10.07.1998 йилдаги 293-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.1998 йилдаги 293-сон
Kuchga kirish sanasi
10.07.1998
Ҳужжат 16.03.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧАСТОТА СПЕКТРИДАН ФОЙДАЛАНИШ, ТЕЛЕРАДИОДАСТУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАРҚАТИШ ҲАМДА МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» ва «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек, телевидение ва радио дастурларини шакллантириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш, радиочастота спектри, маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимларидан оқилона фойдаланишни, ахборот хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ҳамда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг телевидение ва радио дастурларини шакллантириш ва тарқатиш, телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш ва телевидение ва радиоэшиттириш радиочастота спектридан оқилона фойдаланиш бўйича фаолиятларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини лицензиялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларнинг телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш соҳасидаги фаолиятига махсус рухсатномалар (лицензияларни) расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастота спектри ҳамда телевидение ва радиоэшиттириш эфир вақтидан бехатар ва оқилона фойдаланиш, маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш шартларини, мамлакатимиз телерадиоэшиттиришларини бошқа давлат ҳудудида тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тармоғининг жаҳон тармоқларига интеграциялашуви тартиби ва шартларини белгилаш;
(2-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоралараро норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини, келишиб олинишини ва тасдиқланишини, шунингдек, қонун ҳужжатлари лойиҳалари тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастоталардан тўғри ва оқилона фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этиш, телерадиоэшиттириш ва ахборотлар узатиш техника воситаларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари билан тақиқланган ахборотларни тарқатиш учун суиистеъмолликлар қилинишини бартараф этиш шароитларини яратиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этиш ҳамда танловлар ўтказиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия)лар бериш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш ёхуд рад этиш (бекор қилиш) тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органларидан, ташкилотлар ва корхоналардан Комиссия ваколатларига кирувчи масалалар бўйича ахборотлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ телевидение ва радиоэшиттиришларини тарқатиш бўйича чеклашлар белгилаш ҳуқуқи берилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг жорий ишларини таъминлаш учун унинг ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон МТРК мутахассисларидан иборат 5 кишилик доимий ишловчи ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
(5-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 83-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳнинг штатлар жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Коммуникациялар комплекси, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси» бир ҳафта муддатда, тасдиқланган штатлар жадвали доирасида, гуруҳ фаолият кўрсатаётган даврда унинг харажатларини таъминлаган ҳолда, ишчи гуруҳни юқори малакали мутахассислар билан бутласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар Бошқармаси ишчи гуруҳни Вазирлар Маҳкамаси биносига жойлаштирсин, зарур алоқа воситалари билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарори асосида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиядан беради ва уларнинг амал қилишини тўхтатади;
(6-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги — белгиланган тартибда телерадиодастурлар яратиш, шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва улар ягона давлат реестрига киритилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон МТРК телерадиодастурларни тайёрлашда ва шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширадилар;
(6-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 83-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат алоқа инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш, сотиш ва уларни чет эллардан олиб келиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлар электр алоқасини, шу жумладан, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолиятини фақат Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарори асосида бериладиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосида амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси телевидение ва радио дастурларини яратиш, шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш), телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш билан шуғулланувчи барча хўжалик юритувчи субъектларни, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларни жорий йилнинг 1 октябригача қайта рўйхатдан ўтказсин. Белгиланган муддатда қайта рўйхатдан ўтмаган хўжалик юритувчи субъектлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ телевидение ва радиоэшиттириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар ва тугатиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001 йил 1 январдан бошлаб телерадиодастурларни тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш учун лицензиялар беш йил муддатга берилади.
