1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 мартдаги ПФ-63-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашишни янада жадаллаштириш ҳамда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда истеъмолчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (ноқонуний фойдаланиш) ҳолатлари ҳамда қоидабузарликлар аниқланганда, ҳисоб-китоб қилиш механизмларини соддалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий газ истеъмолчиларига электрон шартнома расмийлаштиришда талаб қилинадиган ҳужжатларни аниқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил қилиниши муносабати билан Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг энергия самарадорлик соҳасидаги назорат функцияларини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Д.А. Исакулов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 29 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 апрелдаги 213-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ҳисоблагичнинг уланиш схемасини текшириш — таъминотчи ва (ёки) Ўзэнергоинспекция ваколатли ходими томонидан инструментал усул билан истеъмолчининг ҳисоблагич ва ўлчов трансформаторларининг уланиш схемаси тўғрилигини текшириш ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли электрон далолатнома расмийлаштирилиб, уни тегишли дастурий таъминот базаларига киритиш, далолатнома Ўзэнергоинспекция ходими томонидан расмийлаштирилганда, тегишли дастурий таъминот базаларига киритиш учун уни таъминотчига тақдим этиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таъминотчилар ваколатли ходими истеъмолчилар билан биргаликда зарур ҳолларда, истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги миқдорини аниқлаш учун улардаги ҳисоблагич (маиший истеъмолчилардан ташқари) кўрсаткичларини ва ҳисоблагичларнинг уланиш схемасини текшириб кўради. Истеъмолчи томонидан электр энергияси сарфи тўғрисида таъминотчига белгиланган шакл бўйича бевосита ўзи томонидан ёки факс, электрон шаклда ёхуд почта алоқаси орқали тақдим этилган ҳисобот юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги ҳажмини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Уланган қуввати 5 мегаватт ва ундан ортиқ бўлган электр энергияси истеъмолчилари таъминотчи талабига кўра қуйидагиларни ҳисобга олиши ва бу ҳақида таъминотчини хабардор қилиши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-банддаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Электр таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки зарур тарзда бажарилмаган ҳолларда, таъминотчи бунинг натижасида истеъмолчига етказилган зарарни қоплашга, истеъмолчи эса таъминотчига етказилган зарарни қоплашга мажбур»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги ўттизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини бир иш куни ичида таъминотчининг дастурий таъминот базаларига киритиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«41. Таъминотчи ва истеъмолчи ўртасидаги электр таъминоти шартномаси электр таъминотининг намунавий шартномасига мувофиқ электрон шаклда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр таъминотининг намунавий шартномаси Энергетика бозори регулятори томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда истеъмолчининг объектларини электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зонасида жойлаштириш ва мазкур истеъмолчилар билан электр таъминоти шартномасини тузиш тақиқланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«42. Электр таъминоти шартномаси истеъмолчига электрон ҳужжат айланишининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали электрон шаклда тақдим этилади. Шартномани расмийлаштириш ва истеъмолчига тақдим этиш электр энергияси етказиб берувчи зиммасида бўлади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«43. Субистеъмолчилар истеъмолчилар билан электр таъминоти шартномасини тузиши, бунда таъминотчидан техник шартда рухсат этилган қувватдан ортиқча қувват уланиши кўзда тутилганда ёки ишончлилик тоифаси ўзгарган ҳолатларда, истеъмолчи ўз тармоғига субистеъмолчиларни улаш учун таъминотчи розилигини олиши шарт ҳисобланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «ҲЭТКнинг» сўзи «таъминотчининг» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-банддаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«46. