Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
2004 йил 28 майда Остана шаҳрида имзоланган «Марказий Осиё Ҳамкорлик» ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида теле-радиоэшиттириш дастурларини ўзаро тарқатиш тўғрисидаги Битим;
2004 йил 23 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
2004 йил 23 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисидаги Битимга (1996 йил 27 май, Боку ш.) ўзгартириш ва тўлдиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома.
2. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларига ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 5 август,
370-сон