Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 03.09.1998 йилдаги 375-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.09.1998 йилдаги 375-сон
Kuchga kirish sanasi
03.09.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 11.06.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Капитал қурилишда бозор муносабатларини шакллантиришнинг ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратиш, қурилиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бозор принциплари ва механизмлари асосида қурилиш мажмуини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудрат қурилиш ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарини хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, қурилиш бошқарув тузилмаларини ихчамлаштириш ва монополиядан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий қурилиш фирмалари ташкил этилишини рағбатлантириш, қурилиш соҳасида ўрта ва кичик корхоналар ва ташкилотларни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қурилиш пудрат ва лойиҳа ишлари бозорини шакллантириш, қурилиш фаолиятида шартнома муносабатларининг аҳамиятини кучайтириш, буюртмаларни жойлаштиришда ҳамма жойда тендер савдоларини жорий этиш, устун даражада фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш даражасини ошириш ҳамда уларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш, қурилишнинг меъёрий-техник негизини янгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқни бошқаришнинг барча бўғинларида институционал ислоҳотларни амалга ошириш, бошқаришнинг устун даражада бир-икки бўғинли тизимига ўтган ҳолда қурилиш мажмуини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бригада пудратини жорий этиш, ишнинг тугалланган босқичлари бўйича ҳақ тўлаш асосида пудрат қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш шакллари ва механизмини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш ишлари муддатларини қисқартириш ва таннархни пасайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1998—2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Капитал қурилиш иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси 2-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раислигида капитал қурилишни ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республикада қурилиш соҳасида бозор муносабатларини шакллантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин (3-илова*).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998—2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга ошириш ва чора-тадбирлари 4-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 4-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сонли қарори билан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишни ташкил этиш тўғрисида низом 6-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор муносабатлари шароитларида қурилишда шартномавий нархларни белгилаш тартиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика комиссияси Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳаси комплекси, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин. Олиб борилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси, «Ўзжамоақурилиш» уюшмаси, «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси билан биргаликда бошқарувнинг республика органларини тугатган ҳолда кўрсатиб ўтилган тузилмалар қайта ташкил этилишини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 1999 йил 1 январгача тайёрлансин ва тасдиқлаш учун киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтойўл» давлат концерни билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси комиссияси билан Осиё тараққиёт банки ўртасида имзоланган Меморандумга мувофиқ таркибий қайта ўзгартиришлар амалга оширилишини таъминлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси, «Ўзсув қурилиш» концерни, «Ўзмонтажмахсус қурилиш» ва «Ўзбектрансмахсус қурилиш» уюшмалари, «Ўзбекгидроэнергия қурилиш» трести, «Ўзбекнефтгаз қурилиш» бирлашмаси билан биргаликда 1999 йил 1 январгача 2 бўғинли тизимга ўтишни, ортиқча тузилмалар тугатилишини, мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган Дастурнинг сўзсиз бажарилишини кўзда тутган ҳолда уларнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қурилишда асосий бирламчи хўжалик бўғини сифатида қурилиш трестини бошқаришнинг намунавий тузилмаси 9-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар ва идораларга, компаниялар, корпорациялар, уюшмалар, мустақил қурилиш трестларига 1998-1999 йиллар мобайнида қурилиш трестларини бошқаришнинг кўрсатиб ўтилган намунавий тузилмасига ўтказиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шўртан газ-кимё комплекси, Қўнғирот сода заводи, Қизилқум фосфорит комбинати қурилиши сингари муҳим халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган йирик қурилишларда Ҳукумат қарори билан белгиланган буюртмачи ва бош пудратчининг тавсиялари бўйича барча манфаатдор субпудрат ташкилотларнинг вакилларидан иборат таркибда республика штаб-марказларини шакллантириш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган штаб-марказларнинг шакллантирилиши ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун масъулият бош вазирнинг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурият бўлганда штаб-марказлар ҳузурида харажатларнинг умумий сметаси ҳисобига 5—7 кишидан иборат қурилиш-монтаж ишларни мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касб-ҳунар коллежларини ва академик лицейларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича республика, вилоят ихтисослаштирилган қурилиш трестларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий соҳа объектлари, биринчи навбатда намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган коллежлар ва лицейлар учун қурилиш конструкциялари ва материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган қурилиш индустрияси корхоналарини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1998 йил 1 ноябргача ушбу масала бўйича қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Давархитектқурилиш» қўмитасига қуйидаги вазифаларни ҳал этиш юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш, тармоқни ривожлантириш тамойилини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш ишлаб чиқаришда, капитал қурилишнинг ахборот негизини яратишда ягона илмий ва техника сиёсатини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш фаолиятини давлат томонидан бошқаришнинг шакл ва усулларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳалари ва қурилиш ишлари сифатини экспертиза қилиш бўйича мустақил фирмалар фаолияти устидан мониторингни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишда мониторингни ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш фаолиятида стандартлаштириш ва сертификациялаш, қурилишда нарх белгилаш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давархитектқурилиш» қўмитаси Ўзбекистон Республикаси макро иқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши учун масъул бўлган бўлинмалар ташкил этилишини назарда тутган ҳолда «Давархитектқурилиш» қўмитасининг янгиланган тузилмасини ва унинг тўғрисидаги низомини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациянинг Тошкент шаҳар капитал қурилиш Бош бошқармасини ва «Тошшаҳарлойиҳа» институтининг корпорация таркибидан чиқариш ва уларни Тошкент шаҳар ҳокимлигига бўйсундириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳукуматнинг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССР агросаноат комплексини бошқариш структурасини такомиллаштириш тўғрисида» 1991 йил 11 январдаги 5-сон қарорининг 8-банди чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг молия- қурилиш корпорацияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 27 декабрдаги 622-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) 1-банддан «Тошшаҳарлойиҳа» институти, Капитал қурилиш бош бошқармаси ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 1-иловадаги охирги иккита хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 28 февралдаги 114-сон қарорининг 2-банди қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш бўйича Республика бошқармасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдолар ўтказиш бўйича услубий раҳбарликни амалга ошириш ва кўрсатмалар бериш юклансин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республикада тугалланмаган ишлаб чиқариш қурилиши ҳажмларини қисқартириш, ишлаб чиқариш объектларини реконструкция қилиш ва уларнинг бир қисмини халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга, қайта ихтисослаштиришга доир туб чора-тадбирлар тўғрисида» 1990 йил 29 августдаги 302-сон қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 28 февралдаги 114-сон қарорининг 1-банди ва унга илова;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилишни контракт асосида ва объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш тўғрисидаги низомларни, бозор муносабатлари шароитларида қурилишдаги шартномавий нархларни белгилаш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 21 июлдаги 369-сон қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 апрелдаги 177-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мазкур қарорлардан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 3 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
