Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , 30.08.1996 йилдаги 279-I-сон
Kuchga kirish sanasi
12.09.1996
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 01.05.2013 санаси ҳолатига | Ҳужжат 15.05.2014 санаси ҳолатига |
Ўзбекистон Республикасининг қонуни | Ўзбекистон Республикасининг қонуни |
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида | Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида |
1-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари | 1-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари |
Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда ҳисобот тузиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. | Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда ҳисобот тузиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. |
Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонунда баён этилганидан кўра бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари қўлланади. | Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонунда баён этилганидан кўра бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари қўлланади. |
2-модда. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари | 2-модда. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари |
Бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни ўз вақтида тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир. | Бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни ўз вақтида тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир. |
Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари: | Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари: |
бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш; | бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш; |
самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш; | самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш; |
молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборатдир. | молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборатдир. |
3-модда. Бухгалтерия ҳисоби субъектлари | 3-модда. Бухгалтерия ҳисоби субъектлари |
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шуъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби субъектларидир. | Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шуъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби субъектларидир. |
Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бухгалтерия ҳисобни юритади ва бухгалтерия (молия) ҳисоботини тақдим этади. | Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бухгалтерия ҳисобни юритади ва бухгалтерия (молия) ҳисоботини тақдим этади. |
4-модда. Бухгалтерия ҳисоби объектлари | 4-модда. Бухгалтерия ҳисоби объектлари |
Асосий ва жорий активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар ва харажатлар, фойда, зарарлар ҳамда уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир. Бухгалтерия ҳисобининг объектлари жамлама ҳисобварақларда акс эттирилади. Аналитик ҳисобни юритиш тартиби бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади. | Асосий ва жорий активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар ва харажатлар, фойда, зарарлар ҳамда уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир. Бухгалтерия ҳисобининг объектлари жамлама ҳисобварақларда акс эттирилади. Аналитик ҳисобни юритиш тартиби бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади. |
5-модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш | 5-модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш |
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш, бухгалтерия ҳисоби cтандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига юкланади. | Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш, бухгалтерия ҳисоби cтандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига юкланади. |
Бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан, шу жумладан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун соддалаштирилган бухгалтерия ҳисобини юритиш стандарти билан белгиланади. | Бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан, шу жумладан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун соддалаштирилган бухгалтерия ҳисобини юритиш стандарти билан белгиланади. |
Бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобини ва молиявий ҳисоботини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган бюджет ҳисоби стандартлари асосида амалга оширилади. | |
Банкларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни тартибга солиш Марказий банк томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. | Банкларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни тартибга солиш Марказий банк томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. |
6-модда. Бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари | 6-модда. Бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари |
Бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари қуйидагилардир: | Бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари қуйидагилардир: |
бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама ёзув усулида юритиш; | бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама ёзув усулида юритиш; |
узлуксизлик; | узлуксизлик; |
хўжалик операциялари, активлар ва пассивларни пулда баҳоланиши; | хўжалик операциялари, активлар ва пассивларни пулда баҳоланиши; |
аниқлик; | аниқлик; |
ҳисоблаш; | ҳисоблаш; |
олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик); | олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик); |
мазмуннинг шаклдан устунлиги; | мазмуннинг шаклдан устунлиги; |
кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги; | кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги; |
молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги; | молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги; |
ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги; | ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги; |
активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоланиши. | активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоланиши. |
7-модда. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш | 7-модда. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш |
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни корхона, муассаса ва ташкилот раҳбари амалга оширади. | Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни корхона, муассаса ва ташкилот раҳбари амалга оширади. |
Раҳбар қуйидаги ҳуқуқларга эга: | Раҳбар қуйидаги ҳуқуқларга эга: |
бош бухгалтер раҳбарлигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш; | бош бухгалтер раҳбарлигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш; |
бухгалтерия ҳисоби юритишни шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмасига ёки таркибига бухгалтерия субъекти ҳам кирадиган хўжалик бирлашмасининг марказлаштирилган ҳисобга олиш бўлимига юклаш; | бухгалтерия ҳисоби юритишни шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмасига ёки таркибига бухгалтерия субъекти ҳам кирадиган хўжалик бирлашмасининг марказлаштирилган ҳисобга олиш бўлимига юклаш; |
бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш. | бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш. |
Раҳбар қуйидагиларни таъминлаши шарт: | Раҳбар қуйидагиларни таъминлаши шарт: |
ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини; | ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини; |
хўжалик операцияларини назорат қилиш тартибини; | хўжалик операцияларини назорат қилиш тартибини; |
бухгалтерия ҳисоби тўлиқ ва аниқ юритилишини; | бухгалтерия ҳисоби тўлиқ ва аниқ юритилишини; |
ҳисоб-китоб ҳужжатларининг сақланишини; | ҳисоб-китоб ҳужжатларининг сақланишини; |
ташқи фойдаланувчилар учун молиявий ҳисобот тайёрланишини; | ташқи фойдаланувчилар учун молиявий ҳисобот тайёрланишини; |
солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳужжатлар тайёрланишини; | солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳужжатлар тайёрланишини; |
ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини. | ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини. |
8-модда. Имзо ҳуқуқи | 8-модда. Имзо ҳуқуқи |
Пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари раҳбар томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади. | Пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари раҳбар томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади. |
Раҳбар имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларини иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга — раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига — бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради. | Раҳбар имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларини иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга — раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига — бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради. |
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг имзоси бўлмаган ҳужжатлар ҳақиқий ҳисобланмайди. | Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг имзоси бўлмаган ҳужжатлар ҳақиқий ҳисобланмайди. |
9-модда. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари | 9-модда. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари |
Хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар асос бўлади. | Хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар асос бўлади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва сервис соҳасида олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақи корпоратив пластик карталардан фойдаланган ҳолда тўланганида тўлов терминалларининг чеклари ҳам бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб тан олинади. |
