16.11.2026 йилдаги ПҚ-396-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 16.11.2026 йилдаги ПҚ-396-сон
Kuchga kirish sanasi
16.11.2026
Ҳужжат 16.11.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт соҳасини рақамлаштириш ва самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини рақамлаштириш орқали очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, ихчам ва самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтидорли спортчи ёшлар селекция базасини кенгайтириш ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчилари фаолиятига кўмаклашиш ва спорт турлари бўйича тренерлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Устувор йўналишлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар спорт соҳасида рақамлаштириш ва бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимининг яхлит комплексини жорий этиш ва кузатиб бориш, шунингдек, унинг бошқа давлат ташкилотлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) спорт соҳасини рақамлаштириш кўламини кенгайтириш мақсадида жорий этилаётган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар фаолияти узлуксизлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) «мактабдан Спорт академиясигача» ғояси асосида мактаб ўқувчиларини спортга қизиқтириш, спорт клублари ва тўгаракларига жалб қилиш орқали иқтидорли спортчи ёшлар селекция базасини кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Рақамли технологияларни жорий этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Спорт вазирлиги томонидан спорт соҳасини рақамлаштириш мақсадида «Рақамли ҳукумат» тизими билан интеграция қилинган «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими (кейинги ўринларда — «ERP sport» тизими) ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталарининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) спорт соҳасини рақамлаштириш, шу жумладан, «ERP sport» тизимини доимий техник қўллаб-қувватлаш, такомиллаштириш ва янги ахборот тизимларини ишлаб чиқишга қаратилган барча лойиҳалар Спорт вазирлиги ҳузуридаги «Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖ томонидан амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) «ERP sport» тизимига барча давлат жисмоний тарбия-спорт муассасалари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан спортчи, тренерлар ҳамда спорт тадбирлари тўғрисидаги маълумотларнинг мажбурий тарзда киритиб борилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) спорт муассасалари спорт иншоотларига (спорт зал ва стадионлар) смарт-камералар ўрнатиш орқали марказлашган ҳолда видеокузатув имкониятини яратиш ҳамда улар орқали йиғилган маълумотларни сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш (давомат, машғулотлар сифати ва иқтидорли ёшлар селекцияси) тизимини жорий этиш ва ушбу маълумотларни «ERP sport» тизимига интеграция қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимининг асосий вазифалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2027 йил 1 февралдан бошлаб Спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида мавжуд пулли хизмат кўрсатиш орқали тушаётган тушумларнинг тўлиқ электрон назоратини ўрнатиш мақсадида Марказий банкнинг «МУНИС» тизими билан «ERP sport» тизимининг интеграцияси йўлга қўйилади. Бунда пулли хизматлар учун тўловлар ягона ҳисоб рақамга йўналтирилади ва қуйидаги миқдорда автоматик тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) 80 фоизи — спорт-таълим муассасасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) 10 фоизи — Спорт вазирлигининг Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) 10 фоизи — «Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖга ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) «ERP sport» тизимига маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ҳамда ҳаққонийлиги учун тегишли давлат жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва спорт федерациялари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) спорт соҳасини рақамлаштириш, «ERP sport» тизимини қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириб бориш Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаси доирасидаги маблағлар, шунингдек, зарур ҳолларда Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) мазкур қарорнинг 3-банди «в» кичик бандида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПҚ-320-сон қарори билан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун беғараз ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «ERP sport» тизими доирасида спорт соҳасида интерактив хизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида яратилган «MySport» мобил иловасида қуйидаги қўшимча имкониятлар яратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) спорт турлари бўйича пулли хизмат кўрсатувчи давлат ва нодавлат спорт ташкилотлари бино-иншоотларини соатбай, кунбай, ойлик ҳамда йиллик тарифлар бўйича тизим орқали банд қилиш ҳамда тўловни амалга оширишни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) давлат спорт ташкилотлари бино ва иншоотларини ижарага бериш орқали тушадиган маблағларни назорат қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ташкилот рейтинглари, спорт турлари, тарифлар, иншоотлар жойлашуви (локациялар), акциялар ва бошқа турли ахборот ва статистик маълумотларни олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб «ERP sport» тизими орқали спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларига диплом ва сертификатларни QR код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Умумтаълим муассасалари ўқувчиларини спортга жалб этиш тизимини кенгайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар умумтаълим муассасаларида ўқувчиларни спортга жалб этишнинг қўшимча йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) умумтаълим муассасалари қошида спорт клублари ва тўгараклари тармоғини кенгайтириш, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари фаолиятини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) спорт мактабларини бириктирган ҳолда умумтаълим муассасаларида «мактабдан Спорт академиясигача» ғоясига асосланган яккакураш ва жамоавий олимпия спорт турлари бўйича камида 1 тадан спорт тўгаракларини йўлга қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2027 йилдан бошлаб яккакураш олимпия спорт турлари билан шуғулланишга шароит яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) умумтаълим муассасаларига мазкур спорт турларида фойдаланиш мумкин бўлган универсал қопламалар етказиб бериш тизими йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) мазкур мақсадлар учун Таълим соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 5 миллиард сўмгача маблағлар йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг амалдаги йиллик иш режаси бўйича ўқув-тарбия жараёни дарс машғулотларидан ташқари спорт тўгараклари, оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш билан боғлиқ машғулотлар билан такомиллаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Спорт соҳасида самарали бошқарувни йўлга қўйиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Спорт вазирлиги тизимидаги спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаблари негизида Олимпия терма жамоалари маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Олимпия терма жамоалари марказининг асосий вазифалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Марказ 3-иловадаги рўйхатга мувофиқ Республика олий спорт маҳорати мактаблари негизида Спорт вазирлиги тизимидаги давлат муассасаси шаклида амалдаги молиялаштириш тартиби сақланган ҳолда ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Марказ тугатилаётган Республика олий спорт маҳорати мактабларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Марказ фаолияти спорт федерациялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, миллий