Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 17.12.1998 йилдаги 525-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 17.12.1998 йилдаги 525-сон
Kuchga kirish sanasi
17.12.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 17.12.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999-2000 ЙИЛЛАРДА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ МУЛКИНИ СОТИШДАН ДАВЛАТ БЮДЖЕТИГА МАБЛАҒЛАР ТУШИШИНИ КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштириш кўламларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш, давлат мулкини сотишдан давлат бюджетига маблағлар тушишини кўпайтириш, қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 6 августдаги Ф-880-сон фармойиши билан ташкил этилган Ҳукумат комиссияси томонидан тақдим этилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштириладиган корхоналарни ва давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари акцияларини сотиш бўйича давлат тендер комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999-2000 йилларда давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналар рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маълумот ва амал қилиш учун қабул қилинсинки, давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорига мувофиқ тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, вазирликлар, идоралар, концернлар, компаниялар, корпорациялар ва уюшмаларнинг 1999-2000 йилларда давлат тасарруфидан чиқариладиган корхоналарнинг акцияларини сотишдан тушумлар прогнозлари бўйича таклифларига 3-иловага* мувофиқ ҳамда давлатга тегишли акциялар улуши бўйича дивидендлар прогнозлари бўйича таклифларига 4-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3 ва 4-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан кутилаётган пул маблағлари тушуми прогнози тўғрисидаги таклифларига 5-иловага* мувофиқ розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 5-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 1999-2000 йилларда қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини такомиллаштириш, давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар 6-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 6-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, янги хусусийлаштирилаётган корхоналар мол-мулкини баҳолаш қиймати халқаро стандартлар талабларини ва шаклланаётган бозор нархларини ҳисобга олган ҳолда миллий валютада, уни баҳолаш пайтида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича эркин алмаштириладиган валютада қайд қилган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7 ва 8-иловаларга мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва уларга ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В. А. Чжен, Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ комплекслари раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 17 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
525-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштириладиган корхоналарни ва давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари акцияларини сотиш бўйича давлат тендер комиссияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган давлат корхоналарини ва давлатга тегишли акциялар пакетларини хорижий инвесторларга — Ўзбекистон Республикаси норезидентларига сотиш бўйича тендер савдолари ўтказиш давлат тендер комиссияси (бундан кейин — Комиссия)нинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқарув ва маҳаллий ҳокимият органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарни ва акцияларнинг давлат пакетларини сотиб олишга хорижий талабгорларнинг энг фойдали таклифларини танлаб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерлар қатнашчилари учун ошкоралик, холис баҳолаш ва ягона талаблар асосида тенг рақобат шароитлари яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер объектларини сотиш масалалари бўйича ваколатли давлат органларининг, хусусийлаштириладиган корхоналар раҳбарларининг, юридик шахслар бирлашмалари, эмитентлар, банклар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ишлари тартибини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар мулкини баҳолаш, келгусида корхонани тендер асосида хорижий инвесторларга сотиш мажбуриятларини инвестиция банкларига юклаган ҳолда хусусийлаштириш усулларини ишлаб чиқиш учун халқаро нуфузга эга бўлган хорижий баҳолаш компанияларини ва инвестиция банкларини тендер асосида жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцияларни хорижий инвесторларга сотиш бўйича халқаро тендерлар ташкил қилиш учун идоралараро ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ҳужжатларини, тендер объектларининг сотилиш баҳосини, тендер объектларини сотишга жалб этиладиган инвестиция банкларини танлаш шартлари ва мезонларини, улар учун белгиланадиган мукофотлар миқдорини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарув органларидан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органларидан, юридик шахслар ва хусусийлаштириладиган корхоналар бирлашмаларидан ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур ахборотларни олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Комиссия қуйидагиларга мажбурдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тендер объектларини сотишни ташкил қилишга доир қарорларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир корхона бўйича алоҳида ишлаб чиқиладиган тендер ҳужжатларининг ўз вақтида тарқатилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер савдолари якунларига кўра Комиссия қарорларининг бажарилиши устидан