҳамда кичик бизнес субъектларига берилган микрокредитлар ва лизинг хизмати учун ҳисобланадиган фоиз ставкалари ҳам мос равишда ўзгаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур талаб бюджетдан ташқари жамғармалар, шу жумладан Микрокредитбанк билан тижорат банклари ўртасида тузиладиган кредит линияси очиш тўғрисидаги кредит шартномасида, шунингдек, тижорат банки ва кичик бизнес субъектлари ўртасида ушбу кредит линияси ҳисобидан кредит бериш ҳамда лизинг компаниялари ва кичик бизнес субъектлари ўртасида тузиладиган лизинг шартномасида белгилаб қўйилган бўлиши лозим.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сонли қарори (рўйхат рақами 1548-1, 08.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар қуйидаги мақсадларга берилиши мумкин эмас:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тамаки ва алкоголли ичимликлар ишлаб чиқаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо-воситачи корхоналар айланма маблағларини шакллантиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо объектларини қуришни молиялашга, аҳолига ҳар хил ўйинлар кўринишидаги хизматларни кўрсатиш ва улар учун ускуналар сотиб олишга, қимор ўйинларини ташкил этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий харажатларни тўлашга, шу жумладан, хизмат автомобиллари таъминотига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идора учун мебель сотиб олишга, уяли телефон, пейжер сотиб олишга, алоқа хизматлари учун тўловга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Янги ташкил этилган кичик бизнес субъектларга дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар бериш ва қайтарилишининг шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар собиқ «Бизнес-Фонд»га тегишли кредит линиялари маблағларини Микрокредитбанкга қайтарилиши натижасида шаклланадиган имтиёзли кредит ресурслари ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сонли қарори (рўйхат рақами 1548-1, 08.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар фақат янгидан очилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 6 ойдан ошмаган давр мобайнида кредит олиш учун тегишли хизмат кўрсатувчи банкга буюртма берган юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг фаолиятини бошлаш учун айланма маблағларни шакллантиришга, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, асбоб-ускуналар сотиб олиш учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу микрокредитларни олишда ходимларининг 50 фоизидан ортиғини ногиронлар, шу жумладан Кўзи ожизлар жамияти аъзолари ташкил этган кичик бизнес субъектлари устуворликка эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналар устав капитали шакллангандан кейин ташкил этилишлари муносабати билан уларга ушбу микрокредитлар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари ва микрофирмаларга энг кам ойлик иш ҳақининг 150 бараваригача миқдорда ҳамда кичик корхоналар ва фермер хўжаликларига энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваригача бўлган миқдорда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлардан фойдаланганлик учун фоиз миқдори Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 1/6 қисмини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга кредитлар қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз 3 йилгача бўлган муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантириш учун берилган микрокредитлар бўйича фоизлар ушбу кредитлар берилган кундан бошлаб ҳисобланади ва 12 ой муддат ўтгач ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур микрокредитлар учун ҳисобланган фоизлар дастлабки 12 ой давомида тижорат банклари даромад (фойда) солиғи ҳисоблаш базасига киритилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Микрокредитбанк кредит линияси маблағлари ҳисобидан Микрокредитбанкнинг ўз мижозларига дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга берилган кредитлар учун ҳисобланган фоизлар банкнинг ихтиёрида қолдирилади ва унинг балансида ўрнатилган тартибда акс эттирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сонли қарори (рўйхат рақами 1548-1, 08.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кичик бизнес субъектлари томонидан дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар беришни сўраб уларга хизмат кўрсатувчи банкларга мазкур Низомнинг 60-бандида келтирилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Акциядорлик-тижорат Микрокредитбанкнинг кредит линиялари ҳисобидан лизинг компанияларига лизингни амалга ошириш учун кредит линиялари очиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тижорат банклари томонидан собиқ «Бизнес-Фонд»га тегишли кредит линиялари маблағларини Микрокредитбанкга қайтарилиши натижасида шаклланадиган имтиёзли кредит ресурсларининг бир қисми кичик бизнес субъектларига имтиёзли лизинг хизматлари кўрсатиш мақсадларида фойдаланиш учун лизинг компанияларига кредит линияларини очишга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Микрокредитбанк кредит линиялари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган кичик бизнес субъектларига имтиёзли лизинг хизмати кўрсатилади. Бунда лизинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади, унинг ½ қисми Микрокредитбанк маржасини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Лизинг компаниялари Микрокредитбанк кредит линиялари ҳисобидан юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектларига фақат саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги соҳасига хизмат кўрсатувчи муқобил машина-трактор паркларига техника ва ускуналарни лизинг асосида етказиб бериш учун имтиёзли лизинг хизмати кўрсатишда фойдаланишлари мумкин. Бунда ходимларининг 50 фоизидан ортиғини ногиронлар, шу жумладан, Кўзи ожизлар жамияти аъзолари ташкил этувчи кичик бизнес субъектлари лизинг хизматини олишда устуворликка эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Кредит линияларини очиш учун Микрокредитбанк билан лизинг компанияси ўртасида кредит шартномаси тузилади. Кредит шартномасида очиладиган кредит линиясига хизмат кўрсатишнинг асосий шартлари, имтиёзли фоиз ставкаси миқдори, лизинг компанияси маржаси, Микрокредитбанк билан лизинг компанияси ўртасидаги ўзаро мажбуриятлар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Микрокредитбанк бир ёки бир нечта лизинг компанияси билан кредит линиясини очиш тўғрисида шартнома тузиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Микрокредитбанк билан лизинг компанияси ўртасида тузиладиган кредит шартномасида қуйидаги шартлар белгиланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит линияси суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ажратилаётган кредит линияси ҳисобига лизинг операцияларини амалга оширишга маблағлар ажратишнинг чораклар ва вилоятлар бўйича тақсимоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лизинг компанияси маржаси чегириб ташланган ҳолдаги имтиёзли фоиз ставкаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит линияси маблағларини лизинг компанияси томонидан мақсадли ишлатилиши устидан мониторингни амалга ошириш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Микрокредитбанк томонидан лизинг компанияларига кредит линияси очиш учун тақдим этилган маблағларининг ҳисоби кредит линияси муддатига мос равишда очиладиган 15401 — «Банк бўлмаган молиявий муассасаларга бериладиган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварағида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Микрокредитбанк томонидан лизинг компанияларига кичик бизнес субъектларига лизинг хизмати кўрсатиш мақсадида очилган кредит линияларидаги маблағлар ҳисоби лизинг компанияларининг балансида қонунчиликда белгиланган тартибда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Лизинг хизмати кўрсатиш учун очилган кредит линиялари маблағлари учун фоизлар тўлови кредит линиясига маблағлар ўтказиб берилган куннинг эртасидан бошлаб ҳисобланади ва унинг тўлови ҳар ойда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Лизинг компаниялари Микрокредитбанк кредит линияси маблағларининг кредит шартномасида белгиланган муддатларда ишлатилмаган қисмига кредит шартномаси шартларига мувофиқ Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси миқдорида фоиз тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган мақсадлардан ташқари бошқа мақсадлар учун лизинг хизмати кўрсатилиши кредит линияси маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш деб баҳоланади ва у Микрокредитбанк ва лизинг компанияси ўртасидаги кредит линияси очиш шартномасида белгиланган чораларни кўриш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Микрокредитбанк билан лизинг компаниялари ўртасида кейинги кредит линиялари очилганда янги кредит линияларининг суммалари кўрсатилган ҳолда қўшимча кредит шартномаси расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Кредит линиясининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин лизинг компанияси Микрокредитбанкга кредит линияси маблағларини, тўланмаган фоизлар қолдиғини қўшиб ҳисоблаган ҳолда, лизинг олувчи томонидан лизинг тўловларини ҳақиқатда қайтарилишидан қатъи назар, кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтариб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Лизинг компаниялари Микрокредитбанк кредит линияларини ўзлаштиришнинг аҳволи тўғрисида ҳар чоракда Микрокредитбанкга, лизинг хизмати кўрсатилган кичик бизнес субъектлари рўйхатини илова қилган ҳолда, ахборот тақдим этадилар. Ушбу ахборотлар маълумотлари бўйича ҳар чоракда лизинг компанияси билан Микрокредитбанк ўртасида маблағларни ишлатишни солиштириш далолатномалари тузилади.
