29.06.2026 йилдаги ПҚ-243-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 29.06.2026 йилдаги ПҚ-243-сон
Kuchga kirish sanasi
30.06.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ

Ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда халқ вакиллари ва жамоатчилик учун қўшимча имкониятларни яратиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари имкониятларини кенгайтириш, аҳоли ва давлат ўртасида шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш орқали жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Асосий вазифалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда халқ вакиллари ва жамоатчилик учун қўшимча имкониятларни яратиш бўйича асосий вазифалар этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг (кейинги ўринларда — депутатлар) ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида сайлов округларида ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишдаги имкониятларини янада кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш тартибини соддалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш (кейинги ўринларда — шериклик лойиҳалари) жараёнларини рақамлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Депутатларнинг ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида сайлов округларида ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишдаги имкониятларини янада кенгайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2026 йил 1 августдан бошлаб ташаббусли бюджет жараёнида депутатлар томонидан лойиҳаларни қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш учун имкониятларни янада кенгайтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ҳар бир депутат томонидан «Очиқ бюджет» ахборот порталида (кейинги ўринларда — портал) бир мавсум учун ажратилган маблағлар доирасида бир ёки бир нечта лойиҳалар танланиб, қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) депутат ваколати муддатидан илгари тугатилган ҳолларда Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссия қарорига кўра бошқа депутатлар томонидан ташаббусли бюджет жараёнларининг тегишли сайлов округидаги қўшимча ғолиблари аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2027 йил 1 январдан бошлаб шериклик лойиҳаларини қўшимча равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали, тўлов ташкилотлари ва тижорат банкларининг мобиль иловалари (кейинги ўринларда — мобиль иловалар) орқали молиялаштириш имкониятлари яратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) мобиль иловаларда портал билан интеграция таъминланган ҳолда барча шериклик лойиҳаларининг рўйхати ва ташаббусли бюджет жараёнининг онлайн статистикаси акс эттирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) мобиль иловалар орқали молиялаштириладиган шериклик лойиҳалари маблағлари тўғридан-тўғри тегишли фуқаролар ташаббуси жамғармаларига йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) шериклик лойиҳаларининг 50 фоиз қиймати аҳоли томонидан мобиль иловалар орқали ихтиёрий равишда йиғилган тақдирда, қолган 50 фоиз қиймати автоматик тарзда белгиланган тартиб бўйича молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун етарли даражада маблағ йиғилмаган тақдирда, 10 иш куни давомида фуқаролар томонидан йиғилган маблағлар мобиль иловалар орқали тегишли фойдаланувчилар сўровига кўра қайтариб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) портал ва мобиль иловаларнинг электрон базалари ўртасида интеграция йўлга қўйилишини ташкиллаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) шериклик лойиҳалари учун тўловларни мобиль иловалар орқали хавфсиз амалга ошириш имкониятини яратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) молиялаштирилган шериклик лойиҳаларини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юзага келадиган қўшилган қиймат солиғи, буюртмачи корхоналарни сақлаш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар аҳолидан жалб этиладиган маблағлар ҳисобидан қопланмайди ва тўлиқлигича Фуқаролар ташаббуси жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Давлат бюджетидан шериклик лойиҳаларини молиялаштириш учун кўзда тутилган маблағлар сарфланмаган ёки ўзлаштирилмаган ҳолларда улар келгуси йиллардаги шериклик лойиҳалари учун қўшимча маблағлар сифатида ўтказилади, бундан тегишли молия йилида якунланмай қолган шериклик лойиҳалари учун ажратилган маблағлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг бараваригача бўлган ички йўлларни таъмирлаш бўйича шериклик лойиҳаларини туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга ошириш тартиби жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 7-бандида назарда тутилган тартиб бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа ташкилотлари туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари буюртмасига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб асосида аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш харажатлари Фуқаролар ташаббуси жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Юксалиш» ҳаракатига шериклик лойиҳаларини амалга оширишда фаол фуқароларни ҳар йили «Фуқаролик жамияти ҳафталиги»да ўтказиладиган тадбирларга кенг жалб қилиш ва уларнинг жамиятдаги фаоллигини эътироф этиш ишларини ташкил этиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йил 1 июлга қадар Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ушбу қарор асосида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Олий Мажлис Сенатига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида депутатлар томонидан лойиҳаларни ғолиб деб эълон қилиш, аҳоли ва давлат ўртасида шериклик лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш ишлари бўйича маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказишни ташкиллаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этиш учун масъул этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 29 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-243-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2026 й., 07/26/243/0652-сон)