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган вақтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади. | Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган вақтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади. |
Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. | Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. |
Бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир: | Бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир: |
корхонанинг (муассасанинг) номи; | корхонанинг (муассасанинг) номи; |
ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой; | ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой; |
хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва миқдор ўлчови (натура ҳолида ва пулда ифодаланган ҳолида); | хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва миқдор ўлчови (натура ҳолида ва пулда ифодаланган ҳолида); |
масъул шахсларнинг шахсий имзолари. | масъул шахсларнинг шахсий имзолари. |
Бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида тўғри ва аниқ тузилиши, шунингдек бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун уларнинг белгиланган муддатларда топширилишига жавобгардирлар. | Бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида тўғри ва аниқ тузилиши, шунингдек бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун уларнинг белгиланган муддатларда топширилишига жавобгардирлар. |
Бошланғич ҳисоб ҳужжатларига хўжалик операцияси қатнашчилари томонидан тасдиқланмаган тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди. Банк ва кассалар ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди. | Бошланғич ҳисоб ҳужжатларига хўжалик операцияси қатнашчилари томонидан тасдиқланмаган тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди. Банк ва кассалар ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди. |
10-модда. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари | 10-модда. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари |
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари икки ёқлама ёзув қоидаларига мувофиқ юритиладиган журналлар, қайдномалар, дафтарлар, тасдиқланган бланкалар (шакллар)дир. | Бухгалтерия ҳисоби регистрлари икки ёқлама ёзув қоидаларига мувофиқ юритиладиган журналлар, қайдномалар, дафтарлар, тасдиқланган бланкалар (шакллар)дир. |
Регистрлар техника воситаларидан фойдаланишда олинган машинограмма кўринишидаги ёзувлар йўли билан, шунингдек магнит тасмалари, дисклар, дискетлар ва бошқа машиналарда бажарилиши мумкин. Регистрларни шакллантириш тартиби бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан белгиланади. | Регистрлар техника воситаларидан фойдаланишда олинган машинограмма кўринишидаги ёзувлар йўли билан, шунингдек магнит тасмалари, дисклар, дискетлар ва бошқа машиналарда бажарилиши мумкин. Регистрларни шакллантириш тартиби бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан белгиланади. |
Бухгалтерия ҳисоби регистрларига тасдиқланмаган тузатишларнинг киритилишига йўл қўйилмайди. | Бухгалтерия ҳисоби регистрларига тасдиқланмаган тузатишларнинг киритилишига йўл қўйилмайди. |
11-модда. Активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш | 11-модда. Активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш |
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг тўғрилиги ҳамда аниқлиги активлар ва мажбуриятларни мажбурий суратда инвентаризация қилиш орқали тасдиқланади. Инвентаризация объектлари, уни ўтказиш тартиби ва муддатлари инвентаризация бўйича бухгалтерия ҳисоби стандартига мувофиқ белгиланади. | Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг тўғрилиги ҳамда аниқлиги активлар ва мажбуриятларни мажбурий суратда инвентаризация қилиш орқали тасдиқланади. Инвентаризация объектлари, уни ўтказиш тартиби ва муддатлари инвентаризация бўйича бухгалтерия ҳисоби стандартига мувофиқ белгиланади. |
12-модда. Активлар ва мажбуриятларни баҳолаш | 12-модда. Активлар ва мажбуриятларни баҳолаш |
Оборот активларни баҳолаш қуйидаги икки баҳонинг энг пасти бўйича — баланс тузилаётган санадаги ҳақиқий таннархи бўйича — (сотиб олиш нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи) ёки бозор баҳоси бўйича (соф сотиш қиймати) амалга оширилади. | Оборот активларни баҳолаш қуйидаги икки баҳонинг энг пасти бўйича — баланс тузилаётган санадаги ҳақиқий таннархи бўйича — (сотиб олиш нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи) ёки бозор баҳоси бўйича (соф сотиш қиймати) амалга оширилади. |
Асосий маблағлар ва номоддий активлар уларнинг тўлиқ бошланғич қиймати бўйича ҳисобга олинади. | Асосий маблағлар ва номоддий активлар уларнинг тўлиқ бошланғич қиймати бўйича ҳисобга олинади. |
