Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 2 июлдаги 309-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 июлдаги 144-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорларини ошириш тўғрисида» 2006 йил 9 июндаги ПФ–3761-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2005 йилнинг 1 октябридан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2005 йил 14 сентябрдаги ПФ–3659-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 2 июлдаги 309-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Бошланғич разряднинг энг кам ойлик иш ҳақининг белгиланган тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 25 октябрь,
237-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 43-44-сон, 330-модда)