Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008 31.03.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 684
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Тушунтириш хати, 31.03.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 684
Kuchga kirish sanasi
31.03.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
21.01.1999 й. 04-02-05/171-сон
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
21.01.1999 й. 99-08-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 ЙИЛ 1 ЯНВАРЬ ҲОЛАТИГА ҚОЛДИҚЛАР ҲИСОБЛАНУВЧИ МОДДИЙ РЕСУРСЛАР БЎЙИЧА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ СУММАСИНИ ЎЧИРИШ ТАРТИБИ тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУШУНТИРИШ ХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 31 мартда 684-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур тушунтириш хати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, шунингдек, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ қуйидагиларни тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йилнинг 1 январидан бошлаб бюджетга тўланиши керак бўлган қўшилган қиймат солиғи солиқ солинадиган оборотлар бўйича ҳисобланган солиқ суммаси билан ҳисобот даври мобайнида ҳақиқатда келиб тушган, шу жумладан, ноль ставкаси бўйича оборотни қўшган ҳолда солиққа тортиладиган оборот учун фойдаланиладиган импорт қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, 1999 йилнинг 1 январидаги ҳолати бўйича қолдиқларда ҳисобга олинган моддий ресурслар (товарлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси бюджет билан ҳисоб-китобларга киритилади ва 68-«Бюджет билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағининг дебетида, ушбу моддий ресурсларнинг ишлаб чиқариш ёки муомала харажатлари юзасидан ҳисобдан чиқаришнинг боришига қараб, 1999 йилнинг 1 январига қадар амал қилган ставкалар бўйича «Қўшилган қиймат солиғи» илова ҳисобварағида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир ўринбосари Э.Ф. Гадоев
Раиснинг биринчи ўринбосари. Б.А. Хўжаев
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 3-сон)