Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2021 13.05.1998 йилдаги 204-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.05.1998 йилдаги 204-сон
Kuchga kirish sanasi
13.05.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2021
Ҳужжат 19.09.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 511-сонли ««Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятига ҳамда таълимга оид қонунчилик такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, билимлар асосларини пухта ўрганиш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўйича кадрлар тайёрлаш учун академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган билимли, малакали мутахассисларни тайёрлаш ва тарбиялашнинг босқичли бўғини сифатида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар ва компанияларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида»ги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш босқичма-босқич амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицейлар, қоидага кўра, олий таълим муассасалари ҳузурида, ишлаб турган ўрта махсус ўқув юртлари, бошқа таълим муассасалари негизида ва янги қурилиш ҳисобига ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунар коллежлари ишлаб турган ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари ва уларга тенглаштирилган таълим муассасалари негизида, шунингдек янги қурилиш ҳисобига ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган ўқув юртлари ўқувчиларининг ўқишни тамомлашлари ушбу ўқув юртлари негизида ташкил этилаётган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 1 июнга қадар — ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини ишлаб чиқсинлар, унда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта ва олий таълим билан узлуксизлик ва изчиллик принципини амалга ошириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифати ва мазмунига талабларни белгилашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицейда билимлар асосларини пухта ўрганиш ҳамда касб-ҳунар коллежида мутахассислар тайёрлаш учун зарур бўлган ўқув фанларини, таълим дастурларини ва махсус дастурларни, ўқув соатлари ҳажмларини шакллантиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига нисбатан малака талабларини белгилашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини баҳолаш тартибини ишлаб чиқишни назарда тутсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999-2000 ўқув йилидан бошлаб — ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти синаб кўрилишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 1 июлга қадар — синов натижаларини ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат стандартини пухта ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 1 сентябргача — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандарти асосида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун тажриба ўқув дастурлари ишлаб чиқилишини таъминласин, уларга умумтаълим мактабларининг 10-11 синфлари ўқув юкламалари ва дастурлари бир қисмининг ўтказилишини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999-2000 ўқув йилидан бошлаб — кўрсатиб ўтилган ўқув дастурларини ишлаб турган ҳамда ташкил этиладиган академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида тажриба тариқасида синаб кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 1 июлгача — тажриба ўқув дастурларини жорий этишни тажриба тариқасида синаб кўриш якунларини ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар, олий ва халқ таълими тизими ўқитувчилари, мутахассислари, раҳбарларининг хулосаларини умумлаштирсин ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тажриба ўқув дастурлари ишлаб чиқилиши ва уларнинг синаб кўрилиши устидан назоратни таъминлаш, шунингдек киритилган таклифларни умумлаштириш мақсадида 2-иловага* мувофиқ Республика комиссияси ва махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилсин. Комиссияга ва ишчи гуруҳларига академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқув дастурларини тайёрлаш, шунингдек уларнинг республикада тажриба тариқасида синаб кўрилиши учун жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳам шундай комиссиялар тузилсин. Комиссияларга вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, компаниялар ва корхоналарнинг зарур мутахассисларини ишга жалб қилишга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика комиссияси тадбирлар иш режасини тайёрласин ҳамда тажрибанинг тўпланган натижаларини, махсус ишчи гуруҳлар ва ҳудудий комиссиялар таклифларини ҳисобга олган ҳолда, 2000 йил 1 августгача академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун дарсликлар тайёрлаш дастур-топшириқлари ишлаб чиқилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дарсликларни тайёрлаш бўйича шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбари ва Давлат матбуот қўмитаси раиси зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини якуний аттестациядан ўтказиш тест усулларининг тажриба синовини босқичма-босқич амалга оширишни назарда тутган ҳолда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низомни 1999 йил 1 сентябргача ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Устоз жамғармаси билан биргаликда Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини педагог кадрлар билан таъминлаш дастурини икки ой муддатда тайёрласин, унда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими педагоглари ва муҳандис-педагог ходимларига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низом, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тегишли тариф сеткаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактабларининг 10-11-синфларидан, ўрта махсус ўқув юртлари ва ҳунар-техника билим юртларидан бўшаб қолаётган ўқитувчиларни академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ишлашга жалб қилишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий таълим ва илм-фан марказларида тайёргарликдан ўтган педагог ходимларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига юборилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фан, олий таълим, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш ва маданият соҳасидан амалиётчи мутахассисларнинг педагогик фаолиятга фаол жалб этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999-2000 ўқув йилидан бошлаб — таянч педагогика институтлари ва университетлар талабаларини тайёрлаш дастурига янги таълим, касб-ҳунар дастурлари ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш услубиёти бўйича махсус курслар киритилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳандис-педагог кадрлар тайёрлашда фан ва ишлаб чиқариш муассасаларининг моддий-техника базаси ва услубий имкониятларидан кенг фойдаланишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг замонавий педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқувчи ва улардан фойдаланувчи таянч олий таълим муассасаларида, илғор таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар таркибини, педагоглар ва муҳандис-педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича мунтазам курслар ташкил этилишини назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 13 май.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
204-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
13 майдаги 204-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. Умумий таълим негизида ўқитиш муддати уч йил бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими узлуксиз таълим тизимининг мажбурий мустақил тури ҳисобланади ҳамда «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билим асосларини чуқур ўрганишни, танланган касб-ҳунар бўйича кичик мутахассис сифатида мустақил амалий ишлаш учун кадрлар тайёрлашни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълимнинг ушбу тури мақсади ва вазифаларини рўёбга чиқариш учун зарур ташкилий, ўқув-услубий, моддий-техникавий ва психологик-педагогик шарт-шароитларни таъминлайдиган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.3. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари юридик шахс ҳисобланади, қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилади, Устав ва мазкур Низом асосида фаолият кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси Устави Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган «Таълим муассасаси Уставини ишлаб чиқиш тартиби»га ҳамда мазкур Низомга мувофиқ ишлаб чиқилади, таълимни бошқаришнинг ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мақсади, вазифалари ва уни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Касб-ҳунар бўйича чуқурлаштирилган, табақалаштирилган таълим бериш, ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланишини ва уларнинг ўз қобилиятлари ва мойилликларига мувофиқ танлаган касб-ҳунар бўйича мутахассисликларни эгаллашини таъминлаш ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мақсади ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Қуйидагилар ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат таълим стандартлари доирасида умумтаълим ва касб-ҳунар дастурларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларнинг узлуксиз таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириши, танланган мутахассисликлар бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун зарур ва етарли бўлган билимлар ҳамда касб тайёргарлиги даражасини чуқурлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика иқтисодиётининг малакали кичик мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида кундузги ўқиш шаклида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академик лицей — ўқитиш муддати уч йил, давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус маълумот беради, ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал ривожланишини, чуқурлаштирилган, табақалаштирилган ҳолда ўқитишни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академик лицейларда ўқувчилар ўқишни олий таълим муассасида давом эттириш ёки меҳнат фаолиятида рўёбга чиқариш мақсадида билимлар даражасини оширишни ва махсус касб-ҳунар кўникмаларини шакллантиришни таъминлайдиган ўқиш йўналишини (таълим фанлари ва курсларини пухта ўзлаштириш соҳаси: гуманитар, табиий-илмий) ихтиёрий равишда танлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академик лицейлар, қоидага