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларнинг янги ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларида синов-созлаш ишларини амалга ошириш учун 1 ойгача бўлган муддатга кучланиш бериш, Ўзэнергоинспекция томонидан уларнинг синов-созлаш ишларини амалга оширишга тайёрлиги аниқлангани, таъминотчи томонидан ҳисоблагич ва ҳисобга олиш тизими текшириб пломбалангач, вақтинча электр таъминоти шартномаси тузилгандан ва маълумотлар таъминотчининг дастурий таъминот базасига киритилгандан кейин рухсат берилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бундан ташқари таъминотчи ёки истеъмолчи билан субистеъмолчилар ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси бўйича субистеъмолчиларга, электр энергиясининг технологик сарфи учун ҳисоб-китобларни ҳисоблаш ёки уни тарафлар келишуви асосида шартномада қайд қилиш орқали амалга оширишга рухсат этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57-банддаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари» сўзлари «Таъминотчилар» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«74. II тариф гуруҳи истеъмолчиларига I тариф истеъмолчиларидан бошқа барча юридик шахс бўлган истеъмолчилар ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқаришга доир фаолиятни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс, узатиш тизими оператори ва таъминотчи корхоналар таркибига кирадиган, ҳудудий электр таъминоти корхоналари, шу жумладан, таъминотчидан электр қуввати оладиган корхона ва ташкилотларнинг, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ушбу корхоналар ҳудудидан ташқарида алоҳида жойлашган объектларининг хўжалик эҳтиёжлари киради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«76. Бевосита электр энергиясини ишлаб чиқаришга доир фаолиятни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс, узатиш тизими оператори ва таъминотчи корхоналар электр энергиясини ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналарнинг электр тармоқларидан ҳамда истеъмолчилар ёки субистеъмолчилар электр тармоқлари орқали узатиладиган электр энергияси учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли тарифлар бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахслар томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб ёки рекуперация усулида (электропоездлар, электромобиллар орқали ва бошқалар) электр энергияси тармоққа узатилса, ҳисобот ойи якуни бўйича тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган электр энергияси ҳажмидан чегириб ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчилар томонидан тармоққа узатилган энергия миқдори истеъмол қилинган миқдордан кўп бўлса, истеъмолчи хоҳишига (танловига) кўра ортиқча қисми маблағ кўринишида истеъмолчига тўлаб берилади ёки кейинги давр истеъмол қилиниши кутилаётган электр энергияси учун бўнак маблағ сифатида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча электр энергияси истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин таъминотчи томонидан истеъмолчиларга актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча электр энергияси истеъмолчилари (маиший истеъмолчилардан ташқари) таъминотчи билан биргаликда ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин ҳар ойнинг 5-санасига қадар фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83-банддаги «Электр энергияси учун ҲЭТК» сўзлари «Таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«97. Истеъмолчи (маиший истеъмолчилардан ташқари) эгаллаб турган бинодан унинг топширилиши, сотилиши ёки бошқа сабабларга кўра кўчиб кетган тақдирда, у бу ҳақида таъминотчини ёзма шаклда хабардор қилиши ҳамда электр энергияси учун кўчиб кетиш кунигача тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт, шундан сўнг таъминотчи объектга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади. Янги истеъмолчини расмийлаштириш ва электр қурилмаларини электр тармоғига улаш белгиланган тартибда амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҲЭТК» сўзи «Таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Захира электр таъминоти учун ўрнатилган қувват юқори кучланишли захирани автоматик улаш (ЗАУ) қурилмаси орқали ёки электр тармоғидан ажратилганлиги тўғрисида далолатнома асосида электр тармоғидан ажратиб, уланган қувват 750 кВА дан кам бўлганда, истеъмолчи табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1041-банддаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Агар истеъмолчи энергия таъминоти корхонаси ходими билан тил бириктириб, уланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бажармасдан, шартномасиз ва ҳисоблагичи таъминотчининг тегишли дастурий таъминоти базаларига киритилмасдан электр тармоғига уланиб, электр энергиясидан