ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ қарор қиламан:
1. 2026 йил 10 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швеция Қироллиги Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
2. Ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун:
(а) Миграция агентлиги — ташқи меҳнат миграцияси қисми бўйича;
(б) Ички ишлар вазирлиги — реадмиссия қисми бўйича;
(в) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — талабалар ва академик алмашинув қисми бўйича;
(г) Ташқи ишлар вазирлиги — дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш қисми бўйича масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан ушбу халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар тўғрисида Швеция томонига тегишли билдиришнома юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 11 сентябрь,
ПҚ-322-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.09.2026 й., 07/26/322/0930-сон)