Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021 03.09.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 815
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Стандарти, 03.09.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 815
Kuchga kirish sanasi
01.01.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги томонидан
1999 йил 27 июлда, 59-сон билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аудиторлик танлови»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Аудитнинг миллий стандарти 14-сонли АМС
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 3 сентябрда рўйхатидан ўтказилди, рўйхат рақами 815]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги 296-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясида қилган маърузасида баён этилган асосий қоидаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СТАНДАРТНИНГ МАҚСАДИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур стандартнинг мақсади аудиторлик ташкилоти учун текширилаётган маълумотлар жамланмасидан танлаш қоидаларини белгилаш ва бу тарзда олинган маълумотлар натижаларини баҳолаш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур стандартнинг талаблари барча аудиторлик ташкилотлари учун расмий аудиторлик хулосасини тайёрлашни кўзда тутувчи аудитни амалга оширишда мажбурий ҳисобланади, бундан тавсиявий тусга эга эканлиги тўғридан-тўғри кўрсатилган қоидалар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур стандарт талаблари, текширув натижалари асосида расмий аудиторлик хулосаси тайёрлашни кўзда тутмайдиган аудитнинг амалга оширилишида, шунингдек, аудитга турдош хизматлар (консалтинг хизматлари) кўрсатилишида тавсиявий тусга эга бўлади. Аниқ топшириқни бажариш чоғида мазкур стандартнинг мажбурий талабларидан четга чиқилган ҳолларда аудиторлик ташкилоти буни ўзининг иш ҳужжатларида ҳамда аудит ва (ёки) унга турдош хизматларга буюртма берган хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига бериладиган ёзма ҳисоботда мажбурий тартибда кўрсатиб ўтиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАНЛАШ ТУРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Танлаш репрезентатив, яъни ишончли бўлиши лозим. Бу талаб, ўрганилаётган жамланманинг барча элементлари танлашда бир хил асосдаги эҳтимолликка эга бўлишини кўзда тутади. Репрезентативликни таъминлаш учун аудиторлик ташкилоти қуйидаги усулларнинг биридан фойдаланиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1. Тасодифий танлаш. Тасодифий сонлар жадвали бўйича амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2. Мунтазам танлаш. Элементларни тасодифий танланган сондан бошлаб мунтазам оралиқда танланишини кўзда тутади. Оралиқ масофа ё жамланма элементларининг муайян сонида ёки қийматни баҳолаш асосида қурилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3. Аралаш танлаш. Тасодифий ва мунтазам танлашнинг турли усуллари уйғунлигини ифодалайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аудиторлик ташкилоти, танлаш ўтказилиши натижалари бўйича аудиторнинг профессионал мулоҳазаси бутун жамланмага дахлдор бўлмаган ҳолларда норепрезентатив, яъни ишончли бўлмаган жамланмани қўллашга ҳақли. Аудитор алоҳида олинган операциялар гуруҳини ёки тегишли равишда эҳтимолли хатолар белгиланган операциялар тоифасини текширганда норепрезентатив танлашни қўлланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аудиторлик ташкилоти бухгалтерия ҳисобида счётлар бўйича сальдо ва операцияларнинг тўғри акс эттирилганини текшириши ёки текширилаётган жамланманинг элементлари сони жуда ҳам камлигидан статистик усулларнинг қўлланиши мақсадга мувофиқ бўлмаганлиги сабабли ёки агарда аудиторлик танлашнинг қўлланиши ёппасига текширув ўтказишдан кўра самарасизроқ бўлганда, назорат тизими воситаларини ёппасига текшириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур стандарт, шунингдек статистик усулда тузилган танлашларга нисбатан ҳам қўлланади. У аудиторлик далилларини тўплаш учун ишончли имкониятларини намоён этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАНЛАШНИНГ ТУЗИЛИШИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аудиторлик танлаш текширилаётган жамланманинг 100 фоиздан кам бўлган объектларига нисбатан аудиторлик тартиб-таомиллари қўллаш мақсадида амалга оширилади. Бундай объектлар деганда счётлар сальдосини ташкил этувчи элементлар ёки бутун текширилаётган жамланма ҳақида бир фикрга келишга имкон берувчи аудиторлик далилларини йиғиш учун счётлар бўйича айланмаларни ташкил этувчи операциялар