мониторингни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. КОМИССИЯ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тендер, шу жумладан инвестиция савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорига 3-иловада белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Комиссия мажлислари заруратга қараб вақти-вақти билан, аъзоларининг камида тўртдан уч қисми иштирокида ўтказилади. Комиссия қарорлари мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Комиссия қарорлари овоз беришда қатнашган Комиссия аъзолари имзолайдиган ва унинг раиси ёки ўринбосари тасдиқлайдиган мажлис баёни билан расмийлаштирилади. Комиссия аъзолари мажлис баёнини имзолаш чоғида ўзининг алоҳида фикрини билдиришга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тендер объектини унинг ғолибларига бериш Комиссиянинг тегишли қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Комиссиянинг тендер савдоларини ўтказишни амалда ташкил этишни (тушадиган таклифларни баҳолашни, реклама ишларини ташкил қилишни, тендер ва Комиссия ҳужжатларини расмийлаштиришни) амалга оширувчи ишчи органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Комиссия ишларини юритади, тендер таклифларини жўнатади, тўплайди ҳамда қонунчилик ва ушбу Низом асосида ишлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тендер объектини сотишга хорижий баҳолаш компанияси ёки инвестиция банки жалб этилган тақдирда Комиссия ўзи билан Якка тартибда хусусийлаштириш бюроси ўртасида (тендер танлови якунларига кўра) тузиладиган шартномани кўриб чиқади, унинг мазмуни қуйидагилардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник топшириқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мукофотлаш суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг мажбуриятлари ва шартноманинг амалда бўлишини тўхтатиш шартлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартнома уни Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари тасдиқлагандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот баҳолаш тартиботларига расман дахлдор бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди. Комиссия аъзолари ушбу ахборотни ошкора қилганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Комиссиянинг тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек тендер асосида хорижий баҳолаш компанияларини ва инвестиция банкларини танлаш ҳамда уларга мукофотлар тўлаш бўйича харажатлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон банкининг институционал қайта ўзгартиришларни амалга оширишга берган қарзлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан (шу жумладан тендер объектларини сотишдан) тушадиган маблағлар ҳисобидан тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
17 декабрдаги 525-сон қарорига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАтИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарори 13-бандининг учинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш давлат-акционерлик уюшмаси («Ўздавпахтасаноатсотиш») фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1992 йил 10 ноябрдаги 517-сон қарори 12-бандининг иккинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат») бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ҳамда унинг корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 28 ноябрдаги 558-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва умумий овқатланиш корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарорининг 2-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль транспорти («Ўзавтотранс») давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари» тўғрисида 1993 йил 12 январдаги 21-сон қарори 6-бандининг тўртинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекмебель» Ўзбекистон давлат-акционерлик бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 25 январдаги 47-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш («Ўзавтойўл») давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги 58-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси («Ўзбектрансқурилиш») фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1993 йил 8 февралдаги 65-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон фармацевтика («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўздонмаҳсулот» давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 20 июндаги 311-сон қарори 4-бандининг олтинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбалиқ» давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 18 августдаги 427-сон қарори 6-бандининг тўртинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг «В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида» 1996 йил 18 апрелдаги 156-сон қарори 6-бандининг тўртинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 7 августдаги 274-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент трактор заводи» ишлаб чиқариш бирлашмасини акциялаштириш тўғрисида» 1996 йил 19 сентябрдаги 327-сон қарорининг 7-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 24 декабрдаги 561-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 мартдаги 133-сон қарорига 3-илованинг 5, 24, 25, 28-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 31 январдаги 45-сон қарори 8-бандининг иккинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорига 6-илованинг 8-бўлими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Сабзавот ва мевалардан болалар таомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 7 январдаги 4-сон қарорига 1-илова.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
17 декабрдаги 525-сон қарорига