Асосий маблағлар ва номоддий активлар қийматини ҳисобдан чиқариш уларнинг қиймати тўлиқ тўлангунга ёки объект сафдан чиқиб кетгунга қадар бўлган эскиришини (амортизацияни) ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади. Амортизация ажратмалари объект фойдаланишга топширилганидан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади. Ернинг қиймати амортизация қилинмайди. | Асосий маблағлар ва номоддий активлар қийматини ҳисобдан чиқариш уларнинг қиймати тўлиқ тўлангунга ёки объект сафдан чиқиб кетгунга қадар бўлган эскиришини (амортизацияни) ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади. Амортизация ажратмалари объект фойдаланишга топширилганидан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади. Ернинг қиймати амортизация қилинмайди. |
Молиявий қўйилмалар бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ ҳисобга олинади. | Молиявий қўйилмалар бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ ҳисобга олинади. |
Мажбуриятлар тарафларнинг келишувига биноан пул билан акс эттирилади. | Мажбуриятлар тарафларнинг келишувига биноан пул билан акс эттирилади. |
Суд қарори бўйича юзага келган мажбуриятлар тегишли суммада акс эттирилади. | Суд қарори бўйича юзага келган мажбуриятлар тегишли суммада акс эттирилади. |
Потенциал мажбуриятлар дастлабки ҳақиқий баҳоси бўйича акс эттирилади. | Потенциал мажбуриятлар дастлабки ҳақиқий баҳоси бўйича акс эттирилади. |
Бухгалтерия ҳисоби миллий валюта — сўмда киритилади. | Бухгалтерия ҳисоби миллий валюта — сўмда киритилади. |
Бюджет ташкилотларининг активлари ва мажбуриятларини баҳолаш бюджет ҳисоби стандартларига мувофиқ амалга оширилади. | |
13-модда. Даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш | 13-модда. Даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш |
Даромадлар ва харажатлар, тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида акс эттирилади. | Даромадлар ва харажатлар, тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида акс эттирилади. |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси бўйича даромадлар ва харажатлар улар келиб тушган ёки тўланган даврда бюджет ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилади. | |
14-модда. Хусусий капитални ҳисобга олиш | 14-модда. Хусусий капитални ҳисобга олиш |
Хусусий капитал — устав капитали, қўшилган, захира капиталидан, ҳамда тақсимланмаган фойдадан таркиб топади. | Хусусий капитал — устав капитали, қўшилган, захира капиталидан, ҳамда тақсимланмаган фойдадан таркиб топади. |
Устав капитали — таъсис ҳужжатларида белгиланган ҳиссаларнинг (пул ифодасида) йиғиндисидир. Устав капиталига ҳисса шаклида қўшиладиган моддий ва номоддий активлар таъсисчилар келишувига ёки юридик шахс ижроия органининг қарорига кўра белгиланади ва ҳисобга олинади. | Устав капитали — таъсис ҳужжатларида белгиланган ҳиссаларнинг (пул ифодасида) йиғиндисидир. Устав капиталига ҳисса шаклида қўшиладиган моддий ва номоддий активлар таъсисчилар келишувига ёки юридик шахс ижроия органининг қарорига кўра белгиланади ва ҳисобга олинади. |
Қўшилган капитал акцияларни номинал қийматидан баланд нархларда дастлабки сотишдан олинадиган эмиссия даромадини акс эттиради. | Қўшилган капитал акцияларни номинал қийматидан баланд нархларда дастлабки сотишдан олинадиган эмиссия даромадини акс эттиради. |
Захира капитали мол-мулкни қайта баҳолаш чоғида ҳосил бўладиган инфляция захираларини, шунингдек текинга олинган мол-мулк қийматини акс эттиради. | Захира капитали мол-мулкни қайта баҳолаш чоғида ҳосил бўладиган инфляция захираларини, шунингдек текинга олинган мол-мулк қийматини акс эттиради. |
Тақсимланмаган фойда фойданинг жамғарилаётганини ифодалайди ва мулкдорларнинг қарорига биноан устав капиталига қўшилиши мумкин. | Тақсимланмаган фойда фойданинг жамғарилаётганини ифодалайди ва мулкдорларнинг қарорига биноан устав капиталига қўшилиши мумкин. |
15-модда. Гаровни ҳисобга олиш | 15-модда. Гаровни ҳисобга олиш |
Ўзининг ёки ўзгаларнинг мажбуриятларини таъминлаш учун гаровга берилган мол-мулк қиймати, шу жумладан пул маблағлари корхона томонидан бошқа активлардан алоҳида ҳисобга олинади. | Ўзининг ёки ўзгаларнинг мажбуриятларини таъминлаш учун гаровга берилган мол-мулк қиймати, шу жумладан пул маблағлари корхона томонидан бошқа активлардан алоҳида ҳисобга олинади. |
Гаровга олинган мол-мулк қиймати, гаров сифатида қабул қилиб олинган пул маблағлари ва валюта бойликлари қиймати алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилади. | Гаровга олинган мол-мулк қиймати, гаров сифатида қабул қилиб олинган пул маблағлари ва валюта бойликлари қиймати алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилади. |
16-модда. Молиявий ҳисобот | 16-модда. Молиявий ҳисобот |
Молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида тузилади. | Молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида тузилади. |
Молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади: | Молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади: |
бухгалтерия баланси; | бухгалтерия баланси; |
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот; | молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот; |
пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот; | пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот; |
хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот; | хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот; |
изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар. | изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар. |
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботи соддалаштирилган шаклда тузилади. | Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботи соддалаштирилган шаклда тузилади. |
Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмунини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди. | Бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботи бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади ва тақдим этилади. Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади. |
17-модда. Умумлаштирилган молиявий ҳисобот | 17-модда. Умумлаштирилган молиявий ҳисобот |
Шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари бўлган корхоналар умумлаштирилган молиявий ҳисобот тузади. | Шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари бўлган корхоналар умумлаштирилган молиявий ҳисобот тузади. |
Шуъба корхоналарга қўшилган ҳиссалар бош корхонанинг молиявий ҳисоботида унинг молиявий қўйилмалари сифатида акс эттирилади. | Шуъба корхоналарга қўшилган ҳиссалар бош корхонанинг молиявий ҳисоботида унинг молиявий қўйилмалари сифатида акс эттирилади. |
Юридик шахслар ўз филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмаларини мустақил балансга ажратишлари мумкин бўлиб, уларнинг баланслари ва бошқа ҳисобот шаклларини ўзларининг умумлаштирилган ҳисоботига киритишлари шарт. | Юридик шахслар ўз филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмаларини мустақил балансга ажратишлари мумкин бўлиб, уларнинг баланслари ва бошқа ҳисобот шаклларини ўзларининг умумлаштирилган ҳисоботига киритишлари шарт. |
Умумлаштирилган ҳисоботга бош корхона, унинг шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналарининг молиявий ҳисоботлари илова қилинади. | Умумлаштирилган ҳисоботга бош корхона, унинг шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналарининг молиявий ҳисоботлари илова қилинади. |
Умумлаштирилган ҳисобот бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ тузилади. | Умумлаштирилган ҳисобот бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ тузилади. |
Ушбу модданинг талаблари вазирликлар, идоралар ва бюджет ташкилотларининг жамлама молиявий ҳисоботига нисбатан татбиқ этилмайди. | Ушбу модданинг талаблари вазирликлар, идоралар ва бюджет ташкилотларининг жамлама молиявий ҳисоботига нисбатан татбиқ этилмайди. |
18-модда. Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври | 18-модда. Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври |
1 январдан 31 декабрга қадар бўлган календарь йил молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври ҳисобланади. | 1 январдан 31 декабрга қадар бўлган календарь йил молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври ҳисобланади. |
Янгидан ташкил этилган юридик шахслар учун юридик шахс ҳуқуқи қўлга киритилган санадан бошлаб ўша йилнинг 31 декабрига қадар бўлган даври юридик шахс ҳисобланмайдиганлар учун эса, унинг давлат органларида рўйхатга олинган санадан бошлаб биринчи ҳисобот йили деб ҳисобланади. | Янгидан ташкил этилган юридик шахслар учун юридик шахс ҳуқуқи қўлга киритилган санадан бошлаб ўша йилнинг 31 декабрига қадар бўлган даври юридик шахс ҳисобланмайдиганлар учун эса, унинг давлат органларида рўйхатга олинган санадан бошлаб биринчи ҳисобот йили деб ҳисобланади. |
Агар юридик шахс 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди. | Агар юридик (бюджет ташкилотларидан ташқари) шахс 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди. |
Рўйхатдан ўтишга ёки юридик шахс ҳуқуқини қўлга киритишга қадар амалга оширилган хўжалик операциялари тўғрисидаги маълумотлар биринчи ҳисобот йили молиявий ҳисоботига киритилади. | Рўйхатдан ўтишга ёки юридик шахс ҳуқуқини қўлга киритишга қадар амалга оширилган хўжалик операциялари тўғрисидаги маълумотлар биринчи ҳисобот йили молиявий ҳисоботига киритилади. |
19-модда. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш | 19-модда. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш |
Молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади: | Молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади: |
солиқ органларига; | солиқ органларига; |
таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга; | таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга; |
давлат статистика органларига; | давлат статистика органларига; |
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга. | қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга. |
