1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотлаштириш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 11 декабрдаги 561-II-сонли «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Қонуннинг мақсади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун ахборот мажмуи фаолиятининг иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий асосларини, унинг Ўзбекистон Республикасида тутган ўрни ва аҳамиятини белгилайди, ахборот эгалари ва ахборотдан фойдаланувчилар бўлмиш давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Қонуннинг амал қилиш соҳаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун давлат органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотларни тўплаш, жамғариш, қайта ишлаш, узатиш, қўллаш ва рухсат этилмаган танишувдан сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимларини, маълумотлар базалари ва банкларини, ахборотларни қайта ишлаш ва узатишнинг бошқа тизимларини яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларига нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун бошқа қонунларнинг (оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда бошқа қонунларнинг) таъсири остидаги ахборотга, ҳужжатлаштирилмаган ахборотга, шунингдек муаллифлик ва патент ҳуқуқи меъёрлари билан тартибга солинадиган муносабатларга тааллуқли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлатнинг ахборотлаштириш соҳасидаги сиёсатининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси республикани ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган ҳамда реал илмий-техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқлайдиган Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш концепциясида белгиланиб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва жамоат органларининг, фуқароларнинг, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг (матнда бундан кейин «ташкилотлар» деб юритилади) ахборотга бўлган эҳтиёжини ҳар томонлама қондиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни бир тартибга солишни, стандартлаштиришни, ягона ахборот майдони яратишни ҳамда республика жаҳон ахборот ҳамжамиятига кириши учун шароит яратишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада яратилаётган ва четдан келтирилаётган техник, дастурий ва технологик ахборот воситалари ҳамда ресурсларини сертификация қилишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланган, ишлаш бобида мукаммал ва ишончли ахборот инфраструктурасини шакллантиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштиришнинг техник асосларини таркиб топтиришда республиканинг суверен ҳуқуқлари ва минтақавий тузилмаларнинг манфаатларига риоя этишни, ахборот тизимларини ташкил этиш ва амал қилиш жараёнида уларнинг ўзаро ҳамжиҳат ҳаракат қилишларини йўлга қўйишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикадаги ишлаб чиқариш, бошқарув, илмий ва ижтимоий соҳаларда электроника, ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситаларининг янги намуналарини яратиш ҳамда жорий этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштиришнинг бир ерда ҳаддан зиёд қуюқлашуви ва ахборот соҳасида яккаҳокимлик қилинишининг олдини олиш асосида ахборотлаштиришни жадал ривожлантириш, ахборот жараёнларини давлат томонидан марказлаштирилган тартибда пул билан таъминлаш ва идора этиш усулларидан ташкилотларнинг мустақиллигига ва тадбиркорликка ўтиш учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш дастури учун давлат тасарруфида бўлмаган маблағларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий фойдаланувчининг қурби етадиган истиқболли ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга қаратилган илмий-техник ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устувор ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ахборот тизимларини ривожлантиришга қаратилган иқтисодий рағбатлантириш ва имтиёзлар тизимини, шунингдек бошқа чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот ресурсларини яратиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси манфаатларига, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларига риоя этиш мақсадида ахборотларни ҳамда уларни қайта ишлаш воситаларини ҳимоя қилиш йўлларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ахборот ресурсларининг асралиши, жамғарилиши ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштиришнинг жамият ривожига таъсирини ўрганишни ва баҳолашни назарда тутади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БОБ. АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ МАЖМУИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг ахборот мажмуи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг ахборот