Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2001 09.07.1998 йилдаги 289-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 09.07.1998 йилдаги 289-сон
Kuchga kirish sanasi
09.07.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2001
Ҳужжат 09.07.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ АЪЗОЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАЛАШ ВА УЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида»ги 2001 йил 24 августдаги 351-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликларида машғул бўлган фуқароларнинг давлат ижтимоий суғуртасига бўлган конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқариш ва уларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом 1998 йил 15 июлдан бошлаб амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирлиги ва меҳнат вазирлиги Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган Низомни Деҳқон хўжаликларида машғул бўлган барча фуқароларга етказсинлар ва унинг амалга оширилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали Деҳқон хўжаликларида машғул бўлган фуқароларни ижтимоий суғурта қилиш тамойиллари ва механизми тўғрисида фаол тушунтириш ишлари олиб борсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 9 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
289-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 9 июлдаги 289-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг «1998 — 2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 19 мартдаги 120-сон қарорини бажариш юзасидан, деҳқон хўжалиги аъзоларининг давлат ижтимоий суғуртаси ва ижтимоий муҳофазага бўлган конституциявий ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжалиги аъзоларини ижтимоий муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида», «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида», «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, мазкур Низомга ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Деҳқон хўжаликлари аъзоларига бериладиган ижтимоий кафолатлар шартлари ва турларини тартибга солади, улар томонидан даромадлардан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек, меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш ва меҳнат дафтарчаларини юритиш тартибини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Деҳқон хўжалиги аъзолари ихтиёрийлик асосида Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган тақдирда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжалигида ишлаган даврларини пенсия (ёшга доир пенсия, ногиронлик пенсияси, боқувчисини йўқотганлик пенсияси) тайинлаш учун меҳнат стажига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатиб ўтилган пенсиялар миқдорини белгилашда деҳқон хўжалигида ишлаб олган даромадларини ҳисобга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар олиш, шу жумладан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақа, бола туғилгандаги нафақа ҳамда дафн маросими учун нафақа олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Деҳқон хўжалиги аъзоларининг пенсия олишга бўлган ҳуқуқи улар пенсия ёшига тўлганда ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, агар ушбу нафақаларни олиш ҳуқуқи деҳқон хўжалиги аъзолари томонидан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш давридан бошланган бўлса берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўламаётган деҳқон хўжалиги аъзоларининг деҳқон хўжалигида ишлаган даври пенсия тайинлашда меҳнат стажига киритилмайди ҳамда деҳқон хўжалигида ишлаган даврида уларга ижтимоий суғурта бўйича нафақа тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Деҳқон хўжаликларини Пенсия жамғармасида рўйхатдан ўтказиш, улар томонидан ижтимоий суғурта бўйича бадаллар тўлаш, пенсия ва ижтимоий суғурта бўйича пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби юридик шахс сифатида ташкил этилган деҳқон хўжаликлари учун ҳам, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари учун ҳам бир хилдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Деҳқон хўжаликлари аъзоларини Пенсия жамғармаси бўлимида рўйхатдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Деҳқон хўжалиги аъзолари уларнинг шахсий аризалари асосида деҳқон хўжалиги жойлашган жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида суғуртачи (суғурта бадаллари тўловчи шахс) сифатида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган намунадаги аризада деҳқон хўжалиги аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг тўлиқ манзили, деҳқон хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкасининг майдони, ариза бериш пайтидаги меҳнат стажи, Халқ банки бўлимидаги фоизсиз шахсий счётининг номери, шунингдек ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг фаолиятига тегишли бошқа маълумотлар кўрсатилади (1-илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармаси бўлимида рўйхатдан ўтказиш чоғида суғуртачи паспорти ва меҳнат дафтарчасини (агар мавжуд бўлса) кўрсатиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан деҳқон хўжалигининг ҳар бир аъзосига рўйхатдан ўтказиш номери ҳамда Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш муддатлари ва тартиби тўғрисида ёзма билдиришнома берилади (2-илова), Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида сақланадиган Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтари юритилади (3-илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Рўйхатдан ўтказишдан олдин деҳқон хўжалиги аъзоси келгусида ижтимоий суғурта бўйича ўзига тўланадиган нафақани ўтказиш учун Халқ банки бўлимида мустақил равишда фоизсиз шахсий счёт очиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Деҳқон хўжалиги аъзолари томонидан Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг тўланиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Деҳқон хўжалиги аъзолари ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланиш ва ижтимоий суғурта бўйича нафақанинг ўзи истайдиган миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилайдилар, бироқ у бадалларнинг мазкур Низом билан белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тайинланадиган пенсия, шунингдек ижтимоий суғурта бўйича нафақа (бола туғилганда бериладиган нафақа ва дафн маросими учун нафақа бундан мустасно) миқдорига ҳамда стажига боғлиқ бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлиқ меҳнат стажи («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ эркаклар учун 25 йил, аёллар учун 20 йил) шароитида ёшга доир энг кам миқдордаги пенсия олиш учун Пенсия жамғармасига ойига тўланадиган суғурта бадалларининг ўртача миқдори Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадалларининг энг кам миқдори ҳар бир ой учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари йилнинг ҳар чорагидан кейинги ойнинг 8-кунидан кечикмай тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Суғурта бадаллари нақдинасиз ҳисоб-китоб йўли билан ёхуд нақд пул билан Халқ банки бўлими орқали деҳқон хўжалиги жойлашган жойидаги Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими счётига тўланади. Суғурта бадаллари нақдинасиз ҳисоб-китоб бўйича тўлаган тақдирда суғурта бадали тўлаганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана суғурта бадали тўлаган кун ҳисобланади. Суғурта бадали тўлаганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатлари суғуртачида суғурта бадаллари тушумини ва Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтаридаги тегишли ёзувларни солиштириш вақтигача сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тўланган суғурта бадаллари қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Деҳқон хўжалиги аъзолари томонидан суғурта бадаллари тўланишининг ҳисоби Суғурта бадаллари тўлашни ҳисобга олиш дафтарида тўланган суғурта бадаллари санаси ва миқдори тўғрисидаги ёзувлар қайд этилади. Суғурта бадаллари тўлашни ҳисобга олиш дафтари деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан суғурта бадаллари тўлаганлигини ва унинг миқдорини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Пенсия жамғармасининг туман бўлимлари томонидан деҳқон хўжалиги аъзоларидан тушадиган суғурта бадаллари тушуми бўйича йилнинг ҳар чорагида якунлар чиқарилади ҳамда, тўламаганлик ёки муддати ўтказиб юборилган тўловлар аниқланган тақдирда, суғуртачиларга уларнинг қарзи миқдорлари ҳақида ушбу қарз ҳосил бўлган давр кўрсатилган ҳолда билдиришнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Суғуртачининг биринчи талабига кўра, бироқ бир йилда камида бир марта Пенсия жамғармасига деҳқон хўжалиги аъзоларидан тушган тўловларни Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштиришга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Яшаш жойини ўзгартирган ёки бошқа сабаблар билан деҳқон хўжалигида шуғулланишни тўхтатган деҳқон хўжалиги аъзоларининг талабига кўра Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими Пенсия жамғармаси бўлими раҳбарининг имзоси ва муҳр билан тасдиқланган Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтарини суғуртачининг қўлига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш ва меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Деҳқон хўжалиги аъзоларининг мазкур Низомга биноан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган даврлари уларнинг меҳнат стажига қўшилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат дафтарчалари улар рўйхатдан ўтказилган жойида Пенсия жамғармаси бўлимида улар томонидан суғурта бадаллари тўланишининг барча муддатлари мобайнида сақланади ва юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжалиги аъзоси Пенсия жамғармасида рўйхатдан ўтган пайтгача меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда ушбу шахс учун янги меҳнат дафтарчаси очади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Юридик шахс сифатида ташкил этилган деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат дафтарчалари, деҳқон хўжалигининг танланишига кўра, ёхуд деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан, ёхуд Пенсия жамғармаси томонидан сақланади ва юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс сифатида ташкил этилган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчасидаги деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан киритилган ёзувлар Пенсия жамғармаси томонидан тасдиқланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжалиги ишлаш даврлари тўғрисидаги деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан киритилган ҳамда Пенсия жамғармаси томонидан тасдиқланмаган ёзувлар ҳақиқий деб ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс сифатида ташкил этилган деҳқон хўжалигининг илгари ишламаган (меҳнат дафтарчаси бўлмаган) аъзолари учун меҳнат дафтарчалари мазкур деҳқон хўжалиги маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда сотиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Меҳнат дафтарчасида фуқаронинг деҳқон хўжалигида ишлаганлиги тўғрисидаги қуйидаги ёзувлар ёзилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сана» устунида — фуқаролар меҳнат стажини ҳисоблай бошлаш санаси фуқароларнинг давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ёзилади, у Пенсия жамғармасига тўловларни тўлаб борган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу устунда деҳқон хўжалигида иш билан машғул бўлинган меҳнат стажини ҳисоблашни тўхтатиш куни ёзилади. Пенсия жамғармасининг тегишли қарорида кўрсатилган, давлат суғуртаси бўйича охирги бадал тўланган кун деҳқон хўжалигида машғул