терма жамоалар учун спортчилар тайёрлашни мувофиқлаштириш ҳамда бу борадаги ишларни тизимлаштириш ва натижадорликни таъминлашга йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Республика ўсмирлар олий спорт маҳорати мактаби фаолияти тугатилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) бошқарув ходимларининг штат бирликлари Марказга, тренер ходимлар штат бирликлари Миробод туманидаги 2-сон спорт мактабига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) товар-моддий бойликлари ва бино-иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида — Тошкент шаҳар спорт бошқармаси балансига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолияти янги тартибда йўлга қўйилиб, улар Марказнинг захира спортчиларни тўғридан-тўғри етказиб берувчи ҳудудий тузилмалари сифатида фаолият юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) Марказда фақатгина катталар ўртасида бўлиб ўтадиган ёзги ва қишки Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ривожлантирилади ҳамда бириктириладиган спорт турлари рўйхати Спорт вазирлиги томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) Марказ тренерларига ҳар ойлик устамалар улар томонидан тайёрланган спортчиларнинг нуфузли халқаро мусобақаларда эришган натижаларидан келиб чиқиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Сув спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг бино ва иншоотлари тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Марказ Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Спорт соҳасидаги ҳудудий бошқарув тизимини такомиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг спорт бўйича маслаҳатчиси (кейинги ўринларда — маслаҳатчи) лавозимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлинмасининг ижрочи директорини бир вақтнинг ўзида маслаҳатчи этиб белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) маслаҳатчини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Маслаҳатчининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) жойларда аҳоли, айниқса ёшларни оммавий спортга жалб этиш тизими самарали амалга оширилиши ва бу борада туман (шаҳар) ҳокимликлари билан ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) спорт инфратузилмаси яхши ривожланмаган олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда спорт иншоотларини барпо этиш, спорт мактаблари ҳамда умумтаълим муассасаларида спорт тўгараклари тармоғини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) «Президент Олимпиадаси» спорт мусобақаларининг жойлардаги босқичларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика ва халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда ҳудудий терма жамоаларнинг ҳар томонлама муваффақиятли иштирокини ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) маҳаллий ҳокимликларнинг Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, спорт федерациялари билан доимий ҳамкорлигини ташкиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг амалдаги штат бирликлари тўлиқ сақлаб қолинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) маслаҳатчи Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари билан яқин ҳамкорликда ўз фаолиятини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Спорт соҳасини рақамлаштириш ва самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 16 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-396-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 ноябрдаги ПҚ-396-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимининг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини электрон юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Спортчиларнинг спорт мусобақаларидаги натижалари ҳамда спорт синовлари иштирокчилари томонидан нормативлар бажарилишини электрон юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат спорт-таълим муассасалари, спорт клублари ва бошқа жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг спортчилари ҳамда тренерлари ва бошқа мутахассислари тўғрисидаги маълумотларни юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар ва спорт иншоотлари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) ва спорт турлари (спорт турининг тармоқлари) реестрини юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш ва уларнинг ҳисобини юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат спорт-таълим муассасаларининг спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланганлик ҳолатини рақамлаштириш орқали ҳақиқий эҳтиёжни аниқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Спорт соҳасида электрон давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда давлат хизматларини проактив шаклда юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат спорт-таълим муассасаларининг ижодий имтиҳон жараёнлари реал вақт режимида шаффоф ўтказилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Спорт соҳасига ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланишни электрон бошқариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат спорт-таълим муассасаларининг фаолиятини электрон баҳолаш ва уларнинг рейтингини юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат спорт-таълим муассасаларига селекция қилинган иқтидорли спортчилар ҳисобини юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Маҳаллаларда қуриладиган спорт майдончаларини аҳоли электрон овоз бериши йўли орқали танлашда шаффофликни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Давлат спорт-таълим муассасаларининг мавжуд пуллик хизматларини юритиш ва тушумларни назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Спортчиларнинг спорт машғулотларидаги давоматини электрон юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Спорт соҳасида интерактив хизматларни кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларига электрон шаклда диплом ва сертификатлар бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Спорт соҳасида сунъий интеллектни жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 ноябрдаги ПҚ-396-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия терма жамоалари марказининг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Олимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларни шакллантириш ва уларнинг тайёргарлигини ташкил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, республика ва халқаро спорт мусобақаларида уларнинг иштирокини таъминлаб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техника ҳамда ўқув-машғулот базаларини яратиш ва ушбу базалардан самарали фойдаланишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлаш учун миллий терма жамоаларга маҳаллий ва хорижий спорт мутахассисларини жалб этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Истиқболли спортчиларни селекция қилиш ва тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва бу борада барча даражадаги спорт таълим муассасалари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маҳаллий спорт мутахассисларининг касбий маҳоратини ошириш ва тажриба алмашиш учун энг илғор хорижий мамлакатларнинг спорт мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 ноябрдаги ПҚ-396-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия терма жамоалари маркази этиб қайта ташкил этилаётган республика олий спорт маҳорати мактабларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Енгил атлетика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Спорт ўйинлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Сув спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Яккакураш спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 ноябрдаги ПҚ-396-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг бино ва иншоотлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАҚСИМОТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Товар-моддий бойликлар манзили ва номи

