Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2000-2001 ЙИЛЛАРДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛГАН ҲОЛДА КОРХОНАЛАРНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Корхоналарни хусусийлаштириш ва акциялаштиришни янада чуқурлаштириш, ушбу жараёнларга хорижий инвесторларни кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
акцияларининг бир қисми 2000-2001 йилларда якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хорижий инвесторларга сотиладиган корхоналар рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
* 1-илова берилмайди.
акцияларининг бир қисми 2000-2001 йилларда биржа ва биржадан ташқари бозорларда хорижий инвесторларга сотиладиган корхоналар рўйхати 2-илова*га мувофиқ;
* 2-илова берилмайди.
2000-2001 йилларда хорижий инвесторларнинг мулки этиб сотиладиган корхоналар рўйхати 3-илова*га мувофиқ тасдиқлансин.
* 3-илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки:
1-3-иловаларда кўрсатилган корхоналар мол-мулки қийматини аниқлаш эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади;
хорижий баҳолаш компаниялари, аудиторлар, маслаҳатчилар ва молиявий агентларнинг хизматига ҳақ тўлаш институционал қайта ўзгартиришларни амалга оширишга Жаҳон банки қарзи бўйича тушувчи маблағлар ҳамда харажатларни кейинчалик объектлар (акциялар)ни сотишдан тушган тушум ҳисобида қоплаган ҳолда давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағлар ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилади;
1 ва 3-иловаларда кўрсатилган корхоналар ва акциялар пакетлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича бизнес-режа албатта тақдим этилиши шарти билан фақат тендер ёки инвестиция савдоларида сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш Давлат комиссиясига, айрим ҳолларда, иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарга инвестициялар жалб қилинганда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
корхона (акциялар улуши) сотилишигача бюджет ва давлат корхоналари олдида тўпланиб қолган қарзлар таркибини ўзгартириш, шу жумладан улар бўйича тўловларни кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
янги ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳсулотларни ўзлаштириш даврида хорижий инвесторнинг сўровига кўра табиатни муҳофаза қилиш кўрсаткичлари бўйича талабларни ошириш муддатини узайтириш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4-илова*га мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* 4 - илова рус тилидаги матнда берилган.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 26 ноябрь,
511-сон