бўлинган меҳнат стажи тўхтатилган кун ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар» устунига — «деҳқон хўжалигида машғул» деб ёзилади, шунингдек фуқаронинг рўйхатдан ўтиш рақами ва фуқарони суғуртачи сифатида рўйхатдан ўтказгач Пенсия жамғармаси бўлимининг номи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қайси ҳужжатга асосан ёзилган» устунига — меҳнат стажининг бошланиши ҳақидаги ёзув ёзилганда — « Пенсия жамғармасининг деҳқон хўжалиги аъзоларининг суғуртачи сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги билдиришномаси асосида» деб ва — меҳнат стажининг тўхтатилиши ҳақидаги ёзув ёзилганда — «Пенсия жамғармасининг деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажини тўхтатиш тўғрисидаги қарори асосида» деб ёзилади; мазкур ёзувлар тегишли ҳужжатларнинг санаси ва тартиб рақами қўрсатилган ҳолда ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар белгилаш учун меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар деҳқон хўжалиги аъзоси ушбу йилда камида 9 ой мобайнида бадаллар тўлаган бўлса, меҳнат стажига тўлиқ йил қўшилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стажни ҳисоблашда ҳисобга олинадиган, деҳқон хўжалиги аъзоларига суғурта бадалларини тўламаслик ҳуқуқи берилган ойлар (бир йил уч ой) берилган ариза асосида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимининг қарори билан расмийлаштирилади. Ушбу ойлар мазкур Низом 22-бандининг амал қилиши татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа ҳолларда стаж суғурта бадаллари тўланган ойлар сонига мутаносиб равишда ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан Пенсия жамғармаси мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ белгиланган муддатдан сўнг бир ой мобайнида суғурта бадаллари тўланмаган тақдирда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчасига иш стажини тўхтатилганлиги тўғрисида ёзиб қўяди — юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари аъзолари учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжалиги раҳбарини давлат ижтимоий суғуртаси олиш ҳуқуқи тўхтатилганлиги ҳақида хабардор қилади ҳамда деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчасига деҳқон хўжалигида меҳнат стажи тўхтатилганлиги тўғрисида ёзув киритиш тўғрисида талабнома киритади — юридик шахс сифатида ташкил этилган деҳқон хўжалиги аъзолари учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли ёзув киритилган меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалиги аъзоси қўлига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар фуқаро меҳнат дафтарчасига унинг меҳнат стажи тўхтатилганлиги тўғрисида тегишли ёзув ёзилгандан кейин бир ой мобайнида суғурта бадаллари бўйича ўзининг суғурта бадалларини тўламаган бутун даври учун қарзларини тўласа, у ҳолда меҳнат стажини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Пенсиялар (ёшга доир, ногиронлик пенсияси, боқувчисини йўқотганлик пенсияси) фуқароларнинг аризасига асосан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий суғурта бўйича нафақалар (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича, бола туғилганда, дафн этиш учун нафақа) деҳқон хўжалиги аъзосини рўйхатдан ўтказган Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. «Давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ пенсия миқдорини ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа ва ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақа миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган ойлик даромад миқдори ижтимоий суғурта бўйича тўланган ойлик бадаллари суммасини 30 га бўлиш ва олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ойлик бадал миқдорини аниқлаш учун ушбу ойни ўз ичига олувчи чораклик бадаллар суммаси учга бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиллик даромад миқдори календарь йилда олинган ойлик даромадларини қўшиш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Пенсия тайинлашда меҳнат стажи мазкур Низомнинг V бўлимига мувофиқ меҳнат дафтарчасига ёзилган ёзувлар асосида туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақа тайинлашда меҳнат стажи Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжалиги аъзоси Пенсия жамғармасида рўйхатдан ўтиш пайтигача бўлган стаж — меҳнат дафтарчасидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжалигида машғул бўлган даврдаги стаж — (Пенсия жамғармасида суғурта бадаллари тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилгандан кейин) суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақаларни ҳисоблаб чиқариш учун ўтган йилда Пенсия жамғармасига тўланган бадаллар суммаси асосида аниқланадиган даромад олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган йилда тўланган бадаллар бўлмаганда деҳқон хўжалиги аъзосига энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб, кейинчалик йил якунлари бўйича қайта ҳисобланган ҳолда, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Деҳқон хўжалиги аъзоси суғуртачи сифатида Пенсия жамғармасида рўйхатдан ўтказилган даврда пенсия ишловчи пенсионерлар учун белгиланган миқдорларда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Пенсиялар пенсионернинг хоҳишига кўра пенсионернинг турар жойидаги почта алоқа бўлимлари ёки Халқ банки бўлимлари орқали ижтимоий таъминот органлари томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий суғурта бўйича нафақалар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан нафақа суммасини деҳқон хўжаликларида машғул бўлган фуқароларнинг фоизсиз шахсий счётига ўтказиш йўли билан Халқ банки бўлимлари орқали тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари аъзоларини
ижтимоий суғурталаш ва уларнинг
ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

