Ҳужжат кучини йўқотган 11.03.2009 26.12.1998 йилдаги 539-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.12.1998 йилдаги 539-сон
Kuchga kirish sanasi
26.12.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 11.03.2009
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ УЧУН ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИНГ МУВАҚҚАТ БАЗАВИЙ СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида» 1998 йил 10 октябрдаги ПФ-2086-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, ягона ер солиғи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмончилик, балиқ овлаш, овчилик хўжаликларига;
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 289-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 86-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли қарори билан чиқарилган—ЎР ҚҲТ, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар учун солиқ солишнинг амалдаги тартиби сақланиб қоладиган мустақил юридик шахслар ҳисобланмаган ёрдамчи қишлоқ хўжаликларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан назарда тутилган солиқ солиш шартлари сақланиб қоладиган деҳқон хўжаликларига татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ягона ер солиғи тўловчилар қуйидаги тартибда бюджетга бир йилда уч марта солиқ тўлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот йилининг 1 июлигача — йиллик солиқ суммасининг камида 20 фоизини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот йилининг 1 сентябригача — йиллик солиқ суммасининг камида 30 фоизини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот йилининг 1 декабригача — солиқнинг қолган суммасини тўлайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари — ягона ер солиғи тўловчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан бирга фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғуллансалар улар алоҳида ҳисоб-китоб юритишлари ва фаолиятнинг бошқа турлари бўйича солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқларни тўлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ижарага берилган тақдирда ижарага берувчида ижарага берилган ер бўйича ягона ер солиғи тўлаш мажбурияти сақланиб қолади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси бир ҳафта муддатда Ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси суғориладиган ерларда тупроқ карталарига тузатиш киритиш, тупроқ бонитировкасини аниқлаш ва ерни қиймат жиҳатидан баҳолаш бўйича дала ишларини 1999 йилда якунласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тупроқ карталарига тузатиш киритиш, тупроқ бонитировкасини аниқлаш ва суғориладиган ерларни қиймат жиҳатидан баҳолаш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасининг ҳисоб-китобларига мувофиқ маблағ билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
(4—6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сонли қарорига мувофиқ тегишли равишда 5—7-бандларга ўзгартирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 26 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
539-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)