(III-бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сонли қарори (рўйхат рақами 1548-1, 08.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси кредит линиялари ҳисобидан оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Оилавий тадбиркорлик жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошириладиган биргаликдаги фаолияти бўлиб, эр-хотин томонидан уларга биргаликдаги умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган умумий мол-мулк негизида амалга оширилади. Оилавий тадбиркорлик эр-хотиннинг ва уларга кўмаклашадиган оила аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Оилавий тадбиркорлик субъекти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эр-хотиндан қайсисининг номига рўйхатга олинган бўлса, у оилавий тадбиркорлик субъекти номидан ишни олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатига олиш вақтида бериладиган гувоҳномада якка тартибдаги тадбиркорлик оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширилиши кўрсатилади. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатига олинганлиги ҳақидаги Гувоҳномада тадбиркорлик фаолияти оилавий тадбиркорлик шаклида юритилиши тўғрисида ёзув бўлмаган ҳолларда, оилавий тадбиркорлик субъекти бошлиғи рўйхатга олувчи органга ушбу гувоҳноманинг «Изоҳлар» графасига бу ҳақда белги қўйиш учун мурожаат қилиши мумкин. Ушбу белгини қўйиш ариза асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Микрокредит олиш учун аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қуйидаги қатламлари устуворликка эга бўладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кам таъминланган оилалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибида ногиронлар, шу жумладан, Кўзи ожизлар жамияти аъзолари, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар билан оғриган шахслар бўлган оилалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибида икки ва ундан ортиқ иш билан банд бўлмаган аъзолари мавжуд оилалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боқувчисини йўқотган оилалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Оилавий тадбиркорлик субъектларини мазкур Низомнинг 28-бандида кўрсатилган оилаларга киритиш фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан оилаларни кўздан кечириш натижаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади ва микрокредит олиш учун тижорат банкига тақдим қилиш учун белгиланган тартибда маълумотнома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар тижорат банклари томонидан Бандлик жамғармаси кредит линияси ҳисобидан берилади. Тижорат банкларида кредит линияси очиш учун банк ва Бандлик жамғармаси ўртасида Бош келишув тузилади, унда ўзаро мажбуриятлар ва очилаётган кредит линиясига хизмат кўрсатишнинг асосий шартлари, оилавий тадбиркорлик субъектларининг кредитланаётган лойиҳаларига талаблар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Бандлик жамғармаси томонидан тижорат банкларида кредит линияларини очиш, кредит ресурсларидан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисоблаш ва тўлаш, кредит ресурсларини қайтариш ва уларнинг ўзаро жавобгарликлари ушбу Низомнинг VI-VII-бўлимларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Бандлик жамғармаси томонидан оилавий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш учун ажратилган кредит ресурслари Бандлик жамғармаси кредит ресурслари умумий миқдорининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Оилавий тадбиркорлик субъектларига бериладиган микрокредитлар миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 150 бараваригача бўлган миқдорини ташкил этади ва улар 2 йилгача муддатга, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитлардан фойдаланганлик учун фоиз миқдори Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 1/4 қисмини ташкил этади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сонли қарори (рўйхат рақами 1548-1, 08.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Микрокредитларни қайтариш, 6 ойлик имтиёзли даврни кўзда тутган ҳолда, оилавий тадбиркорлик субъекти бошлиғи ва тижорат банки ўртасида тузиладиган кредит шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилади. Асосий қарзни қайтариш ва ҳисобланган фоизларни тўлаш кредит шартномасига илова қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан уларга хизмат кўрсатувчи банкларга микрокредитлар беришни сўраб мазкур Низомнинг 59-бандида келтирилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Тижорат банклари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кичик бизнес субъектларига ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва фаолиятини ривожлантириш мақсадлари учун микрокредитлар бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг кредит линиялари ҳисобидан ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва фаолиятини ривожлантириш мақсадлари учун микрокредитлар Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган кичик бизнес субъектларига берилиши мумкин. Бунда ходимларининг 50 фоизи ва ундан ортиғини ногиронлар, шу жумладан, Кўзи ожизлар жамияти аъзолари ташкил этган кичик бизнес субъектлари, ушбу кредит линиялари ҳисобидан микрокредит олишда устуворликка эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кредитлар кичик бизнес субъектларига уларнинг намунавий ёки якка тартибда ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларига ҳамда товарлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси билан боғлиқ бўлган харажатларини молиялашга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кредитлар якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига 5000 АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентидан ҳамда юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига 10 000 АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий ва мақсадли дастурларига хизмат кўрсатувчи банклар билан келишилган ҳолда киритилган юридик шахсларга Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан янги иш ўринларини яратишга мақсадли кредитлар 50 000 АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентигача бўлган миқдорда берилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сонли қарори (рўйхат рақами 1548-1, 08.