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗГАРТИРИШЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқовқат-саноат» қандолатчилик, чой ва пиво-алкоголсиз ичимликлар саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида» 1994 йил 26 сентябрдаги 483-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, ушбу акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартнома асосида унга берсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзавтосаноат» Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 17 мартдаги 143-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзэлтехсаноат» Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 17 мартдаги 144-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон машинасозлик корхоналари уюшмаси («Ўзмашсаноат»)ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 19 мартдаги 147-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон кимё саноати корхоналари («Ўзкимёсаноат») уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 19 мартдаги 149-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга ишлов бериш корхоналари («Ўзолмосолтин») уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 19 мартдаги 150-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёғмойтамакисаноат» ёғ-мой ва тамаки саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида» 1994 йил 26 сентябрдаги 482-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, ушбу акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартнома асосида унга берсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-илова — «Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида Намунавий низом»да:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. банддаги «р» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«р) йирик битишувларни содир этиш, улар қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бундай битишувлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган санада қиймати жамият активлари баланс қийматининг эллик фоизидан ортиқни ташкил этувчи мол-мулкни жамият томонидан тўғридан-тўғри ёки билвосита сотиб олиш ёки бегоналаштириш, ёхуд бегоналаштириш имконияти билан боғлиқ битишувлар ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишувлар, одатдаги хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида содир этиладиган битишувлардан ташқари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият томонидан илгари жойлаштирилган оддий (одатдаги) акцияларнинг эллик фоиздан ортиқни ташкил этувчи оддий (одатдаги) акцияларга конвертация қилинадиган оддий (одатдаги) акцияларни ёхуд имтиёзли акцияларни жойлаштириш билан боғлиқ битишув ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишув. Йирик битишув мавзуси ҳисобланган мол-мулк қийматини белгилаш жамият Кузатувчи кенгаши томонидан амалга оширилади;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. банддаги охирги хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а», «б», «в», «г», «д», «е», «з», «л», «м», «р», «с» кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича қарорлар Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашувчиларнинг камида 75 фоиздан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.14 - банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Акцияларнинг номинал эгаси Акциядорлар умумий йиғилишида акциялар эгаси билан тузилган шартномага мувофиқ қатнашади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.5 - банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Агар такрорий йиғилишда кворум тўпланмаса, у ҳолда акциядорлар ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади ва бундан кейин чақирилмайди; жамият Кузатувчи кенгаши, тафтиш комиссияси ёки аудиторининг ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш акциядорлар умумий сонининг камида 60 фоизи ҳозир бўлиши таъминланмагунгача шунча марта чақирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2-илова - «Акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши тўғрисида Намунавий низом»да:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1 - банддаги учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«-жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 3-илова — «Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи ҳақида Намунавий низом»да 1.1 - банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Мазкур Низом акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мақомини белгилайди ва унинг ишини, аъзоларини тайинлаш тартибини, шунингдек ҳар бир аъзосининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади. Ижро этувчи орган деганда яккабошчилик қиладиган ижро этувчи орган (директор), коллегиал ижро этувчи орган (бошқарув, дирекция), тушунилади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган Кузатувчи кенгаш қарорига кўра ижро этувчи орган ваколатлари шартнома бўйича тижорат ташкилотига (бошқарувчи ташкилотга) ёки якка тадбиркорга (бошқарувчига) берилиши мумкин. Шартнома шартлари Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 5-илова — «Давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш тартиби»да 2.2 - банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: «Бунда депозитарий ишончли бошқарувчи томонидан кўрсатиб ўтилган акциялар пакетини тасарруф этиш имкониятини истисно қилувчи тарзда акциялар пакетини муҳофаза қилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Сабзавот ва мевалардан болалар таомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 7 январдаги 4-сон қарорининг 1-бандидаги «1-иловага мувофиқ устав жамғармаси тузилмаси бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-илова тегишли равишда 1-илова деб ҳисоблансин.