Товар-моддий бойликларни қабул қиладиган ташкилотлар

1.

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Университет кўчаси 1-уйда жойлашган 50 м сув ҳавзаси

Тошкент шаҳар Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби

2.

Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Юсуф Хос Хожиб кўчаси 40-уйда жойлашган 25 м сув ҳавзаси

3.

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Авиасозлар мавзе 73-уйда жойлашган 50 м сув ҳавзаси

4.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани «Туябўғиз» МФЙ ҳудудида жойлашган спорт базаси

Тошкент вилояти Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби

5.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани «Туябўғиз» МФЙ ҳудудида жойлашган «Қалдирғоч» спорт базаси

6.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қоронкўл қишлоғида жойлашган эшкак эшиш спорт базаси

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 ноябрдаги ПҚ-396-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт соҳасини рақамлаштириш ва самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Спорт муассасалари спорт иншоотларига (спорт заллари ва стадионлар) смарт-камералар ўрнатиш орқали марказлашган ҳолда видеокузатув имкониятини яратиш.

1. Спорт муассасалари спорт иншоотларига (спорт заллари ва стадионлар) 2026 — 2028 йилларда смарт-камералар ўрнатиш ва сервер қурилмаларини харид қилиш режа-графигини тасдиқлаш.

2026 йил декабрь

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПҚ-320-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун беғараз ажратилган маблағлар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Спорт вазирлиги

2. Спорт муассасалари спорт иншоотлари (спорт заллари ва стадионлар) учун смарт-камералар ва сервер қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш.

3. Харид қилинган ва ўрнатилган смарт-камералар орқали видеокузатув имкониятини яратиш ҳамда улар орқали йиғилган маълумотларни сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш (давомат, машғулотлар сифати ва иқтидорли ёшлар селекцияси) тизимини жорий этиш, шунингдек, ушбу маълумотларни «ERP sport» тизимига интеграция қилиш.

2026 — 2028 йиллар мобайнида

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Uzinfocom» МЧЖ

2.

Марказий банкнинг «МУНИС» ахборот тизимини «ERP sport» тизими билан интеграция қилиш.

1. Ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича технологик йўриқнома ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Ахборот тизимларини интеграция қилиш.

2027 йил 1 февраль

«Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖ маблағлари

Спорт вазирлиги,

Марказий банк

3.

«ERP sport» тизими фаолиятини такомиллаштириш, рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш.

1. «ERP sport» тизимини тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилиш.

2. «ERP sport» тизимида жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг спортчи, тренерлар ҳамда спорт тадбирлари тўғрисидаги маълумотларини шакллантириш.