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва фаолиятини ривожлантириш мақсадлари учун кичик бизнес субъектларини микрокредитлаш банк маржаси қўшиб ҳисобланадиган имтиёзли фоиз ставкаси асосида амалга оширилади. Ушбу микрокредитларга доир имтиёзли фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасига нисбатан қатъий фоизларда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг кредит линиялари ҳисобидан бериладиган ушбу микрокредитлар учун имтиёзли фоиз ставкаси кредитланаётган инвестиция лойиҳаларнинг йўналишидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кенгайтириш, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш, фермерлик иншоотларини қуриш, чорвачилик, паррандачиликни ривожлантириш учун микрокредитлар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 1/3 қисми миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бевосита ишлаб чиқариш соҳаси, яъни маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хом ашё ва материалларни тубдан қайта ишлаш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, касаначилик меҳнатини ташкил этиш, бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш ва қурилиш мақсадлари учун микрокредитлар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 40 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, туризм соҳасини ривожлантириш мақсадлари учун микрокредитлар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 45 фоизи миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий ва мақсадли дастурларига киритилган юридик шахсларга Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 000 АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентидан ортиқ миқдордаги кредитлар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида.
(39-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сонли қарорига (рўйхат рақами 1548-1, 08.08.2006 й.) мувофиқ киритилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан берилаётган ушбу микрокредитлар бўйича банк маржаси имтиёзли фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Бунда банк маржаси ўрнатилган имтиёзли фоиз ставкалари миқдорининг ошишига олиб келмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари томонидан микрокредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, имтиёзли давр белгиланган микрокредитларни истисно қилган ҳолда, ушбу кредит линиялари очилган кундан бошлаб ҳисобланади ва ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзли давр ўрнатилиб берилган микрокредитлар бўйича фоизлар улар берилган кундан бошлаб ҳисобланади ва имтиёзли давр тугаганидан кейин ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Деҳқон ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишга бериладиган микрокредитлар, қоида тариқасида, 2 йилдан кам бўлмаган муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан бериладиган бошқа барча микрокредитлар 3 йилгача бўлган муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кичик бизнес субъектларига берилган кредитларнинг қайтариш муддатини узайтиришга рухсат берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан очилган кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш ва улар бўйича имтиёзли давр белгилаш шартлари бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган низомларида белгилаб қўйилган қоидалардан келиб чиққан ҳолда, тижорат банки ва бюджетдан ташқари жамғарма ўртасида тузиладиган Бош келишувда белгилаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Кичик бизнес субъектлари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан ўз ишлаб чиқаришини кенгайтириш ва фаолиятини ривожлантириш мақсадлари учун микрокредитлар беришни сўраб, уларнинг ташкилий ҳуқуқий шаклидан келиб чиққан ҳолда, мазкур Низомнинг 59 ва 60-бандларида келтирилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан тижорат банкларида кредит линияларини очиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Кредит линиясини очиш учун бюджетдан ташқари жамғарма, шу жумладан, Микрокредитбанк ва Бош банк ўртасида Бош келишув тузилади. Бош келишувда бюджетдан ташқари жамғарма ва Бош банк ўртасида очиладиган кредит линиясига хизмат кўрсатишнинг асосий шартлари бўйича ўзаро мажбуриятлар, инвестиция лойиҳаларга бўлган асосий талаблар, инвестиция лойиҳаларнинг ўз-ўзини қоплаш муддатлари билан боғлиқ ҳолда кредитлаш муддатлари, имтиёзли давр бериш шартлари, имтиёзли фоиз ставкаси, банк маржаси, банкларнинг вилоят ва туман бўлимлари томонидан кредитлар бериш борасида ўрнатиладиган лимит (чегара) лар ва бошқа шартлар белгилаб олинади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сонли қарори (рўйхат рақами 1548-1, 08.