04.09.2026 йилдаги ПҚ-314-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.09.2026 йилдаги ПҚ-314-сон
Kuchga kirish sanasi
05.09.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини самарали таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинларини ишончли ҳимоя қилиш учун ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизимини жорий этиш орқали уни янада такомиллаштириш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Асосий мақсадлар ва устувор йўналишлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг (кейинги ўринларда — профилактика инспекторлари) маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлашдаги ролини оширган ҳолда, аҳолининг давлат томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга нисбатан ишончига эришиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда пробация фаолиятини янгича узвий ҳамкорлик механизмлари асосида такомиллаштириш орқали жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини трансформация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) жамоат жойлари, маҳаллалар ва хонадонларда хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда улардаги ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ва ноқонуний ҳолатларга тезкорлик билан муносабат билдириш бўйича янгича ишлаш механизмларини йўлга қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг фаолияти қуйидаги устувор ишлаш механизмлари асосида яхлит тизим сифатида ташкил этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) хизмат йўналиши ва хизмат ўташ ҳудудидан қатъий назар фуқароларнинг мурожаатлари ва хабарларига тезкорлик билан муносабат билдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) аҳоли билан бевосита яқиндан ва очиқ мулоқотга киришиш ҳамда уларнинг ҳуқуқбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) бевосита жойларнинг ўзида ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф қилиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан кунлик асосда манзилли профилактик ишларни йўлга қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Профилактика инспекторларининг ҳуқуқий мавқеини ва хизмат масъулиятини ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) профилактика инспекторининг мақоми, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, жавобгарлиги, хизматни ўташни ташкил этиш, фаолиятини бошқариш ва баҳолаш тартибларини, шунингдек, асосий кафолатларини белгилайдиган Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари профилактика инспекторининг мақоми тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) профилактика инспекторининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) профилактика инспекторларига қуйидаги қўшимча ваколатларни бериш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) кўриб чиқиш ваколати доирасидаги биринчи маротаба содир этилаётган 17 турдаги кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий огоҳлантириш жазосини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарларининг ваколатидаги 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва аҳоли билан яқиндан ишлаш бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасини манзилли ташкил этишда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) профилактика инспектори касбий фаолиятининг устувор мақсади унга нисбатан аҳоли ишончининг юқори даражасига эришиш ҳамда хизмат жойида жиноятчиликни жиловлаш этиб белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) профилактика инспекторларига уларнинг касбий фаолиятига доир вазифалардан ташқари қўшимча вазифалар белгиланиши, шунингдек, бевосита ёки тўғридан-тўғри бошлиқ бўлмаган бошқа раҳбарлар томонидан топшириқ ва кўрсатмалар берилишига йўл қўйилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) аҳоли томонидан овоз бериш тартибида профилактика инспекторининг касбий фаолиятига нисбатан «ишончсизлик ташаббуси»ни билдириш тизими жорий этилади ҳамда натижада унга нисбатан ички ишлар органлари хизматидан бўшатишгача бўлган жазо чораси қўлланилишига асослар яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) судлар томонидан профилактика инспекторларининг электрон шаклда юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлари бўйича заруратсиз қўшимча равишда қоғоз шаклидаги ҳужжатларни талаб этишга оид амалиёт бекор қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) тегишлича суриштирув ёки тергов органлари зиммасига тўлиқ масъулият юклатилиши таъминланган ҳолда, профилактика инспекторлари томонидан жиноят аломатлари яққол кўриниб турган ҳодисаларга оид ариза, хабарлар ва бошқа маълумотларнинг кўриб чиқилиши ҳамда терговга қадар текширув ўтказилиши тақиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида кўп йиллик амалий тажрибага эга бўлиб, пенсияга чиққан профилактика инспекторларини, уларнинг розилиги билан, ўзи яшаётган маҳалласи ҳудудидаги профилактика инспекторларига мураббийлик қилиш ҳамда касбий фаолиятига кўмаклашишга жалб этишга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) маҳалла, таълим муассасалари, бозорлар, савдо комплекслари ва бошқа белгиланган объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга қўшимча жалб этилаётган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг мазкур йўналишдаги ҳаракатлари ушбу хизмат жойидаги профилактика инспектори томонидан мувофиқлаштирилади, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган алоҳида ҳолатлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, профилактика инспекторининг хизмат жойидаги касбий фаолияти натижадорлигини баҳолаш қуйидаги устувор мезонларга мувофиқ амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) аҳолининг профилактика инспекторига ишончи даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) хавф гуруҳига кирувчи шахслар томонидан (аҳолининг ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил тоифаси) ёки уларга нисбатан (ҳуқуқбузарликдан жабрланиш хавфи бўлган тоифаси) жиноят содир этилиши даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) шахслар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликларни қайта содир этиш даражаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Профилактика инспектори фаолиятини рақамлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2027 йил 1 августга қадар профилактика инспекторларининг фаолиятига ишлашнинг рақамли механизмларини кенг татбиқ қилиш мақсадида қуйидагиларни жорий этиш чораларини кўрсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) профилактика инспекторларининг ўз касбий фаолиятини самарали амалга оширишга ҳамда электрон маконда ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга мўлжалланган ягона ахборот тизимини яратиш ҳамда ундан барча профилактика инспекторлари томонидан кунлик асосда фойдаланишни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) профилактика инспекторлари томонидан хизмат жойидаги хавф гуруҳига кирувчи шахслар рўйхатини юритиш ҳамда улар билан якка тартибдаги профилактик тадбирларни ўтказиш фаолиятини ягона ахборот тизими орқали қайд этиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) аҳолига «Менинг инспекторим» мобил иловаси орқали профилактика инспекторига реал вақт режимида онлайн ариза, шикоят ва хабар юбориш ҳамда унинг фаолиятини баҳолаш имкониятини яратиш. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) профилактика инспекторига мобил илова орқали реал вақт режимида юборилган ариза, шикоят ва хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) мобил илова орқали юборилган ариза, шикоят ва хабарларга зудлик билан муносабат билдирилмаган тақдирда, улар автоматик равишда «112» тизимига ўтказилади ва кўриб чиқилиши мажбурий ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) профилактика инспекторларининг ички ишлар органларидаги хизматини кунлик ташкил этиш бўйича йиғилиш ва йўриқномаларни, қоида тариқасида, масофавий тартибда ўтказиш тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) Бош прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича ахборот тизими орқали электрон шаклда суд-тиббий экспертизасини тайинлаш ва экспертиза хулосасини олиш имкониятини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) мустақил таълим шаклида масофавий ўқитиш усуллари орқали профилактика инспекторларининг касбий билим даражасини ошириб бориш тартибини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини такомиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, жамоат тартибини сақлаш фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) патруллик йўналишида бўлган ички ишлар органлари патруль-пост ва қўриқлаш хизматлари нарядлари томонидан «112» тизими орқали келиб тушган, нафақат жамоат жойларида, балки аҳоли яшаш хонадонларида содир этилган жиноят ва ҳодисалар тўғрисидаги хабарлар бўйича ҳам тезкорлик билан етиб бориш амалиёти йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) жамоат тартибини сақлашга жалб этиладиган куч ва воситалардан комплекс фойдаланиш ва бошқариш режаси асосида патруллик йўналишлари маҳаллалардаги ички кўчаларни ҳам қамраб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 24/7 режимдаги гастрономик кўчаларда жамоат тартибини сақлаш ички ишлар органлари ва ҳудудий ҳокимликлар ўртасида тузиладиган шартнома асосида патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) оммавий тадбирларда жамоат тартибини бузган шахсларга нисбатан келгуси оммавий тадбирларга киришига вақтинча чеклов қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ҳар хил вазифалар — ягона ваколат» тамойили асосида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қуйидаги айрим функция ва ваколатлар ички ишлар органларининг патруль-пост ҳамда қўриқлаш хизматларига ҳам берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) йўналишдаги чорраҳалар, бозорлар, йирик савдо мажмуалари, таълим муассасалари атрофлари ҳамда марказий кўчаларида юзага келадиган тирбандликларни бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) йўлларда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга дарҳол муносабат билдириш, уларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) жамоат тартибини сақлашга доир қуйидаги айрим функция ва ваколатлар ички ишлар органларининг йўл-патруль хизматига ҳам берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) кўча ва жамоат жойларида содир этиладиган жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш, уларни содир этаётган шахсларни таъқиб қилиш, ушлаш ҳамда ички ишлар органларига олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш ҳамда жамоат жойида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилансинки, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятида рақамли технологиялар қамровини янада кенгайтириш мақсадида 2026 йил якунига қадар геоахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда авария ва қоидабузарликлар ўчоқлари ҳамда хавфли йўл қисмлари ҳақидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва визуал кўриш имкониятини берувчи «ягона электрон харита» яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор, вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог ва олий таълим ташкилотларидаги профилактика инспектори лавозимлари тегишинча хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспектори, вояга етмаганлар масалалари бўйича профилактика инспектори ва ёшлар масалалари бўйича профилактика инспектори этиб қайта ташкил қилинсин ҳамда улар зиммасига мазкур тоифадаги хавф гуруҳига кирувчи шахслар томонидан ёки уларга нисбатан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш бўйича жойларда профилактик чораларни кўриш вазифаси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштирилган 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Ёшлар ишлари агентлиги реестрига киритилган тақдирда уларга «Ёшлар дафтари» тизимида мавжуд ижтимоий хизматлар кўрсатилиши таъминлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. 2027 йил 1 мартга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасаларида талабалар билан манзилли ишлаш ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган «Хавфсиз даргоҳ — хавфсиз талаба» ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва синов тариқасида пойтахтдаги йирик олий таълим муассасаларида жорий этиш чораларини кўрсин. Бунда, ушбу ахборот тизими фаолиятини ташкил этиш Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ички ишлар вазирлиги (Т. Исмаилов, Д. Саттаров, З. Курбанов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2026 йил якунига қадар ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш (KPI) мезонларини «Аҳолига хизмат кўрсатувчи тизим» тамойили асосида қайта кўриб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) уч ой муддатда ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари хизмат фаолиятини «Ҳар хил вазифалар — ягона ваколат» тизими асосида босқичма-босқич ташкил этиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 2026 йил 1 декабрга қадар хизматни ўташ хусусиятларидан келиб чиқиб, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари учун ёши, антропометрик кўрсаткичлари, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги бўйича алоҳида мезонларни, шунингдек, лавозимларни жамлаш ва кадрлар захирасини яратишда касб стандартлари, шу жумладан психологик бардошлилик, соғлиғи ва касбий билимларга нисбатан намунавий талабларни ишлаб чиқсин ҳамда қўлланишини 2027 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳар, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида синовдан ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2027 йил 1 августга қадар профилактика инспекторларининг ахборот тизимини яратсин, унга тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилсин ҳамда амалиётга тўлақонли жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) 2027 йил 1 августга қадар бошқа ҳудудларда содир этилган жамоат тартибига тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан ҳуқуқбузарнинг яшаш жойида унинг оила аъзолари ва «маҳалла еттилиги»ни хабардор қилиш тизимини ишга тушириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғи Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 4 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-314-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2026 й., 07/26/314/0888-сон)