Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 02.12.1993 йилдаги 587-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 02.12.1993 йилдаги 587-сон
Kuchga kirish sanasi
02.12.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕСПУБЛИКА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИНИ ВА АҲОЛИсиНИ ГАЗ
БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ЯХШИЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика халқ хўжалигини ва аҳолисини табиий газ билан ишончли равишда таъминлаш, шунингдек, уни экспортга етказиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Республиканинг ҳар йилги газдан фойдаланиш ҳажми, нефть-газ тармоғининг технологик эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда 40 — 42 млрд куб. м. атрофида белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси билан биргаликда, Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар ва уларнинг илмий-тадқиқот ташкилотларини жалб этган ҳолда, 1994 йилнинг 1 июлигача 1995-1996 йиллар учун республика халқ хўжалиги тармоқлари ва аҳолисининг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжи тўғрисида илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқишни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янада такомиллашган техника воситалари ва технологияларни жорий этиш ҳисобига газдан фойдаланишни яхшилаш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газдан фойдаланиш тартиби қатъий риоя этишни, хом ашё ва ёқилғи сифатида газни сарфлашнинг илмий асосланган жорий этишни таъминласинлар, уларнинг меъёрдан ошиб кетишига йўл қўймасинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат корхоналарининг бир қисмини табиий газдан ёқилғининг бошқа турларидан фойдаланишга ўтказишини назарда тутсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, бошқа идоралар объектларининг 1994/95 йил қиш даврида узлуксиз ишлаши учун зарур бўлган ҳажмда қўшимча қорамой сақлаш жойлари захиралари қурилишини таъминласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йилнинг 1 январигача барча газдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказсин, газдан фойдаланишга рухсати бўлмаганларни газ тармоқларидан узиб қўйсин, газ сарфини ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган корхоналарга газ етказиб беришни тақиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир вилоят ва тармоқ бўйича республика эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган газ ҳажмларини «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси билан келишиб олсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликка газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаганлик, шартнома мажбуриятларига риоя қилмаганлик, табиий газдан самарали фойдаланмаганлик, хавфсизлик қоидаларини бузганлик ва газдан фойдаланганлик ҳақини мунтазам тўламаганлик учун, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, саноат, коммунал ва маиший соҳа фойдаланувчиларини газ таъминоти тармоқларидан узиб қўйиш ҳуқуқи берилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини газ билан таъминлашни газ билан таъминлаш ва тақсимлаш тизимининг мавжуд қувватлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда амалга оширсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари газ истеъмолчиларининг барча тоифалари томонидан газдан оқилона фойдаланишни, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш ҳолларига йўл қўймасликни, таъминласинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ. бош бошқармаси, Олий хўжалик суди билан биргаликда табиий газдан оқилона фойдаланмаганлик ҳамда истеъмолчилар, шу жумладан, аҳоли томонидан шартнома мажбуриятларининг бузилганлиги учун санкцияларни кучайтириш бўйича таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги 1994 йилнинг биринчи чорагида марказлашган экспортдан тушадиган валюта маблағлари ҳисобидан «Шлюмберже Индустри» (Франция) фирмасидан газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини, газ сарфини ҳисобга олиш асбобларини синаш ва созлаш қурилмаларини сотиб олиш, мутахассисларни ўқитиш учун (Радиоэлектронтехасбоб» давлат концернининг «Реле ва автоматика» заводига 2,2 млн АҚШ доллари ажратишни назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Радиоэлектронтехасбоб» давлат концерни 1994 йилда «Реле ва автоматика» заводида, Франциянинг «Шлюмберже Индустри» фирмаси лицензияси бўйича, газ сарфини ҳисобга олиш асбоблари ишлаб чиқаришни тайёрлашни ҳамда 1995 йилдан бошлаб ҳар йили 50 мингтадан ана шундай асбоблар чиқаришни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг «Ўзнефтгазфан» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда, саноат ва коммунал-маиший корхоналарда фойдаланиш учун, газ горелкалари қурилмаларининг энг мақбул ва энергияни тежайдиган хилларини яратсин ҳамда 1994 йилдан бошлаб уларни ишлаб чиқаришни ўзлаштирсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 1994 йилда босими 1 кв. см. ҳисобига 12 килограммгача бўлган газ қувурларини қуриш ҳамда фойдаланишга қабул қилиб олиш бўйича қурилиш нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўздавтелерадио», Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда турмушда ва халқ хўжалигида газдан хавф-хатарсиз, оқилона фойдаланишга доир тегишли дастурларни, рекламаларни ва видеофильмларни тайёрлашни ҳамда мунтазам ёритиб боришни таъминласинлар. Молия вазирлиги мазкур тадбирларни ўтказишга, ҳисоб-китобларга мувофиқ ҳар йили маблағлар ажратишни назарда тутсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш, фаолият тармоқлари бўйича, Бош вазир ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 2 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
587-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда; 2002 й., 5-6-сон, 42-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда; 37-сон, 411-модда)