мажмуи давлат органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот тизимларидан ташкил топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика, ҳудудий, тармоқ, маҳаллий ахборот тизимлари ва шохобчалари, шунингдек уларда ишлатиладиган алоқа воситалари республика ахборот мажмуининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу ахборот тизимлари ташкилий-таркибий хусусиятларига, мавзусига технологик ва бошқа белгиларига қараб шакллантириладиган ҳужжатлаштирилган ахборотларга қайта ишлов берилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Давлат органларининг ахборот тизимлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика бюджети ҳисобидан вужудга келтирилган ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолият кўрсатишини таъминловчи ахборотларга ишлов бериш тизимлари, маълумот базалари ва банклари, эксперт ва ахборот-қидирув тизимлари ҳамда шохобчалари Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ахборот тизимига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ҳудудий ахборот тизимлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий ахборот тизимлари маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг таҳлил этиш ва бошқариш вазифаларини таъминлаш учун ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Тармоқлар ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқлар ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари вазирликлар ва идоралар, мулк шаклидан қатъи назар, концернлар, корпорациялар, ишлаб чиқариш бирлашмалари, ташкилотлар ва корхоналарнинг ишлашини таъминловчи ахборотларга ишлов бериш тизимларидан, маълумот базалари ва банкларидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автоматлаштирилган кредит-банк ва биржа тизимлари ҳамда пулсиз муомала тизимлари ҳам тармоқ ахборот тизимларига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Автоматлаштирилган кредит-банк ва биржа тизимлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автоматлаштирилган кредит-банк ва биржа тизимлари ўзаро ҳисоб-китоблар жадал ўтказилишини таъминлаш, кредит-молия операцияларини амалга ошириш, шунингдек биржа фаолиятини, брокерлик ва маклерлик хизматларини автоматлаштириш, солиқ ва аудиторлик фаолиятларини амалга ошириш (бюджетларни, капитал маблағларни, солиқ назоратини шакллантириш) учун тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пулсиз муомаланинг автоматлаштирилган тизимлари кредит карточкалари ва пулсиз молия ҳужжатларининг бошқа турларидан фойдаланган ҳолда ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказишда аҳолига қулайлик яратиш мақсадларида Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банки тизими, шунингдек бошқа банклар, манфаатдор вазирликлар ва идоралар асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Ахборот узатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ, ҳудудий ва давлат ахборот тизимлари ўртасида ахборотлар узатиш зарур рўйхат, маълумотлар таркиби ва ҳажмлари доирасида олдиндан келишган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Хусусий ва давлат тасарруфида бўлмаган бошқа ахборот тизимлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларнинг (Ўзбекистон Республикаси, бошқа давлатлар фуқароларининг) ахборот тизимлари ўз маблағлари ҳисобига ташкил этилади ва улар томонидан белгиланган тартибда рухсатнома олинган тақдирдагина ишлатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тасарруфида бўлмаган ахборот тизимлари ўз муассисларининг маблағлари ҳисобига ташкил этилади ва улар томонидан ахборот маҳсулотлари яратиш ва хизматлари ташкил этиш учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Алоқа ва маълумотлар узатиш тизимлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоқа ва маълумотлар узатиш тизимлари ахборотлаштиришниннг коммуникациявий асоси ҳисобланади. Мазкур тармоқлар алоқага қўшилиш, маълумотларни қабул қилиш ва узатишга оид халқаро стандартлар ва протоколлар талабларига риоя этиш асосида тузилади, улар эса алоқа тармоқлари тузилмасининг янги турларини яратиш ва ахборот хизматининг янги турларини ташкил этиш имкониятини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизматларнинг янги турлари ахборот эгаларининг ташаббуси билан ҳам, ахборотлардан фойдаланувчиларнинг ташаббуси билан ҳам жорий этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоқа ва маълумотлар узатиш тизимларини барпо этиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек уларнинг фаолиятини тўхтатиш қоидалари мазкур тизимлардан фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли давлат органлари томонидан ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Ахборотлаштиришда тизим, дастур ва тармоқ таъминоти бирлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотлаштиришда тизим, дастур ва тармоқ таъминоти бирлиги ахборотлаштириш жараёнларининг давлат томонидан тартибга солиниши принципларига, шунингдек ахборот воситалари ва маҳсуллари ишлаб чиқаришда ҳамда улардан фойдаланишда ягона стандартларга, сифат сертификатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқарувининг махсус органлари фаолиятига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БОБ. АХБОРОТЛАШТИРИШ ИНФРАСТРУКТУРАСИ ВА САНОАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Ахборотлар инфраструктураси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ахборотлар инфраструктурасини — ахборотларни қайта ишловчи ва ахборотга оид бошқа хизмат кўрсатувчи, автоматлаштирилган тизимларга сервис хизмати кўрсатувчи; ходимлар ва фойдаланувчиларга ўргатувчи; маслаҳат берувчи ва услубиятга доир ишларни бажарувчи, фойдаланувчиларга ахборот хизмати кўрсатиш сифатини оширишга доир бошқа ёрдамчи фойдали фаолиятни амалга оширувчи мулкчиликнинг барча шаклларидаги илмий ва ишлаб чиқариш тузилмалари ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотлар инфраструктураси соҳасида ташкилотлар амалга оширадиган фаолият халқ хўжалиги тизимида «Ахборот хизмати» ёрдамчи тармоғи сифатида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Ахборотлаштириш саноати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари томонидан, шунингдек уставида ахборотлаштириш маҳсулоти ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш назарда тутилган, юридик шахслар, шу йўналишда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар томонидан ахборотлаштириш маҳсулоти ишлаб чиқариш — ахборотлаштириш саноатидан иборат иқтисодий фаолият тармоғини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотлаштириш саноатининг дастурлари, моддий, техникавий, молиявий, ташкилий ва ўзга хил ресурслари давлат статистика органларида ҳисобга олинмоғи лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат статистика органларига бериладиган маълумотлар рўйхати ва уларни тақдим этиш шакллари ахборотлаштириш саноати субъекти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш билан бир вақтда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Ахборот мажмуининг техника базаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ахборот мажмуининг техника базаси замонавий компьютер техникасини, дастурий маҳсулларни, коммуникация ва алоқа воситаларини ўз ичига олади. Техника базаси рухсатномалар, шартномалар ҳамда битимлар асосида республикада чиқариладиган ва республикага олиб келинадиган дастурий-аппарат воситалари негизида вужудга келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Ахборотлар, ахборотлаштириш маҳсулотлари ва ахборот хизматлари бозори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотлар, ахборотлаштириш маҳсулотлари ва ахборот хизматлари бозори ушбу Қонуннинг қоидалари ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилади. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик шахслар, шунингдек жисмоний шахслар ахборотлар, ахборотлаштириш маҳсулотлари ва ахборот хизматлари бозорида тенг мавқели шериклар сифатида қатнашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот маҳсулотлари ва ахборот хизматларининг сифати ва бошқа истеъмол хусусиятлари давлат стандартларида, техникавий шартларда ёхуд техник топшириқларда ёки бевосита уларни ишлаб чиқариш учун тузилган шартномада белгилаб қўйилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV БОБ. АХБОРОТЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ БОШҚАРУВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат бошқарув органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотлаштириш соҳасидаги бошқарувни Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси амалга оширади. Ахборотлаштирииш маҳсуллари ва тизимларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш учун махсус хизматлар — Дастурий маҳсуллар давлат реестри, Маълумот базалари давлат реестри ва Ахборот тизимлари давлат реестри ташкил этилади. Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар фаолияти натижасида ҳосил қилинган ва Давлат реестрларида қайд этилган дастурий маҳсуллар ва маълумотлар базаларининг жамламаси Дастурий-ахборот маҳсулотлари миллий фондини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Давлат бошқарув органларининг ахборотлаштириш соҳасидаги ваколатлари ва масъулияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат бошқарув органларининг ваколатларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатининг асосларини ишлаб чиқиш, давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотлаштириш захираларини ҳосил этиш ҳамда улардан фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириб бориш, субъектларнинг ахборотлаштириш соҳасидаги муносабатларга тааллуқли ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш соҳасидаги умумдавлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқаришга раҳбарлик қилиш, ана шу мақсадлар учун ажратилган маблағларни тақсимлаш, истиқболга мўлжалланган ахборот технологиялари соҳасида илмий тадқиқотларни, лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва рағбатлантириш, уларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарув органларини ахборотлар билан таъминлаш тартиби ва шартларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоматлаштирилган ахборот ва ахборот-ҳисоблаш тизимлари ҳамда тармоқлари яратишни, шу жумладан уларни ҳисобга олиш, сертификациялаш ҳамда лицензия беришни тартибга солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш инфраструктурасининг умумий коммуникация муҳитини ва бошқа таркибий қисмлари яратилишини таъминлаш, ахборотлаштириш соҳасидаги бозор омилларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш соҳасидаги лойиҳалар ва таклифларни экспертизадан ўтказиш, бу соҳада тармоқ ҳужжатлари ва стандартларининг ягона тизимини жорий этиш ҳамда уларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш соҳасида хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда илмий-техникавий алоқаларни уйғунлаштириш киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқарув органлари томонидан ҳужжатларни бир хиллаштириш тизимининг таркиби, давлат ва жамоат фаолиятининг барча соҳаларида тўпланадиган ҳамда ишлов бериладиган ахборотларга, шунингдек одамларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари муҳофаза ҳамда ҳимоя этилишини таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган хусусий шахслар тўғрисидаги ахборотларга доир классификаторлар, стандартлар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Дастурий маҳсулларни экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотлаштириш маҳсулларининг рақобат қобилиятини таъминлаш ва унинг сифатига давлат таъсирини кучайтириш, шунингдек ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида ана шундай маҳсуллар экспертизадан ўтказилади ва сертификацияланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий маҳсулларни экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш Дастурий маҳсулларнинг давлат реестри ва Маълумот базалари давлат реестри асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий маҳсуллар давлат реестрининг, Маълумот базалари давлат реестрининг меъёрий-техник базаси, экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш қоидалари халқаро меъёрлар ва битимларга мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Ахборотлаштириш соҳасидаги фаолиятни рағбатлантириш ва давлат томонидан тартибга солиб бориш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқарув органлари ахборот технологияси, ахборотлаштириш саноати яратувчиларини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлайдилар, илмий тадқиқотлар ва ишлаб чиқаришнинг устувор йўналишлари ривожлантирилишини рағбатлантирадилар, ахборот маҳсулларининг рақобат қобилиятини оширишга кўмаклашадилар, мутлақо янги ечимларни патентлашни ва ахборот технологияларини ўзлаштиришни таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунда белгиланган ҳолларда давлат органлари муайян ахборот технологиялари, маҳсуллари ва ахборот хизматларининг экспорти ва импортини, уларнинг ички бозорда сотилишини чеклашга, шунингдек ишлаб чиқарувчилар зиммасига стандартлаштириш ва сифатнинг зарур даражасини таъминлаш вазифасини юклашга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки бўлган ахборот ресурсларини шакллантириш ва уларни фойдаланувчиларга бериш ишларини ташкил этиш ана шундай ахборот ресурсларига доир ишларни бажариши лозим бўлган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қаторига қўшилиши мумкин бўлган ахборот турлари ва ахборот ресурсларининг таркибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V БОБ. АХБОРОТЛАР ВА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ РЕЖИМИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Ахборотдан фойдаланишнинг ҳуқуқий режими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгилаб берилган ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ ҳолда ахборотлаштириш соҳасида ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари сифатида иш кўрадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотдан фойдаланишнинг ҳуқуқий режими давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида чиқарадиган Ўзбекистон Республикасининг ҳужжатларида ва меъёрий ҳужжатларида, ахборотлаштириш соҳасидаги муносабатлар қатнашчиларининг шартнома ва битимларида белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотлардан фойдаланувчилар тоифаси ва ахборотларни қўриқлаш тартиби мазкур Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминловчи бошқа қонун ҳужжатлари билан белгилаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Ахборотларга нисбатан мулкчилик ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот давлат органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолият маҳсули сифатида моддий ёки интеллектуал мулк объекти бўлиши мумкин. Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар ахборотларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланадиган мулкий ҳуқуққа эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлаштирилган ахборот мулк объекти сифатида алоҳида ҳужжат ёки ҳужжатлар тўплами шаклида (кутубхона, архив, фонд, билимлар базаси ва бошқа шаклларда) намоён бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот эгаси ўз мулкининг объектига нисбатан ҳар қандай қонуний хатти-ҳаракатларни содир этиши, шунингдек ахборотга эгалик қилувчи, ундан фойдаланувчи ёки уни тасарруф этувчи шахсни тайинлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан ахборот яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот яратишга доир шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотга нисбатан мулкдорлик ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш шартини ўзида акс эттирган олди-сотдига, етказиб беришга доир шартнома ёки бошқа келишув шартномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меросга олиш ва тортиқ қилиш ахборотга нисбатан мулкдорлик ҳуқуқи пайдо бўлишига асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотга нисбатан мулкдорлик ҳуқуқини рўёбга чиқаришнинг ўзига хос жиҳатлари амалдаги муаллифлик ҳуқуқига доир қонунлар билан белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки ҳисобланган ахборотга ҳимоя сертификатига эга бўлган тизимлардагина қайта ишлов берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автоматлаштирилган ахборот тизимлари ёрдамида киритиладиган ва узатиладиган ҳужжатларнинг юридик кучи электрон имзо билан тасдиқланиши мумкин. Электрон имзонинг юридик кучи автоматлаштирилган тизимда имзоларнинг бир хиллигини таъминловчи сертификацияланган дастурий-техника воситалари мавжуд бўлган тақдирда эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Ахборотга нисбатан мулкдорлик ҳуқуқи субъектлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ўзининг ҳокимият ва бошқарув органлари тимсолида, юридик ва жисмоний шахслар ахборотга нисбатан мулкий ҳуқуқ субъекти бўлишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари, ташкилотлар ахборотга нисбатан ўзларининг мулкий ҳуқуқларини давлат ҳокимияти органлари тўғрисидаги, корхоналар, жамоат бирлашмалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, муайян юридик шахсларнинг, ахборотлаштириш соҳасидаги муносабатлар бошқа субъектларининг низомлари ва уставларига мувофиқ рўёбга чиқарадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий ахборот ҳамда унинг моддий ашёлари фуқароларнинг мулки ҳисобланади ва улар тегишли маълумотлар банкига ёки архивга сақлаш учун топширилган ҳолларидагина уларни расмий ахборотлар қаторига қўшиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Хусусий шахсларга доир ахборотларни қайта ишлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий шахсларга доир ахборотларни қайта ишлашнинг тизимлари аҳолининг талаб-эҳтиёжлари ва манфаатларидаги ўзгаришларни, фуқароларнинг ижтимоий фикрларини ўрганиш, жиноий ҳаракатларга қарши кураш, Ўзбекистон Республикасининг давлат сирларини, иқтисодиётга оид сирларини ва бошқа сирларини қўриқлаш учун зарур бўлган маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил этиш, давлатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни бошқариш ҳамда унинг истиқлолини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар олиш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари, бошқа ташкилотлар томонидан вужудга келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автоматлаштирилган тизимлар ва бошқа тизимлардаги хусусий шахсларга доир ахборотлардан уларнинг конституциявий ҳуқуқларини чеклаб қўйиш учун фойдаланилмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий шахсларга доир ахборотларни давлат тасарруфида бўлмаган ташкилотлар томонидан қайта ишлаш рухсатнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз ваколатларига мувофиқ хусусий шахсларга доир ахборотларга эгалик қилувчи ва улардан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ана шундай ахборотлардан фойдаланиш тартиби ҳамда қоидаларини бузганлик учун интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўзларига доир ахборотлар билан танишуви
