Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 20 майдаги 248-сон қарорига 1з-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси фаолиятига мутасаддилик қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Индустрияни ривожлантириш комплекси (Ў. Т. Султонов)га юклансин.
Индустрияни ривожлантириш комплекси аппарати тузилмасига қўшимча равишда 1 нафар бош мутахассис, 1 нафар етакчи мутахассис лавозимлари киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги 523-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 21 сентябрь,
398-сон