кўра, олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил этилади, уларнинг ўзаро муносабатлари уларнинг уставлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соҳа бўйича, табақалаштирилган ҳолда пухта ўқитишни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан битим асосида академик лицейларга ҳомийлик қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касб-ҳунар коллежи — ўқитиш муддати уч йил, давлат таълим стандарти доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти беради, ўқувчиларнинг касб-ҳунар лаёқатларини, кўникма ва ўқувларини ривожлантиришни, уларнинг танланган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир нечта мутахассисликка эга бўлишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касб-ҳунар коллежларида касбга ўқитиш йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига мувофиқ, республика ҳудудларини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, шунингдек меҳнат бозорининг кичик мутахассисларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касб-ҳунар коллежлари учун ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари томонидан барқарор ишлайдиган корхоналар ва ташкилотлардан васийлар белгиланади, шунингдек турдош олий таълим муассасалари томонидан уларга ҳомийлик амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касб-ҳунар коллежида касб-ҳунар ва таълим дастурларини бажариш ўқитишнинг икки томонлама тизими асосида амалга оширилиши мумкин, бунда ўқув-таълим жараёни ва касб-ҳунарга тайёрлаш тегишли равишда коллежда ва корхонада олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва ходимларининг ижтимоий кафолатлари, уларни қўллаб-қувватлаш ва уларга бериладиган имтиёзлар қонун ҳужжатларига ва тегишли меъёрий ҳужжатларга, шунингдек таълим муассасаси Уставига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳудудларнинг демографик ва географик шароитларини, тегишли соҳа мутахассисларига бўлган маҳаллий эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда, ўқувчиларни оиладан узоқлаштирмасдан имкони борича кўпроқ қамраб олиш шароитларидан келиб чиқиб ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Академик лицейларга ва касб-ҳунар коллежларига ўқувчилар қабул қилиш. Таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасаларига ўқувчилар қабул қилиш умумий ўрта таълим негизида мактабларнинг 9-синфини битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ва умумий ўрта таълимни тугатишда улар томонидан олинган рейтинг кўрсатгичлари натижалари бўйича, уларнинг академик лицейда ва касб-ҳунар коллежида ўқиш йўналишини ихтиёрий равишда танлашини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилиш чоғида битирувчига унинг қобилиятини касб-ҳунарга иштиёқини ва қизиқишини ҳисобга олган ҳолда касбга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис марказлар томонидан бериладиган тавсияномалар ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида умумий таълим ва касб-ҳунар дастурлари уч курсда амалга оширилади. Ўқувчилар ўқув курслари бўйича гуруҳларга, ўқиш йўналишлари бўйича эса бўлинмаларга бирлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида ўқув йили 2 семестрга бўлинади. Ўқувчилар учун камида 10 ҳафта ва кўпи билан 12 ҳафта давом этадиган таътиллар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими кундузги ўқиш шаклида амалга оширилади. Дарсларнинг давом этиш муддати, гуруҳларнинг тўлдирилиши, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-тарбия жараёнини мақбуллаштиришнинг бошқа масалалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурлари давлат таълим стандарти билан белгиланадиган қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим дастурлари — академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фанлар ва ўқиш йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган, соҳа бўйича ва ихтисослаштирилган таълим дастурлари — академик лицейлар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқиш йўналишлари бўйича умумтехникавий касб-ҳунар ва махсус дастурлар — касб-ҳунар коллежлари учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.5. Психик ва жисмоний камчиликлари бўлган умумий ўрта маълумотли ўсмирлар учун ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими ўқув дастурлари таълимни бошқариш ваколатига эга бўлган давлат органлари томонидан соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот органлари билан биргаликда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.6. Ўқитиш сифати ва даражасининг давлат таълим стандартига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат тартиботларини ўтказиш назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий назорат — сўровлар, коллоквиумлар, семинарлар, контроль ишлар ва тестлар тарзида билимлар, малака ва кўникмалар текширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оралиқ назорат — семестр тамом бўлганда ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин амалга оширилади. Унинг асосида ўқувчи рейтингги аниқланади. Билимлар, малака ва кўникмаларни баҳолаш учун оралиқ назорат имтиҳонлар, тестлар, синовлар, курс ва малака ишлари шаклида ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якуний назорат — академик лицейда, касб-ҳунар коллежида ўқиш тугаллангандан кейин давлат аттестацияси: имтиҳонлар, тестлар, малака ишлари, диплом лойиҳаларини ҳимоя қилиш шаклида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.7. Ҳар бир курсда ўқиш тугагандан кейин рейтинг назорати ва аттестация натижаларига кўра ўқувчиларни кейинги курсга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчиларни курсдан курсга ўтказиш академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи директорининг буйруғи билан амалга оширилади. Шартли равишда ўтказишларга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг бир туридан бошқасига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.8. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурининг умумий таълим ва махсус бўлимларини (касб-ҳунар дастурларидан ташқари) мустақил равишда ўзлаштирган ёшларга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ экстернат тартибида якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.9. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан ўзаро ҳамкорлиги асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор педагогик технологияларни яратиш ва ўзлаштириш бўйича мақсадли инновация лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш, илмий-тадқиқот муассасаларининг филиалларини, ўқув-илмий-ишлаб чиқариш комплекслари ва марказларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги ахборот ва педагогик технологияларни ўзлаштириш учун тажриба майдончаларини ташкил этиш орқали илмий тадқиқот натижаларини ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитишни корхоналардаги унумли меҳнат билан бирлаштириш асосида кадрлар тайёрлаш ва уларни тарбиялашнинг икки томонлама тизимини ривожлантириш, касб-ҳунар коллежларида қўшма ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун ўқувчиларни иш ўринлари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар ва улар бирлашмаларининг ҳам алоҳида мутахассисларни ва гуруҳларни мақсадли тайёрлаш, ҳам ҳар хил турдаги ва даражадаги ўқув муассасаларини муассис, васий, ҳомий сифатида маблағ билан таъминлашда қатнашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув юртларини замонавий асбоб-ускуналар, аппаратлар ва анжомлар билан жиҳозлаш, академик лицейларда ўқиётганларга олий таълим муассасаси ва илмий-тадқиқот ташкилотининг, касб-ҳунар коллежларида ўқиётганларга — тегишли васий ва олий таълим муассасасининг ўқув-моддий базасидан фойдаланиш имконини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқиётганларнинг меҳнат фаолиятига ва товар маҳсулот чиқарган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнига фаол киришишлари учун шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор технологиялар соҳаси педагогларини бевосита ишлаб чиқаришда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.10. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битирувчиларга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади, унда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицейлар учун — фанлар бўйича ўқитилган соҳа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунар коллежлари учун — Классификаторга мувофиқ мутахассислик (мутахассисликлар) бўйича берилган малака кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дипломларга ўзлаштирилган умумтаълим ва махсус (касб-ҳунар) фанлар (курслар), соатлар ҳажми ва улар бўйича баҳолар (рейтинглар), шунингдек битирувчининг умумий рейтингги ва якуний давлат аттестациясининг натижалари кўрсатилган қўшимча варақ илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академик лицейни тугатганлик тўғрисидаги диплом олий таълим муассасасига ўқишга кириш ҳамда олинган билимларни меҳнат фаолиятида рўёбга чиқариш ҳуқуқини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касб-ҳунар коллежини тугатганлик тўғрисидаги диплом олинган мутахассисликка мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳамда олий таълим муассасасига ўқишга кириш ҳуқуқини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.1. Тегишли маълумотга, касб-кор тайёргарлигига ҳамда юксак аҳлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар. Суд ҳукми билан педагогик фаолият билан шуғулланиш тақиқланган шахслар бу ишга қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.2. Академик лицейларга ва касб-ҳунар коллежларига профессор-ўқитувчиларни ва муҳандис-педагогларни ишга қабул қилиш таълимни бошқариш давлат ваколатли органи белгилаган тартибда аттестация натижаларига кўра амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.3. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари профессор-ўқитувчиларининг ҳамда муҳандис-педагогларининг ўқув-педагогик юкламаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.4. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларининг (ўқув фанлари ва соатлари бўйича) вазифасини вақтинчалик бажариб туриш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.5. Иш жараёнида ваколатли органлар томонидан академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг профессор-ўқитувчи ҳамда муҳандис-педагоглари даврий равишда аттестациядан ўтказиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.6. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари маъмурияти ўқитувчилар ва муҳандис-педагог кадрларнинг обрў-эътибори ва ижтимоий мақомини, уларнинг масъулияти ва касб маҳоратини оширишга қаратилган аниқ йўналишли ишларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ташкилий, ўқув-услубий ва илмий раҳбарлик қилиш, давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув таълим ва касб-ҳунар дастурларини бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази), унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тармоқ вазирликлари, идоралар ва корхоналар билан биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ вазирликлари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва корхоналар касб-ҳунар коллежлари икки томонлама бўйсунишда бўлади. Тармоқ вазирликлари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва корхоналар уларни моддий ва молиявий таъминлашни, ўқувчиларни касбга ўргатишни ва уларда амалий кўникмаларни шакллантиришни амалга оширадилар, мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлайдилар, битирувчиларни ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги касб-ҳунар коллежлари уларнинг тасарруфида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини директор бошқаради. Давлат таълим муассасасининг директори таълимни бошқаришга ваколатли бўлган юқори орган томонидан, зарур ҳолларда тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда, аккредитация қилинган нодавлат таълим муассасаларида — таъсис ҳужжатларига мувофиқ лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Директор таълим муассасасининг фаолияти натижалари учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ходимларининг лавозим ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, раҳбарларнинг ваколатлари ва функциялари қонунчиликка, тегишли меъёрий ҳужжатларга, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг Уставига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.4. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида педагогика Кенгашлари тузилади, улар таълим муассасаси директори ҳузуридаги ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва такомиллаштиришга кўмаклашувчи коллегиал орган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагогика Кенгашининг функциялари таълим муассасаси устави билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.5. Таълим муассасаларида васийларни, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар ва корхоналар, жамоат ташкилотлари, жамғармаларнинг вакилларини ўз ичига олувчи, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва мактаб Уставига мувофиқ иш олиб борувчи жамоатчилик бошқаруви органлари (васийлик кенгашлари) тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.6. Мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш Давлат тест маркази ҳузуридаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси томонидан амалга оширилади. Ўрта махсус, касб-ҳунар муассасаси аттестация натижаларига кўра давлат аккредитациясидан маҳрум этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини маблағ билан таъминлаш ва унинг моддий-техника таъминоти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси фаолиятини маблағ билан таъминлаш амалдаги қонунчиликка мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балансида ўқув юртлари турган вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасасининг уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган таълим хизматлари, илмий-педагогик ва ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширишдан олинган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий эҳсонлари ва мақсадли бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.2. Таълим муассасасининг молиявий маблағлари унинг тасарруфида бўлади ва улардан қонунчилик ва таълим муассасасининг уставдаги вазифаларига мувофиқ фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.3. Давлат таълим муассасасининг моддий воситалари, бинолари, иншоотлари ва асбоб-ускуналари унинг хўжалик тасарруфида бўлади ҳамда улардан уставдаги вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг устахоналари, лабораториялари ва бошқа объектларининг жиҳозланиши намунавий нормативлар билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.4. Таълим муассасаси белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ва бухгалтерия ҳисоботини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасасида хўжалик ва молиявий интизомга риоя этилиши давлат ваколатли органи томонидан назорат қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Халқаро ҳамкорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлатлараро ва ҳукуматлараро битимлари, шунингдек таълим соҳасидаги идоралараро битимлар асосида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, қонунчиликка ва ўз Уставига мувофиқ ўзларининг ваколатларига кирувчи масалалар бўйича хорижий шериклар билан битимлар тузиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасалари белгиланган тартибда хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрлаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.