Ҳужжат кучини йўқотган 19.02.2010 29.07.1993 йилдаги 378-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.07.1993 йилдаги 378-сон
Kuchga kirish sanasi
29.07.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 19.02.2010
Ҳужжат 08.02.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ДАВЛАТ МЕҲНАТ ҲУҚУҚ ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМИНИ ВА МЕҲНАТ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ ДАВЛАТ
ЭКСПЕРТИЗАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 29-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги ва Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси тўғрисидаги илова қилинаётган низомлар тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 29 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
378-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 29 июлдаги 378-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Давлат меҳнат
ҳуқуқ инспекцияси тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси (бундан кейин «инспекция» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг таркибий бўлинмаси, жойлардаги давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциялари эса Меҳнат вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг қуйи бўлинмалари ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инспекция ва унинг жойлардаги бўлинмалари вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар, шунингдек, қайси идорага қарашлилиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, барча корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва мулкдорлар томонидан меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларга қандай риоя қилинаётганлиги устидан давлат назоратини амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инспекция ва унинг жойлардаги бўлинмалари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек, бошқа меъёрий ҳужжатларга, шунингдек, ушбу Низомга амал қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат меҳнат инспекторлари лавозимида олий юридик маълумотга ва мазкур мутахассислик бўйича камида уч йил иш тажрибасига эга бўлган шахслар ишлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республкаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларига хизмат гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Туман меҳнат органларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларига хизмат гувоҳномалари Қopaқaлпoғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг
(инспекторларининг) асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Идоравий бўйсунишидан, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, вазирликлар, ҳокимликлар, концернлар, уюшмаларда маъмурият, мулкдор томонидан меҳнат қонунлари ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қoнунига қандай риоя қилинаётганлиги устидан давлат назоратини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Меҳнат қонунлари ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини бузишларни маъмурият томонидан бартараф этиш ҳақидаги давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ёзма кўрсатмаларининг ҳуқуқий воситалар билан бажарилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Меҳнат вазирлигининг таркибий бўлинмаларига меҳнат қонунлари ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилишини назорат қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда кўмаклашиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Меҳнат қонунлари ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни бўйича аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Меҳнат қонунлари ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини бажариш бўйича вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар ва муассасаларнинг иш тажрибасини ўрганиш, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларининг
умумий ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳуқуқ инспектори қуйидаги хуқуқларга эгадир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Меҳнат ҳақидаги қонунларга ҳамда «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга риоя қилинишини, шунингдек маъмурият томонидан жамоа шартномаси шартлари, меҳнат битимларининг бажарилишини ва уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилиш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларни белгиланган тартибда текшириш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 8 февралдаги 60-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Текшириш жараёнида пайдо бўладиган масалалар юзасидан мулкдорлар ва мансабдор шахслардан тегишли маълумотлар, ҳужжатлар ва тушунтиришлар олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Назорат қилиш мақсадидаги барча ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар билан танишиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мулкдорлардан ва бошқа мансабдор шахслардан Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунлар бузилишлари аниқланган ҳолларда уларни бартараф этишни талаб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларнинг йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш учун ваколатли мансабдор шахслар бажаришлари мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш (1-илова)*.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.

6. Меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларнинг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларга амалдаги қонунларда белгиланган миқдорда жарима солиш (2 ва 3-иловалар)*.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларнинг қўпол равишда бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш учун корхоналар ва ташкилотларнинг юқори органларига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдимномалар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминланиш тўғрисидаги қонунларга зид бўлган буйруқлари ва бошқа меъёрий актларининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, зарур бўлган ҳолларда эса белгиланган тартибда уларни бекор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси (инспекторлари)нинг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Инспекцияга Меҳнат вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инспекциянинг тузилмаси ва ходимлари сони Меҳнат вазири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инспекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Инспекция:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйи турувчи барча меҳнат инспекциялари (инспекторлари)га услубий раҳбарликни амалга оширади, ёрдам беради, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва йўналтиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, корхоналар, шунингдек, айрим фуқаролардан тушган аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйи турувчи барча меҳнат инспекторлари томонидан берилган ёзма кўрсатмаларни, жарима солиш тўғрисидаги қарорларни кўриб чиқади, ўзгартиради ва бекор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларни қўллашга доир муҳим масалаларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳайъатига кўриб чиқиш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйи турувчи меҳнат инспекциялари (инспекторлари)га ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг таркибий тузилмаларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ва топшириқлар беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан
таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари
инспекцияларининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (бундан кейин вилоятлар деб аталади) Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциялари (инспекторлари) тегишли вилоятлар ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибда меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларга қандай риоя қилинаётганлиги устидан давлат назоратини амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вилоят инспекциялари вилоят меҳнат бошқармаларининг таркибий бўлинмалари (секторлари) ҳисобланадилар ва уларга вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган бош инспектор раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вилоят бошқармалари давлат меҳнат ҳуқуқ (бош) инспекторлари лавозимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги инспекцияси бoшлиғи билан келишилган ҳолда вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан тайинланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вилоят Меҳнат инспекциялари (инспекторлари) туманлардаги меҳнат органларининг давлат ҳуқуқ инспекторлари томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатларни кўриб чиқадилар, бекор қиладилар, ўзгартиришлар киритадилар, шунингдек, уларга услубий ёрдам кўрсатадилар ва улар фаолиятини йўналтирадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вилоят меҳнат инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг давлат ҳуқуқ инспекциясига белгиланган тартибда ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Туман меҳнат органлари давлат ҳуқуқ инспекторларининг ҳуқуқ ва бурчлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Туман меҳнат органларининг давлат ҳуқуқ инспекторлари тегишли туман доирасида меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларга қандай риоя қилинаётганлиги устидан давлат назоратини амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Туман меҳнат органларининг давлат ҳуқуқ инспекторлари лавозимга вилоят бошқармаси бош ҳуқуқ инспектори билан келишилган ҳолда меҳнат органи директори томонидан тайинланадилар ва бевосита меҳнат органи директорининг маъмурий бўйсунувида бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Туман меҳнат органларининг давлат ҳуқуқ инспекторлари юқори турувчи меҳнат ҳуқуқ инспекторлари топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Туман меҳнат органларининг давлат ҳуқуқ инспекторлари меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларни қўллаш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритадилар, шунингдек, йилнинг ҳар чорагида юқори турувчи меҳнат инспекциясига қилинган ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
(VI-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларининг
ёзма кўрсатмалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторининг ёзма кўрсатмасини олган мансабдор шахс унинг кўрсатилган муддатда бажарилганлиги ҳақида инспекторни хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларининг ёзма кўрсатмалари устидан ёзма кўрсатма берилган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида юқори турувчи давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси (инспектори)га ёки халқ судига шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шикоят қилинган ёзма кўрсатмалар юзасидан Меҳнат вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси (инспектори)нинг хулосалари қатъи ҳисобланади ва бажарилиши мажбурийдир. Хулосалар бўйича шикоятлар суд тартибида кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 29 июлдаги 378-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа хил қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, бошқа меъёрий ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади, Ўзбекистон Республикасининг давлат назорат органлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ноқулай меҳнат шароитларида ишлайдиган меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришда меҳнат шароитлари, ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун имтиёзлар ва компенсациялар берилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноқулай меҳнат шароитлари учун бериладиган имтиёз ва компенсацияларни тартибга солувчи меъёрий-услубий асосларни ишлаб чиқиш ва мукаммаллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шарт-шароитлари бўйича иш жойларини аттестация қилишнинг сифати ҳамда имтиёзли нафақа, қўшимча таътил ва қисқартирилган иш куни белгиланадиган рўйхатлар ва кўрсаткичларнинг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, вазирликлар ва идораларнинг таклифлари асосида имтиёзли нафақа, қўшимча таътил ва қисқартирилган иш куни белгиланадиган рўйхатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида хулосалар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарнинг буюртмаларига кўра, аттестация асосида иш жойларидаги меҳнат шарт-шароитларини экспертиза қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича маъмурият ва корхоналар ходимлари ўртасидаги низоларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шароитларини баҳолаш иш ўринларини аттестациядан ўтказиш усулларини ва меҳнат шароитларини экспертиза қилиш учун меъёрий асосларни ишлаб чиқади ва янгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат хавфсизлиги ва меҳнатнинг бошқа шарт-шароитлари масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз хизмат вазифаларини бажараётганда корхоналарга, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, белгиланган намунадаги гувоҳномани кўрсатиб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кириш (1-илова)*.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 8 февралдаги 60-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналардаги меҳнат шароитларини экспертиза қилиш ва маъмуриятга МШЭ-1 шаклида хулоса бериш (2-илова)*;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертиза ўтказиш учун олим ва мутахассисларни белгиланган тартибда ҳақ тўлаб жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналардаги ходимларга имтиёзли нафақалар, қўшимча таътиллар ва қисқартирилган иш куни белгилаш ҳужжатларини, шунингдек, жамоа шартномаларида кўзда тутилган меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш бўйича тадбирларнинг бажарилишини текшириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун МШЭ-2 шаклида ёзма кўрсатма бериш (3-илова)*;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона маъмуриятига унинг имтиёзли нафақалар, қўшимча таътиллар ва қисқартирилган иш куни белгилаш бўйича амалдаги қонунларга мувофиқ келмайдиган қарорларини тўхтатиш тўғрисида МШЭ-3 шаклида тақдимнома бериш (4-илова)*;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларини меҳнат меъёрлари ва қоидаларини бузганлик учун амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлардан меҳнат шарт-шароитлари бўйича зарур маълумотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шарт-шароитлари бўйича иш жойларини назорат тариқасида аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, бунинг учун шартнома асосида зарур бўлган ташкилотлар ва мутахассисларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқишга тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги имтиёзли нафақалар, қўшимча таътиллар ва қисқартирилган иш куни белгиланадиган рўйхатларни тўлдириш, аниқлаш бўйича таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат, жамоат ва халқаро ташкилотларда ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги номидан вакиллик қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси ўз вазифаларини бажараётган пайтда текширилаётган корхона маъмурияти унга ёрдам беришга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Меҳнат вазирлигининг меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси таркибига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат вазирлиги марказий аппаратининг меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси органи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси республика марказий лабораторияси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасининг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар) органлари ўз лабораториялари билан, шунингдек, район ва шаҳар меҳнат органлари ҳузуридаги органлар;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси бўлинмаларининг тузилмаси ва ходимлари сони, тегишли равишда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасини молиявий таъминлаш республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасига раҳбарлик қилиш, тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қopaқaлпoғиcтoн Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар меҳнат органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси ўз номи ёзилган штампга эга бўлади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1993 й., 7-сон, 29-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда; 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)