18.10.2005 йилдаги ПҚ-203-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 18.10.2005 йилдаги ПҚ-203-сон
Kuchga kirish sanasi
18.10.2005
Ҳужжат 22.05.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат, очиқ фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг ғоят муҳим шарти аҳолининг ижтимоий, сиёсий фаоллигини оширишдан, давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг амалий иштирокидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу вазифаларни амалга оширишда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги, сиёсий маданиятини оширишга, фуқароларнинг хилма-хил ҳуқуқий ахборотлардан кенгроқ фойдаланиш имкониятини яратишга, шунингдек, давлат-ҳуқуқий ва суд тизимини такомиллаштиришнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиши лозим бўлган ҳуқуқий даврий нашрлар муҳим роль ўйнайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳозирги кунда мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишининг сиёсий-ҳуқуқий масалалари, қонун ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ёритадиган 8 та юридик журнал (умумий тиражи 55 минг нусхадан кўпроқ) чоп этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга юридик журналларнинг мазмуни ҳали замон талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Мавжуд нашрлар ўз мазмун йўналиши ва мақсадли вазифаларини белгилаб берувчи чуқур ўйланган, аниқ ўқувчилар доирасига мўлжалланган концепцияга эга эмас. Мамлакатда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг долзарб сиёсий-ҳуқуқий масалаларига тегишли даражада эътибор берилмаяпти. Журналлар таҳририяти мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад-вазифалари ва мазмун-моҳиятини англайдиган юқори малакали мутахассислар билан етарлича таъминланмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат-ҳуқуқий ва суд тизими, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантириш ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда юридик журналлар ролини кучайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини ривожлантириш Концепцияси ва чоп этиладиган юридик нашрлар (журналлар) рўйхати 1-2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, давлат-ҳуқуқий, суд-ҳуқуқ соҳаларида олиб борилаётган демократик ислоҳотлардан жамиятнинг кенг хабардор бўлиши, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва маърифий савияси юксалиши жамият ва давлатни демократик янгилаш, мамлакатни модернизациялаш ва ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштиришнинг ғоят муҳим шарти бўлиб қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Чоп этилаётган журналларнинг сифати, самарадорлиги ва савияси учун жавобгарлик журналларнинг бош муассислари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар юридик журналларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва жамият қурилишининг долзарб сиёсий-ҳуқуқий муаммолари, қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришнинг устувор йўналишлари, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, инсоннинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш муаммолари кенг муҳокама қилинишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, профилактика ишлари ва жиноятчиликка қарши курашни ташкил қилиш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш борасида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятини ёритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг, биринчи навбатда ёшларнинг ҳуқуқий онгини, уларнинг сиёсий маданияти ва ижтимоий фаоллигини оширишга, шунингдек, одамлар онгида демократик қадриятларни шакллантиришга хизмат қиладиган материалларни чоп этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нашрлар саҳифаларида юридик фан ривожига, миллий ҳуқуқ мактабини шакллантиришга, юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга оид долзарб муаммолар бўйича мунозаралар ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини, халқаро ҳуқуқни ривожлантириш, унинг нормаларини миллий қонунчиликка тадбиқ этишнинг долзарб муаммоларини ёритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Адлия вазирлиги, Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, юридик журналларнинг бошқа муассислари ва таҳрир ҳайъатлари бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
журналларнинг таҳририятларини чуқур ҳуқуқий билимларга ва оммавий ахборот воситаларидаги зарур иш тажрибасига эга бўлган, мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг, давлат-ҳуқуқий, суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг моҳиятини, мақсадли вазифаларини англайдиган юқори малакали кадрлар билан таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таҳририят ходимлари ва фаол муаллифлар меҳнатини чоп этилаётган материалларнинг юксак сифатли бўлиши ҳамда таҳририятлар жамоалари олдида турган вазифаларнинг бажарилиши учун уларнинг масъулиятини оширишни таъминлаш имконини берадиган моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини ривожлантириш ҳамда самарадорлигини ошириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик журналларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, таҳрир ҳайъатларининг замонавий талаб ва андозаларни ҳисобга олган ҳолда журналларнинг бадиий савиясини ошириш, уларни расмийлаштириш ҳамда дизайни сифатини яхшилаш мақсадида журналистлар, ёзувчилар, рассомлар ижодий уюшмалари билан мустаҳкам ҳамкорлигини ўрнатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот, таълим муассасалари билан биргаликда журналларнинг фаолиятига, давлат-ҳуқуқий ва суд тизимларини ислоҳ қилиш мақсад ва вазифаларини амалга оширишнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилишга етакчи ҳуқуқшунос олимлар, тарихчилар, иқтисодчилар, социолог ва файласуфлар жалб этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги юридик журналларнинг электрон версиялари (сайтлари)ни яратиш ва уларни глобал Интернет тармоғида жойлаштиришда мазкур нашрларга ёрдам кўрсатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси жамоат бирлашмалари билан биргаликда юридик журналларнинг мақолаларидан мамлакатнинг муайян йўналишдаги олий ўқув муассасалари, коллежлари, лицейлари, мактаблари ва бошқа тарбия муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнида фойдаланишни таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 18 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-203-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 315-модда; 2013 й., 47-сон, 616-модда; 2014 й., 30-сон, 365-модда; 2017 й., 20-сон, 354-модда, 37-сон, 980-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)