Ўзбeкистон Рeспубликаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг
Қарори
Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби ҳақидаги низомнинг 3-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 30 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3505-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 19 февралдаги 109-сон буйруғи (рўйхат рақами 3505, 2024 йил 19 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.03.2024 й., 10/24/3505/0231-сон) билан тасдиқланган Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби ҳақидаги низомга 3-илованинг 8-позициясидаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Maзкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. МАВЛОНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 24 январь,
1-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2026 й., 10/26/3505-1/0095-сон)