Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 205-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон ва 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига қуйидаги қўшимча киритилсин:
7-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
| «г) Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини берганлик учун | энг кам иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида». |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 14 октябрь,
443-сон