ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ қарор қиламан:
1. 2026 йил 7 апрель куни Мадрид шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
2. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан ушбу халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида Испания томонига тегишли билдиришнома йўлласин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 11 сентябрь,
ПҚ-321-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.09.2026 й., 07/26/321/0929-сон)