Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 110, 111, 133 ВА 135-МОДДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 22 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2005 йил 2 декабрда маъқулланган
Сенат томонидан 2005 йил 2 декабрда маъқулланган
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-763-сонли «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунига (2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474–II-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 63-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 110-модданинг:
олтинчи қисмидаги «ва ташқи бошқарув режасида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўн учинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Корхонани (бизнесни) сотиш нархи кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг қарори билан пасайтирилиши мумкин, бироқ бунда пасайтириш аввалги кимошди савдосидаги нархнинг 10 фоизидан кўп бўлмаслиги керак»;
2) 111-модданинг биринчи қисмидаги «ташқи бошқарув режасида ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 133-модда қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:
«Агар қарздорнинг бутун мол-мулки гаров нарсаси бўлса ва гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган талаблари суммасидан кам ёки унга тенг бўлиб қолса, кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш ушбу Қонун 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган харажатлар қопланганидан ва талаблар қондирилганидан кейин ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатлари бўйича талаблар қондирилганидан кейин амалга оширилади»:
4) 135-модданинг биринчи қисмидаги «агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан қарздорнинг мол-мулкини сотишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлмаса» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 20 декабрь,
ЎРҚ–15-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 375-модда)