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Бюджетдан ташқари жамғармалар бир ёки бир неча тижорат банклари билан кредит линиясини очиш тўғрисида Бош келишувларни тузишлари мумкин. Шунингдек, тижорат банклари ҳам бир неча бюджетдан ташқари жамғармалар билан шундай келишувларни тузишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан очилган кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар фақат Фермер хўжаликлари уюшмаси аъзоларига ҳамда деҳқон хўжаликларига, бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан очилган кредит линиялари ҳисобидан кредитлар эса барча кичик бизнес субъектларига маълум муддатлилик, қайтаришлик ва тўловлилик тамойиллари асосида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Бюджетдан ташқари жамғарма ва бош тижорат банки ўртасида Бош келишув имзоланганидан кейин, улар ўртасида кредит линияси очиш тўғрисида кредит шартномаси тузилади. Шунингдек, кредит линиялари очиш учун кредит шартномалари тижорат банкларининг вилоят бўлимлари, агар уларга Бош банк томонидан ушбу ваколат берилган бўлса, ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг вилоят бўлинмалари ўртасида ҳам тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Бош банк билан тузиладиган кредит линияси очиш тўғрисидаги кредит шартномасига қуйидаги шартлар киритилган бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир йиллик кредит линиясининг, унда дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга бериладиган кредитлар учун ажратилган қисмини алоҳида кўрсатган ҳолда ҳамда чораклар ва вилоятлар бўйича бўлинган ҳолдаги миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк маржаси чегирилган имтиёзли фоиз ставкаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит линиялари маблағлари йўналтириладиган мақсадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
берилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Бюджетдан ташқари жамғарма томонидан тижорат банкига кредит бериш тўғрисидаги кредит шартномасида ушбу маблағлар банк томонидан кичик бизнес субъектлари инвестиция лойиҳаларини молиялаш (оилавий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш, дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантириш ёки бошқа) мақсадларига кредит беришда кредит ресурслари сифатида ишлатилиши алоҳида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Кредит шартномаси имзоланганидан кейин бюджетдан ташқари жамғарма ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмай кредит линияси суммасини тижорат банкининг вакиллик ҳисобварағига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кичик бизнес субъектларига берилган кредитлар 22005 — «Бюджетдан ташқари жамғармалардан олинган узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Банклар очилган кредит линияси суммасига Бош келишувда белгилаб қўйилган банк маржаси чегирилган ҳолдаги имтиёзли фоиз ставкаси миқдорида фоизлар ҳисоблайди. Мазкур ҳисобланган фоизлар алоҳида ҳисобварақда жамланади ва кредит шартномасида келишиб олинган муддатларда бюджетдан ташқари жамғарманинг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Кейинги кредит линияларини очиш учун бюджетдан ташқари жамғарма ва тижорат банки ўртасида кредит шартномасига янги кредит линиялари суммаси кўрсатилган қўшимча келишув имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Кредит линиясининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин Бош банк бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларини уларни қарздорлар томонидан амалда қайтарилишидан қатъий назар, ҳисобланган фоизларини қўшган ҳолда, бюджетдан ташқари жамғарманинг банк ҳисобварағига қайтариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан кредит линияси очиш учун берилган маблағлар, агар у мазкур кредит бўйича кафил сифатида иштирок этган бўлса, банк қарздорлар томонидан ушбу кредитнинг қайтарилмаган қисмига тенг миқдорини чегириб ташлаган ҳолда, мазкур маблағларни унинг банк ҳисобварағига қайтариб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Бюджетдан ташқари жамғарма унинг кредит линиялари ҳисобидан кичик бизнес субъектларига берилган микрокредитлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш мақсадида тижорат банкининг ўзида кредит йиғма жилдларини ўрганиш ҳамда тижорат банкининг вакили билан биргаликда, жойларга чиққан ҳолда текшириш ҳуқуқига эга. Ушбу текширишлар натижасида берилган кредитлардан мақсадли фойдаланилмаётганлиги аниқланган ҳолда, бюджетдан ташқари жамғарма тижорат банкидан кредит линиясининг мақсадсиз ишлатилган қисмини муддатидан олдин қайтаришини талаб қилишга ҳақли. Тижорат банки бюджетдан ташқари жамғарманинг ушбу талабини банк ва бюджетдан ташқари жамғарма ўртасида тузилган кредит шартномасида белгиланган шартлар асосида бажаришга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Тижорат банклари бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линияларини ўзлаштириш ҳолати тўғрисида ҳар чоракда бюджетдан ташқари жамғармаларга ва ҳар ойда Марказий банкга, ушбу кредитларни олган кичик бизнес субъектлари реестрини илова қилган ҳолда, ҳисобот тақдим этадилар. Ушбу ҳисоботлардаги маълумотлар асосида ҳар чоракда банк ва бюджетдан ташқари жамғарма