Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2018 04.02.2004 йилдаги 56-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.02.2004 йилдаги 56-сон
Kuchga kirish sanasi
04.02.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2018
Ҳужжат 04.02.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚарорИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХАЛҚАРО, ХОРИЖИЙ ҲУКУМАТ ТАШКИЛОТЛАРИДАН ВА ҲУКУМАТГА ҚАРАШЛИ БЎЛМАГАН ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ТЕХНИК КЎМАК, ГРАНТЛАР ВА МУРУВВАТ ЁРДАМИ МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлардан олинадиган техник кўмак, грантлар ва мурувват ёрдами молиявий маблағларини ҳисобга олиш самарадорлигини ошириш, шунингдек ноқонуний «ифлос» молиявий маблағларни ҳалоллаб олиш имкониятлари ва каналларини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2004 йилнинг биринчи чорагидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари томонидан халқаро, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлардан олинадиган техник кўмак, грантлар ва мурувват ёрдами молиявий маблағлари (беғараз кўмак) бўйича бирхиллаштирилган давлат статистика ҳисоботи жорий қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси беғараз кўмак молиявий маблағларини жалб этиш, ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш мониторинги бўйича давлат ҳисоботи шаклини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Беғараз кўмак доирасида тушадиган молиявий маблағларга банк хизмати кўрсатиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банкининг таклифига розилик берилсин ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга — техник кўмак, грантлар ва мурувват ёрдами олувчиларга (шундай кўмак бўйича) хизмат кўрсатиш, беғараз кўмак олувчиларни банк воситачилик ҳақи тўлашдан озод қилган ҳолда, кўрсатиб ўтилган банкларнинг бўлинмаларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки техник кўмак, грантлар ва мурувват ёрдами олувчиларнинг ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатиш учун махсус филиалларни белгиласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича Идоралараро кенгаш (Р.С. Азимов) Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этиладиган умумлаштирилган ахборотлар асосида беғараз кўмак доирасида тушаётган молиявий маблағларнинг жалб этилиши ва ўзлаштирилиши тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 4 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56-сон