фойдаланган тақдирда, ўзбошимчалик билан фойдаланишга тенглаштирилади (истеъмолчининг электр тармоғига уланиш учун тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлиб, лекин ҳисоблагич таъминотчининг тегишли дастурий таъминоти базасига ойдан-ойга ўтиш жараёнида дастурга кирмай қолган ҳолатлар бундан мустасно)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б» кичик бандда «камайтириш мақсадида» сўзларидан кейин «мақсадида ҳисоблагичга ва унинг уланиш схемасига» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«д» кичик банддан «ёки ўлчов трансформаторлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«к) юридик шахс истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилар бундан мустасно) электр энергиясини йўқ қилиш мақсадида электр ҳисоблагич ҳақиқий кўрсатгичи бўйича ҳисобот бермасдан электр ҳисоблагич кўрсаткичини яшириш (бунда яширилган электр энергияси миқдори икки ойлик истеъмолидан кам бўлмаганда)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Истеъмолчининг электр таъминотидан узилишининг олдини олиш мақсадида ҳисоблагич олиб қўйилган даврда фойдаланилган электр энергиясини ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоб қилиш таъминотчи томонидан вақтинча ўрнатилган электр ҳисоблагичлар орқали ёки ўтган ҳисоб-китоб даври учун электр энергияси истеъмолининг ўртача суткалик амалдаги миқдори бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ошмаслиги ҳамда шу даврда ҳисоблагич ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиш натижаларига асосан ҳисоблагич ёки ўлчов трансформаторларига ташқи таъсир қилинганлиги аниқланган ҳолларда истеъмолчи дарҳол электр таъминотидан ажратилади. Ҳолат бўйича белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«138. Мазкур Қоидаларни бузганлик ҳолатлари натижасида ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори инсон омилисиз тегишли электрон тизимлари (E-dalolatnoma) орқали уч иш кунида аниқланиб, қоидабузарлик ҳолати аниқланган ойнинг ҳисобот даврида электр таъминоти корхонаси томонидан таъминотчининг тегишли дастурий таъминоти базаларига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар техник сабабларга кўра мазкур электрон тизим (E-dalolatnoma) орқали ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорини аниқлаш имкони бўлмаса, ушбу ҳисоб-китоб уч иш кунида, таъминотчи томонидан мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда тузилган махсус комиссия томонидан амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Қоидаларнинг 133-банди «а», «б» ёки «з» кичик бандларидан бирида назарда тутилган қоидабузарлик содир этилганлиги аниқланганда, ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори амалдаги тарифга уч баравар ўсувчи коэффициент қўлланилган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади ва ушбу ҳисоб-китоб натижасида аниқланган сумма электр таъминоти корхонасига етказилган ҳақиқий зарар деб баҳоланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«з» кичик бандидаги хатолик аниқланганда — электр ҳисоблагич ўрнатилган кундан далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар схема тўғри ва нотўғри уланиш ҳолатларининг қувват фарқларидаги улушини инобатга олган ҳолда ҳисобланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«146. Реактив энергия компенсацияси учун чегирмалар (устамалар) таъминотчи томонидан берилган техник шартлар бўйича ёки электр таъминоти шартномасида кўрсатилган рухсат этилган қувват 50 кВт ва ундан ортиқни ташкил этган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчиларига нисбатан амалга оширилади (бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар, қуввати 5 МВт ва ундан ортиқ бўлган электр энергияси ишлаб чиқарувчи станциялар, электр энергиясини сақлаш тизимлари, фермер хўжаликларининг ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно)»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таъминотчи томонидан уланган қуввати 50 кВт ва ундан ортиқ бўлган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчиларига истеъмол қилинган реактив энергия учун тўловлар ундирилади, лекин бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, қуввати 5 МВт ва ундан ортиқ бўлган электр энергияси ишлаб чиқарувчи станциялар, электр энергиясини сақлаш тизимлари ҳамда Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари истеъмол қилинган реактив энергия ҳамда реактив энергия ўрни етарлича қопланмаганлиги ҳисобига ҳосил бўлган қувват коэффициенти (cos φ) ҳисоботларда кўрсатиб ўтилади, лекин маблағ кўринишида ҳисобланмайди ва тўловлар ундирилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«таъминотчи билан — таъминотчи ва блок-станцияга эга истеъмолчи ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси асосида олинган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошидаги «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ филиали» сўзлари «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банд қуйидаги мазмундаги ўттиз саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«энг юқори тариф — Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига белгиланган тарифнинг энг юқори (ойига 10001 куб метр ва ундан ортиқ истеъмол учун белгиланган) миқдори»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-банд қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ТГНҲАТга уланган ҳисоблагичларга ўрнатилган модем қурилмасини ўчириб қўйиш ҳолати Газ таъминоти ташкилоти томонидан аниқланган тақдирда, истеъмолчини газ таъминотидан ўчириб қўйиши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«63. Табиий газни етказиб бериш шартномаси электрон шаклда тузилади ва уни газ таъминоти ташкилотининг рақамлаштирилган дастурий таъминоти ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга асосан ташкил этилган махсус ахборот тизимларидан истеъмолчи ёки назорат қилувчи органларнинг сўровларига асосан олиш имконияти яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) юридик шахслар билан шартномаларни онлайн расмийлаштиришда газ таъминоти ташкилоти истеъмолчи маълумотларини онлайн тарзда текширади ва истеъмолчи фаоллиги қайд этилгани аниқланган тақдирдагина, мазкур истеъмолчи билан шартномавий муносабатга киришилади ва табиий газдан фойдаланишга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) жисмоний ва юридик шахслар билан шартномаларни онлайн расмийлаштирмасдан туриб, газ етказиб беришга йўл қўйилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш, транспортировка қилиш, сотиш ва ҳисобини юритиш, ўлчов воситалари метрологик ҳолатини назорат қилиш билан боғлиқ вазифаларни бажарувчи газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотларининг мутахассислари мансабдор шахс сифатида ўзига бириктирилган вазифаларга жавобгар бўлади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ГТСда ўрнатилган ҳисоблагич кўрсаткичлари билан назорат тартибида ГТСдан кейин ўрнатилган бошқа ҳисоблагичлар кўрсаткичлари ўртасида тафовутлар юзага келган тақдирда, мазкур ҳолат тегишли мутасадди ташкилотлар, жумладан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва (ёки) «Ўзтрансгаз» АЖ иштирокида, комиссия тузилган ҳолда ўрганиб чиқилади ва уларнинг хулосалари асосида ҳисоб-китоблар амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Табиий газдан фойдаланишда қоидабузарлик билан боғлиқ ҳолатларда ҳисоблагичларни навбатдан ташқари инспекция ва экспертизадан ўтказиш мақсадида ечиб олиш тегишли назорат органлари ходимлари иштирокида амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисоблагичнинг ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган ички эҳтиёт қисмларини ўзбошимчалик билан ўзгартириш, ҳисоблагичнинг конфигурациясини ўзгартириш ёки алмаштириш, рухсат этилмаган модем ёки бошқа алоқа воситаларини рухсатсиз улаш ёхуд бошқача тарзда соз ишлашига ташқи таъсир кўрсатиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ҳисоблагични (торайтирувчи қурилма жойлашган ички камерасини ўзгартириш, манифольд ёки импульс найчаларининг ички қисмини торайтириш ёки номаълум жисм билан тўсиб қўйиш, қаттиқ жисм (паронит, прокладка) билан ички қисмини кичрайтириш ёки кенгайтириш) ўрнатиш тартиби ва схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартириш (миллий стандарт талабларига амал қилмаслик)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ўзбошимчалик билан ҳисоблагичнинг рухсат этилган максимал ўлчаш чегарасидан (диапазони) четга чиқмаган ҳолда ЛТҲдан ташқари ортиқча газ анжомлари ва газ қувурлари ёки ГТШларда газ тақсимлаш тармоқларини технологик иш режимини бузишга олиб келадиган қурилмалар ўрнатиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«газ қувурлари ёки ГТШларда газ тақсимлаш тармоқларини технологик иш режимини бузишга олиб келадиган қурилмалар ўрнатиш орқали ҳисоблагичнинг юқори ўлчов чегарасидан четга чиқиш ҳолати аниқланганда — газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими томонидан сўнгги кўрикдан ўтказилган вақтдан бошлаб»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда истеъмолчи томонидан