Ҳужжат кучини йўқотган 17.09.2006 07.11.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1519
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруғи, 07.11.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1519
Kuchga kirish sanasi
17.11.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 17.09.2006
Ҳужжат 17.11.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БУЙРУҒИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Топширилган пахта ҳосилидан фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли бўлган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 7 ноябрда 1519-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2006 йил 6 августдаги 169-сон «Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига топширган пахта ҳосилидан уларга тегишли бўлган пахта шелуха ва кунжарасини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган (рўйхат рақами 1621, 07.09.2006й.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 февралдаги 93-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида»ги низомга асосан, буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Топширилган пахта ҳосилидан фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли бўлган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани етказиб бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бош бошқармаси (О. Ибрагимов), Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш ва фермер хўжаликларини ривожлантириш бошқармаси (ў. Исомиддинов), Иқтисодий ислоҳотларни норматив-методик базасини такомиллаштириш бошқармаси (Ш. Қаршиев) 3 кун муддат ичида мазкур буйруқни Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилсинлар ва расмийлаштирилгандан сўнг қўлланма учун жойларга етказилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур буйруқ кучга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2003 йил 6 июндаги «Пахта хом ашёсини саноат йўли билан қайта ишлаш натижасида олинадиган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани хўжаликларга қайтариш тартиби ҳақида низом»ни тасдиқлаш тўғрисидаги 89-сонли буйруғи (2003 йил 11 июнь, рўйхат рақами 1249 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил июнь, 11-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу буйруғнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Жўраев зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 6 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
223-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
2005 йил 6 ноябрдаги 223-сонли буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Топширган пахта ҳосилидан фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли бўлган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани етказиб бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИ3ОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 февралдаги 93-сонли қарорига мувофиқ пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари таркибидаги ички хўжалик бўлинмаларига (келгусида — пудратчи ва бошқа бўлинма) пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжара (келгусида ёғ-мой маҳсулотлари)ни етказиб бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Пахта етиштирувчи хўжаликлар томонидан амалда сотилган пахтани қайта ишлашдан ҳосил бўлган ўсимлик мойининг 50 фоизи, кунжара ва пахта шелухасининг 70 фоизи улар ихтиёрида қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ёғ-мой корхоналари туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда ҳар бир туманда фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сони, ҳудудий жойлашувидан келиб чиққан ҳолда ёғ-мой маҳсулотлари етказиб бериш учун бир ёки бир нечта шохобчалар очади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ёғмойтамакисаноат уюшмаси «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг ҳудудий бирлашмалари билан биргаликда пахта тозалаш корхоналарини техник чигит етказиб бериш бўйича ёғ-мой корхоналарига бириктириш дислокациясини тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Пахтани қайта ишлаш корхоналари фермер ва ширкат хўжаликлари томонидан контрактация шартномалари бўйича етиштирилган пахта хом ашёси ва ундан олинадиган техник чигит (уруғлик пахтадан ташқари) миқдори кўрсатилган реестрни (рўйхатни) 10 ноябрга қадар вилоят «Пахтасаноат» акциядорлик бирлашмасига тақдим этади. Вилоят «Пахтасаноат» акциядорлик бирлашмаси умумлаштирилган реестрни (рўйхатни) ва техник чигитни юклаб жўнатиш жадвалини 15 ноябрга қадар тегишли ёғ-мой корхоналарига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ширкат хўжаликлари 5 ноябрга қадар хўжаликдаги пудратчи ва бошқа бўлинмалар бўйича, сотилган пахта хом ашёси (уруғлик пахтадан ташқари) миқдори кўрсатилган рўйхатни пахтани қайта ишлаш корхонасига тақдим этади. Пахтани қайта ишлаш корхоналари ушбу рўйхат бўйича етиштирилган пахта хом ашёсидан олинган техник чигит миқдори кўрсатилган ҳолдаги реестрни 10 ноябрга қадар вилоят «Пахтасаноат» акциядорлик бирлашмасига тақдим этади. Вилоят «Пахтасаноат» акциядорлик бирлашмаси умумлаштирилган реестрни (рўйхатни) ва техник чигитни юклаб жўнатиш жадвалини 15 ноябрга қадар тегишли ёғ-мой корхоналарига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Пахтасаноат акциядорлик бирлашмаси томонидан берилган умумлаштирилган реестр (рўйхат) якуний бўлиб, ёғ мой маҳсулотларини хўжаликларга етказиб бериш бўйича ёғ-мой корхоналарига шартномани тузиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ёғ-мой корхоналари 1 декабргача фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари билан шартномалар тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига истеъмол ёғи, шелуха ва кунжара маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан шартномани тузиш ва маҳсулот учун зарур бўлган барча ҳужжатларни расмийлаштириш шохобчаларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжара маҳсулотларини олишни рад этишга