Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021 18.04.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1128
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 18.04.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1128
Kuchga kirish sanasi
28.04.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Ўзбекистон Республикасининг АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (50-СОН АФМС) «АУДИТОРЛИК ДАЛИЛЛАРИ»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 18 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1128]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2002 йил 3 апрелда 48-сон билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти
50-сонли АФМС
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик далиллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (АФМС) Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 149-модда) 21-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширувларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 20-сон) 3-бандига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу стандартнинг мақсади аудиторлик текшируви пайтида олинадиган аудиторлик далилларининг миқдорига ва сифатига нисбатан, шунингдек, аудиторлик далилларини олиш мақсадида бажариладиган тартиб-таомилларга нисбатан талабларни белгилашдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу стандартнинг талаблари аудиторлик текширувини ўтказишда барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. АУДИТОРЛИК ДАЛИЛЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Аудиторлик далиллари ― аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текшируви вақтида йиғилган ва аудиторлик хулосасини асословчи маълумотлардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аудиторлик далилларини олиш учун молиявий ҳисоботнинг асоси ҳисобланган бошланғич ҳужжатлар ва бухгалтерлик ёзувларидан, шунингдек бошқа манбалардан олинган тасдиқловчи маълумотлардан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аудиторлик далиллари етарли даражада ва монанд бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. АУДИТОРЛИК ДАЛИЛЛАРИНИНГ ЕТАРЛИЛИГИ ВА МОНАНДЛИГИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аудиторлик далилларининг етарлилиги аудиторлик ташкилотига фикр билдириш учун зарур бўлган аудиторлик далилларининг миқдорий ўлчамини ифодалайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аудиторлик далилларининг монандлиги аудиторлик ташкилотининг фикр билдиришида аудиторлик далилларининг ишончлилиги ва аҳамиятини билдирувчи аудиторлик далилларининг сифат меъёрларини ифодалайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аудиторлик ташкилоти етарли даражадаги ва монанд аудиторлик далилларини олиш мақсадида қуйидаги омилларни ҳисобга олиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими хусусиятини, шунингдек ажралмас ва назорат рискларини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилоти томонидан бажариладиган тартиб-таомиллар ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд маълумотнинг манбаси ва ишончлилиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. АУДИТОРЛИК ДАЛИЛЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аудиторлик далиллари, агарда улар ҳужжатлар ҳамда активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий ҳолати билан тасдиқланганда, ишончли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик далилларининг ишончлилигини баҳолашда қуйидаги умумий қоидаларга амал килиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ташқи манбалардан олинган аудиторлик далиллари (масалан, учинчи шахсдан олинган тасдиқ) одатда ички манбалардан олинган далиллардан кўра ишончлироқ ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) агар бухгалтерия ҳисоби ва ички назоратнинг мавжуд тизимлари самарали ишласа, ички манбалардан олинган аудиторлик далиллари ишончли ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) аудиторлик ташкилоти томонидан бевосита йиғилган аудиторлик далиллари одатда хўжалик юритувчи субъектдан олинган аудиторлик далилларидан кўра ишончлироқ ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ёзма шаклда олинган аудиторлик далиллари оғзаки шаклда олинган далиллардан кўра ишончлироқ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Турли манбалардан йиғилган ҳоллардаги аудиторлик далиллари бир-бирига зид бўлмаса, ишончли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агар битта манбадан олинган аудиторлик далиллари изчил бўлмаса ёки турли манбалардан олинган аудиторлик далиллари бир-бирига тўғри келмаса ёки зид бўлса, аудиторлик ташкилоти қўшимча, аниқ далиллар олиш имконини берувчи тартиб-таомилларни амалга ишириши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агар аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисобот тўғрисида фикр билдириш учун етарли даражадаги далилларни ололмаса, у ҳолда аудиторлик хулосасини тузишдан бош тортиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Хўжалик юритувчи субъект (буюртмачи) аудиторлик ташкилотининг аудиторлик далилларини олиши учун зарур бўлган тартиб-таомилларни бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни ёки ҳаракатсизлик қилишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Хўжалик юритувчи субъект вакиллари ёки учинчи шахслар аудиторлик ташкилотининг аудиторлик далилларини олиш мақсадида тартиб-таомилларни бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни ёки ҳаракатсизликларни амалга оширган ҳолларда аудиторлик ташкилоти аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. АУДИТОРЛИК ДАЛИЛЛАРИНИ ОЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Аудиторлик далилларини хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимини тестдан ўтказиш ва моҳияти бўйича текшириш тартиб-таомилларини ўтказиш йўллари билан олиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ ТЕСТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ички назорат тизимининг тестлари аудиторлик ташкилоти томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимининг ҳолатини баҳолаш учун аудиторлик далилларини олиш мақсадида бажариладиган тартиб-таомилларни ифодалайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Аудиторлик далиллари олиниши керак бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимининг асосий жиҳатлари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилма (бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими. бузиб кўрсатишларнинг олдини олишга, аниқлашга ва тўғрилашга қаратилган тегишли тузилмага эга эканлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амал қилаётганлиги (бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимлари самарали ишлаётганлиги).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. МОҲИЯТИ БЎЙИЧА ТЕКШИРИШНИНГ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Моҳияти бўйича текширишнинг тартиб-таомиллари аудиторлик ташкилотининг молиявий ҳисоботда муҳим бузилишлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигига бўйича аудиторлик далилларини олиш мақсадида бажарадиган тартиб-таомилларни ифодалайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Моҳияти бўйича текширишнинг тартиб-таомилларини бажаришда қуйидаги саволлар ўрганиб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даври якунланган санада активлар ва мажбуриятларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисоботда активлар, мажбуриятлар, хўжалик операциялари ва ҳодисаларнинг тўлиқ акс эттирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активлар ва мажбуриятларнинг тегишли қийматларда акс эттирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисоботда хўжалик операциялари ва ҳодисалар суммаларининг аниқ акс эттирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даромад ва харажатларни тегишли даврларга олиб борилганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. АУДИТОРЛИК ДАЛИЛЛАРИНИ ОЛИШНИНГ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик далилларини қуйидаги аудиторлик тартиб-таомилларининг бир ёки бир нечтасини бажариш йўли билан олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) назорат қилиш ― ёзувлар, ҳужжатлар ва моддий активларни текширишни ифодалайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кузатиш ― бошқа шахслар томонидан бажариладиган жараён ва тартиб-таомилларни ўрганишни ифодалайди. Масалан, аудиторлик ташкилотининг хўжалик юритувчи субъект ходимлари томонидан амалга ошириладиган товар-моддий захиралари инвентаризациясини кузатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) сўровнома — хўжалик юритувчи субъектннг ичида ёки ташқарисидаги хабардор шахслардан маълумот излашни ифодалайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) санаш ― бошланғич ҳужжатлар ва бухгалтерия ёзувларидаги арифметик ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширишни ифодалайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) таҳлилий тартиб-таомиллар ― аудиторлик ташкилоти томонидан олинган маълумотни таҳлил қилиш ва баҳолаш, текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисобида хўжалик фаолиятидаги ғайриоддий ёки нотўғри акс эттирилган фактларни топиш, ҳамда бузиб кўрсатишлар сабабларини аниқлаш мақсадларида, муҳим молиявий ва иқтисодий кўрсаткичларни ўрганишни ифодалайди.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 8-сон)