375-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998—2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштиришнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1998— 2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштиришнинг мақсадлари ва асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастурининг мақсади — капитал қурилишда бозор муносабатларни шакллантиришнинг ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт шароитларини яратиш, бозор принциплари ва механизмлари асосида қурилиш мажмуини бошқариш тизимини такомиллаштиришдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар 1998—2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудрат қурилиши ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналарини хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, қурилишда бошқарув тузилмаларини ихчамлаштириш ва монополиядан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий қурилиш фирмалари ташкил этилишни рағбатлантириш, қурилиш соҳасида ўрта ва кичик корхоналар ҳамда ташкилотларни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Капитал қурилишда пудрат ва лойиҳа ишлари бозорини шакллантириш, қурилиш фаолиятида шартнома муносабатларининг аҳамиятини кучайтириш, буюртмаларни жойлаштиришда ҳамма жойларда тендер савдоларини жорий этиш, устун даражада фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш даражасини ошириши ҳамда уларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш, қурилишнинг меъёрий-техник негизини янгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқаришнинг устун даражада бир-икки бўғинли тизимига ўтган ҳолда қурилиш мажмуини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқни бошқаришнинг барча бўғинларида инстутиционал ислоҳотларни амалга ошириш, бошқарув аппаратини ва харажатларини қисқартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бригада пудратини жорий этиш, ишнинг тугалланган босқичлари бўйича ҳақ тўлаш асосида пудрат қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш шакллари ва механизмини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш ишлари муддатларини қисқартириш ва таннархни пасайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Пудрат ишлари бозорини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда пудрат ишлари бозорини шакллантириш ҳал қилувчи ўрин тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу мақсадларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи томонидан лойиҳа ва қурилиш ишларини бажарувчи (бош пудратчи)ни танлов (тендер) асосида танлаб олишни ҳамма жойда жорий этишга босқичма-босқич ўтиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция фаолиятини субъектларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа ўзаро муносабатларини тартибга солишнинг ягона шакли сифатида шартнома муносабатларини мустаҳкамлаш; пудрат шартномаларини бажаришда мажбуриятларининг таъминланиши учун жавобгарликнинг турли шакллари ва механизмларини жорий этиш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат шартномаларини бажаришда мажбуриятларнинг таъминланиши учун жавобгарликнинг турли шакллари ва механизмларини жорий этиш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудрат ишларининг жадаллашган бозорини шакллантириш мақсадида хусусийлаштириш ва монополиядан чиқариш жараёнларини янада чуқурлаштириш, мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари ўртасида рақобат муҳитини яратиш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат қурилиш корхоналарини ва ташкилотларини хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришларни акциялаштириш жараёни давом эттирилади, улар 2000 йилнинг бошида асосан тугалланади. Бунда фақат мамлакат иқтисодиёти учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган нефть-газ, энергетиканинг айрим йирик қурилиш-монтаж ташкилотлари ва қурилишнинг бошқа махсус турлари давлат мулки бўлиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш бизнеси соҳасида хусусий компаниялар ва фирмаларни шакллантириш ҳам янги корхоналар ташкил этиш йўли билан, ҳам зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз қурилиш ташкилотларини жисмоний ва юридик шахсларга сотиш асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш-монтаж ишларини айрим турларини ва инвестиция-қурилиш фаолияти билан боғлиқ бошқа ишлар устидан ўз монополиясини ўрнатиб олган ҳар хил турдаги корхоналар ва ташкилотлар бирлашмаларини тугатиш ёки мажбурий равишда ихчамлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Трестлар негизида қурилишда дастлабки асосий бўғин сифатида мустақил қурилиш-хўжалик тизимларини ташкил этиш, устқуртма тузилмаларини тугатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш, шу жумладан объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш учун буюртмаларни танлов (тендер) асосида жойлаштириш тизимини жорий этиш монополиядан чиқариш ва рақобат муҳитини шакллантиришнинг бошқа муҳим механизмлари бўлиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳамма жойда пудрат ташкилотларини тендер асосида танлаб олиш усулига амалда ўтиш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тендер савдоларини ўтказиш механизми бўйича барча зарур меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларини 1998 йил охиригача ишлаб чиқаришни таъминлаш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдолар предмети хусусиятларига қараб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа, муҳандислик-қидирув, конструкторлик ва бошқа тайёргарлик ишларини бажаришда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган корхоналар, бинолар ва иншоотларни, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш ва техника билан қайта жиҳозлашда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технологик асбоб-ускуналар кенг тўпламини, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда етказиб беришда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳани бошқаришда, унинг бўйича маслаҳат беришда, уни назорат қилишда пудратчиларни ёки маслаҳатчиларни тендер асосида танлаб олиш учун ҳужжатлар ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳамма жойда Тендер савдоларининг ўтказилиши учун қулай шароитлар яратилишга йўналтирилган ташкилий ва меъёрий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тендер савдоларини ўтказишда, тендер ҳужжатларини расмийлаштиришда, пудрат қурилиш ташкилотлари, қурилиш материаллари ва пудрат ишларига бўлган нархлар тўғрисида махфий бўлмаган ахборотларни беришда, тендер савдоларини ўтказишда уларнинг ташкилотчилари сифатида ва бошқаларда буюртмачиларга маслаҳат ёрдамида кўрсатувчи мустақил консалтинг ташкилотлари тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат бошқаруви органлари учун фақат марказлаштирилмаган манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган давлат буюртмаси объектлари бўйича уларнинг буюртмачи бўлиш ҳуқуқини белгилаб берувчи аниқ чегараларни белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудрат фаолиятида шартнома муносабатларини мустаҳкамлаш Инвестиция жараёнининг барча иштирокчиларини уларнинг ишларини пировард натижалари учун жавобгарликларини оширишга йўналтирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги ва объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш тўғрисидаги низомлар, буюртмачи ва пудратчининг ўзаро муносабатлари механизмини белгилаб берувчи бошқа меъёрий ҳужжатлар шартнома муносабатларини шакллантиришнинг қонуний асослари бўлиб хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда шартнома тузиш, шерикларни танлаш, мажбуриятларни республика қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ўзаро хўжалик муносабатларнинг ҳар қандай бошқа шартларини белгилаш инвестиция фаолияти субъектларининг мутлоқ ваколатлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартнома мажбуриятлари ва у билан боғлиқ қонунга оид ҳужжатлар ижро этилмаганда қаттиқ жазоларни жорий этиш назарда тутилади. Пудратчилар, товар ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар маҳсулот етказиб берувчилар ўртасида муносабатларнинг зарур шакли сифатида контрактдан олдинги битимлар тузиш ривожлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудрат шартномаларини бажаришда мажбуриятларни таъминлашнинг Шартнома асосида жорий этиладиган кафиллик, банклар ва бошқа махсус молия институтлари томонидан бериладиган кафолат, таваккалчиликни суғурталаш, гаров, закалат, неустойка, мол-мулкни чегириб қолиш, таъминотнинг бошқа шаклларидан кенг фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудрат ишлари бозорида рақобат даражасини ошириш мақсадида уларда хорижий лойиҳалаш ва қурилиш компанияларини кенг қатнашиши назарда тутилади. Уларнинг пудрат ишлари бозорида қатнашиши устун даражада тендер асосида амалга оширилади. Лойиҳа ёки қурилиш-монтаж ишлари учун тендер ёки танлов эълон қилинганда хорижий иштирокчи томонидан тендер шартларига биноан буюртманома берилади ва таклифлар тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик ёки махсус инвестиция лойиҳалари бўйича тендер савдоларида қатнашиш учун хорижий пудрат ташкилоти биринчи классли хорижий банкнинг мажбуриятлари бажарилиши юзасидан кафолат мажбуриятини тақдим этиши ва республика ҳудудида пудрат қурилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун ваколатли давлат бошқарув органидан рухсат олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий ташкилотлар билан ўзаро ҳисоб-китоблар амалдаги қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қурилиш материаллари ва бутловчи буюмлар бозорини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш ишлаб чиқаришни бутлаш ва уни олиб бориш учун ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб қилиш соҳаларида рақобат яратиш мақсадида қуйидагилар мўлжалланмоқда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш материаллари ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш соҳасида монополиядан чиқаришни давом эттириш, қурилиш индустрияси корхоналари бўйсунишида идоравий ёндашувдан воз кечиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудратчилар томонидан мамлакатимиздаги ва хориждаги қурилиш материаллари етказиб берувчиларнинг бевосита маҳсулот ишлаб чиқарувчилар орасидан тендер усулида танлаб олинишини кенг қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш материаллари улгурчи бозорларини ташкил этиш, ярмарка савдоларини мунтазам равишда ўтказиш, қурилиш материаллари ва бутловчи буюмларни товар-хом ашё биржалари орқали сотишни кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган қурилиш-инвестиция биржасини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудратчиларга қурилишнинг шартномада белгиланган смета қиймати доирасида субпудрат ташкилотлари ва қурилиш материаллари ва бутловчи буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналар етказиб берувчи корхоналарни танлаб олишда тўлиқ мустақиллик бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат ташкилотларига кўрсатиладиган хизматлар бозорида, уларнинг қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар, мамлакатимиз қурилиш материаллари ва конструкциялари етказиб берувчи корхоналарининг, ихтисослаштирилган корхоналарининг