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки, юридик ва жисмоний шахслар фойдаланишида бўлган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар 1999 йил 1 январгача Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигида рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган муддатда рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказилмаган тақдирда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш ноқонуний ҳисобланади ҳамда ушбу воситалар ва қурилмалар эгаларига нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий таъсир чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш), телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига лицензиялар бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартиби 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати ўрнатиш бўйича Давлат алоқа инспекцияси тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш, сотиш ва уларни чет эллардан олиб келиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 ноябрдаги 453-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 158-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси раиси (Л. Ахметов) бир ой муддатда Комиссиянинг иш режаси, доимий ишловчи ишчи гуруҳ тўғрисида низом ишлаб чиқилишини ташкил этсин ва тасдиқласин, Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан алоқа соҳасидаги норматив ҳужжатлар, давлат, тармоқ стандартлари ва кўрсатилаётган хизматлар сифати талабларини бузганлик учун жазо чоралари қўллаш юзасидан таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Коммуникациялар комплекси (Л. Ахметов) икки ой муддатда Олий Мажлисга киритиш учун «Радиочастота спектри тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва айримларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорларидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л. А. Ахметов ва А. А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 10 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
293-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси дейилади) давлат бошқарув органларининг, мулкчилик шакллардан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборотларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш, радиочастота спектридан бехатар ва оқилона фойдаланиш, телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланувчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, халқаро битимлар ва шартномаларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари комиссия раиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун унинг ҳузурида 5 кишидан иборат доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ раҳбари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва комиссиянинг масъул котиби ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон МТРК маблағлари ҳисобига штатлар жадвали ва жорий харажатлар бўйича тенг улушлар доирасида амалга оширилади.
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 83-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Комиссиянинг вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органларининг ва, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг телевидение ва радио дастурларини шакллантириш ҳамда тарқатиш ва телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш, телевидение ва радиоэшиттириш радиочастота спектридан бехатар ва оқилона фойдаланиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқ, ва манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини лицензиялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларнинг телерадиоэшиттириш ва телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш соҳасидаги фаолиятига махсус рухсатномалар (лицензия)ларни расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастота спектри ҳамда телевидение ва радиоэшиттириш эфир вақтидан бехатар ва оқилона фойдаланиш, маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш шартларини, мамлакатимиз телерадиоэшиттиришларини бошқа давлат ҳудудида тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тармоғининг жаҳон тармоқларига интеграциялашуви тартиби ва шартларини белгилаш;
(6-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоралараро норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва тасдиқланишини, шунингдек, қонун ҳужжатлари лойиҳалари тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастоталардан тўғри ва оқилона фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этиш, телерадиоэшиттириш, ахборотлар узатиш техника воситаларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари билан тақиқланган ахборотларни тарқатиш учун суиистеъмоллар қилинишини бартараф этиш шароитларини яратиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этиш ҳамда танловлар ўтказиш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Комиссиянинг функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг уларнинг телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини шакллантириш ва тарқатиш, телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш соҳасидаги фаолиятини ташкил қилиш масалалари бўйича, телевидение ва радиоэшиттириш радиочастота спектридан бехатар ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш бўйича тегишли давлат бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телерадиоэшиттириш ва маълумотларни узатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича асосий талаблар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни ташкил қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат органлари хулосалари асосида телевидение (кабелли, эфир-кабелли телевидение), радиоэшиттириш, электрон-ахборот алоқаси соҳасида фаолият қўрсатувчи тузилмаларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида, электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатишга лицензиялар бериш, уларни бекор қилиш, ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарорлар чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телерадиодастурларни тарқатишни, маълумотларни узатиш тармоқлари ва тизимларини такомиллаштириш ва ривожлантириш, шу жумладан, уларни жаҳон ахборот тизимларига интеграциялаш давлат дастурларини экспертизадан ўтказиш ва келишиб олишни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия бўйича битимлар шартларининг бажарилишини ҳамда телевидение ва радиоэшиттиришлар ва телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларни рўйхатдан ўтказиш тартибини назорат қилишни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр алоқаси тармоқлари ва воситалари, радиоэшиттириш ва телевидение фаолият кўрсатишининг ахборот бехатарлигини таъминлаш талабларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастоталарни тартибга солиш ва бошқаришнинг асосий тамойилларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни назорат қилиш ишларини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармасининг телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотларни узатиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
(7-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар ва компанияларнинг телекўрсатувлари ва радиоэшиттиришларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш имкониятини ва мақсадга мувофиқлигини аниқлайди, ҳукуматлараро битимлар ва халқаро шартномалар тузиш бўйича таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттиришларини тарқатиш ҳамда ахборот тизимларини жаҳон ахборот тармоқларига интеграциялаш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан музокараларда қатнашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг электр алоқасини лойиҳалаштириш, қуриш ва ундан фойдаланишни лицензиялаш масалалари бўйича, шунингдек, радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг телерадиоэшиттиришлар радиочастоталари спектридан бехатар ва оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради.
(7-банднинг ўн учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада телерадиоэшиттиришларни, маълумотларни узатиш тармоқлари ва тизимларини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг иш тартиби ва режасини, Комиссия ҳузуридаги доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ тўғрисидаги низомни тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этади ҳамда танловлар ўтказади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли давлат органларининг хулосаларига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Комиссиянинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларга улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, ва улардан фойдаланиш, шунингдек телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия)лар бериш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
(8-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш ёхуд рад этиш (бекор қилиш) тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органларидан, ташкилотлар ва корхоналардан Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича ахборотлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз мажлисларида комиссия аъзоларининг ҳамда вазирликлар ва идоралар масъул вакилларининг ахборотларини эшитиш, тегишли қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш бўйича чеклашларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бехатарлиги даражасини таъминлаш ва ошириш бўйича таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорларининг давлат бошқаруви органлари ва, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Комиссиянинг давлат бошқаруви органлари билан ўзаро муносабатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори асосида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан «Интернет» тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради;
(9-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги — белгиланган тартибда телерадиодастурлар яратиш, шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ҳамда маълумотлар узатиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва улар ягона давлат реестрига киритилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон МТРК орқали телерадиодастурларни тайёрлаш ва шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилинишини;
(10-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги орқали телерадиодастурларни тарқатиш бўйича фаолиятнинг ҳамда маълумотларни узатишнинг лицензия битимларига, техникавий нормативлар ва стандартларга мувофиқ амалга оширилишини, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланилишини;
(10-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат алоқа хизмати орқали ахборот бехатарлиги таъминланишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат алоқа инспекцияси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш, сотиш ҳамда уларни чет эллардан олиб келиш тартибини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқи республика агентлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги орқали телерадиомаҳсулотларга муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини;
(10-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги орқали телерадиоэшиттиришларни тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тизимларини жаҳон ахборот тармоқларига интеграциялаш масалалари бўйича ҳукуматлараро битимлар ва халқаро шартномаларнинг бажарилишини назорат қилади.
(10-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ҳузуридаги ишчи гуруҳнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎

Лавозимларнинг номи‎

Ходимлар сони‎

Ягона тариф сеткаси бўйича разряд‎

1.‎ Раҳбар‎ 1‎ 15‎
2.‎ Бош мутахассис‎ 2‎ 12‎
3.‎ Етакчи мутахассис‎ 2‎ 11‎
Жами:‎ 5‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш), телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига лицензиялар бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Тартиб ҳужжатларни қабул қилиш, уларни экспертизадан, давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш билан шуғулланиш фаолиятига махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш, шунингдек, уларни бекор қилиш ва амал қилишини тўхтатиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш, шунингдек, уларни бекор қилиш ва амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорни Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси эксперт хулосалар ёки давлат бошқаруви тегишли ваколатли органлари тақдимномалари асосида қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлардан, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлардан давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензиялар олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш, уларни экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарорлари лойиҳаларини тайёрлашни Комиссия ҳузуридаги доимий ишловчи ишчи гуруҳ амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказиш ва фаолият турига лицензия олиш учун Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳга давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия олиш учун тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳужжатларни беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ҳузуридаги доимий ишловчи ишчи гуруҳ ҳужжатларнинг тўлиқ пакети мавжуд бўлганда уч кун муддатда уни эксперт хулоса бериш учун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси икки ҳафта муддатда Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳга ҳужжатлар пакети бўйича эксперт хулоса такдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 83-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ишчи гуруҳ Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг навбатдаги йиғилишига умумлаштирилган эксперт хулоса ва қарор лойиҳасини киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори ижобий бўлганда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги икки ҳафта муддатда лицензия битимини расмийлаштиради ва фаолият турига лицензия беради, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бир ҳафта муддатда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради ва давлат реестрига киритади.
