Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 31.12.1994 йилдаги 636-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.12.1994 йилдаги 636-сон
Kuchga kirish sanasi
31.12.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ЕРЛАРНИ ЯЛПИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикадаги барча ерларни зарурий ҳисобга олишни, ер солиғининг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзгеодезия» бошқармасининг ҳамда республиканинг бошқа вазирликлари ва идораларининг ихтисослаштирилган ташкилотларини шартнома асосида жалб этиб, 1995 йилнинг биринчи ярмида мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фойдаланадиган ерларнинг чегаралари ва майдонларини аниқлаган ҳолда шаҳарлар ва шаҳарчалар ерларини рўйхатдан ўтказсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказиш натижалари бўйича бир ой муддатда ерлардан фойдаланиш ҳуқуқини ёки ерларни ижарага олиш шартномаларини белгиланган тартибда расмийлаштирсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча шаҳарлар ва шаҳарчаларда ерлардан фойдаланувчиларнинг ҳар бири бўйича ер кадастри ҳужжатларини мунтазам юритишни ташкил этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ва вилоятларга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликларида ер кадастри ҳужжатларини юритиш, ер қонунчилигига риоя этилишини ва ер муносабатларини тартибга солиб боришни назорат қилиш бўйича бўлинмалар ташкил этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзгеодезия» бошқармаси ва уларнинг жойлардаги органлари билан биргаликда 1995 йилнинг 1 чорагида республика шаҳарлари ҳудудини комплекс баҳолаш ишларини тугалласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда «Ўзгеодезия» бошқармаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва шаҳарчалари ерларини ялпи рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги кўрсатмаларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзгеодезия» бошқармаси ерларни рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширишни барча зарур геодезия ва топография материаллари ва маълумотлари билан белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, шаҳарлар ва шаҳарчалар ерларини рўйхатдан ўтказиш ишлари маҳаллий бюджет ҳисобига амалга оширилади. Республика ва вилоятларга бўйсунувчи шаҳарларнинг ҳамда туманларнинг ҳокимликлари ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджетдан зарур маблағларни ажратсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, республика шаҳарлари ҳудудларини баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, ер солиғи ставкаларига тузатиш киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ерларни рўйхатдан ўтказиш натижалари бўйича ер участкаларини солиқ солишдан яширган ёки уларнинг майдонини камайтириб кўрсатган ердан фойдаланувчиларни аниқласин ва қонунчиликка мувофиқ уларга нисбатан чоралар кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзгеодезия» бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда, зарурат бўлганда ер кадастри ҳужжатларига ер солиғини тўғри ҳисоблаб чиқариш учун зарур бўлган қўшимча кўрсаткичлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Х. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 31 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
636-сон