ўртасида маблағларнинг ишлатилиши ҳақида ўзаро солиштирув далолатномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кредит бериш тўғрисидаги кичик бизнес субъектларининг буюртмаларини тижорат банклари томонидан кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Кичик бизнес субъектлари бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кредит олиш учун ўзларига хизмат кўрсатувчи банкга мурожаат қилишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кредитлар олиш ҳақидаги буюртмада бюджетдан ташқари жамғарма номи ва сўралаётган кредит суммаси кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари томонидан микрокредитлар олиш учун банкга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрокредит олиш учун кредит буюртмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул оқими таҳлили мажбурий тарзда кўрсатилган бизнес-режа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрокредитнинг қайтарилиш таъминоти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари томонидан микрокредитлар олиш учун банкга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрокредит олиш учун кредит буюртмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул оқими таҳлили мажбурий тарзда кўрсатилган бизнес-режа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
охирги ҳисобот санасига Давлат солиқ хизматининг маҳаллий (туман) идораси томонидан тасдиқланган бухгалтерлик баланси (1-шакл), дебиторлик ва кредиторлик қарзи ҳақидаги маълумотнома (2а-шакл), шунингдек, 90 кундан ортиқ муддатдаги қарздорликни солиштириш далолатномалари, молиявий натижалари ҳақида ҳисобот (2-шакл), деҳқон хўжаликлари ушбу ҳисоботларни тақдим этмайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрокредитнинг қайтарилиш таъминоти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Олинган микрокредитни қайтармаслик хатарининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи тез ва эркин сотилиш талабларига жавоб берадиган таъминотга эга бўлиши керак. Қарз олувчи банкга қуйидаги таъминот турларининг бирини ёки бир нечтасини тақдим этиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи шахснинг кафиллиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслик хатарини суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ҳисобига сотиб олинган мулк, унинг қийматининг 80 фоизи миқдорида мазкур кредит бўйича гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(61-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сонли қарорига (рўйхат рақами 1548-1, 08.08.2006 й.) мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Банклар ўзлари билан доимий алоқага эга бўлган, банк ҳисобварағида мунтазам пул оқими мавжуд, яхши обрў ва кредит тарихига эга қарз олувчиларга, мазкур Низомнинг 60-бандида кўрсатилган таъминотни талаб қилмай, бланкли (ишончли) микрокредит бериш ҳуқуқига эгадирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Кафиллик банк фойдасига кафил ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган ёзма шаклдаги 3 (уч) нусхада кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу шартноманинг охирги бетида кафил ва қарздор имзоларидан кейин, банк томонидан мазкур кафиллик қабул қилинганлиги тўғрисида банк филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр қўйилган ёзув киритилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сонли қарори (рўйхат рақами 1548-1, 08.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Кредит шартномаси тузилганидан сўнг кредит бўлими ходими, муддати ва фоиз ставкасини кўрсатган ҳолда, ссуда ҳисобварағини очиш тўғрисида банк бухгалтериясига кўрсатма беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Микрокредит бериш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қарз олувчига кредит варақчаси очилади ва унинг ёрдамида кредит устидан назорат амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Кичик бизнес субъектларининг Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит линиялари ҳисобидан кредит олиш тўғрисидаги кредит буюртмаларини кўриб чиқишда, кредитни қайтаришнинг таъминоти сифатида, Марказий банкнинг норматив ҳуқуқий ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа таъминот шакллари билан бир қаторда, мазкур жамғарма кафиллиги ҳам қабул қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Кредит сўраб, мазкур Низомнинг 59 ва 60-бандларида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, берилган кредит буюртмаси банкга келиб тушган кундан бошлаб, ушбу аризани банк томонидан кўриб чиқиб, розилик билдириши ёки ёзма равишда асослантирилган рад жавобини бериш муддати қуйидагича белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларининг ҳамда юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар бериш борасидаги кредит буюртмасини кўриб чиқиш муддати 5 иш кунидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа микрокредитларни бериш тўғрисидаги кредит буюртмаларни кўриб чиқиш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Тижорат банки филиали кредит қўмитасининг қарори узил-кесил бўлиб бюджетдан ташқари жамғарма кредит линияси ҳисобидан кредитлар беришни амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан кичик бизнес субъектларини уларга мурожаат қилишини талаб қилиши, шунингдек, тижорат банкларидан мазкур кредитларни ажратишга доир қарорлар ва шу масала билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни талаб қилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Тижорат банки кредит қўмитаси томонидан кичик бизнес субъектининг инвестиция лойиҳаси маъқулланганидан кейин бюджетдан ташқари жамғарманинг кредит линиясида маблағ мавжуд бўлмаса, банк бўлими шу куннинг ўзида Бош банкга ёки ушбу банкнинг вилоят бўлимига мазкур кредит линияси бўйича қўшимча маблағлар ажратиш ҳақидаги буюртмани йўллайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк бўлимининг буюртмаси асосида Бош банк ёки унинг вилоят бўлими буюртма олинган куннинг эртасидан кечиктирмай тегишли бюджетдан ташқари жамғарма кредит линияси ҳисобидан талаб қилинаётган суммани ажратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бюджетдан ташқари жамғарманинг Бош тижорат банкида очилган кредит линиясида маблағлар мавжуд бўлмаса, Бош банк шу куннинг ўзидаёқ бу ҳақда банк бўлимига хабар беради ва бир вақтнинг ўзида, бюджетдан ташқари жамғармага қўшимча маблағлар ажратиш ҳақидаги талабномани жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Тижорат банки филиали бюджетдан ташқари жамғарманинг кредит линиясида маблағлар вақтинчалик мавжуд эмаслиги ҳақидаги хабарни олганидан кейин, ушбу хабар олинган куннинг эртасидан кечиктирмай, қарз олувчини бу ҳақда хабардор қилади. Айни вақтда, банк филиалининг кредит қўмитаси томонидан инвестиция лойиҳалари маъқулланган барча қарз олувчиларнинг номи, уларнинг кредит буюртмаларини банк филиали кредит қўмитаси томонидан маъқулланган санасидан келиб чиққан ҳолда, календарь навбати асосида киритилган рўйхат тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк бўлими томонидан кредит олиш учун навбатда турганлар рўйхати ҳар бир бюджетдан ташқари жамғарма бўйича алоҳида тузилади ва операциялар зали (фронт офис)нинг кўринадиган жойига барчанинг танишиши учун осиб қўйилади. Ушбу рўйхатнинг банк филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган нусхалари тижорат банкининг вилоят бўлимига ва Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига назорат олиб бориш учун тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджетдан ташқари жамғарманинг кредит линиясига маблағ келиб тушганидан кейин, шу кредит линияси ҳисобидан кредитлар бериш қатъий равишда тузилган рўйхат асосида, мазкур кредит линияси ҳисобидан кредитлар олиш учун берилган аризаларнинг санасига мувофиқ, календарь навбати билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Қарздорлар инвестиция лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланганлигига, тақдим этилаётган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилигига, лойиҳаларни амалга ошириш параметрлари техник-иқтисодий асосланишларига мувофиқ ва бизнес-режадан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши борасида амалдаги қонунчиликда белгиланган тарзда жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Микрокредитларни бериш, ҳисобини юритиш ва улардан фойдаланиш мониторингини амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Микрокредитлар мижознинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилган банклар томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Микрокредитлар алоҳида ссуда ҳисобварағини очиш ва ушбу ҳисобварақдан қарздорнинг тўлов топшириқномалари асосида товар-моддий бойликлар учун нақд пулсиз шаклда тўлаш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларига 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида бериладиган, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга ҳамда дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга ажратилган микрокредит умумий суммасининг 50 фоизини нақд пул билан 1,5 йил (18 ой) муддатга беришга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва ривожлантириш учун 10000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача миллий валютада ажратилган микрокредит умумий суммасининг 50 фоизини нақд пул билан 1,5 йил (18 ой) муддатга фақат чорва моллари, парранда, кўчат, уруғлик ва ем-хашакни аҳолидан сотиб олиш учун берилишига рухсат этилади. Бунда саноат йўли билан қайта ишлаш асосида тайёрланган чорва озуқаларини сотиб олиш учун микрокредит ҳисобидан нақд пул берилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик бизнеснинг бошқа субъектларига микрокредитлар нақд пулсиз шаклда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нақд пул билан берилган микрокредитларни қайтариш ва уларнинг нақд пулда берилган қисмига ҳисобланган фоизлар тўлови мажбурий равишда фақат нақд пулда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Якка тартибдаги тадбиркорларга ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектларига берилган микрокредитлар банк балансида 15000 – «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисобварағида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Алоҳида ссуда ҳисобварақлари бўйича тегишли банк ходимининг кўрсатмасига кўра берилган