3. Мактаб спорт клублари ва тўгаракларидан спортчи ёшларни саралаб олиш ва спорт мактабларига селекция қилинган спортчилар ҳисобини юритиш тизимини йўлга қўйиш.

2027 йил март

«Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖ маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар

Спорт вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

вазирлик ва идоралар,

спорт федерациялари

(уюшмалари)

4. Умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг умумтаълим фанлардаги машғулот вақтларини спорт машғулотлари вақти билан бир вақтга тўғри келмаслигини автоматик аниқлаш мақсадида «Elektron kundalik» ягона тизимидаги маълумотларни «ERP spоrt» тизимига узатиш орқали маълумот алмашинуви тизимини йўлга қўйиш.

5. Мактаб спорт клублари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш.

6. Жисмоний тарбия ўқитувчиларининг ойлик, чораклик ва йиллик ҳисобот шакллари ҳамда фаолияти натижадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий қилиш.

-

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Спорт вазирлиги

4.

Спорт мусобақалари жараёнларини рўйхатга олиш, саралаш тизимини рақамлаштириш ишларини амалга ошириш.

1. Спорт федерациялари (уюшмалари) ва спорт клубларини «ERP sport» тизимида рўйхатдан ўтказиш.

2. «ERP sport» тизимининг «Спорт тадбирлари» ахборот тизими орқали спорт мусобақаларига оид маълумотларни доимий юритиб бориш. Бунда иштирокчиларни рўйхатга олиш ва натижаларни қайд этиб бориш.

3. «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимининг «Саралаш» ахборот тизимидан спорт ташкилотларига қабул қилишда фойдаланиш.

4. Спорт федерациялари (уюшмалари) ва спорт клубларига спорт мусобақалари иштирокчиларининг натижаларига асосан рейтинг шакллантирилиши учун «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимининг «Рейтинг» тизимида техник имкониятлар яратиш.

5. «Sport.uz» порталида спорт таълим муассасалари ва спорт федерациялари (уюшмалари) миллий порталини ишга тушириш ҳамда спорт ташкилотларига оид маълумотлар доимий юритилишини таъминлаш.

2027 йил январь

«Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖ маблағлари

Спорт вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

спорт федерациялари

(уюшмалари)

5.

Спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларига диплом ва сертификатларни электрон шаклда бериш тизимини жорий этиш.

1. Ахборот тизимини Ўзбекистон ҳудудидаги расмий мусобақаларга автоматик уникал рақамли электрон диплом шаклланишини ишга тушириш.

2. «ERP sport» тизими орқали спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларига диплом ва сертификатларни QR код қўйилган ҳолда электрон шаклда бериш тизимини йўлга қўйиш.

2027 йил январь

«Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖ маблағлари

Спорт вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

спорт федерациялари

(уюшмалари)

6.

«ERP sport» тизими доирасида спорт соҳасида интерактив хизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида «MySport» мобил иловаси фаолиятини такомиллаштириш.

1. Спорт турлари бўйича пулли хизмат кўрсатувчи давлат ва нодавлат спорт ташкилотлари бино-иншоотларини соатбай, кунбай, ойлик ва йиллик тарифлар бўйича тизим орқали банд қилиш ва тўловни амалга оширишни йўлга қўйиш. Бунда давлат спорт иншоотларини ижарага бериш орқали тушадиган маблағларнинг назоратини олиб бориш.

2. Рейтинглар, спорт турлари, тарифлар, иншоотлар жойлашуви (локациялар), кешбэклар, акциялар ҳақида ва бошқа турли ахборот ва статистик маълумот олиш имкониятини яратиш.

2027 йил январь

«Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖ маблағлари

Спорт вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

7.

«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақалари жараёнларини рақамлаштириш.

1. «ERP sport» тизимидаги «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақалари учун ишлаб чиқилган модулни амалиётга жорий қилиш.

2. «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақалари натижаларини реал вақт режимида онлайн эълон қилиб боришни йўлга қўйиш.

2027 йилдан бошлаб

«Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖ маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар

Спорт вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

8.

Мактаб спорт клублари ва тўгаракларидан иқтидорли спортчи ёшларни саралаб олиш ва спорт мактабларига селекция қилишнинг рақамлаштирилган тизимини жорий этиш.

1. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг бир вақтда таълим жараёни ҳамда спорт билан шуғулланиши жараёнларида молиявий маблағлар тўғри сарфланишини ташкил қилиш мақсадида «emaktab.uz» электрон платформасини «ERP sport» тизими билан интеграция қилиш.