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик ва жисмоний шахслар ахборотнинг тўлиқ ва ишончли бўлишини таъминлаш мақсадида ўзларига доир ахборотлар билан танишиш, уларга аниқликлар киритиш, ана шу ахборотдан ким ва қандай мақсадда фойдаланаётганини билиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот тизимларида хусусий шахсларга доир маълумотлари бўлган давлат органлари, жамоат ташкилотлари, башарти, ахборотни бу тарзда тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан қўриқланадиган сирлар ошкор этилишига сабаб бўлмаса, хусусий шахсларга тааллуқли ахборотни уларнинг талабига кўра тақдим этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотни бермаганлик ёки уни яширганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Ахборотнинг эгаси ва ундан фойдаланувчи ўртасидаги муносабатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотнинг эгаси ва у ваколат берган шахслар ахборотларни қайта ишлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг амалдаги қонунларга зид келмайдиган режими ва қоидаларини белгилайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотнинг эгаси ундан фойдаланиш шартларини белгилайди ёхуд ўз ҳуқуқини шартнома асосида бошқа юридик ёки жисмоний шахсга беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот эгасининг қарорига биноан ахборот ундан фойдаланувчига шартномавий нархларда ёки ахборот хизматлари учун белгиланган тарифлардаги нархларда берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотнинг эгаси ахборот хизматлари тўғрисидаги шартномада қайд этилганидек, ахборот ҳамда уни қайта ишлаш дастурлари тўлиқ, ишончли ва сифатли бўлишини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган органлар ва ташкилотларга ҳужжатлаштирилган ахборотларни беришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Ахборот эгасининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот эгаси атайин нотўғри, чала, муддатни бузиб ахборот берганлик учун фойдаланувчи олдида жавобгар бўлади, шу туфайли фойдаланувчига етказилган зарарни Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ қоплайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарарни қоплаш шартлари шартнома билан белгиланади. Зарарни қоплаш миқдорини томонлар мустақил белгилайдилар, низоли ҳолларда эса уни суд, хўжалик суди белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Ахборотлаштириш соҳасидаги муносабатлар субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотга ва ахборот маҳсулига доир низолар ҳамда уларга эгалик қилиш ҳуқуқлари қонунлар асосида ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот ресурслари, шу жумладан автоматлаштирилган ахборот тизимларида ахборот ресурслари тўплаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг ҳуқуқларини юридик жиҳатдан ҳимоя қилиш, ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, қоидабузарларни жавобгарликка тортиш, субъектларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тасарруфида бўлмаган ахборот тизимларида ишлов бериладиган ахборотлар ушбу ахборотлар тизими Ахборот тизимлари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган ва унинг эгаси ахборотга ишлов бериш учун рухсатнома олган ҳоллардагина қўриқланади. Ишлов беришдан кўзланган мақсад ва хизмат кўрсатиш қоидалари рухсатномада кўрсатиб ўтилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотлар ҳамда ахборот жараёнлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг маъмурий, фуқаролик, меҳнат, жиноят қонунларининг меъёрларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Шахсий ахборотларни ва хусусий шахсларга доир ахборотларни ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномага асосан автоматлаштирилган тизимга киритилган шахсий ахборотлар ва хусусий шахсларга доир ахборотлардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини бузганлик ҳоллари суд томонидан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотнинг эгаси ёки ундан фойдаланувчи томонидан ҳуқуқлари ёхуд манфаатлари бузилган хусусий шахслар ўз ҳуқуқлари тикланишини, етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ва кўрилган маънавий зарар учун товон тўланишини суд органлари орқали талаб қилишлари мумкин.
