Ҳужжат 15.05.2026 санаси ҳолатига | Жорий версия | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
қарори | қарори | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини белгилаш тўғрисида | Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини белгилаш тўғрисида | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Сўнгги йилларда жаҳонда юз бераётган геосиёсий зиддиятлар ва кескинликлар, глобал иқтисодиётдаги, шу жумладан, халқаро нефть бозоридаги узоқ муддатли ноаниқликлар ва халқаро юк ташишлар бозори конъюнктурасининг ўзгариши шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли таъминлаш, шунингдек, ёқилғи-энергетика корхоналари молиявий ҳолатини барқарорлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: | Сўнгги йилларда жаҳонда юз бераётган геосиёсий зиддиятлар ва кескинликлар, глобал иқтисодиётдаги, шу жумладан, халқаро нефть бозоридаги узоқ муддатли ноаниқликлар ва халқаро юк ташишлар бозори конъюнктурасининг ўзгариши шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли таъминлаш, шунингдек, ёқилғи-энергетика корхоналари молиявий ҳолатини барқарорлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
1. Ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган нархлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. | 1. Ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган нархлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2. Энергетика вазирлиги ушбу қарорга мувофиқ ёқилғи-энергетика ресурсларининг жорий этилаётган янги нархларини барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, юридик ва жисмоний шахсларга етказсин. | 2. Энергетика вазирлиги ушбу қарорга мувофиқ ёқилғи-энергетика ресурсларининг жорий этилаётган янги нархларини барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, юридик ва жисмоний шахсларга етказсин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3. Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги: | 3. Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги: | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда нефть-газ ва энергетика соҳасини ривожлантириш, ёқилғи-энергетика ресурсларини етказиб бериш сифатини яхшилаш ва уларнинг нархлари ўзгаришига оид мавзулар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин; | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда нефть-газ ва энергетика соҳасини ривожлантириш, ёқилғи-энергетика ресурсларини етказиб бериш сифатини яхшилаш ва уларнинг нархлари ўзгаришига оид мавзулар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин; | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
бир ой муддатда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда табиий газ ва электр энергиясини етказиб беришдаги йўқотишларни қисқартиришга қаратилган мақсадли кўрсаткичларни белгилаган ҳолда, ҳудудгаз таъминоти филиаллари ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) тасдиқласин. | бир ой муддатда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда табиий газ ва электр энергиясини етказиб беришдаги йўқотишларни қисқартиришга қаратилган мақсадли кўрсаткичларни белгилаган ҳолда, ҳудудгаз таъминоти филиаллари ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) тасдиқласин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бунда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажаришда қолоқликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қатъий молиявий ва интизомий жазо чораларини қўллаш инобатга олинсин. | Бунда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажаришда қолоқликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қатъий молиявий ва интизомий жазо чораларини қўллаш инобатга олинсин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги билан биргаликда тизимли равишда йирик тармоқ ва давлат корхоналарида бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) учун сарфланадиган ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш чораларини белгилаб борсин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин. | 4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги билан биргаликда тизимли равишда йирик тармоқ ва давлат корхоналарида бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) учун сарфланадиган ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш чораларини белгилаб борсин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 2026 йил 1 июлга қадар: | 5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 2026 йил 1 июлга қадар: | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
табиий газ ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш тарифларини; | табиий газ ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш тарифларини; | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчилари ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин. | электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчилари ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин ва 2026 йил 1 июндан бошлаб кучга киритилсин. | 6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин ва 2026 йил 1 июндан бошлаб кучга киритилсин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин. | 7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ | Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тошкент ш., | Тошкент ш., | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2026 йил 15 май, | 2026 йил 15 май, | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
243-сон | 243-сон | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 243-сон қарорига 1-ИЛОВА | Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 243-сон қарорига 1-ИЛОВА | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган янги нархлари | Ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган янги нархлари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Изоҳ. | Изоҳ. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
* Иситиш мавсуми (бошқа мавсум) Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрларини (2-илова) амал қилиш муддатлари билан белгиланади. | * Иситиш мавсуми (бошқа мавсум) Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрларини (2-илова) амал қилиш муддатлари билан белгиланади. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 243-сон қарорига 2-ИЛОВА | Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 243-сон қарорига 2-ИЛОВА | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар | Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига 1-илованинг «I. Электр энергияси» қисмининг 1.1., 1.2., 1.2.1., 1.2.2. ва 1.3. позициялари, «II. Табиий газ» қисмининг 2.1., 2.2., 2.3., 2.4., 2.5. ва 2.6. позициялари ҳамда изоҳининг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин. | 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига 1-илованинг «I. Электр энергияси» қисмининг 1.1., 1.2., 1.2.1., 1.2.2. ва 1.3. позициялари, «II. Табиий газ» қисмининг 2.1., 2.2., 2.3., 2.4., 2.5. ва 2.6. позициялари ҳамда изоҳининг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» 2025 йил 31 мартдаги 194-сон қарорига илованинг 1 ва 2-бандлари чиқариб ташлансин. | 2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» 2025 йил 31 мартдаги 194-сон қарорига илованинг 1 ва 2-бандлари чиқариб ташлансин. |