Молия ҳисоботи ҳисобот йили бошдан қўшилиб борувчи жамлама тартибида йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади. | Молия ҳисоботи ҳисобот йили бошдан қўшилиб борувчи жамлама тартибида йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади. |
Бюджетдаги муассасалар йил чораги бўйича йиллик ҳисоботни юқори органга тақдим этадилар. | |
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди. | Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бухгалтерия ҳисобининг айрим субъектлари учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг бошқа муддатларини белгилаши мумкин. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бухгалтерия ҳисобининг айрим субъектлари учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг бошқа муддатларини белгилаши мумкин. |
20-модда. Молиявий ҳисоботни эълон қилиш | 20-модда. Молиявий ҳисоботни эълон қилиш |
Хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи манфаатдор банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқалар учун ошкора ҳисобланади. | Хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи манфаатдор банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқа шахслар учун ошкора ҳисобланади. |
Очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари, суғурта компаниялари, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошқа молия муассасалари ҳар йилги молиявий ҳисоботни уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини аудиторлар тасдиқлагач, ҳисобот йили тугаганидан сўнг биринчи майгача эълон қилишлари шарт. | Акциядорлик жамиятлари, шунингдек суғурта компаниялари, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошқа молия ташкилотлари ҳар йилги молиявий ҳисоботни унда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги аудиторлар томонидан тасдиқлангандан сўнг, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи майидан кечиктирмай эълон қилиши шарт. |
21-модда. Тугатиш вақтида молиявий ҳисобот | 21-модда. Тугатиш вақтида молиявий ҳисобот |
Хўжалик юритувчи субъект тугатилган вақтда якуний молиявий ҳисобот тузилади. | Хўжалик юритувчи субъект тугатилган вақтда якуний молиявий ҳисобот тузилади. |
Тугатиш бўйича операцияларни ҳисобга олиш, тугатиш баланси ва ҳисоботни тузиш, активлар қийматини аниқлаш юзасидан жавобгарлик тугатиш комиссияси зиммасига юкланади. | Тугатиш бўйича операцияларни ҳисобга олиш, тугатиш баланси ва ҳисоботни тузиш, активлар қийматини аниқлаш юзасидан жавобгарлик тугатиш комиссияси зиммасига юкланади. |
Умидсиз қарзлар ва зарарлар тугатиш балансига киритилмайди. | Умидсиз қарзлар ва зарарлар тугатиш балансига киритилмайди. |
Мажбуриятлар уларни узиш вақтига қадар ҳисобланган фоизлари билан тугатиш балансида акс эттирилади. | Мажбуриятлар уларни узиш вақтига қадар ҳисобланган фоизлари билан тугатиш балансида акс эттирилади. |
22-модда. Бухгалтерия ахборотининг махфийлиги | 22-модда. Бухгалтерия ахборотининг махфийлиги |
Бухгалтерия ҳисобини юритишда махфийликка риоя қилинади. Бухгалтерия ҳисоби регистрларининг мазмуни билан танишишга маъмурият рухсати билан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. | Бухгалтерия ҳисобини юритишда махфийликка риоя қилинади. Бухгалтерия ҳисоби регистрларининг мазмуни билан танишишга маъмурият рухсати билан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. |
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари билан танишишга рухсат этилган шахслар уларнинг махфийлигини сақлашлари шарт. Махфийликни бузганлик қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади. | Бухгалтерия ҳисоби регистрлари билан танишишга рухсат этилган шахслар уларнинг махфийлигини сақлашлари шарт. Махфийликни бузганлик қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади. |
23-модда. Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш | 23-модда. Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш |
Бухгалтерия ҳужжатлари ва регистрлар, микрофильмлар ёки компьютер ҳисоби молиявий маълумотлари камида уч йил, молиявий ҳисобот эса қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида сақланади. | Бухгалтерия ҳужжатлари ва регистрлар, микрофильмлар ёки компьютер ҳисоби молиявий маълумотлари камида уч йил, молиявий ҳисобот эса қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида сақланади. |
Бухгалтерия ҳужжатларини олиб қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. | Бухгалтерия ҳужжатларини олиб қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. |
24-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик | 24-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик |
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. | Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. |
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ | Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
1996 йил 30 август, | 1996 йил 30 август, |
279-I-сон | 279-I-сон |