(30-модданинг 2-қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 йил, 1-2-сон, 23-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. ЭҲМ учун яратилган дастурга муаллифлик ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижодий фаолияти натижасида ЭҲМ учун дастур яратган жисмоний шахс унинг муаллифи деб эътироф этилади. Башарти, ЭҲM учун дастур икки ёки ундан ортиқ жисмоний шахснинг биргаликдаги ижодий фаолияти натижасида яратилган бўлса, дастур ҳар бири мустақил аҳамиятга эга қисмлардан иборатми-йўқми ёки унинг бўлиниш-бўлинмаслигидан қатъи назар, бу шахслардан ҳар бири бундай дастурнинг муаллифи деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастурга муаллифлик ҳуқуқи жисмоний шахсга ёки жамоага Дастурий маҳсуллар давлат реестри берадиган шаҳодатнома билан гувоҳлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур муаллифи унинг мулкий ҳуқуқларидан қатъи назар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муаллифлик ҳуқуқи — ЭҲМ учун яратилган дастур муаллифи деб ҳисобланиш ҳуқуқи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номлаш ҳуқуқи — ЭҲМ учун яратилган дастурда муаллиф номини кўрсатиш шаклини: ўз номи билан, шартли ном (таҳаллус) билан ёки хуфёна ном билан аташни белгилаш ҳуқуқи; ҳамда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дахлсизлик (бус-бутунлик) ҳуқуқи — ЭҲМ учун яратилган дастурнинг ўзини ҳам, унинг номини ҳам муаллифнинг шон-шарафига зарар етказиши мумкин бўлган бузиб кўрсатишлар ва бошқа тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқидан иборат шахсий ҳуқуқларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. ЭҲМ учун яратилган дастур ва бошқа дастурий-ахборот маҳсулларига бўлган мулкий ҳуқуқ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз маблағи ҳисобига дастур ёки бошқа дастурий-ахборот маҳсуллари яратган ёки ана шу ҳуқуқни дастур муаллифи ёхуд бошқа мулкдордан қонуний асосда олган юридик ёки жисмоний шахс ЭҲМ учун яратилган дастур ва бошқа дастурий-ахборот маҳсулларининг эгаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ЭҲМ учун яратилган дастурга бўлган мулкий ҳуқуқ юридик шахсга ёки давлатга тегишли бўлса, унда ЭҲМ учун яратилган дастурга муаллифлик ҳуқуқи гувоҳномаси муаллифнинг (муаллифларнинг) дастур яратилган жойдан моддий ва маънавий рағбатлантириш олишига, ундан нусха кўпайтирилган ва мулкдор томонидан сотилган ҳолларда эса муаллифлик ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунларга мувофиқ муаллифга (муаллифларга) бунда мулкдор олган фойданинг (даромаднинг) бир қисмини ажратиб беришга асос бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот маҳсулларининг моддий ашёлари ашёвий мулк объектлари сифатида муҳофаза қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг асл нусхасига мулкий ҳуқуқ Дастурий маҳсуллар давлат реестри берадиган махсус гувоҳнома билан тасдиқланади. Дастурнинг ҳисобга олинган кўчирмасига нисбатан мулкий ҳуқуқ дастурни етказиб беришга (дастурнинг олди-сотдисига) доир шартномада тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотлаштириш соҳасидаги суд тасарруфига кирмаган низоларни қараб чиқиш учун ахборотлаштиришни бошқарувчи давлат органлари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида иш кўрувчи муваққат ва доимий комиссиялар тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI БОБ. АХБОРОТЛАШТИРИШ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Давлатлараро муносабатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотлаштириш соҳасидаги давлатлараро муносабатлар икки томонлама ва кўп томонлама битимлар, юридик шахсларнинг ўзаро яхлит, биргаликдаги, жамоа, дастурий ва техникавий жиҳатдан ўзаро бир бутун ахборот тизимлари, шунингдек ахборотлаштиришнинг бошқа масалалари бўйича тузадиган биргаликдаги илмий-техника дастурлари, шартномалари ва мажбуриятлари асосида таркиб топади. Ахборотлаштириш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик халқаро шартномалар ва битимлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Халқаро коммуникация тармоқларига қўшилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, юридик ва жисмоний шахслар шартномалар асосида ўз ахборот тизимларини халқаро ахборот тармоқларига қўшишга ҳақлидирлар. Чекланган тарзда ахборотга ишлов берувчи ахборот тизимларини халқаро ахборот тармоқларига қўшилишига фақат зарур ҳимоя чора-тадбирлари кўрилганидан кейингина йўл қўйилади. Юридик ва жисмоний шахсларга қарашли ахборот тизимларининг ахборотлар тармоқларига ғайриқонуний равишда қўшилиши, худди шунингдек улардан ғайриқонуний йўл билан ахборотлар олиши Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Халқаро айирбошлаш чоғида ахборотларни ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро айирбошлаш чоғида ахборотларни ҳимоя қилиш, башарти, халқаро шартномалар ва битимларда ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 7 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
868–XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 252-модда; 2001 йил, 1-2-сон, 23-модда)