эркин қатнашиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли лойиҳа ҳужжатлари ва маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган манбаларнинг мавжуд бўлиши қурилиш объектларини қуришнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция лойиҳалари сифатини ошириш инвестиция лойиҳасининг бизнес-режалари ва техник-иқтисодий асосларини (ТИА) ишлаб чиқиш жараёнларини тубдан яхшилашга асосланади. Инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ва техник-иқтисодий асослари инвестор (инвестор-буюртмачи)лар томонидан мустақил равишда ёки уларнинг буюртмаси бўйича шартнома шартларида консалтинг ёки инжиниринг компаниялари томонидан ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, тегишли йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида расмий ташкилотларнинг ёки мустақил эксперт ташкилотининг хулосасини жорий этиш назарда тутилади. Буюртмачи инвестор бўлиб ҳисобланмаган тақдирда, буюртмачи инвестордан фақат эксперт хулосаси мавжуд бўлганда инвестиция лойиҳасини амалга оширишга буюртма қабул қилиш механизми киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудратчи буюрмачи билан келишган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини тузишга мустақил равишда шартнома тузиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича компанияларни танлаб олиш буюртмачи (инвестор-буюртмачи) ташаббуси бўйича тендер асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун шартномаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун тендер савдосида ютиб чиққан пудрат лойиҳа ташкилотларининг жавобгарлигини ошириш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика инвестиция дастурига кирган ва тўлиқ ёки қисман марказлаштирилган манбалар ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган лойиҳа-смета ҳужжатлари йирик инвестиция лойиҳалари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкларнинг кредит ресурслари ҳисобига инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ҳам умумий белгиланган тартибда, ҳам инжиниринг компаниялари томонидан ишлаб-чиқилган ва ваколатли банклар эксперт комиссияси томонидан маъқулланган намунавий лойиҳалар асосида ишлаб чиқиш имконияти назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Нарх белгилаш механизмини такомиллаштириш ва қурилиш қийматини такомиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш қийматини қисқартириш мақсадида пудрат ишлари ва уларни бажариш учун зарур бўлган моддий-техника ресурслари бозор нархларининг ўз-ўзини тартибга солиши учун шарт-шароит яратиш йўли билан қурилишда вужудга келган нарх белгилаш тизимига жиддий ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда, бу заруратга қараб монополияга қарши нархни тартибга солишда давлат таъсирини инкор этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объект ёки хизмат учун чегараланган охирги нархни белгиланган ҳолда қурилиш, лойиҳалаштириш, материаллар, конструкциялар ва асбоб-ускуналар харид қилишга буюртмаларни тендер савдолари тизими орқали жойлаштиришга устувор аҳамият берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний натижалар учун молиявий жавобгарлик пудратчига юкланади, қурилишнинг амалдаги қийматини пасайтириш натижасида эришилган маблағлар эса унинг ихтиёрида қолади ва амалдаги сарф-харажатларни ва қурилиш муддатларини қисқартиришни рағбатлантириш учун хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудратчилар билан ҳисоб-китобларни контракт қийматининг контрактларда келишиб олинган муаяйн фоизгача аванс тўловлари билан амалга ошириш мўлжалланмоқда. Якуний ҳисоб-китобларни объект қурилиши тугаллангандан ва у фойдаланишга топширилгандан кейин амалга ошириш назарда тутилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш қийматини пасайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-қидирув ва пудрат қурилиш ишларини амалга ошириш юзасидан барча тендер таклифларида лойиҳа ва қурилиш ишларининг бошланғич қиймати ва тендер қатнашчиларининг тегишли танлов таклифлари фақат чегараланган миқдорларда белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 1 январдан бошлаб қурилиш қийматининг қимматлашиши индексларини қўллаш тўлиқ бекор қилинади ва барча инвестиция лойиҳаларининг қиймати амалдаги нархларда белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш хизматлари учун ҳақ тўлаш мустақил экспертиза ўтказилгандан кейин амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномаларнинг ўз вақтида бажарилмагани учун моддий зарар пудратчи ташкилотлар томонидан қопланган ҳолда объектларни қуриш муддатларини қатъий тартибга солиш назарда тутилмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар буюртмачининг айби билан лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида тақдим этилмаган ва асбоб-ускуналар етказиб берилмаган ҳамда бошқа мажбуриятлар бажарилмаган бўлса, унда буюртмачи жавоб беради ва пудратчига етказилган моддий зарарни тўлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномаларнинг муддатида бажарилмагани учун моддий зарарнинг миқдори ва сметадан ортиқ барча харажатлар олдинги даврдаги тендер савдоларининг ўртача нархлари бўйича ёхуд биржа нархлари бўйича белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-маданий соҳалар (турар-жой, соғлиқни сақлаш, таълим) объектларини қуришда намунавий лойиҳалардан кенг фойдаланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳам меъёрий базани такомиллаштириш ҳисобига, ҳам қурилиш ташкилотларини бошқариш тузилмасини тартибга солиш ҳисобига қурилишда қўшимча харажатларни кескин қисқартириш чора-тадбирлари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш муддатларини қисқартириш мақсадида ишларнинг сменалиги чекланмаган ҳолда вахта усулини ривожлантириш назарда тутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика минтақаларида қурилиш қиймати, қурилиш материаллари, конструкциялар, транспорт, қурилиш механизмлари ва ишчи кучи нархлари аниқ даражасини рўйхатдан ўтказиш ва таҳлил қилиш бўйича маълумотлар банкини шакллантириш учун хўжалик ҳисобидаги ахборот-таҳлил маркетинг фирмаларининг ташкил этиш мўлжалланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш материаллари ва конструкцияларига бўлган талабнинг мавсумий ва технологик талабнинг ўзгаришини ҳисобга олувчи, нархларнинг ўзгарувчан тизимига эга бўлган қурилиш материаллари ва конструкция материалларига бўлган талабнинг мавсумий ва технологик талабни ўзгаришини ҳисобга олувчи, нархларнинг ўзгарувчан тизимига эга бўлган қурилиш материаллари билан савдо қилувчи ихтисослаштирилган улгурчи таъминот-савдо фирмалари тармоқлари ташкил этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қурилишнинг меъёрий-техник базасини такомиллаштириш йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар қурилишнинг меъёрий-техник базасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишда лойиҳалаштириш, техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, меъёрий ва техник ҳужжатлар миллий меъёрлари тизимини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истиқболли қурилиш материалларини, тежамли, ҳажмли-режалаштирилган ва техник ечимларни кенг қўллаш асосида қурилишнинг ресурсларини тежовчи янги усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик ва ўрта тадбиркорликни биринчи навбатда таъминлаган ҳолда янги услубий асосда оммавий қўлланиладиган лойиҳа маҳсулотлари фондини қайта тиклаш ва кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш қийматини арзонлаштириш, сифатини ошириш асосида қурилиш ишларини самарадорлигини, мамлакатимиз пудрат қурилиш ташкилотларининг рақобатбардошлилигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа маҳсулотлари ва материаллари лойиҳалаш, муҳандислик-қидирув ишларини сертификациялаш марказларини ташкил этишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Капитал қурилиш сифатини ва қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатини ошириш, хавфсизлигини таъминлаш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция жараёнининг барча босқичларида — бизнес-режа ва ТИАни ишлаб чиқишдан тайёр қурилиш объектини қабул қилишгача бўлган даврда мустақил экспертиза қилиш механизмини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш ишларини бажариш юзасидан пудрат шартномасида тайёр объектларни қабул қилиш даврида қабул комиссияси томонидан объектив сабабларга кўра топилмайдиган носозликлар ва бошқа бузилишларни бартараф этиш бўйича пудратчининг муддатли кафолат мажбуриятларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меъёрий-техник ҳужжатларни, қурилиш меъёрлари ва қоидаларини, стандартларини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Капитал қурилишда инстутиционал ислоҳотлар, уни бошқаришнинг тузилмасини такомиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998— 2000 йилларда қурилишни давлат ва хўжалик органлари томонидан бошқариш функцияларини чеклаш, маъмурий-буйруқбозлик усулларига асосланган тор идоравий бошқарувдан лойиҳа ва қурилиш фаолиятини функционал бошқарувга қуйидаги йўллар билан ўтишни таъминлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қоидага кўра, бир-икки бўғинли тизимига ўтган ҳолда тармоқнинг хўжалик бошқаруви бўғинларини қисқартириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказлаштиришдан чиқариш ва пудрат қурилиш ташкилотлари ҳамда қурилиш индустрияси корхоналари фаолиятининг идоравий хусусиятларини бартараф этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Барча лойиҳа ташкилотларига мустақил ташкилот мақомини бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Давархитектқурилиш» қўмитасига қурилиш фаолиятини давлат томонидан бошқариш бўйича куйидаги асосий функцияларини юклаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини ўтказиш, тармоқни ривожлантириш концепциясини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш ишлаб чиқаришда, капитал қурилишнинг ахборот базасини яратишда ягона илмий ва техникавий сиёсатни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳалари ва қурилиш ишларининг сифатини экспертиза қилиш бўйича мустақил фирмаларнинг фаолияти мониторингини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларнинг мониторингини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳалари ва қурилиш ишларининг