Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ МУЗЕЙИ АШЁЛАРИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон тарихи музейи янги бинога кўчиб ўтганлиги муносабати билан, экспозициялар ҳамда музей фондидаги тарихий ва маданий бойликларнинг яхлит бир ерда сақланишини таъминлаш, улардан илмий-маърифий ишларда фойдаланишни янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон тарихи музейининг Охунбобоев кўчаси 15-уйдаги омборхонада жойлашган тарихий ашёлари Шароф Рашидов кўчаси 3-уйдаги янги бинога кўчирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси бир ой муддат ичида белгиланган тартибда Охунбобоев кўчаси 15-уйда жойлашган собиқ музей биносини Тошкент вилояти ҳокимлиги балансига берсин, мазкур бино ҳовлиси ва ҳовлидаги ёрдамчи бинолар реставрация ишларини ташкил этиш учун Ўзбекистон тарихи музейи ихтиёрида қолдирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 апрелдаги 203-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари ўртоқ М. Қ. Қорабоевга топширилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 1 март,
115-сон