фойдаланилган табиий газ ҳажмларининг ҳисоботга олинган миқдорлари, газ жиҳозларидан фойдаланиш мавсумийлиги, шунингдек, муайян даврларда Ҳукуматнинг тегишли топшириқлари, юқори турувчи вазирлик ва идораларнинг кўрсатмаларига асосан истеъмолчиларга табиий газни етказиб берилиши чекланган даврлар (тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда) инобатга олинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Иситиш мавсумининг даврийлигини белгилашда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг иситиш мавсуми бошланиши ва тугаши тўғрисидаги қарор ёки фармойишлари қабул қилинган кундан бошлаб ҳисоб китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб-китобларни амалга оширишда газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларда ўтказилган хатлов ва кўрик далолатномалари бир сутка давомида «НGT Billing» тизимига электрон тарзда киритилмаган бўлса, ушбу далолатномалар ҳақиқий эмас деб топилади ҳамда ҳисоб-китобларни амалга оширишда инобатга олинмаган ҳолда олти ойдан кам бўлмаган муддатга ҳисоб-китоб қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти ваколатли ходими томонидан ҳисоблагич ва ўлчов узелларига белгиланган тартибда пломбалар ўрнатилмаганлиги (симларнинг таранг тортилмаганлиги, яъни симни узмаган ёки пломбаларни бузмаган ҳолда уларни ечиш орқали манифольд жўмраклари, калибрлаш болтлари, импульсли тармоқ жўмракларга таъсир кўрсатиш имконини берадиган ҳолатда ўрнатилганлиги) натижасида истеъмолчи томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган тақдирда, шунингдек, биллинг тизимига ўз вақтида маълумотларни (хатлов, тамғалаш, сўнги кўрик ва бошқа далолатномаларни) киритмаган газ таъминоти ташкилоти масъул ходими қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 июлдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашда юзага келадиган технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини ҳисоблаш ҳамда тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«бирламчи маълумотлар ва ҳисоб-китоблар Энергетика вазирлиги томонидан кўриб чиқилади ҳамда келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан таянч даврида ишга туширишга рухсат олинган янги қурилган, модернизация ва реконструкция қилинган қурилмалар бўйича бирламчи маълумотлар келишилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. Ўзэнергоинспекция доимий равишда технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларига риоя этилиши ҳамда ҳисоб-китоблар ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилгани юзасидан давлат назоратини ўтказади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(электр станцияси оператори, узатиш тизими оператори, тақсимлаш тизими операторлари)
Технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини ҳисоб-китоб қилиш учун бирламчи маълумотларни шакллантиради ва келишиш учун Энергетика вазирлигига киритади.
Бунда таянч даврида ишга туширишга рухсат олинган янги қурилган, модернизация ва реконструкция қилинган қурилмалар бўйича бирламчи маълумотларни келишиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларига киритади.
Ҳар йили 1 сентябрга қадар
2-босқич
Электр тармоғи хўжалиги объектининг эгаси
(электр станцияси оператори, узатиш тизими оператори, тақсимлаш тизими операторлари)
Электр тармоғи хўжалиги объектининг эгаси (электр станцияси оператори, узатиш тизими оператори, тақсимлаш тизими операторлари) ўзи томонидан тасдиқланган бирламчи маълумотлар асосида келгуси йил учун технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрлари ҳисоб-китобини амалга оширади ва келишиш учун Энергетика вазирлигига киритади.
Ҳар йили 1 октябрга қадар
3-босқич
Энергетика вазирлиги
1. Технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини уни асословчи бирламчи маълумотлар ва ҳисоб-китобларни кўриб чиқади, келишади ва тасдиқлаш учун Энергетика бозори регуляторига тақдим этади.
2. Ушбу ҳисоб-китоблар асосида электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг прогноз кўрсаткичларини шакллантиради.
Ҳар йили 1 ноябрга қадар
4-босқич
Энергетика бозори регулятори
Келгуси йил учун технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Ҳар йили 15 ноябрга қадар
5-босқич
Энергетика бозори регулятори
Келгуси йил учун тасдиқланган технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини ишда қўллаш, мониторинг қилиш ҳамда риоя этилишини таъминлаш учун тегишли вазирлик ва идораларга юборади.
Ҳар йили 15 ноябрь
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2026 й., 09/26/213/0433-сон)