сифатини экспертиза қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж, тузатиш ва фойдаланиш ишлари турларини лицензиялаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минтақаларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари функцияларини унинг ҳудудий органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимлар ваколатига кирувчи масалалар бўйича эса — уларга бўйсунувчи капитал қурилиш бошқармалари ва бўлимлари амалга оширадилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йилда қурилиш ташкилотларини асосан бошқаришнинг бир-икки бўғинли тизимига ўтказиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик-маъмурий бошқарувнинг республика ва вилоят органлари кўринишидаги устқуртма тузилмаларни босқичма-босқич тугатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишнинг айрим соҳаларини монополиялаштириб олган бирлашмалар ва ташкилотларни, биринчи навбатда «Ўзжамоақурилиш» уюшмаси, «Ўздеҳқончиликқурилиш» бирлашмаси, «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси тизимларини тугатиш ёки мажбурий равишда ихчамлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устқуртма тузилмалари бўлмаган трестлар негизида мустақил қурилиш-хўжалик ташкилотларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат корхоналари ва ташкилотлари, шу жумладан ишламайдиган ва (ёки) ортиқча ишлаб чиқариш қувватлари ва майдонлари, банкрот бўлган зарар кўриб ишловчи ва сурункали паст рентабелли корхоналар негизида хусусий қурилиш ташкилотларини ташкил этиш, бошланғич қурилиш бўлинмаларига мустақил юридик шахс мақомини бериш йўли билан хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат ишлари бозорида фақат республика эмас, балки хорижда ҳам хорижий компаниялар билан рақобатлаша оладиган молия-қурилиш гуруҳлари шаклидаги банк сармояси иштирокидаги ҳаракатчан қурилиш компанияларини шакллантиришга кўмаклашиш мўлжалланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Куйидаги ташкилий-ҳуқуқий тузилмалар пудрат қурилиш фаолиятида бошланғич хўжалик бўғинининг асосий субъектлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий қурилиш фирмалари ва кичик корхоналар ва ташкилотлар шаклидаги бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик жамиятлари, шу жумладан чет эл сармояси иштирокидаги акциядорлик жамиятлари қурилиш трестлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқдаги институционал ислоҳотларни ўтказиш давомида лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот институтларини республика тармоқ тузилмалари бўйсунишидан, уларга лойиҳалаш бўйича хизматлар бозорида мустақил ишлаш ҳуқуқини берган ҳолда, чиқариш мўлжалланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон амалиётида фойдаланилаётган лойиҳаларни фаол бошқариш (менежмент лойиҳаси) тизими янада ривожланади. Бундай тизимни шакллантиришда лойиҳа буюртмачиларига кенг аҳамият берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Истиқболли қурилиш технологияларини такомиллаштириш ва уларни жорий этиш йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий хом ашё ва юқори самарали технологияларидан юқори даражада фойдаланиш асосида республикада қурилиш материалларининг замонавий турларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш капитал қурилиш соҳасида илмий ва техник изланишларнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар истиқболли технологияларнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар ва иншоотларни монолит усулда қуриш ҳисобига йиғма темир-бетон конструкцияларини қўллашнинг қисқартириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий қурилиш бозорида талабни қондирадиган енгиллаштирилган турдаги конструкцияларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария-техника асбоб-ускуналарининг дизайнини ҳамда сув таъминоти ва оқоваларни биокимёвий тозалашнинг ресурс-энергияни тежаш кўрсаткичларини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишни арзонлаштирадиган ва унинг сифат тавсифини яхшилайдиган асосан янги қурилиш материалларини қўллаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишда инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги ўзаро ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш усули фойдаланиш ёки хизмат кўрсатиш учун топширишга тайёрлаб қўйилган объектларни инвестиция жараёнининг барча босқичларини бошқариш функцияларини бир ташкилий тузилмада тўплаш асосида қурилишини таъминлашни назарда тутади ва у тайёр қурилиш маҳсулоти (лойиҳалаш-қурилиш-монтаж ишларини бажариш, шу жумладан қурилишларни технологик ва муҳандислик ускуналари билан бутлаш, — фойдаланишга топшириш) яратишнинг ягона узлуксиз комплекси жараёни сифатида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги низом ва мазкур Низом асосида, шунингдек пудрат савдолари натижалари бўйича тузиладиган фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш контракти объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асоси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришдаги инвестиция жараёни қатнашчилари ҳисобланадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бундан буён «буютмачи» деб аталадиган объектлар қурилиши бўйича буюртмачилар (мулкчилик шаклларидан қатъи назар) — вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалари, хорижий инвесторлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бундан буён «бош пудратчилар» деб аталадиган бош пудратчи ташкилотлар (мулкчилик шаклларидан қатъи назар) — қурилиш корпорациялари, концернлар, уюшмалар, трестлар лойиҳалаш-конструкторлик институтлари ва ташкилотлари, қурилиш ва инжиниринг фирмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бундан буён «субпудратчилар» деб аталадиган, лойиҳаларда назарда тутилган махсус иш турларини бажариш учун бош пудратчи томонидан контракт асосида жалб қилинган (мулкчилик шаклларидан қатъи назар) субпудратчи қурилиш ташкилотлари, ихтисослаштирилган қурилиш, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош пудратчи буюртмачи олдида, субпудратчи эса бош пудратчи олдида инвестиция жараёнининг барча босқичларидаги ишлар комплексини амалга ошириш бўйича контрактнинг бажарилиши учун иқтисодий жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш учун пудрат контракти буюртмачи билан бош пудратчи ўртасида тузилади, амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ «лойиҳалаш-қурилиш, монтаж ва махсус қурилиш ишлари, ускуналарини етказиб бериш ва монтаж қилиш, шунингдек маҳсулот чиқариш билан ишга тушириш-созлаш ишлари» жараёнининг бажарилишини назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш чоғидаги инвестиция жараёни қатнашчиларининг ўзаро муносабатлари капитал қурилиш соҳасидаги амалдаги меъёрий ҳужжатлар, қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги низом, шунингдек мазкур Низом билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш шакллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Уй-жойларни ва бошқа ижтимоий объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга ўтишдан олдин инвестиция жараёни қатнашчиларининг зарур таркиби ва вазифаси жиҳатидан қайта қурилади. Бунда инвестиция жараёнини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида бошқарувнинг ташкилий шакллари — лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишдан бошлаб фойдаланишга топшириш ёки хизмат кўрсатиш учун тайёрлаб қўйилган объектларни буюртмачиларга топширишгача бўлган барча жараёнларни мустақил равишда амалга ошира оладиган лойиҳалаш-қуриш бирлашмалари ташкил этилишини таъминлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўтказиш қувури, темир йўл, автомобиль транспорти, алоқа, энергетика, сув хўжалиги қурилиш объектларини фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга ўтиш тармоқнинг пудратчи ва бошқа ташкилотларини шу усулда ишлашга ўтказиш асосида тармоқ принципи бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлаб олинган кўламга кўра ихтисослаштирилган қурилиш бирлашмалари, лойиҳалаш-қуриш бирлашмалари, қурилиш-монтаж (ихтисослаштирилган) трестлари ва бошқалар пудратнинг янги турига ўтказилиши мумкин. Шу билан бир вақтда тармоқ (корхона, бирлашма)нинг инвестиция жараёни қатнашчилари фаолиятини ташкилий, таркибий ва вазифаси жиҳатидан қайта қуриш, шунингдек манфаатдор ҳокимликлар иштирокида ўзларига қарашли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини тартибга солиш амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Вазифаларни буюртмачилар ва бош пудратчилар ўртасида тақсимлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш тизими асосида вазифаларни буюртмачилар ва бош пудратчилар ўртасида қуйидагича тақсимлашни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош пудратчига объектлар қурилиши, реконструкция қилиниши ва қайта жиҳозланишига тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларини, микрорайонлар, даҳалар, шаҳарсозлик комплекслари, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли яшаш жойлари қурилишнинг лойиҳаларини ва бошқа лойиҳа ҳужжатларини базавий нархларда тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдаланувчи ташкилотлар билан биргаликда хом ашё, материаллар, ёнилғи-энергетика ресурслари ўз вақтида етказиб берилишини, амалдаги меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширишда зарур бўлган фойдаланувчи қадрларни қабул қилиш ва тўлдиришни таъминлайди. Зарур бўлган ҳолларда кўрсатиб ўтилган кадрларни келишилган муддатларга бош пудратчи (субпудратчи) ташкилотлар таркибига беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош пудратчидан қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олишни таъминлайди ва қабул қилиб олинган объектларни фойдаланиб олувчи ташкилотлар балансига топширишни амалга оширади, шунингдек тугалланган қурилишлар бўйича ҳисоб-китобларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош пудратчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз кучи билан ёки ташқи лойиҳа қидирув ташкилотлари билан шартнома бўйича ишлаб чиқилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи ҳужжатларни технологик изчилликни ва қурилишнинг аниқ шартларини ҳисобга олувчи ҳажмларда ва муддатларда мустақил топширишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-монтаж ва махсус қурилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, қурилишларни технологик ва муҳандислик ускуналари, конструкциялар ва материаллар билан бутлашни таъминлайди, объектни фойдаланишга топшириш учун зарур бўлган ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объект буюртмачига тасдиқланган лойиҳа ва контрактда келишиб олинган талабларга мувофиқ контракт мажбуриятлари билан белгиланган муддатларда топширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Буюртмачи, бош пудратчи ва субпудратчи томонидан бажариладиган ҳар бир функция бўйича вазифаларни аниқ тақсимлаш тегишли пудрат ва субпудрат контрактларини тузиш чоғида қурилишнинг аниқ шароитларига қараб аниқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги шартномавий муносабатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Буюртмачи бош пудратчи билан объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш юзасидан контракт тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Контрактга киритилган ишларнинг қиймати қурилишдаги шартномавий нархларни белгилаш тартибига мувофиқ аниқланадиган шартномавий нарх бўйича қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни амалга ошираётган бош пудратчи лойиҳа ва сметаларда белгиланган эҳтиёжларга мувофиқ моддий-техника ресурслари, ускуналар билан таъминлашни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилишларни технологик асбоб-ускуналар, буюмлар ва материаллар билан бутлаш қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бош пудратчи объектларни фойдаланишга топширишни таъминлаш учун ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича контракт тузади. Ишга тушириш-созлаш ишларининг қиймати алоҳида смета билан аниқланади ва асосий фаолият маблағлари ҳисобига буюртмачи томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Қурилишни маблағ ва кредит билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бош пудратчининг объектни буюртмачига фойдаланишга тайёр ҳолда қуриб топширгунгача қилган харажатлари бош пудратчининг маблағлари, буюртмачининг аванслари ёки банкларнинг кредитлари ҳисобига қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни маблағ билан таъминлаш бутун давр мобайнида норматив муддатлар доирасида қурилишни ташкил этиш лойиҳасига тўла мувофиқ равишда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудратчига фойдаланишига тайёр ҳолда қуришга берилган банк кредити учун фоизлар тўлашга маблағлар қурилишнинг норматив муддатларидан келиб чиққан ҳолда шартнома нархида назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Буюртмачи бош пудратчи билан маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишга тайёрлаб қўйилган қурилиши тугалланган объектни далолатнома бўйича қабул қилиб олгандан сўнг шартнома нархлари бўйича ҳисоб-китоб қилишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош пудратчи субпудратчи билан узил-кесил ҳисоб-китобларни шартнома нархлари белгиланадиган тегишли иш турлари комплекслари субпудратчи томонидан ниҳоясига етказилгандан сўнг амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда ниҳоясига етказилмаган қурилишлар бўйича сарф-харажатлар объект фойдаланишга топширилгунга қадар бош пудратчи томонидан бажариладиган фаолиятнинг барча турлари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда бош пудратчи томонидан бажариладиган фаолиятнинг барча турлари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом капитал қурилиш (кенгайтириш, реконструкция қилиш, техникавий қайта жиҳозлаш, тўлиқ таъмирлаш) юзасидан контрактларни тузиш ва бажариш тартибини, буюртмачилар ва пудратчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, уларнинг қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича жавобгарлигини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контракт инвестиция фаолияти субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади, пудратчи унга кўра буюртмачининг топшириғи бўйича муайян ишни аниқ муддатда бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса ишни қабул қилиш ва шартлашилган нархда ҳамда белгиланган муддатда унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контракт объектлар қурилишининг бутун даври, ишларнинг алоҳида турлари ёки комплекслари учун тузилади, бунда қурилиш муддатларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган қурилишнинг норматив муддатларини аниқлаш тартибига мувофиқ норматив муддатлардан ошмаслиги кераклиги, бажарилган ишлар учун узил-кесил ҳисоб-китоблар эса фақат контрактда назарда тутилган қурилиш объекти белгиланган тартибда буюртмачига топширилгандан кейингина амалга оширилиши кўзда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контракт томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаш, ташкилий-технологик тақсимлаш ва юридик жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида тузилади. Контрактларнинг тури ва шакллари ҳар хил бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инвестиция фаолиятидаги контракт муносабатлари қуйидагилар асосида қурилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битишувни тузишда, унинг мазмунини, шартларини ва ўзаро мажбуриятларни белгилашда аҳдлашаётган томонларнинг мустақиллиги, бунда қонун ҳужжатлари ҳамда республика Ҳукумати қарорларида назарда тутилган ёки контрактни тузувчи томонларнинг ўзаро розилиги бўлган ҳоллардан ташқари, ҳар қандай органларнинг ва мансабдор шахсларнинг аралашмаслигини эътиборда тутиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт муносабатларини ҳуқуқий таъминлаш тизими, хўжалик таваккалчиликларини суғурталаш, кафолатлар бериш, кафиллик ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлмаган бошқа чора-тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи (буюртмачи) манфаатларини устуворлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Контракт қуйидагиларни назарда тутиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг мулкий жавобгарлиги ва мажбуриятларни зарур даражада бажармаганлик туфайли етказилган зарарларни, шу жумладан бой берилган фойда оқибатида кўрилган билвосита зарар ва зиёнларни тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контрактни бажариш чоғида вужудга келадиган муаммоларни, уларнинг пайдо бўлиш манбаларидан қатъи назар, келишилган ҳолда ҳал этишга томонларнинг интилиши, бунда хўжалик судлари амалиётини ҳисобга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битишув қатнашчилари малакасини уларнинг ишлаб чиқариш, техник ва молиявий имкониятлари бўйича тасдиқлаш, шунингдек битишувни банклар, суғурта ташкилотлари ёки бошқа муассасалар томонидан кафолатлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт (лойиҳа)да назарда тутилган материаллар, буюмлар, конструкциялар, асбоб-ускуналар, машиналар, механизмларни, уларнинг қурилиш жараёнида қўлланишига кўра, сертификациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвесторлар, пудратчилар, лойиҳачиларнинг биргаликдаги фаолиятини тартибга солиш ҳамда пудрат бўйича мажбуриятларни бажаришда уларнинг жавобгарлигига доир қоидаларга амал қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Янги қурилиш, корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш, қоидага кўра, танлов асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа қурилишлар (объектлар) бўйича контрактлар танлов асосида ҳам, шунингдек буюртмачи ва пудратчининг музокаралари асосида ҳам тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов шартлари буюртмачи томонидан белгиланади. Буюртмачи томонидан танлов эълон қилинадиган вақтгача қурилишнинг лойиҳа ҳужжатларини, уни маблағ билан таъминлаш манбаларини тайёрлаш масалалари ҳал этилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Қурилишда контрактлар тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонларнинг ўзаро муносабатларига ва жавобгарлиги тақсимотига кўра контрактларнинг қуйидаги турларидан фойдаланиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тўғридан-тўғри контрактлар, асбоб-ускуналар ва материалларни етказиб берган ёки бермаган ҳолда, комплекснинг таркибий қисми бўлган алоҳида объектларда қурилиш, монтаж ёки махсус ишлар ҳажмларини бажариш юзасидан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўғридан-тўғри контракт бўйича пудратчи фақат ўзининг тўғридан-тўғри мажбуриятлари, ўз ишлари ва хизматлари учун жавоб беради, объект (умуман комплекс) қурилишни тугаллаш учун ҳамда барча ишларни мувофиқлаштириш учун жавобгарлик буюртмачи зиммасида қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўғридан-тўғри контракт 1991 йилги базавий нархларда белгиланган қийматга эга бўлган тасдиқланган лойиҳа асосида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Лойиҳа-қурилиш контракти объектни лойиҳалаш ва қуриш бўйича мажбуриятларни бош пудратчи зиммасига юклашни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектни лойиҳалаш, лойиҳалаш институтларининг кучи билан ҳам ва пудратчининг лицензияга эга бўлган лойиҳалаш бўлинмалари кучи билан ҳам ва унинг раҳбарлигида бажарилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш» контракти лойиҳа-қурилиш контрактини ривожлантирилиши ҳисобланади. Бунда бош пудратчи буюртмачининг барча анъанавий функцияларини, шу жумладан ишга тушириш-созлаш ва ишга тушириш ишларини ўз зиммасига олади. Объект буюртмачига доимий фойдаланишга тўлиқ тайёр ҳолда топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўлланиш соҳаси: ижтимоий соҳа объектлари, намунавий технологияга эга бўлган саноат объектлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудратчи (буюртмачининг розилиги ёки унингсиз, агар бу контрактда акс этган бўлса) бош пудратчи ролини бажаради ва ишларининг бир қисмини ёки турини бажариш учун бошқа ташкилотларни (субпудратчиларни), улар билан субпудрат контрактлари тузган ҳолда жалб этиши мумкин. Ушбу контракт контрактларнинг тўғридан-тўғри турларига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етказиб берувчи заводлар билан контрактлар, қоидага кўра, фақат мураккаб ва ноёб асбоб-ускуналарни яратишда ёки асбоб-ускуналарни тўплаш ҳолида етказиб бериш юзасидан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Уч томонлама контракт учинчи шахслар (суғурта компанияси ёки маблағ билан таъминловчи банк ва таркибига пудратчи кирадиган пудратчи ташкилотлар