Ҳужжат кучини йўқотган 30.06.2000 27.08.1994 йилдаги 436-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.08.1994 йилдаги 436-сон
Kuchga kirish sanasi
27.08.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 30.06.2000
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕСПУБЛИКАДА ВАЛЮТА БОЗОРИНИ КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли «Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чор-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ихтисослаштирилган валюта алмаштириш пунктлари ишининг натижалари республикада валюта бозорини шакллантиришнинг танланган йўналишлари тўғрилигини тасдиқламоқда. Миллий валютанинг ички эркин муомаладаги валютага айланишига босқичма-босқич ўтиш учун зарур замин яратилди, бошқа мамлакатларнинг ижобий тажрибаси ҳисобга олинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга эркин алмаштириладиган нақд валютани алмаштириш операцияларини ўтказиш ҳуқуқининг фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкининг ихтисослаштирилган пунктларига берилиши валютани алмаштиришнинг ресурс базасини торайтиради, банк тизими имкониятларини чеклайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баён этилганлардан келиб чиқиб ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмашинувини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 21 июлдаги 379-сон қарорини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вакил қилинган тижорат банкларига 1994 йил 1 сентябрдан бошлаб жисмоний шахсларнинг нақд «Сўм» ларини белгиланган тартибда ўзларида мавжуд бўлган валюта ресурслари доирасида эркин муомаладаги валютага алмаштиришни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакил қилинган банкларга, уларнинг тайёргарликларига кўра, нақд «Сўм» ларни ЭВМ га алмаштириш бўйича ихтисослаштирилган пунктларни очишга рухсатномалар берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вакил қилинган банкларга хорижий валютага бўлган талаб ва таклифни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курсини ҳисобга олиб ихтисослаштирилган алмаштириш пунктларида алмаштириш курсини мустақил белгилашга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вакил қилинган банклар ихтисослаштирилган алмаштириш пунктларининг самарали ишлашини ташкил этиш учун мижозлар доирасини кенгайтириш ва юридик ҳамда жисмоний шахслар счётларига эркин муомаладаги валютани жалб қилиш йўли билан валюта ресурсларини кўпайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакил қилинган банкларнинг валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги норматив ҳужжатларга риоя қилишлари, шунингдек, мижозларга зарур шароитлар яратилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакил қилинган банклар ўтказилган валюта алмаштириш операциялари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳар ойда ҳисобот тақдим этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган шартларга риоя этилмаган тақдирда Марказий банк тижорат банкларини ЭВМ га алмаштириш операцияларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 27 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
436-сон