Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИДОРАЛАРАРО АХБОРОТ-КОМПЬЮТЕР ТАРМОҒИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Республика вазирликлари ва идоралари ўртасида ахборотни тезкорлик билан айирбошлаш, маълумотлар базаси ташкил этилишини мувофиқлаштириш, ҳужжатлар айланишини электрон асосга босқичма-босқич ўтказиш ва жаҳон ахборот маконига қўшилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар.
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти томонидан Ўзбекистондаги БМТ Ваколатхонаси ва Жаҳон банкининг Ваколатхонаси билан биргаликда ташқи иқтисодий фаолиятнинг идоралараро ахборот-компьютер тармоғи (кейинги ўринларда идоралараро тармоқ деб аталади) ташкил этилиши лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги;
лойиҳага мувофиқ ахборотнинг идоралараро айирбошланишини, шунингдек Интернет тармоғида ишлашни таъминловчи ахборот-компьютер тизими ўрнатилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;
лойиҳани маблағ билан таъминлаш Жаҳон банкининг 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги Институционал кредити ва БМТ Ривожланиш дастурининг 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги гранти маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Идоралараро тармоқнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш ва уни ривожлантириш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида юридик шахс ҳуқуқига, иловага мувофиқ тузилмага ва штатдаги ходимларга эга бўлган хўжалик ҳисобидаги «UzNet» ахборот-компьютер хизмати кейинги ўринларда «UzNet» хизмати деб аталади) ташкил этилсин.
Белгилансинки, қуйидагилар «UzNet» хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
идоралараро тармоқнинг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш;
идоралараро тармоқ қатнашчилари ўртасида ахборот айирбошлашни таъминлаш;
идоралараро тармоқ қатнашчиларини халқаро ахборот ресурслари — Интернетга марказлаштирилган тартибда улаш;
манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда идоралараро тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли дастурини ишлаб чиқишда қатнашиш, бунда унинг бошқа компьютер тармоқлари билан уйғунлигини ҳисобга олиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки «UzNet» хизмати фаолиятини маблағ билан таъминлаш 1999 йил 1 июлгача Жаҳон банки кредити, БМТ гранти ва ўз фаолияти ҳисобига, ушбу муддат тамом бўлгандан кейин эса — хўжалик ҳисобидаги ўз фаолияти ҳисобига амалга оширилади.
4. Идоралараро тармоқ ва «UzNet» хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти:
«UzNet» хизмати тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун тақдим этсин;
идоралараро тармоқ қатнашчилари таркибини ва улар томонидан шакллантириладиган маълумотлар базаси рўйхатини аниқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 10 апрель,
150-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «UzNet» ахборот-компьютер хизматининг тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони
* Ёрдамчи ходимлардан ташқари
Кейинги таҳрирга қаранг.