ёки бир турдаги маҳсулот олишни рад этиб, ўзига тегишли бошқа турдаги маҳсулотни олишга ҳақлидир. Бунда тегишли фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг раҳбарларининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ёзма розилик хатларига асосан, олинмаган маҳсулот туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, туман фермер хўжаликлари уюшмаси вакиллиги ва туман ҳокими билан келишилган ҳолда белгиланган нархларда бошқа харидорларга (биринчи галда туман аҳолисига нақд пулга) сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Пахтани қайта ишлаш корхоналаридан техник чигитни ёғ-мой корхоналарига жўнатиш ҳудудий «Пахтасаноат» акциядорлик бирлашмаси, пахтани қайта ишлаш ҳамда ёғ-мой корхоналари ўртасида тузилган шартномаларга ҳамда унга илова қилинган юклаб жўнатиш жадвалига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ёғ-мой корхоналари тузилган шартномага асосан олинадиган техник чигит учун олдиндан пул ўтказиш йўли билан ҳисоб-китоб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахтани қайта ишлаш корхоналари ишлаб чиқарилган жами техник чигитни ёғ-мой корхоналарига тўлиқ ҳажмда жўнатишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ёғ-мой корхоналарига юборилаётган техник чигитнинг ҳамда уни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган ва қайтариб берилаётган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжаранинг сифат кўрсаткичлари давлат стандартлари ва техник шартлари талабларига мос бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта ишлаш учун юборилаётган техник чигитга, шунингдек қайтариб берилаётган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарага уларнинг мувофиқлик сертификати илова қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Етказиб берилиши лозим бўлган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжаранинг шартномада кўрсатиладиган ҳажми, ушбу маҳсулотлар чиқишининг сўнгги уч йиллик ўртача кўрсаткичлари асосида белгиланиши мумкин. Ёғ-мой корхоналари корхонадаги уч йиллик ўртача кўрсаткичлар тўғрисида вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳамда фермер хўжаликлари уюшмасининг вилоят вакиллигига маълумот тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олувчи талабига асосан шартномада кўрсатилган маҳсулотларнинг чиқиш ҳажмлари, техник чигитни қайта ишланган даврдаги ёғ-мой корхонасининг ҳақиқий кўрсаткичлари асосида қайта аниқланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига тегишли бўлган ёғ-мой маҳсулотлари ҳақи белгиланган тартибда олинадиган маҳсулот ҳажмига олдиндан пул ўтказиш йўли билан тўлов амалга оширилгандан ёки товарларнинг етказиб бериладиган ҳар бир туркуми учун чақириб олинмайдиган аккредетив қўйилгандан сўнг шохобчалар орқали берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг топшириғига биноан ёки ишончномалари бўйича уларга етказиб бериладиган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани бошқа хўжалик юритувчи субъектларга сотилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ширкат хўжалиги томонидан олинадиган ёғ-мой маҳсулотлари оилавий пудратчи ва бошқа хўжалик бўлинмаларига тўлиқ равишда етказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ёғ-мой маҳсулотларини сотиш баҳоси, маҳсулотни келтириш билан боғлиқ транспорт харажатлари қўшилган ҳолда ҳисобланади. Ёғ-мой маҳсулотларини сотиш баҳосига бошқа харажатлар ва фойдани қўшишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Фермер ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ушбу Низомда ва тузилган шартномаларда белгиланган миқдордаги ҳақни тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатини тақдим этгандан кейин 1 кунлик муддат ичида хўжаликлар берилган ишончномага асосан шохобчалардан тегишли маҳсулотларни оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот олиш учун бошқа ҳужжатлар ёки турли розиликлар (имзолар) талаб қилиниши қатъиян ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб рақамида маблағи бўлмаган ширкат хўжаликларининг пудратчи ва бошқа ички хўжалик бўлинмаларига тегишли бўлган ёғ-мой маҳсулотлари шохобчаларда нақд пулга ўрнатилган тартибда сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ширкат хўжаликлари томонидан хўжаликдаги пудратчи ва бошқа бўлинмалар бўйича, сотилган пахта хом ашёси (уруғлик пахтадан ташқари) миқдори кўрсатилган, ёғ-мой корхонасига тақдим этилган рўйхат ёғ-мой маҳсулотларини пудратчи ва бошқа бўлинмаларига сотиш учун асос ҳисобланади. Бунда улардан маҳсулот олиш учун бошқа ҳужжатлар ёки турли розиликлар (имзолар) талаб қилиниши қатъиян ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ёғ-мой маҳсулотларини Низомнинг 2-банди билан кўзда тутилган дислокацияга мувофиқ тўғридан-тўғри ёғ-мой корхоналаридан олишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Фермер хўжаликларига ёғ-мой маҳсулотларини етказиб берилиши бўйича туман фермер хўжаликлари уюшмаси томонидан, ширкат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига маҳсулотларнинг етказиб берилиши бўйича туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан мониторинг юритилади ва ушбу ҳақда ҳар 15 кунда тегишли юқори ташкилотга маълумот тақдим этиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур Низом Иқтисодиёт вазирлиги, «Ёғмойтамакисаноат», «Ўзпахтасаноат» ҳамда Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмалари билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт вазири ўринбосари А. САЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 28 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси раиси М. ХУДОЁРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 28 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси Э. ЗИКРИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 28 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 28 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й.,45-сон, 344-модда)