микрокредитларга муддатли мажбуриятномалар расмийлаштирилади ва улар тўла қайтарилгунга қадар 91905 – «Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар ва лизинг бўйича мажбуриятлари» номли кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Микрокредитларни қайтариш муддати келган вақтда қарздорнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида кредитни қайтариш учун маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур кредит муддати ўтган ссудалар ҳисобварағига ўтказилади, улар бўйича муддатли мажбуриятномалар тўлови эса, 2-сон картотека орқали календарь навбатида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Микрокредитбанк томонидан тижорат банкларига кредит линияси очиш учун тақдим этилган маблағларнинг ҳисоби Микрокредитбанкда 14500 — «Бошқа банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварағида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан Микрокредитбанк кредит линияларидаги маблағлар ҳисобини 22006 — «Бошқа банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисобварағида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Тижорат банклари Микрокредитбанк кредит линияларини ўзлаштиришнинг аҳволи тўғрисида ҳар чоракда Микрокредитбанкга, ушбу кредитларни олган кичик бизнес субъектлари рўйхатини илова қилган ҳолда, ахборот тақдим этадилар. Ушбу ахборотлар маълумотлари бўйича ҳар чоракда тижорат банки билан Микрокредитбанк ўртасида маблағларни ишлатишни солиштириш далолатномалари тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Тижорат банки кредит линияларидаги маблағларнинг кичик бизнес субъектларини кредит шартномасида белгилаб олинган шартлар асосида кредитлаш учун ишлатилмай қолган қисмига бюджетдан ташқари жамғармаларга ва Микрокредитбанкга Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси миқдоридан кам бўлмаган миқдорда фоиз тўлайди.
(76—78-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сонли қарори (рўйхат рақами 1548-1, 08.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Тижорат банклари кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторинг ўрнатадилар. Доимий мониторинг қарздорнинг инвестиция лойиҳасини ва кредит шартномаси шартларини амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашишга қаратилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Мониторинг жараёнида мижознинг хўжалик-молиявий фаолияти, унинг томонидан тузилган шартнома (буюртма)лар асосида маҳсулот етказиб бериш мажбуриятларининг бажарилаётганлиги, ишлаб чиқариш ҳажми, ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотишлар, муомала харажатлари, фойда, ўзининг мавжуд айланма маблағлари динамикаси, товар-моддий бойликлар захираси ҳолати, айланма маблағларнинг айланиши таҳлил қилинади. Банк қарздорнинг кредитга қобилиятлилигининг доимий мониторингини амалга оширади ва уни қарздор учун очилган махсус жилдда тизимлаштириб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкга берилган гаровнинг ҳолати ва берилган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланилаётганлиги жойига чиқиб текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган ҳолда, банк қарздорни бундан кейин кредитлашни рад этишга, қарздордан кредит суммасини муддатидан олдин қайтариб олишга ва ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган шартлар асосида жарима белгилашга ва муддатидан олдин ундириб олишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Қарздор томонидан олинган кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида келишилган муддатда қайтарилмаса, банк Фуқаролик кодексининг 280-моддаси иккинчи қисми асосида, мустақил равишда судга мурожаат қилмасдан, гаров мулкини тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Қарздор кредит бўйича қарзи ва ҳисобланган фоизларни кредит шартномаси шартлари асосида тўлашдан ёки гаров шартномаси шартлари асосида гаров мулкини банк тасарруфига беришдан бош тортган ҳолда, банк ушбу микрокредитни қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ундиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Қарз олувчининг таъминоти микрокредит бўйича асосий қарздорлик ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, банк, мазкур қарзни қайтаришни қарз олувчининг ликвидли мол-мулки, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари, транспорт воситалари, компьютер ҳамда корхона ва ташкилотларнинг бошқа ликвидли активлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган «Банкларни кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш Тартиби»га мувофиқ амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо ва саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 31 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси Г. САИДОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 31 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси раиси в.б. Н. ҚОСИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 31 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 31 декабрь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 60-модда; 31-32-сон, 326-модда; 2007 й., 45-сон, 461-модда; 2009 й., 1-2-сон, 8-модда, 52-сон, 585-модда)