2027 йил январь

-

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Спорт вазирлиги

2. «ERP sport» тизимида мактаб спорт клублари ва тўгараклари самарали фаолият юритиши, уларни зарур моддий-техник база ва спорт жиҳозлари билан таъминланганлиги, ўқув-машғулот жараёнларида ўқувчиларнинг машғулотларга қатнашиш давоматини электрон юритиш.

«Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖ маблағлари

Спорт вазирлиги

9.

«Мактабдан Спорт академиясигача» ғояси асосида умумтаълим муассасаларининг спорт клублари ва тўгараклари тармоғини кенгайтириш ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчилари фаолиятини ривожлантириш.

1. Умумтаълим муассасаларининг спорт клублари ва тўгаракларида, устувор равишда, Олимпия ўйинлари дастурига кирган спорт турларини ривожлантириш.

2. Умумтаълим муассасаларининг спорт клублари ва тўгараклари хусусияти, ўқувчилар қамрови ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасидан келиб чиқиб, спорт жиҳозлари ва инвентарлари билан таъминлаш.

3. Яккакураш спорт турлари билан шуғулланишга шароит яратиш учун умумтаълим муассасаларига бир нечта спорт турларида фойдаланиш мумкин бўлган универсал қопламалар етказиб бериш.

4. Жисмоний тарбия ўқитувчилари томонидан умумтаълим муассасалари ўқувчилари орасидан истеъдодли спортчиларни саралаб олиш (селекция қилиш) юзасидан оммавий спорт бўйича тренер-селекционер билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш.

5. Олимпия спорт турлари бўйича умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бошланғич жисмоний тайёргарлик методикасини яратиш.

6. Умумтаълим муассасаларининг спорт клублари ва тўгараклари шуғулланувчиларини «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларига тизимли жалб этиб бориш.

7. «ERP sport» тизимига умумтаълим муассасаларининг ўқувчи-спортчилари тўғрисидаги маълумотларни киритиб бориш.

2027 йилдан бошлаб

Давлат бюджети маблағлари

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Спорт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Спорт вазирлиги тизимидаги спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаблари негизида Олимпия терма жамоалари марказини ташкил этиш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Олимпия терма жамоалари маркази фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, Марказ низоми, намунавий штатлар жадвали ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрлари ва тартибини белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил декабрь

-

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2027 йил январь

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 ноябрдаги ПҚ-396-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 ноябрдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-414-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган спортчилар. Мазкур спортчилар вариатив (ўзгарувчан) ўқув режалари асосида ўқитилади, шунингдек, улар маҳаллаларда спорт тўгаракларини очиш ва бошқариш, спорт тадбирларини ташкил қилиш, ёшлар ўртасида спортнинг афзалликларини тарғиб қилиш ишларига жалб қилинади. Бунда янги ўқув йилига қадар бўлган ўтган календарь йилнинг 1 июлидан янги календарь йилнинг 30 июнига қадар (шу куни ҳам) бўлган муддатларда спортчилар томонидан эришилган натижалар ҳисобга олинади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги «Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-381-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 8-бандда «Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг» сўзларидан кейин «2026 — 2028 йилларда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Терма жамоалар маркази давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий инвестор маблағлари ҳисобидан барпо этилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги «Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-382-сон қарорининг 9-банди «Ўзбекистон сузиш федерациясининг» сўзларидан кейин «2025 — 2028 йилларда» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-132-сон қарори билан тасдиқланган Сирдарё туманини 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастурининг 19-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

 

 

 

 

 

19.

Сирдарё туман 1961 йилда ташкил этилган бугунги кунда таъмирталаб ҳолатга келиб қолган Спорт мактаби инфратузилмасини яхшилаш.

1. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадваллари ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун пудрат ташкилотларни онлайн электрон тендер танловларини ташкил этиш.

3. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва лойиҳани фойдаланишга топшириш.

Ҳисоб-китобларга асосан

(Республика бюджетидан Спорт вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан)

2026 — 2028 йиллар

Спорт вазирлиги,

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

 

 

 

 

 

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 июлдаги ПҚ-221-сон қарори билан тасдиқланган 2028 йил Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ҳамда миллий терма жамоа аъзоларининг контингенти бўйича мақсадли кўрсаткичларнинг «II. Истиқболли спорт турлари» бўлимида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

 

 

 

 

1.

Спорт гимнастикаси

18

10

28

 

 

 

 

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

 

 

 

 

2.

Бадиий гимнастика

18

10

28

 

 

 

 

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 18-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

 

 

 

 

18.

Трамполин

6

5

11

 

 

 

 

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) «Жами» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

 

 

 

Жами:

548

170

718

 

 

 

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2026 й., 07/26/396/1134-сон)