ўзбекистон республикаси марказий банки бошқаруви
Қарори
ҚАЙТА МОЛИЯЛАШ КРЕДИТЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 18 августда 566-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 январдаги 1/1-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2201, 23.02.2011 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 майдаги 234-сонли «Республика банк тизими бошқаруви тузилмасини ва унинг амалий фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 9 ноябрдаги 19/8-сонли қарори билан тасдиқланган ва 1998 йил 17 декабрда 566-рақам билан Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган «Қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисида Низом»нинг «в. Республика ҳукумати қарорлари бўйича аниқ мақсадли қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби (Хизмат доирасида фойдаланиш учун)» номли бўлимининг 2-банди қуйидаги янги таҳрир билан алмаштирилсин:
«2. Директив кредитлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорларида (фармойишларида) белгиланган шартлар асосида, республика иқтисодиётининг устувор тармоқларини кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадлари учун ажратилади. Ҳукумат қарорларида (фармойишларида) ушбу кредитлардан фойдаланиш муддати белгиланмаган тақдирда, улар уч ойгача бўлган муддатга берилади».
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
Марказий банк Раиси вазифасини вақтинча бажарувчи М.Р. ЖУМАГАЛДИЕВ
Тошкент ш.,
2001 йил 4 август,
18/1-сон