уюшмаси) иштирокида тузилади, улар буюртмачига ёки бош пудратчига нисбатан (агар улардан бири иқтисодий ночор бўлиб қолса) кафил сифатида чиқиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош пудратчининг кафили бош пудратчи иқтисодий ночор бўлиб қолганда буюртмачининг манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудратчи мажбуриятларини бажармай қолган тақдирда иқтисодий жавобгарликни ўз зиммасига оладиган суғурта компанияси, банк ёки юқори ташкилот кафилликка олувчи бўлишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудратчи ўзининг кафилликка олувчиларини буюртмачига тавсия қилади, буюртмачи эса ушбу тавсияни қабул қилиш ёки рад этиш ҳуқуқига эгадир. Контрактда кафилликка олувчининг вазифалари ва унинг иқтисодий мажбуриятлари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош пудратчининг иқтисодий ночорлиги туфайли буюртмачи контрактни бекор қилишга мажбур бўлган тақдирда кафилликка олувчи объект тўлиқ қуриб бўлгунгача қурилишни давом эттириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Бунда у буюртмачига етказилган зарарни қоплаш бўйича муайян харажатларни ўз зиммасига олади, бу харажатлар унга бош пудратчининг қарз мажбуриятлари билан компенсация қилинади. Ушбу сумма контрактда келишиб олинади ва ишларни контрактга мувофиқ бажариш бўйича бош пудратчининг пул кафолати ҳисобланади ва у пулни кафилликка олувчининг счётига ўтказади. Кафилликка олувчи ишни ўз кучи билан ёки ўз хоҳишига кўра исталган пудратчини жалб қилган ҳолда тугаллаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачининг кафили буюртмачи иқтисодий ночор аҳволга тушиб қолган тақдирда иқтисодий мажбуриятларни бажаришини кафолатлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маблағ билан таъминловчи банк, суғурта компанияси ёхуд бошқа муассаса кафилликка олувчи бўлиши мумкин. Контракт буюртмачи айби билан тўхтатилган тақдирда кафилликка олувчи бош пудратчи томонидан бажарилган ишлар қийматини ва контракт тўхтатилган кунда қилинган асосли харажатларни тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Контракт баҳосини белгилаш шартларига кўра контрактлар қуйидаги турларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қатъий, қурилиш охиригача ўзгармайдиган, савдода ёки буюртмачи бош пудратчининг якка тартибдаги музокаралари белгиланган нарх асосида контракт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор муносабатлари шароитларида қурилишда шартномавий нархларни белгилаш тартибига биноан бош пудратчи ва буюртмачи томонидан белгиланадиган, 1991 йилги смета нархларидаги очиқ шартномавий нарх асосидаги контракт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажарилган ишларнинг ҳақиқий қиймати, нархлар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, буюртмачи ва пудратчи томонидан ҳар ойда (ҳар чоракда) белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Контрактларни тузиш тартиби ва шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Якка тартибдаги музокаралар асосида буюртмачи томонидан бош пудратчи танлангандан кейин томонларга дастлабки (контрактдан олдинги) битим тузиш тавсия қилинади. Унда буюртмачи ва бош пудратчининг қурилиш юзасидан контрактнинг мазмуни бўйича мақсади, шартлашилган муддатларда контрактни тузишни ва ишларни бажаришни бошлашни таъминловчи дастлабки тадбирлар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Дастлабки битим қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг номи ва унга доир асосий маълумотлар (бош пудратчининг қуввати, ишларининг базавий нархларидаги ҳажми, қурилишнинг норматив муддатлари ва қурилишни бошланишининг мўлжалдаги муддати);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжатлари таркиби, ҳажми ва уларни бериш муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш майдонини бош пудратчига топшириш муддатлари ва иморатларни бузиш зарурати туғилган тақдирда уни бўшатиш шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишни асбоб-ускуналар, материаллар, конструкциялар ва буюмлар билан таъминлаш тартиби ва шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт турини (анъанавий, лойиҳа-қурилиш ёки «тайёр ҳолда топшириш») танлаш ва уни тузиш муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишни маблағ билан таъминлаш манбаи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг контрактни тузишдан олдинги битимни бузганлик учун жавобгарлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Дастлабки битим контракт тузиш учун замин бўлиб хизмат қилади ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни прогнозлаш, конструкциялар, буюмлар, асбоб-ускуналар тайёрлашга буюртмаларни жойлаштиришни ҳозирлаш, субпудратчи ташкилотлар, етказиб берувчилар билан контрактларни тайёрлаш ва шу кабилар учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Дастлабки битим банк ихтиёрига кўра бош пудратчи фаолиятини кредитлаш асос бўлиб хизмат қилиши мумкин ва айни бир вақтда контракт имзолангунгача томонлар манфаатларини ҳимоя қилиши учун ҳужжат бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қурилиш юзасидан контракт тузишнинг дастлабки битимда келишилган муддатлари бошланганда буюртмачи бош пудратчига контрактни тайёрлаш учун етарли бўлган қуйидаги техник ҳужжатларни бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишнинг тасдиқланган титул рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослар, лойиҳа ва сметаларни ишлаб чиқиш бўйича йўриқномалар ва кўрсатмаларда назарда тутилган қурилиш қийматининг йиғма смета ҳисоб-китоби билан бирга лойиҳа ёки ишчи лойиҳа — 2 нусха;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишнинг биринчи йили учун асбоб-ускуналар ва материаллар бериш жадвали, агар бу қурилишнинг узлуксиз технологиясида кўзда тутилган ва улар билан таъминлаш буюртмачи зиммасига юкланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш чиқиндиларини ва ортиқча тупроқни ташлаш жойини ажратиш тўғрисидаги рухсатнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етишмаган тупроқни қазиб олиш учун карьерлар очиш учун рухсатнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни унумдор қилишга мўлжалланган унумдор тупроқ қатламини уйиш учун жой ажратишга рухсатнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгайтириш, реконструкциялаш ва техникавий қайта жиҳозлашга мўлжалланган ишлаб турган корхоналар, бино ҳамда иншоотларнинг ҳолатини ва мустаҳкамлигини тасдиқловчи материаллар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Объект қурилиши икки ва ундан кўпроқ бош пудратчилар томонидан амалга оширилган тақдирда буюртмачи мазкур ҳужжатларни ҳар қайси бош пудратчига ўзлари бажарадиган иш ҳажми учун контракт тайёрлаш учун беради. Бунда барча бош пудратчилар учун умумий бўлган ҳужжат турлари бўйича ҳужжатлар кўчирмалари ва нусхалари берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Пудратчи ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатларни буюртмачидан олган кунидан бошлаб 20 (календарь) кун муддатда уларни субпудратчи ташкилотлар билан биргаликда кўриб чиқишга, қурилиш давом этишининг норматив муддатларини ҳамда ишга тушириладиган комплекслар, технологик босқичлар, алоҳида объектлар ва иншоотлар бўйича топшириқларни ҳисобга олган ҳолда умуман қурилиш бўйича ишларни бажариш жадвали билан контракт лойиҳасини буюртмачига беришга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Буюртмачи пудратчидан контракт лойиҳасини олган кунидан бошлаб 10 (календарь) кун муддатда уни кўриб чиқишга, имзолашга ва пудратчига қайтаришга мажбурдир. Эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда буюртмачи келишмовчиликлар бўйича протокол тузишга ва уни худди муддатда имзоланган контракт билан бирга пудратчига қайтаришга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Пудратчи келишмовчиликлар бўйича протокол билан имзоланган контрактни буюртмачидан олган кунидан бошлаб 15 (календарь) муддатда буюртмачи билан келишмовчиликларни тартибга солишга мажбурдир. Агар келишувга эришилмаса, у ҳолда баҳсли масалалар ҳал этиш учун буюртмачи ва бош пудратчининг юқори ташкилотларига берилади. Агар баҳслар ушбу ташкилотлар томонидан ҳам ҳал этилмаса, улар халқ судига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳсли масалалар юқори ташкилотлар томонидан 15 кун муддатда берилмаса, у ҳолда буюртмачининг таклифлари таклиф қилинган, контракт эса тузилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар келишмовчиликлар кўриб чиқиш учун пудратчи томонидан ушбу органларга кўрсатилган муддатда берилмаса, у ҳолда буюртмачининг таклифлари қабул қилинган, контракт эса тузилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Контракт тузилгандан кейин буюртмачи тегишли назорат органлари ва ташкилотларнинг куйидаги ишларни амалга ошириш юзасидан рухсат тўғрисидаги ҳужжатларни контракт алоҳида шартларида назарда тутилган муддатларда бош пудратчига беришга мажбурдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр қуввати узатиш ва алоқа ҳаво линиялари ҳудудида, шаҳар йўлларининг қатнов қисмида, темир йўл ва автомобиль йўллари шохобчаларидаги фойдаланиладиган участкаларда ишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл қопламларини кўчириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер ости ва қурилиш майдонида жойлашган иншоотлар ва коммуникациялар (кабель, газ, сув қувурлари, канализация) мавжуд жойларда ишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаро уй-жой объектлари бўйича қурилиш ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон дарахтларини кесиш ва кўчириб ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишга халақит берадиган иморатлар ва иншоотларни кўчириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ва ерлардан махсус фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Буюртмачи объект қурилиши бошлангунгача 10 кундан кечикмай геодезик режалаш асосига ва қурилиш ҳудудидаги биркитилган ушбу режа пунктлари ва белгиларига (уларнинг натурадаги тасдиғи билан) доир техник ҳужжатларни далолатнома бўйича бош пудратчига беришга мажбурдир. Геодезик режалаш таркиби ва ҳажмлари қурилиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қурилиш тугаллангач бош пудратчи координатлар жойлашиш схемасини ва каталогини ҳамда қурилишлар давридаги