Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2015 21.08.1998 йилдаги 359-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 21.08.1998 йилдаги 359-сон
Kuchga kirish sanasi
21.08.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2015
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАЙДИ ҲАЙВОНЛАРНИ ТУТИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ХОДИМЛАР МЕҲНАТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 243-сонли «Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомни ҳамда давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш ва уларни ротация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касалликларнинг олдини олиш учун жавобгарликни ошириш, шунингдек дайди ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи ходимлар меҳнатини рағбатлантириш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг дайди ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи, фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан маблағ билан таъминланадиган ходимлари учун 1998 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида хавфли меҳнат шароитлари учун тариф ставкаларига (лавозим маошларига) 30 фоизли устама;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зиммасидаги вазифаларни намунали бажарганлик учун ҳар ойда лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида мукофотлаш белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тариф ставкаларига устама ва зиммадаги вазифаларни намунали бажарганлик учун ҳар ойда мукофотлаш санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 апрелдаги 147-сон қарори билан тасдиқланган «Санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом»нинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг дайди ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи ходимларига зиммадаги вазифаларни намунали бажарганлик ҳамда алоҳида хавфли меҳнат шароитлари учун устамалар тўлашга ва уларни ҳар ойда мукофотлашга».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда дайди ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи ходимларга санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлар ҳисобига устамалар белгилаш ҳамда уларни мукофотлаш тартиби ва шартларини бир ойда муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 21 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
359-сон