(8-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гувоҳнома ва лицензия йиғим ва давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат мавжуд бўлганда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ва фаолият тури билан шуғулланишга берилган лицензияни амал қилишини тўхтатиш Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг назорат қилувчи ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларнинг хулосалари ёки тақдимномалари асосида қабул қилинган қарорига кўра амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг рўйхатдан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш, рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш, лицензияни амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги асосланган қарори уч кун мобайнида хўжалик юритувчи субъектга, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат алоқа инспекцияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат алоқа инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат алоқа инспекцияси деб аталади, почта ва телекоммуникациялар соҳасида телекоммуникациялар ва почта алоқаси хизмати кўрсатувчи), шунингдек, телекоммуникациялар ва почта тизимлари ва иншоотларини лойиҳалаштирувчи ва қурувчи, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талаблари, лицензиялар ва хизматлар кўрсатиш шартлари бажарилишини ва уларга риоя қилинишини таъминловчи давлат назорати органи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат алоқа инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Бутунжаҳон почта уюшмаси Конвенциясига ва Битимига, Электр алоқаси Халқаро Уюшмаси Тавсияларига, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги буйруқлари, қоидалари, йўриқномаларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат алоқа инспекциясининг ўзига берилган ваколатлар доирасида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қиладиган қарорлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширувчи барча юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Почта ва телекоммуникациялар ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маблағлар Давлат алоқа инспекциясини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат алоқа инспекциясига Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат алоқа инспекцияси тузилмаси Давлат алоқа инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилади ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат инспекцияларини ўз таркибига олади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат алоқа инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар устидан давлат назоратини амалга ошириш Давлат алоқа инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, почта ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатувчи барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан почта ва телекоммуникациялар соҳасида амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талаблари, лицензиялар ва сертификатлаштиришнинг белгиланган тартиби бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда почта ва телекоммуникациялар хўжалик субъектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта ва телекоммуникациялар тармоғи ахборот бехатарлигини, давлат ҳокимияти ва бошқарув, Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва миллий хавфсизлиги манфаатлари хамда Фавқулодда вазиятлар шарт-шароитларида улардан устувор фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудида фойдаланиладиган почта алоқаси ва телекоммуникациялар тармоқларининг, техник воситалар ва тизимлар параметрларининг, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг радионурланишлари параметрларининг амалдаги нормаларга мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоэлектрон воситаларнинг сотиб олиниши (берилиши), лойиҳалаштирилиши, қурилиши (ўрнатилиши), Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши ва чет эллардан келтирилишининг, почта ва телекоммуникациялар тармоқлари ва иншоотларида сертификатлаштирилган асбоб-ускуналар қўлланилишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сифат ҳамда почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари томонидан норматив ҳужжатлар, давлат, тармоқ стандартлари ва кўрсатиладиган хизматлар сифати талаблари бузилганлиги учун санкциялар миқдорларини ҳисоблаш тартибига риоя қилиш бўйича ҳисобот маълумотларининг ишончлилиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат алоқа инспекцияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудида жойлашган почта ва телекоммуникациялар тармоқларида лицензиялар шартлари бажарилиши алоқа хизматлари параметрлари ва сифат кўрсаткичларининг амалдаги нормаларга мувофиқлиги бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолиятнинг муайян турини тегишли лицензиясиз амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларни аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта ва телекоммуникациялар тармоқлари, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар лойиҳалаштирилиши, қурилиши ва улардан фойдаланилиши бўйича давлат, тармоқ стандартлари, амалдаги нормалар ва қоидалар бажарилиши устидан назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта алоқаси хизматлари ташкил этилишини, почта жўнатмалари ва пул суммалари сақланиши таъминланишини, почта жўнатмалари қабул қилиниши, уларга ишлов берилиши, берилишига риоя қилинишини ва уларнинг белгиланган назорат муддатларида ўтишини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта ва телекоммуникациялар соҳасида ўлчаш техникасининг калибрланган воситалари белгилаган тартибда қўлланилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг ариза ва шикоятларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари томонидан тартибга солинадиган тарифлар рўйхатига кирувчи почта ва телекоммуникациялар хизматлари тарифлари қўлланилиши тўғрилигини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар учун кўрсатиладиган хизматлар, тарифлар, хизматлар кўрсатиш қоидалари, иш режими ва хўжалик юритувчи субъект ишини тартибга солувчи бошқа ахборот мавжудлигини ва улардан фойдаланиш имкониятини назорат қилади, шунингдек кўрсатилаётган хизматлар ҳажми тўлиқлигини ва муддатларини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта ва телекоммуникациялар тармоқлари қурилиши ва реконструкцияси янгидан ишга туширилаётган объектлари фойдаланишга қабул қилиб олиниши бўйича комиссияларда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширишлар натижалари бўйича аниқланган тартиб бузишлар ҳақида тегишли қарорлар қабул қилади, ёзма кўрсатмалар беради ва уларни бартараф этиш муддатларини белгилайди, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар лицензияларини амал қилишини тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритади, тартибни бузишларга доир Давлат алоқа инспекцияси ваколатларига тегишли бўлмаган материалларни давлат назорати тегишли органларига уларнинг ваколатлари бўйича белгиланган тартибда беради;
(9-банднинг ўн биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий танбеҳлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан почта ва телекоммуникациялар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати бузилганлиги учун санкциялар ҳисоблаш ва уларнинг миқдорлари тартибига риоя қилинишини назорат қилади, норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари бузилган тақдирда хўжалик юритувчи субъектларга санкциялар қўллаш тўғрисида белгиланган тартибда ёзма кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа маҳсулоти сифатига ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, телекоммуникациялар воситалари, радиоэлектрон воситалар радионурланишлари ва юқори частотали қурилмалар параметрларига тегишли давлат ва тармоқ стандартлари, техник шартлар, қоидалар, йўриқномалар, лицензия шартлари ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини қўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, корхоналар (бирлашмалар), илмий-тадқиқот институтлари ва лабораториялардан почта ва телекоммуникациялар воситалари ва қурилмалари, техник ҳужжатлари, қоидалари, иш нормаларини олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат алоқа инспекцияси ходимларини тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган назорат натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган камчиликлар ва тартибни бузишларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, уларни бошқарувнинг тегишли органлари қўриб чиқиши учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат органлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш тартибига риоя қилинишини белгиланган тартибда назорат қилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат алоқа инспекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида, мулкчилик шакллари ва идоравий қарашлилигидан қатъи назар, республика ҳудудида жойлашган почта ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотларда текширишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан почта ва телекоммуникациялар соҳасида норматив ҳужжатлар ва давлат, тармоқ стандартлари талаблари ва кўрсатиладиган хизматлар сифати бузилган тақдирда уларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта ва телекоммуникациялар иш сифатини текшириш учун тегишли хўжалик юритувчи субъектлар мутахассисларини жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатувчи ва талаб этиладиган нормалар, давлат, тармоқ стандартлари ва почта ва телекоммуникацияларнинг кўрсатиладиган хизматлари сифати республика ҳудудида ишлатиладиган телекоммуникациялар воситалари, радиоэлектрон воситалар радионурланишлар ва юқори частотали қурилмалар параметрлари мунтазам равишда бузилишига йўл қўювчи хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим қурилмалари ва технологик участкалари ишини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телерадио қабул қилиб олишига тўсқинлик яратилишига олиб келган радионурланиш нормалари бузилган тақдирда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга берилган рухсатномаларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлардан Давлат алоқа инспекцияси ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотлар ва материалларни талаб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат алоқа инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорлар бажарилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом радиоэлектрон воситалар (РЭВ) ва юқори частотали қурилмалар (ЮЧҚ)ни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартибини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг амал қилиши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, уюшмалари, концернлари, корхоналари, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий фирмалар, банклар ва ташкилотларнинг ваколатхоналари ва делегациялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган (бериладиган), лойиҳаланаётган, қурилаётган (ўрнатилаётган), ишлатиладиган ҳамда чет элдан келтирилаётган радиоэлектрон воситаларга ва юқори частотали қурилмаларга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг амал қилиши, шунингдек хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарида ўрнатиладиган радиоузатгичларга ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилиб олиш учун мўлжалланган қурилмалар, маиший радиоэлектроника буюмлари, агар бундай қурилмалар ва буюмларни савдо тармоқлари орқали сотишга рухсат берилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ҳукумат алоқа хизмати ва Миллий хавфсизлик хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва хавфсизлиги мақсадида фойдаланиладиган ва фойдаланишга мўлжалланган радиоэлектрон воситалар;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 52-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) фуқаро авиацияси корхоналари томонидан парвозларни ва ҳавода ҳаракатланиш хизматини радионавигация билан таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган ҳамда фойдаланиш учун мўлжалланган, Халқаро Электр алоқаси Иттифоқи (ХЭИ) тавсияномаларига ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) стандартларига мувофиқ бўлган бортда ва ерда ишлатиладиган радиоэлектрон воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг рухсатисиз фойдаланишга йўл қўйиладиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтиладиган, божхона назоратида бўладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган бутун вақт мобайнида ишлатилмайдиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги турғун радиоэлектрон воситаларни лойиҳалаш ва қуриш (ўрнатиш) фақат Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг ёки у вакил қилган органнинг (бундан кейин матнда Агентлик деб аталади) рухсатномаси мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу воситаларни ўрнатиш учун қурилиш ёки майдончаларга ер участкалари танлаш Агентлик билан келишув бўйича, ўрнатилаётган воситаларнинг ушбу ҳудудда ишлатилаётган ва илгари қуришга лойиҳалаштирилган радиоэлектрон воситалар ва электр алоқаси воситалари билан электромагнит жиҳатидан мослиги таъминланишини, шунингдек радиоузатиш ва радиоэлектрон воситалар жойлаштириладиган ҳудудларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит жиҳатидан мослигини экспертизадан ўтказиш ушбу воситаларни қуриш учун участкадан фойдаланиш мумкинлигини Агентлик билан танлаш ва келишиб олиш жараёнида, лойиҳаловчи ташкилотлар томонидан бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни республикада яратиш, модернизациялаш (радионурланишнинг техникавий тавсифларини ўзгартирган ҳолда), кенг кўламда ишлаб чиқариш, чет элдан сотиб олиш, шунингдек радиочастоталардан фойдаланган ҳолда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш фақат Агентлик томонидан тегишли радиочастоталар ажратилгандан ҳамда техникавий топшириқлар ва техникавий шартлар келишиб олингандан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилганлардан ташқари, барча турдаги ва мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш фақат савдо ташкилотлари орқали, Агентликнинг тегишли рухсатномасини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикасининг битта вазирлиги, идораси, корхонаси, муассасаси, ташкилоти, фуқароси, хорижий юридик шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан сотиб олиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасидаги бошқа вазирликка, идорага, корхонага, муассасага, ташкилотга (шу жумладан битта вазирлик ёки идора ичидаги), фуқарога, хорижий юридик шахсга ва фуқарога, фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун бериш Агентлик рухсатига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Магистрал ва халқаро алоқа линияларини лойиҳалаш, қуриш ва ишлатишга фаолиятнинг кўрсатилган турига белгиланган тартибда бериладиган лицензия мавжуд бўлган тақдирда рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Республика ҳудудида фойдаланишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни (шу жумладан турли хил асбоб-ускуналарга ва транспорт воситаларига бутловчи буюмларни чет элдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Агентлик рухсатига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни хорижий давлатлар ваколатхоналари ҳамда хорижий фирмалар, банклар ва ташкилотлар ваколатхоналари ва делегациялари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Агентлик томонидан тегишли вазирликлар ва идораларнинг илтимосномалари бўйича берилган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган рухсатномага биноан, Ўзбекистон Республикасида белгиланган шартларда қайтариб олиб кетиш мажбурияти билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаваскорлик радио алоқаси бўйича расмий мусобақаларда фойдаланиш учун мўлжалланган радиоэлектрон воситаларни хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Агентликнинг «Ватанпарвар» Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмаклашувчи ташкилотлар Марказий кенгаши илтимосномаси бўйича берилган рухсатномага биноан, Ўзбекистон Республикасида белгиланган шартларда қайтариб олиб кетиш мажбурияти билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Расмий спорт мусобақаларида, шунингдек кўргазма ва ярмаркаларда фойдаланиш учун чет элга вақтинчалик олиб кетилган радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариб олиб келиш ушбу воситалар ва қурилмаларни олиб кетиш вақтида уларни қайтариб олиб келиш тўғрисида божхона органига берилган мажбуриятлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Агентликнинг рухсатномасисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш тақиқланади, ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган воситалар ва қурилмалар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлатиш бевосита Агентлик рухсатномаси бўйича, хорижий фирмалар, банклар, ташкилотларнинг ваколатхоналари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ишлатиш эса вазирликлар ва идораларнинг тегишли хизматлари орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарида ўрнатиладиган радиоузатгичларни ишлатиш Агентлик рухсатномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, фуқаролари, хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан тегишли рухсатномасиз тайёрланган ёки сотиб олинган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар иш қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик тўғрисида кўриб чиқилгунгача мусодара қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар ишининг давлат назорати белгиланган тартибда Агентлик томонидан амалга оширилади. Агентликнинг ваколатли мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, фуқаролари, хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар фойдаланишида бўлган радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни тўсқинликсиз кириб кўриш ҳуқуқига эгадирлар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари Агентликнинг мансабдор шахсларига уларнинг ушбу Низом билан белгиланган вазифаларини муваффақиятли бажариши учун зарур бўлган ҳар томонлама ёрдамни кўрсатишга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Вазирликлар ва идоралар ушбу Низом талабларининг ўз тасарруфларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат автомобиль назорати автотранспорт воситаларини даврий техник кўриклардан ўтказишда автомобиллардаги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат автомобиль назоратининг назоратида бўлган бошқа транспорт воситаларидаги радиоэлектрон қурилмаларнинг ўрнатилишига Агентлик рухсатномалари мавжудлигини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ички ишлар, божхона ва солиқ органлари ушбу Низом билан белгиланган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни келтириш ва ундан олиб кетиш, тайёрлаш, сотиш, сотиб олиш ва ишлатиш тартибига риоя қилинишида Агентликка белгиланган тартибда зарур ёрдам кўрсатадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни ушлаш, мусодара қилиш, сақлаш ва мусодара қилинганларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 ноябрдаги 453-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 158-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига
9-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорига 1а, 4 ва 4а-иловалардан Электрмагнит мослиги маркази» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 и., 8-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомдаги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II бўлимнинг 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мулкчилик шакллари ва қайси идорага қарашлиликларидан қатъи назар, почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан норматив ҳужжатлар, давлат тармоқлар стандартлари талабларини, почта ва телекоммуникациялар соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун санкциялар шаклида, монополияга қарши қонунчиликни бузганлик учун солинадиган иқтисодий санкциялар ва жарималардан бошқа, ундириладиган маблағлар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III бўлим 5-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқлари ва узоқ аҳоли яшаш жойлари телекоммуникация инфратузилмасини қайта жиҳозлаш ва уни янада ривожлантиришни мақсадли маблағ билан таъминлаш».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 16 январдаги 13-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1991 й., 1-сон, 3-модда)га илова;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 августдаги 379-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 8-сон, 25-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 сентябрдаги 406-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 9-сон 27-модда)га илова;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 6-модда)га илованинг 5-банди 6, 7-хатбошилари.