________________________________‎

(тумани, шаҳри)‎

Пенсия жамғармаси бўлими‎

‎‎1. ___________________________________________________________________

‎‎(Деҳқон хўжалиги аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

‎‎2.______________тумани (шаҳри); Манзили______________ ‎
Телефони______________ ‎
‎‎3. Паспорт: Серияси______________ рақами______________ ;
‎‎Қаерда ва қачон берилган__________________________________________;
‎‎4. Нафақаларни ўтказиш учун фоизсиз счёт:
______________ рақами;‎

_________________________ ‎

(Халқ банки бўлими номи)‎

‎‎5. Умумий меҳнат стажи:______________йил, ___________ой, __________кун;
‎‎сўз билан______________ йил, ______________ ой, ___________кунни ташкил этади.
‎‎6. Бошқа маълумотлар (мурожаат қилувчининг хоҳишига кўра)
‎‎________________________________________________________
‎‎________________________________________________________;

АРИЗА‎

‎‎Мени суғурта — Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.
Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низом билан танишиб чиқдим.

Сана: 199__йил___________________‎

__________________________‎

(шахсий имзо)‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий
суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги
низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш муддатлари ва тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта билдиришнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎Суғуртачининг фамилияси, исми ва отасининг исми_______________________________
‎‎____________________________________________________________________________‎
Суғуртачининг манзили_______________________________________________________

‎‎(тумани, шаҳри)‎

Пенсия жамғармаси бўлими шуни билдирадики, Сиз тақдим этган ҳужжатларга мувофиқ Сиз‎‎‎
‎‎______________________________________________________________дан‎

‎‎(рўйхатдан ўтказилган йил, кун, ой)‎

бошлаб_______________________________рақами билан ижтимоий суғурта бадалларини тўловчи шахс сифатида рўйхатдан ўтдингиз. Мазкур рўйхатдан ўтказиш рақами Пенсия жамғармаси бўлимига Сиз тақдим этган суғурта бадаллари ҳисоб-китоблари билан боғлиқ барча ҳужжатларда кўрсатилиши керак.‎‎‎
‎‎Сиз бадалларни Пенсия жамғармасига йил чораклари бўйича, 199__йил___________дан бошлаб, суғурта бадали тўланадиган йил чораги охирги ойидан кейин келадиган ойнинг 8-кунидан кечикмай тўлашингиз керак. Сизнинг ҳар ойлик бадалингизнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоб қилинадиган йил чорагининг ойлари учун энг кам иш ҳақи суммасидан кам бўлмаслиги керак.‎
Ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомга ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган ҳолларда, улар Сизнинг, Халқ банкининг_________________________бўлимидаги______________-сон фоизсиз шахсий счётингизга ўтказилади.‎‎‎

_______________________________‎

(тумани, шаҳри)‎

Пенсия жамғармаси бўлимининг бошлиғи‎

_______________________________‎

(имзо)‎

199____йил «____»___________________‎

М. Ў.‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий
суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги
низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

____________________________‎

(тумани, шаҳри)‎

Пенсия жамғармаси бўлими‎

‎‎Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш

‎‎ДАФТАРИ

‎‎____________________________тумани (шаҳри) Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчи ҳисобланувчи
‎‎____________________________________________________________________________________га

‎‎(деҳқон хўжалиги аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

берилди. У 199__йил_____________________да_________________рақами билан Пенсия жамғармасига бадал тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилган.‎‎

____________________________‎

(тумани, шаҳри)‎

Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи‎

________________‎

199_____йил____________________‎

(имзо)‎

М. Ў.‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

199___йил‎‎‎

199___йил‎‎

199___йил‎‎‎

йил чораги‎

сумма‎

йил чораги‎

сумма‎

йил чораги‎

сумма‎

1-чорак‎

2-чорак‎

3-чорак‎

4-чорак‎

ЖАМИ‎

имзо
‎М. Ў.

‎‎имзо
‎‎М. Ў. ‎

имзо
‎‎М. Ў.‎

‎‎199___йил

199___йил

‎‎199___йил

йил чораги‎

сумма‎

йил чораги‎

сумма‎

йил чораги‎

сумма‎

1-чорак‎

2-чорак‎

3-чорак‎

4-чорак‎

ЖАМИ‎

имзо ‎
‎М. Ў.

‎‎имзо ‎
‎М. Ў.‎

‎‎имзо ‎
‎М. Ў.‎

‎‎199___йил

‎‎199___йил

‎‎199___йил‎

йил чораги‎

сумма‎

йил чораги‎

сумма‎

йил чораги‎

сумма‎

1-чорак‎

2-чорак‎

3-чорак‎

4-чорак‎

‎‎имзо ‎ ‎
‎М. Ў.

‎‎имзо ‎
‎‎М. Ў. ‎

‎‎имзо ‎ ‎
‎М. Ў.