тушунилади. Танлашни тузиш учун аудиторлик ташкилоти бухгалтерия ҳисоботининг аниқ бир бўлимини текшириш тартибини, танлаш амалга ошириладиган текширилаётган жамланмани ва танлаш ҳажмини белгилаб олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бухгалтерия ҳисоботининг аниқ бир бўлими текширувини ўтказишни ишлаб чиқишда аудиторлик ташкилоти текшириш мақсадини ва бу мақсадларга эришишга ёрдам берувчи аудиторлик тартиб-таомилларни белгилаб олиши керак. Шундан сўнг аудитор юз бериши мумкин бўлган хатоларни аниқлаши, унга зарур бўлган, тўплаш керак бўлган далилларни баҳолаши ва шунинг асосида кўрилаётган маълумотлар жамланмасини белгилаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Аудиторлик ташкилоти ўрганилаётган жамланмани шу тарзда аниқлаши керакки, у аудитнинг мақсадига мувофиқ келсин. Жамланма муайян тарзда идентификация қилинадиган бирликлар тўпламидан ташкил топиши керак. Аудиторлик ташкилоти жамланма элементларини танлашни ўз олдига қўйилган мақсадларга эришишга имкон берувчи самарали ва тежамкорлик тарзида ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Танлашни ўтказишда аудиторлик ташкилоти ўрганилаётган жамланмани, ҳар бирининг элементлари ўхшаш хусусиятларга эга бўлган, алоҳида гуруҳларга («жамланма бўлаклари»га) ажратиши мумкин. Жамланмани бўлиш (ажратиш) мезонлари шундай бўлиши керакки, ҳар қандай элемент бўйича, у қандай жамланма бўлагига тегишли эканлигини аниқ кўрсатиш мумкин бўлсин. Стратификация деб номланувчи мазкур тартиб-таомил, маълумотлар тарқоқлигини (вариацияни) камайтириб, аудиторлик ташкилотининг ишини енгиллаштиришга имкон беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАНЛАШ РИСКИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Танлашнинг ҳажми (ўлчамини) белгилашда аудиторлик ташкилоти танлаш рискини, йўл қўйилган ва кутилаётган хатоларни аниқлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Танлаш риски шундан иборат бўладики, аудиторнинг танлаш маълумотлари асосида тузилган, муайян масалалар бўйича фикри, худди шу масалалар бўйича бутун жамланмани ўрганиш асосида юзага келган фикрлардан фарқ қилиши мумкин. Танлаш риски назорат тизими воситаларини тестдан ўтказишда ҳам, бухгалтерия ҳисобида счётлар бўйича айланмаларни ва сальдоларнинг тўғри акс эттирилганлигини батафсил текширишда ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Аудиторлик амалиётида назорат тизими тестлари ва счётлар бўйича айланмалар ҳамда сальдо тўғрилигини текширишда биринчи ва иккинчи тур рисклари фарқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14.1. Назорат воситаларини тестдан ўтказишда қуйидаги танлаш рисклари фарқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14.1.1. Биринчи тур риски — танлаш натижаси назорат тизимининг ишончсизлигидан далолат бериб, аслида эса тизим ҳақиқатда ишончли бўлган ҳолда, тўғри фаразни рад этиш риски.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14.1.2. Иккинчи тур риски — танлаш натижаси тизимнинг ишончсизлигидан далолат бериб, аслида эса назорат тизими зарурий ишончлиликка эга бўлмаган ҳолда, нотўғри фаразни қабул қилиш риски.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14.2. Счётлар бўйича айланмалар ва сальдонинг бухгалтерия ҳисобида тўғри акс этганлигини синчиклаб текширишда қуйидаги танлаш рисклари фарқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14.2.1. Биринчи тур риски — танлаш натижаси текширилаётган жамланма жиддий хатоларга эга эканлигидан далолат бериб, аслида эса жамланмада бундай хатолар бўлмаган ҳолда, тўғри фаразни рад этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14.2.2. Иккинчи тур риски — танлаш натижаси текширилаётган жамланма жиддий хатоларга эга эмаслигидан далолат берса, аслида эса жамланма жиддий хатога эга бўлган ҳолда нотўғри фаразни қабул қилиш риски.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тўғри фаразни рад этиш риски аудиторлик ташкилоти томонидан ёки танлаш ўтказиш натижасида унинг ҳисоб-китобида хато борлиги аниқланган хўжалик юритувчи субъект томонидан қўшимча ишларни бажаришни талаб этади. Нотўғри фаразни қабул қилиш риски аудиторлик ташкилоти иши натижаларини шубҳа остига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Танлашнинг ўлчами аудитор томонидан рухсат этиладиган деб ҳисобланадиган хато миқдори билан аниқланади. Унинг миқдори қанчалик кичик бўлса, танлашнинг зарурий ўлчами шунчалик катта бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Йўл қўйилиши мумкин бўлган хато аудитор томонидан танланган муҳимлилик даражасига мувофиқ аудитни режалаштириш босқичида аниқланади. Йўл қўйиладиган хатонинг миқдори қанча кам бўлса, аудиторлик танлашнинг ҳажми шунча катта бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17.1. Назорат тизими воситаларини тестдан ўтказишда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолар бўлиб хўжалик юритувчи субъект томонидан белгиланган ва аудиторлик ташкилоти режалаштириш босқичида аниқлаган назорат тартиб-таомилларидан максимал даражадаги четланиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17.2. Счётлар бўйича сальдо ва айланмалар тўғрилигини текширишда йўл қўйилиши мумкин бўлган хато деб сальдода ёки проводкаларнинг муайян тоифасидаги максимал хато ҳисобланади ва бунга аудиторлик ташкилоти йўл қўйилишига рози бўлади. Бундай хатоларнинг бутун аудит жараёнига жамланма таъсири, аудиторлик ташкилоти учун бухгалтерия ҳисоботлари муҳим хатолардан холи эканлигини етарлича ишончли даражасида тасдиқлаш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Агар аудитор текширилаётган жамланмада хато мавжуд деб ҳисобласа, бундай хатоларнинг умумий миқдори йўл қўйиладиган хатонинг ўлчамидан ошмаслигини текшириш учун катта миқдордаги танлашни амалга ошириши керак. Агар аудитор жамланма хатолардан холи деб ҳисобласа, кичик ўлчамдаги танлашдан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАНЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳар қандай танлаш учун аудиторлик ташкилотининг қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19.1. Танлашга тушган ҳар бир хатони таҳлил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19.2. Танлашни амалга оширишда олинган натижаларни бутун текширилаётган жамланмага татбиқ этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19.3. Танлаш рискларини баҳолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Танлашга тушган хатоларни таҳлил қилишда аудиторлик ташкилоти биринчи навбатда танлашга кирган хатоларнинг табиатини аниқлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20.1. Танлашни шакллантиришда у қандай аниқ мақсадларни кўзлаб ўтказилаётганини таърифлаш ва танлашда аниқланган хатоларни шу мақсадларга мувофиқ равишда баҳолаш лозим. Агар кўзланган текширув мақсадларига танлаш текширувлари ёрдамида эришилмаган бўлса, унда аудиторлик ташкилоти муқобил аудиторлик тартиб-таомилларини ўтказиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20.2. Аудиторлик ташкилоти хатоларнинг сифат жиҳатини, яъни уларнинг моҳияти ва уларни юзага келтирган сабабларни баҳолаши, шунингдек, уларнинг аудитнинг бошқа участкаларига таъсирини аниқлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқланган хатоларни таҳлил қилаётганда аудиторлик ташкилоти, улар операция турлари, ишлаб чиқариш бирликлари ва бўлинмалари билан, улар учун топилган хатоларнинг келиб чиқиш вақти ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлган умумий белгиларга эгалиги тўғрисида хулосага келиши мумкин. Бу ҳолда аудиторлик ташкилоти текширилаётган жамланмани, тегишли белгиларига кўра жамланмани гуруҳларга бўлиши ва ҳар бирини алоҳида текшириши мумкин, бу эса аниқроқ натижаларга эришишга имкон беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Аудиторлик ташкилоти танлашлар бўйича олинган натижаларни бутун текшириладиган жамланмаларга татбиқ этиши шарт. Танлаш натижаларини бутун жамланмаларга татбиқ этиш усуллари турлича бўлиши мумкин, лекин улар доимо танлашни тузиш усулларига мувофиқ келиши лозим. Агар жамланма тегишли равишда жамланма бўлакларига ажратилган бўлса, уни татбиқ этиш ҳам уларнинг ҳар бирига нисбатан амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Аудитор текшириладиган жамланмадаги хато йўл қўйиш мумкин бўлган миқдордан ортиқ эмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак. Бунинг учун аудитор татбиқ этиш воситасида олинган жамланма хатоларини йўл қўйиш мумкин бўлган хато билан солиштиради. Агар биринчи хато йўл қўйиш мумкин бўлгандан ортиқ бўлса, аудиторлик ташкилоти танлаш хатоларини такроран баҳолаши лозим. Агар уларни номақбул деб топса, у ҳолда аудиторлик тартиб-таомиллари доирасини кенгайтириши ёки ўтказилганларига муқобил бўлган аудиторлик тартиб-таомилларини қўллаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик танлашнинг барча босқичларини ва унинг натижаларини таҳлилини мажбурий тартибда ишчи ҳужжатларида акс эттириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КУЧГА КИРИШ САНАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Мазкур Аудитнинг миллий стандарти 2000 йил 1 январидан кучга киради.