геодезик режалаш ишлари вақтида ўрнатиладиган ва у тугаллангунгача сақланадиган геодезик белгилар баландлигини буюртмачига беришга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қурилиш юзасидан контракт тузишда буюртмачи ва бош пудратчи контрактнинг алоҳида шартларида бошқа ўзаро мажбуриятларни ҳам назарда тутадилар. Бунда улар амалдаги қонунчиликка, ушбу Низомга, қурилиш нормаларига, қоидаларига амал қиладилар ва қурилишни ташкил этиш ҳамда ишларни амалга ошириш лойиҳаларидан ва объектни қуришнинг аниқ шарт-шароитларидан келиб чиқадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қурилишни материаллар, конструкциялар, буюмлар ва технологик асбоб-ускуналар билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қурилишни материаллар, конструкциялар ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган буюмлар, шунингдек эркин сотиб олинадиган барча намунавий асбоб-ускуналар ва аппаратлар билан таъминлаш бош пудратчи ва субпудратчининг вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилишни ностандарт, технологик ва энергетика асбоб-ускуналари, шунингдек махсус материаллар билан таъминлаш буюртмачининг вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонларнинг келишувига кўра буюртмачи материаллар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш юзасидан тайёрловчи заводлар ёки бошқа етказиб берувчилар (сотувчилар) билан тузилган шартнома контрактларини амалга оширишни бош пудратчига бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачининг етказиб бериш ҳажмлари ва номенклатураси ведомость билан расмийлаштирилади. У қурилиш контрактга илова ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи томонидан қурилиш майдонига технологик ва ностандарт асбоб-ускуналар, арматуралар, махсус материаллар етказиб бериш бош пудратчи билан келишилган жадвал бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Пудратчи зарурат бўлганда буюртмачи билан келишиб олиш учун намуналарни, сифат сертификацияларини, пол материаллари учун проспектларни, девор ва шифт қопламларини, сантехника ва электротехника асбоб-ускуналарини, мебель ҳамда бошқа материаллар ва буюмларни беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Бош пудратчи буюртмачининг розилиги билан қурилиш-монтаж ишларини бажаришда бинолар ва иншоотларни қисмларга бўлишда олинган материаллар ҳамда конструкциялардан ёки тегишли буюмлардан фойдаланишга ҳақлидир. Ушбу материаллар ва конструкцияларнинг яроқлилигини буюртмачи, пудратчи ва лойиҳаловчилар билан биргаликда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Буюртмачи етказиб берган, монтаж қилинадиган асбоб-ускуналар ва материаллар қурилишни ташкил этиш лойиҳасида назарда тутилган объектлар ёнидаги омборларда далолатномалар бўйича, комплекс ҳолида, стандартлар ва техник шартлар талабларига мувофиқ, тўлиқ соз ҳолатда ҳамда томонлар келишиб олган қурилиш жадвалида кўзда тутилган муддатларда бош пудратчига ёки унинг ишончномасига кўра субпудратчига топширилади. Оғир вазнли ва йирик ўлчамли асбоб-ускуналарни буюртмачи объект ёнидаги омборда ёки келишувга кўра монтаж ҳудудида ёки йириклаштириш (йиғув) майдончасида топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар йирик ўлчамли асбоб-ускуна уни тайёрлаш бўйича техник шартларга мувофиқ қурилиш майдончасига алоҳида қисмларга ажратиб етказиб берилса, у ҳолда уни йиғиб бериш буюртмачининг вазифаси ҳисобланади. Йирик ўлчамли асбоб-ускунани йиғиш ва тахт қилиб бериш буюртмачи билан тўғридан-тўғри контракт бўйича субпудратчи монтаж ташкилоти томонидан буюртмачи маблағлари ҳисобига амалга оширилиши ёки бу ишни субпудратчининг ўзи бажариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Асбоб-ускуналарни омборда сақлаш шартлари стандартлар талабларига, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши керак. Асбоб-ускуналар нормативдаги муддатдан ортиқча сақланган тақдирда монтаж қилишдан олдин улар ушбу муддатнинг юзага келишида айбдор бўлган ташкилот маблағлари ҳисобига тафтишдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қабул қилиб олиш, монтаж қилиш ёки синаб кўриш чоғида бош пудратчи ва субпудратчи томонидан асбоб-ускуналарнинг бут эмаслиги ва бузилганлиги аниқланган тақдирда бош пудратчи ёки субпудратчи бу тўғрида буюртмачини хабардор қилишга ҳамда, агар бу етказиб бериш контрактида назарда тутилган бўлса, техник жиҳатдан мумкин бўлган қисқа муддатда ушбу асбоб-ускунани бут қилиш ёки бут ҳолдагиси билан алмаштириш талаби билан тайёрлаган заводга ёки уни етказиб берувчи эътироз билдириш учун тегишли далолатнома (рекламация) тузишда қатнашишга мажбурдирлар. Далолатнома (рекламация) тузиш етказиб бериш контрактини тузган томонлар вазифасига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Объектларни қуриш комплекс импорт асбоб-ускуналар базасида ёки компенсацион битимлар асосида амалга оширилган тақдирда буюртмачи асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва монтаж қилиш шартларини хорижий фирма билан келишиб олиш учун бош пудратчини ҳамда монтаж қилувчи ташкилотларни жалб қилишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Буюртмачи томонидан бош пудратчига бериладиган материаллар, буюмлар ва асбоб-ускуналар учун ҳисоб-китоблар ҳамда уларни қабул қилиб олиш, сақлаш ва ташиш бўйича бош пудратчининг харажатларини қоплаш қурилиш контрактига алоҳида шартларда белгиланган, томонлар келишган нархлар ва шартлар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Бош пудратчи ва субпудратчи объектни бутлаш учун ўзларига берилган асбоб-ускуналарнинг (объектни буюртмачига топширгунгача комплекс синаб кўриш мақсадида) сақланиши учун жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш шарт-шароитларини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Буюртмачи бузиладиган, кўчириладиган ёки реконструкция қилинадиган биноларда яшовчи шахсларни кўчиришга ҳамда қурилишни ташкил этишга халақит берадиган бино ва иншоотларни томонлар билан келишилган муддатларда бузишни ёки қурилиш майдончаларидан кўчиришни таъминлашга мажбурдир. Қурилиш қиймати йиғма смета ҳисоб-китобида назарда тутилган ва қурилиш майдончасини томонлар билан келишилган муддатларда бўшатиш билан боғлиқ шартномавий нархлар таркибига кирган қурилиш-монтаж ишлари пудратчи ташкилот томонидан бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Буюртмачи бош пудратчи билан келишилган муддатларда ўз кучи билан асбоб-ускуналарни, технологик қувурларни, технологик қувурларни, аппаратураларни, механизмлар ва қурилмаларни демонтаж қилишга, бузиладиган, кўчириладиган ёки реконструкция қилинадиган объектлардаги ишлаб турган тармоқларни ишлашдан тўхтатишга мажбурдир. Томонларнинг келишувига кўра, кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш, тегишли ҳақ тўлаган ҳолда, бош пудратчига топширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш чоғида қурилиш майдонини ажратиб қўйиш мумкин бўлмаган ҳолларда буюртмачи пудратчига иш кўламини яратишга, бош пудратчи ва субпудратчининг иш майдонини ва жойини ишларни бажаришга халақит берадиган барча иншоотлардан, омбор бинолардан, ташландиқлардан бош пудратчи билан келишилган тартибда ва муддатларда бўшатишга, шунингдек корхоналарнинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлган қурилишдаги техника хавфсизлиги бўйича тадбирларни (ҳимоя қурилмалари ўрнатишни, ёнғиндан сақлаш ва қўриқлашни) ўз ҳисобига таъминлашга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Зарурат бўлганда қурилиш майдонини ўзлаштириш жараёнида ёки қурилиш давомида мавжуд ер ости қурилмаларини ва конструкцияларини очиш, лойиҳа ечимларига мувофиқ ва фойдаланувчи ташкилот назорати остида, бош пудратчи томонидан амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Қурилишни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ буюртмачи қурилиш эҳтиёжлари учун фойдаланиши мумкин бўлган ўзининг асосий фондларидан бино ва иншоотларни, амортизация ажратмалари нормалари бўйича тўлов билан бош пудратчига ижарага беради, шунингдек бош пудратчига ўз устахоналардан ҳамда бошқа ёрдамчи ишлаб чиқаришларидан фойдаланиш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Бош пудратчи буюртмачи учун барпо этилаётган бино ва иншоотларни тўлиқ пардозлаш ва унга топширишга бўлган даврда, ушбу бинолар ва иншоотлар шартномадаги муддатларда тўлиқ соз ҳолатда топширилган тақдирда, улардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун вақтинчалик ва ҳақ тўламасдан фойдаланишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Буюртмачи қурилган бино ва иншоотлардан объект қурилиши тўлиқ тугаллангунга қадар, агар бу бош пудратчининг келгусидаги ишларига халақит бермаса, фойдаланишга ҳақлидир. Бу ҳолда буюртмачи ушбу бино ва иншоотларни бош пудратчидан далолатнома бўйича қабул қилиб олишга ва объект тўлиқ топширилгунгача (қабул қилиб олгунгача) уларнинг сақланиши учун жавоб беришга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Буюртмачида ўзининг сув, газ, буғ ва электр билан таъминлаш объектлари ва бошқа ёрдамчи қурилмалари мавжуд бўлган тақдирда у бош пудратчига улардан амалдаги нархлар ва таърифлар бўйича фойдаланиш ҳуқуқини беради. Агар амалдаги нархлар ва таърифлар сметадаги нархлардан юқори бўлса, буюртмачи қийматидаги тафовутни компенсация қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар ва аҳоли пунктлари ташқарисида, шунингдек ўзлаштирилмаган ҳудудларда жойлашган, қурилиши янгидан бошланган объектларда қурилиш эҳтиёжларини сув, газ, иссиқлик ва электр энергия билан таъминлаш объектлар ва қурилмалар барпо этиш бош пудратчи томонидан буюртмачининг қурилиш сметаларида назарда тутилган маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Буюртмачи илгари ишлаб чиқаришга берилган лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзи киритган ўзгаришлар билан боғлиқ барча харажатлар ва зарарларни ўзгартирилган ҳужжатлар бош пубдратчига берилгандан кейин 10 кун муддатда тузилган далолатнома асосида бош пудратчига тўлашга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Буюртмачи томонидан бутун объект қурилишини консервациялаш ёки тўхтатиш зарурлиги тўғрисида қарор қилинган тақдирда қурилиш контракти бекор қилинади, алоҳида объектлар қурилиши консервация қилинганда ёки тўхтатилганда эса у контрактга қўшимча