04.11.2026 йилдаги ПҚ-392-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.11.2026 йилдаги ПҚ-392-сон
Kuchga kirish sanasi
04.11.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда хусусий сектор иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббий ва ёрдамчи хизматларни кўрсатишда хусусий сектор имкониятларидан кенг фойдаланиш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасига хусусий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда хусусий сектор иштирокини кенгайтиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) соғлиқни сақлаш тизимини ягона стратегик режалаштириш асосида ривожлантириш, тиббий хизмат турлари кесимида давлат ва хусусий секторнинг роли ҳамда иштирокининг мақбул ва самарали механизмларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) хусусий сектор имкониятларидан кенг фойдаланиш, тиббий ва ёрдамчи хизматлар харидида янги аутсорсинг механизмларини жорий этиш орқали 2030 йилга қадар тиббиёт ташкилотларида кўрсатиладиган клиник ва ёрдамчи хизматларни босқичма-босқич хусусий сектордан аутсорсинг асосида харид қилиш ҳажмини 30 фоизгача етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) соғлиқни сақлаш соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш, давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) 2030 йилга қадар илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш учун камида 5 та йирик тиббиёт ташкилотига нуфузли хорижий профессионал бошқарув компаниялари ва бошқарувчилар гуруҳларини (кейинги ўринларда — профессионал бошқарувчилар) жалб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Тиббий хизматлар харидида хусусий сектор билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича узоқ ва қисқа муддатли мастер режа (кейинги ўринларда — Мастер режа) асосида давлат ва хусусий сектор иштирокидаги қуйидаги механизмлар жорий этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) тиббиёт соҳасига хусусий секторни тегишли ҳудудда тиббий хизматларга бўлган эҳтиёж ҳамда давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг мавжуд қувватларини инобатга олган ҳолда жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдамни кўрсатиш учун зарур бўлган тиббиёт муассасаларини давлат тасарруфида сақлаш ҳамда уларнинг қувватларини аҳолининг тиббий хизматларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжига мутаносиб равишда ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) фаолиятининг самарадорлигини ошириш, илғор бошқарув тажрибаси ва замонавий клиник технологияларни жорий этиш зарур бўлган алоҳида тиббиёт муассасаларига профессионал бошқарувчиларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) йирик капитал қўйилмалар талаб этиладиган янги тиббиёт муассасаларини, қоида тариқасида, хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мастер режада белгиланган эҳтиёжлар асосида давлат-хусусий шериклик механизми орқали ташкил этиладиган тиббиёт муассасаларини белгилайди ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда лойиҳаларни тайёрлаш, хусусий шерикларни танлаш ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларини тузиш ишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) йирик капитал қўйилмалар талаб этилмайдиган ҳамда хусусий секторда етарли қувват ва рақобат муҳити шаклланган алоҳида тиббий ва ёрдамчи хизматларни аутсорсинг асосида хусусий сектордан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) давлат-хусусий шериклик асосида янги тиббиёт муассасаларини ташкил этиш Мастер режада белгиланган эҳтиёждан келиб чиқиб, йирик капитал қўйилмалар талаб этиладиган лойиҳалар доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларида (кейинги ўринларда — тиббиёт муассасалари) тиббий ва ёрдамчи хизматларни хусусий сектордан аутсорсинг асосида харид қилишнинг янги тартиби жорий этилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) аутсорсинг шартномалари хизматнинг хусусияти ва аутсорсер томонидан киритиладиган инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб, беш йилгача муддатга тузилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) алоҳида ҳолларда инвестицияни қоплаш муддатидан келиб чиқиб, истисно тариқасида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосаси асосида аутсорсинг хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар ўн йилгача муддатга тузилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) янги тартиб жорий этилгунга қадар муддати тугайдиган аутсорсинг лойиҳаларини 2027 йил якунига қадар давом эттиришга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) тиббиёт муассасаларида тиббий ва ёрдамчи хизматларни аутсорсинг асосида ташкил этиш давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) аутсорсинг шартномасида назарда тутилган тиббиёт муассасалари балансидаги бино ва иншоотлар, уларнинг алоҳида қисмлари ёки хоналари, бундай фойдаланишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги асослантирилган ҳамда хизмат нархида ҳисобга олинган тақдирда, текин фойдаланишга берилади. Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) аутсорсинг асосида ташкил этиладиган тиббий ва ёрдамчи хизматларнинг рўйхатига ўзгартириш киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) ҳар бир йўналиш бўйича намунавий харид қилиш ҳужжатлари, техник талаблар, шартномалар лойиҳалари, хизмат сифати ва натижадорлигини баҳолаш бўйича услубий тавсияларни ҳамда заруратга кўра баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) аутсорсинг лойиҳаларини амалга ошириш жараёнларини мувофиқлаштиради, уларнинг ягона реестрини юритади ҳамда натижадорлигини мониторинг қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2027 йил 1 апрелга қадар тиббиёт муассасаларида аутсорсинг лойиҳаларини рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш бўйича «Тиббиёт аутсорсинги» электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) жорий этилсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) аутсорсингга бериладиган хизматлар, амалга оширилаётган лойиҳалар, хизмат кўрсатувчилар ва тузилган шартномаларнинг ягона электрон реестри юритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) давлат харидлари электрон тизимлари билан интеграция қилиш орқали амалга оширилган харид тартиб-таомиллари, тузилган шартнома қиймати ва муддати тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда олинади ва Ахборот тизимида акс эттирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) шартномалар бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми ва сифати, самарадорлик кўрсаткичлари (KPI), хизматларни қабул қилиш натижалари, амалга оширилган тўловлар ҳамда шартнома мажбуриятларининг бажарилиши мониторинг қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) аутсорсинг лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлиги, хизматлар сифати ва бюджет маблағларидан фойдаланиш натижадорлиги бўйича таҳлилий маълумотлар шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот тизимини юритиш ва маълумотларнинг тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича масъул орган этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Соғлиқни сақлаш тизимида давлат ва хусусий сектор иштирокининг янги механизмларини жорий этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ тиббиёт муассасаларини профессионал бошқарувчиларга беришда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) профессионал бошқарувчиларни жалб қилиш зарурати муассасанинг клиник ва молиявий кўрсаткичлари, бошқарув самарадорлиги ҳамда уни ривожлантириш мақсадларини комплекс баҳолаш натижалари асосида аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) профессионал бошқарувчи, қоида тариқасида, очиқ ва рақобатли танлов асосида, унинг тиббиёт муассасаларини бошқариш соҳасидаги тажрибаси, молиявий барқарорлиги ва бошқарув салоҳиятини инобатга олган ҳолда танланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) профессионал бошқарувчи фаолияти шартномада белгиланган самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида ҳар йили баҳоланади ва баҳолаш натижалари шартномани давом эттириш, қайта кўриб чиқиш ёки белгиланган тартибда бекор қилиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2027 йилдан бошлаб ҳар йили 1 ноябрга қадар Мастер режа асосида хусусий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига ва давлат-хусусий шериклик механизмлари доирасида амалга ошириладиган устувор лойиҳалар рўйхатини шакллантирсин ҳамда ўз расмий веб-сайтида эълон қилиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда хусусий секторни жалб қилиш шакли ҳар бир лойиҳа бўйича унинг инвестиция ҳажми, Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида давлатнинг молиявий мажбуриятлари, хавф-хатарлар ва иқтисодий самарадорлигидан келиб чиқиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт муассасаларини лойиҳалаштириш ва қуришга оид шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини қайта кўриб чиқиш, ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда илғор халқаро стандартларга уйғунлаштириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган лойиҳа офисини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тиббиёт муассасаларини лойиҳалаштириш ва қуришга оид норматив-техник базани такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш соҳасида аутсорсинг ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини мувофиқлаштириш, уларнинг устидан тизимли мониторинг ҳамда назоратни ташкил этиш мақсадида Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 7 та штат бирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда тиббиёт муассасаларида тиббий ва ёрдамчи хизматлар кўрсатишни аутсорсинг асосида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда давлат тиббиёт муассасаларида аутсорсинг асосида ташкил этиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги билан биргаликда 2027 йил 1 майга қадар Ахборот тизимининг давлат харидлари электрон тизимлари ва бошқа тегишли давлат ахборот тизимлари билан белгиланган тартибда интеграция қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари соғлиқни сақлаш соҳасида тўғридан-тўғри инвестиция лойиҳалари, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича ташаббуслар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан олдиндан келишилган ҳолда амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги соғлиқни сақлаш соҳасига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Мастер режа асосида шакллантирилган ва ташаббус қилинган лойиҳалар портфели доирасида хорижий инвестицияларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Бош прокуратура Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2027 йил 1 апрелга қадар тиббиёт муассасаларининг бино ва иншоотлари, уларнинг алоҳида қисмлари ҳамда ер майдонларини ижарага бериш бўйича амалдаги шартномаларни тўлиқ хатловдан ўтказсин. Ўрганиш натижалари бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид равишда тузилган, давлат манфаатларига зарар етказувчи ижара шартномалари ёки объектлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарорига 8-илованинг 7-банди 2027 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Э.Э. Адилов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 4 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-392-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2026 й., 07/26/392/1098-сон)