21.09.2026 йилдаги ПҚ-347-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.09.2026 йилдаги ПҚ-347-сон
Kuchga kirish sanasi
23.09.2026
Ҳужжат 23.09.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Теннис спорт турини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда теннис спорт турини янада оммалаштириш, спортчиларни саралаб олиш тизимини яхшилаш, ушбу спорт тури бўйича замонавий спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда нуфузли спорт мусобақаларида натижадорликни таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар теннис спорт турини оммалаштириш ва ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) аҳоли ўртасида теннис спорт турининг оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) теннис спорт тури бўйича профессионал тренерлар ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) теннис спорт тури бўйича замонавий спорт инфратузилмасини барпо этиш ва мавжуд спорт иншоотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) теннис спорт тури бўйича профессионал спортчиларни тайёрлашнинг барча босқичларини рақамлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) теннис бўйича мусобақаларни тизимли ташкил этиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар теннис спорт турини 2030 йилгача оммалаштириш ва ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) теннис билан доимий шуғулланувчилар сонини 3 000 нафаргача етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) теннис бўйича тренерлар сонини 200 нафарга етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) теннис спорт тури бўйича Осиёда топ-5 таликка кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) теннис спорт турини истиқболли спорт турлари қаторига киритиш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Теннис спорт турини оммалаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб анъанавий тарзда теннис бўйича Ўзбекистон Республикасида қуйидаги мусобақаларни ўтказиб бориш йўлга қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) ва Аёллар тенниси ассоциацияси (WTA) ҳамда Халқаро теннис федерацияси (ITF) шафелиги остида бўлиб ўтадиган халқаро теннис мусобақалари. Бунда ушбу мусобақаларни ўтказиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар ҳомийлик хайриялари ҳисобидан молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Республика чемпионати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) катталар ўртасида «Uzbekistan open» халқаро турнири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) эркаклар ўртасида «ATP Challenger» халқаро мусобақаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон теннис федерациясининг 2027 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида «Juniors Tennis Initiative» дастурини жорий қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. Бунда дастур доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 1 — 4-синф ўқувчилари учун жисмоний тарбия дарсларида теннисга қизиқишни шакллантириш бўйича бошланғич машғулотлар йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ўқувчиларнинг теннисга қизиқиши ҳамда спорт инфратузилмаси мавжудлигига қараб теннис ривожлантириладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари танлаб олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) танлаб олинган умумий ўрта таълим ташкилотларида теннис бўйича спорт секциялари ташкил этилади ҳамда уларнинг моддий-техника базаси яхшиланиб, спорт инвентарлари, шу жумладан, «tennis wall» мосламалари билан Ўзбекистон теннис федерацияси маблағлари ҳисобидан жиҳозланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) машғулотлар танлаб олинган умумий ўрта таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги спорт мактабидан жалб этилган тренерлар томонидан олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Спорт вазирлигининг Республика олимпия захиралари теннис мактабини (кейинги ўринларда — Мактаб) бошқариш функцияси амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда Ўзбекистон теннис федерациясига берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, Ўзбекистон теннис федерацияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Мактаб фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини белгилайди, унинг раҳбар кадрларини лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Мактабнинг молиявий ва стратегик фаолиятини ривожлантириш бўйича дастур ва узоқ муддатли режаларни тасдиқлайди ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Мактаб томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар учун тўловлар миқдори ҳамда унинг бюджетдан ташқари маблағларини сарфлаш йўналишларини мустақил белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон теннис федерацияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Мактаб фаолиятини замонавий бошқарув моделлари асосида самарали ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) икки ой муддатда Мактабга юқори малакали хорижий эксперт ва тренерларни жалб қилсин ҳамда илғор тажрибалар асосида профессионал спортчилар, мураббийлар ва ҳакамларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш бўйича замонавий методикаларни ишлаб чиқиб, жорий қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 2027 йил 1 июнга қадар ҳомийлик маблағларини жалб қилган ҳолда Мактаб моддий-техника базасини мустаҳкамласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) 2027 йилдан бошлаб Мактаб базасида Халқаро теннис федерацияси (ITF) шафелиги остида бўлиб ўтадиган халқаро теннис мусобақаларини ўтказиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Теннис спорт турини молиялаштиришни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим ташкилотларининг теннис кортларини сақлаш харажатларини молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2027 йил 1 январдан бошлаб пулли хизматларни кўрсатиш учун етарли имкониятларга эга теннис кортлари ўзини ўзи молиялаштириш тартибига ўтказилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) спорт-таълим ташкилотига теннис кортларида жорий этиладиган пулли хизматлар учун тўловлар миқдорини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) пулли хизматлардан тушадиган тушумлар, биринчи навбатда, коммунал тўловлар харажатларига йўналтирилади ҳамда спорт-таълим ташкилотларига маблағларнинг қолган қисмидан мустақил фойдаланиш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) спорт-таълим ташкилотларининг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказилган теннис кортларида теннис бўйича мавжуд гуруҳлар билан шуғулланаётган тренерларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) даромадлари харажатларини қопламайдиган ва реконструкцияга муҳтож теннис кортлари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий инвесторларга берилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) спорт-таълим ташкилотларининг давлат-хусусий шериклик асосида хусусий инвесторларга берилган теннис кортларида теннис бўйича мавжуд гуруҳларнинг машғулотларини беғараз асосда ўтказиб бориш таъминланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) ушбу талаб тегишли давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларда назарда тутилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) теннис кортларини ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш натижасида тежаб қолинадиган бюджет маблағлари теннис бўйича спортчиларни витаминлар, асбоб-ускуналар, экипировка ва бошқа зарур воситалар билан таъминлашга мақсадли йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Спорт вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон теннис федерацияси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2027 йил 1 январга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) Спорт вазирлиги тизимида ҳамда давлат мулкида бўлган теннис кортларини хатловдан ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) давлат мулкида бўлган теннис кортларини ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий инвесторга бериладиган теннис кортлари рўйхатини шакллантирсин ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида тегишли эълонлар жойлаштирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2027 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиладиган теннис кортлари фаолиятини мазкур қарор асосида ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Теннис спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-114-сон қарорига 7-илованинг 9 ва 10-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«9. Осиё ва Параосиё ўйинлари ғолиблари ҳамда совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтин медаль учун — 25 000 АҚШ доллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кумуш медаль учун — 12 500 АҚШ доллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бронза медаль учун — 6 250 АҚШ доллари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтин медаль учун — 10 000 АҚШ доллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кумуш медаль учун — 5 000 АҚШ доллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бронза медаль учун — 2 500 АҚШ доллари».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 21 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-347-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ-347-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Теннис спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

1.

Теннис спорт турини оммалаштириш ва ривожлантириш.

1. Ўзбекистонда теннис спорт тури билан доимий шуғулланувчилар сонини 3 000 нафаргача етказиш.

2. Теннис спорт тури бўйича тренерлар сонини 200 нафарга етказиш.

3. Теннис спорт тури бўйича Осиёда топ-5 таликка кириш.

4. Теннис спорт турини истиқболли спорт турлари қаторига киритиш чораларини кўриш.

2026 — 2030 йиллар

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон теннис федерацияси,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

2.

Ҳудудларда теннис спорт тури бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.

1. Ҳудудлардаги селекционерларни жалб қилган ҳолда иқтидорли ёшларни аниқлаш.

2. Ҳудудларда хорижий ва маҳаллий мутахассислар иштирокида теннис спорт тури бўйича ёш спортчилар билан маҳорат дарсларини ташкил қилиб бориш.

3. Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва саралаб олиш ҳамда уларни профессионал спортчи сифатида тайёрлаш учун спорт-таълим муассасаларига йўналтириб бориш.

Доимий

-

Ўзбекистон теннис федерацияси,

Спорт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3.

Теннис спорт тури бўйича терма жамоаларнинг нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриши ва унда муносиб иштирок этишини таъминлаш.

1. Теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоаларга малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2. Нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш режасини ишлаб чиқиш.

3. Режага мувофиқ терма жамоа аъзолари учун халқаро ва маҳаллий ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб бориш.

4. Терма жамоа аъзоларининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш.

2026 — 2030 йиллар

Ижрочилар маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон теннис федерацияси,

Спорт вазирлиги

4.

Теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоаларни зарур спорт инвентарлари, жиҳозлар, спорт экипировкалари ва махсус кийимлар билан таъминлаш.

1. Теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоаларнинг халқаро мусобақаларга самарали тайёргарлик кўриши учун зарур спорт инвентарлари, жиҳозлар, спорт экипировкалари ва махсус кийимлар рўйхатини шакллантириш.

2. Спорт инвентарлари, жиҳозлар, спорт экипировкалари ва махсус кийимларни харид қилиш.

2027 йил 1 январдан бошлаб

Ижрочилар маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон теннис федерацияси,

Спорт вазирлиги

5.

Жойлардаги теннис спорт тури бўйича спорт инфратузилмасини яхшилаш.

1. Ҳудудларда давлат спорт таълим муассасаларининг теннис кортларини хатловдан ўтказиш ҳамда спорт иншоотларининг таъмирга муҳтожлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш.

2027 йил 1 январь

-

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон теннис федерацияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Ўрганиш натижаларига мувофиқ теннис спорт тури бўйича ўзини ўзи молиялаштириш имкониятига эга бўлмаган теннис кортларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий инвесторга бериш тўғрисида ўрнатилган тартибда эълон бериш.

2027 — 2030 йиллар

6.

Умумий ўрта таълим мактабларида «Juniors Tennis Initiative» дастурини жорий қилиш.

1. Дастурни ишлаб чиқиш жараёнига мутахассисларни жалб этиш.

2026 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон теннис федерацияси,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. Илғор хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда дастурни ишлаб чиқиш.

Бунда дастурни 4-синф ўқувчилари учун жисмоний тарбия фани доирасида амалга оширишни назарда тутиш.

3. Теннис бўйича спорт инфратузилмаси мавжуд умумий ўрта таълим мактабларини хатловдан ўтказиш.

4. Хатлов натижаларига кўра танлаб олинган умумий ўрта таълим мактабларида теннис бўйича спорт секцияларини ташкил этиш.

2026 йил декабрь

5. Теннис бўйича спорт секциялари ташкил этилган умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техника базасини яхшилаш, спорт инвентарлари, жумладан, «tennis wall» мосламалари билан жиҳозлаш.

2026-2027 йиллар

7.

Теннис спорт тури бўйича етакчи хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий этиб бориш чораларини кўриш.

1. Ўқув-машғулот жараёнларига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиб бориш.

2. Миллий терма жамоалар тренерлари ва бошқа мутахассисларини тажриба алмашиш мақсадида теннис спорт тури ривожланган етакчи хорижий давлатларга юборишни йўлга қўйиш.

2026 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон теннис федерацияси,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

8.

Миллий терма жамоаларни илмий ва услубий жиҳатдан таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоалар учун илмий ва услубий қўлланмалар рўйхатини шакллантириш.

2. Рўйхатга мувофиқ илмий ва услубий қўлланмаларни такомиллаштириш.

3. Такомиллаштирилган илмий ва услубий қўлланмаларни илмий кенгашларда кўриб чиқиш ва чоп этиш.

2026 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон теннис федерацияси

9.

Миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоаларнинг тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминланганлик ҳолати ва эҳтиёжини ўрганиш.

2. Аниқланган эҳтиёжга кўра, теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминлаб боришни ташкил қилиш.

Доимий

Ижрочилар маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон теннис федерацияси

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2026 й., 07/26/347/0963-сон)