битим билан аниқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Қурилиш контракти қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли органлар қарорига кўра ва томонлар ташаббуси билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишнинг келишилган жадвалида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини бажариш муддатлари бош пудратчи томонидан муттасил бузилган ва ишлар сифати паст бўлган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонлар амалий ҳамкорлик қилишдан доимий равишда бош тортган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи контрактда назарда тутилган мажбуриятни муттасил бузган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағ билан таъминловчи банк буюртмачини тўловга қодир эмас деб эълон қилган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Қурилиш контракти буюртмачи ва бош пудратчига боғлиқ бўлмаган қуйидаги сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика Ҳукумати қарорига кўра;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва асбоб-ускуналарни ташишдаги узилишлар туфайли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш объектининг вайрон бўлишига ёки тўлиқ йўқ бўлишига олиб келган табиий офат рўй берганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа форс-мажор ҳолатлари туфайли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Қурилиш контракти тузилгач ва контрактда келишилган муддатларда маблағ билан таъминлаш очилгач буюртмачи контрактда томонлар келишган миқдордаги, бирор қурилиш шартномавий қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги авансни бош пудратчининг ҳисоб-китоб счётига ўтказади. Авансни тўлаш контрактда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Томонлар контрактда, томонларнинг хўжалик таваккалчиликлари характерига, уларнинг молиявий аҳволи ва бошқа ҳолларига кўра тўлов ҳамда ҳисоб-китобларнинг бошқа шартлари ва тартибини назарда тутишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Контракт бўйича келишмовчиликларнинг ҳал қилиш ва мулкий жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ишларнинг тўхтатиш ёки контрактнинг бузилишига олиб келувчи низоли ҳолатлар пайдо бўлган тақдирда томонлар юқорида қайд қилинган оқибатларни бартараф этиш учун ушбу ҳолатларни музокаралар йўли билан ҳал қилишга интилишлари керак
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар келишмовчиликларни ҳал қилишга эришилмаса, улар тегишли хўжалик судида ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Дастлабки (контрактдан олдинги) битим бузилган ва қурилиш контрактини тузишдан бош тортилган тақдирда айбдор томон иккинчи томонга контрактдан олдинги битимда келишилган миқдорда жарима тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ушбу Низомнинг 14 ва 18-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни бериш муддатларини бузганлик, қурилиш контрактни 16 ва 17-бандларида назарда тутилган муддатларда тақдим этишни кечиктирганлик учун айбдор томон иккинчи томонга кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жарима тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Буюртмачи контракт бўйича қуйидаги мажбуриятларга риоя қилмаганлик ёки уларни зарур даражада бажармаганлик учун бош пудратчи олдида мулкий жавоб беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 19-бандида назарга тутилган ишларни амалга оширишга тегишли назорат органлари ва ташкилотларнинг рухсати ҳақидаги ҳужжатларни кечиктирганлик ҳамда геодезия режаларини ҳамда қурилиш ҳудудида биркитилган пунктлар ва ушбу режа белгиларини беришни кечиктирганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монтаж қилиш учун асбоб-ускуналар, материаллар ва буюмларни, шу жумладан асбоб-ускуналарни монтаж қилиш учун зарур бўлган материаллар ва буюмларни бериш муддатларини бузганлик учун — муддатида етказиб бермаган асбоб-ускуналар, материаллар ва алоҳида номи бўйича буюмлар қийматининг 1 дан 4 фоизгача миқдорда жарима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монтаж қилиш учун тўлиқ бут бўлмаган асбоб-ускуналар берилганда, агар тўлиқ бут эмаслик ушбу асбоб-ускунани монтаж қилишлик тўсқинлик қилганда — берилган тўлиқ бўлмаган асбоб-ускуна қийматининг, шу жумладан етишмаган қисмлар (деталлар) қийматининг 5 фоизи миқдорида жарима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилаётган объект бўйича тузилган контрактга қўшимча битимни тайёрлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини беришни кечиктирганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ мавжуд манбалардан сув, газ, буғ ва электр энергияси олиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тегишли ташкилотларнинг рухсати тўғрисидаги ҳужжатларни ишлар бошланишидан олдин камида бир ой олдин беришни кечиктирганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бузиладиган биноларни беришни ва қурилиш майдонидан қурилишга ажратилган майдондаги магистрал электр узатиш линияларини, темир йўлларни, ер ости тармоқларини ва коммуникацияларини кўчиришга рухсатномаларни беришни кечиктирганлик учун — кечиктирган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиши тугалланган, маҳсулот ишлаб чиқаришга ва хизматлар кўрсатишга тайёрланган объектни унинг алоҳида навбатини, ишга тушириладиган комплексни, бинолар, иншоотларни қабул қилиб олишни бошлашни уларни топширишга тақдим этиш тўғрисида бош пудратчининг хабарномаси олинган кундан бошлаб 5 кундан ортиқ кечиктирилганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун базавий шартнома нархининг 0,15 фоизи миқдорида, бироқ кунига энг кам ойлик иш ҳақининг камида 5 баравари пеня;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлар қурилиши туфайли вақтинча тўхтатилган ёки тўхтатилган қурилишларни ҳамда уларнинг таркибига кирувчи бино ва иншоотларни, моддий бойликларни қабул қилиб олишни ҳамда бош пудратчи томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун ҳисоб-китоб қилишни кечиктирганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун шартномавий нархнинг 0,15 фоизи, бироқ кунига энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида пеня;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағ билан таъминлашни очишни қурилиш контракти тузилган кундан бошлаб 15 кундан ортиқ кечиктирганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Контракт бўйича мажбуриятларни бузганлик учун бош пудратчининг буюртмачи олдидаги мулкий жавобгарлиги турлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот ишлаб чиқаришга ёки хизматлар кўрсатишга тайёрланган объектни, унинг навбатини, ишга тушириладиган комплексни, биноларни, иншоотларни қуришни ўз вақтида тугалламаслик — кечиктирилган ҳар бир кун учун базавий нархнинг 0,15 фоизи, бироқ уларни буюртмачига туширгунгача кунига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 бараваридан кўп бўлмаган миқдорида пеня;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи билан тузилган контракт бўйича монтаж қилувчи ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган асбоб-ускуналар монтаж қилинадиган майдонларни топшириш муддатларини бузганлик — кечиктирилган ҳар бир кун учун асбоб-ускуналар қийматининг (базавий смета нархлари бўйича) 0,15 фоизи, бироқ кунига энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан кўп бўлмаган пеня;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида пудрат контрактининг алоҳида шартларида белгиланган ерларни обод қилиш муддати ва ҳажмларини бузганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош пудратчи томонидан иш ва конструкцияларда йўл қўйилган қурилиш жараёнида ёки оралиқ қабул қилиб олишда буюртмачининг муаллифлик назорати билан ва назорат органлари томонидан аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни назарда тутилган кўпи билан 30 кундан иборат ҳар қайси муддат ўрнига кечиктирилганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар пудратчи нуқсонларни томонлар белгиланган муддатда бартараф этмаса, буюртмачи ёки фойдаланувчи ташкилот (нуқсонини бартараф этиш ишлари қийматининг 50 фоизи миқдорида вақтида бажармаганлик жаримаси ундирган ҳолда) нуқсонни ўз кучи билан пудратчининг ҳисобига бартараф этишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Бош пудратчи нуқсонларни контрактда ёки унинг алоҳида шартларида кўрсатилган кафолатли муддат мобайнида, қурилиши тугалланган объектларнинг ҳамда қурилиш ва монтаж ишлари турларини далолатнома бўйича буюртмачига тўлиқ топширгандан кейин ўз ҳисобига бартараф этишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Бажарилган ишлар, иккинчи томонга берилган материаллар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловларни тўлаш муддатлари банк тизимларида белгиланганидан кечиктириб юборилган тақдирда айбдор томон иккинчи томонга кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,15 фоиз миқдорида пеня тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов ҳужжатлари акцептини асоссиз равишда тўлиқ ёки қисман рад этиш томон рад этган акцептининг 5 фоизи миқдорида иккинчи томон (кредитор) фойдасига жарима тўланишига олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Қурилиш юзасидан контракт тузишда томонлар қоида бузилганлиги учун амалдаги қонунчилик ва ушбу Низом билан жазолар белгиланмаган бошқа мажбуриятлар бажарилмагани учун жавобгарликни назарда тутишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Контрактни бузган томон, контракт бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун ушбу Низомда назарда тутилган жазолардан ташқари, иккинчи томонга унинг харажатларида, мулкининг йўқолишида ёки шикастланишида ифодаланган, вақтида бажарилмаганлик жаримаси (жарима пеня) билан қопланмаган суммадаги ҳақиқий зарарларни ҳам тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Мажбуриятларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик учун вақтида бажармаганлик жаримаси (жарима пеня)ни тўлаш, шунингдек кўрилган зарарларни ўрнини қоплаш томонларни мажбуриятларни натурада бажаришдан озод қилмайди. Қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 11-сон, 88-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига
9-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш трестининг намунавий тузилмаси (очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish