Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 05.06.2003 йилдаги 247-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.06.2003 йилдаги 247-сон
Kuchga kirish sanasi
05.06.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 05.01.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ «ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ БАҲОРИСТОН ВА УСМОН ЮСУПОВ ТУМАНЛАРИНИ БИРЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРИНИ БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Қашқадарё вилоятининг Баҳористон ва Усмон Юсупов туманларини бирлаштириш тўғрисида» 2003 йил 25 апрелдаги 485-II-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Қашқадарё вилоятидаги Миришкор туманини барқарор ривожлантириш учун иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қашқадарё вилоятининг Баҳористон ва Усмон Юсупов туманлари негизида Миришкор туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни амалга ошириш бўйича 1-иловага* мувофиқ республика комиссияси тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимлиги аппарати ходимларининг чекланган сони 16 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миришкор тумани ҳокимлик аппарати, унинг мустақил бошқармалари (бўлимлари) раҳбар ходимларига ва мутахассисларига иш ҳақи тўлаш бўйича I гуруҳга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республика комиссияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 кун муддатда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Миришкор тумани бошқарув органлари штат ходимлари сонини, тузилмаси ва иш ҳақи фондларини, уларни жойлаштириш жойларини белгилаш ҳамда зарур моддий-техник базани яратиш бўйича ташкилий масалаларни ҳал этсин, бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш бўйича 2003 йил 25 апрелдаги Ф-1761-сон фармойиши талабларига қатъий амал қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2003 йил учун Миришкор тумани бюджети прогноз параметрларини ҳамда туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш дастурларининг асосий кўрсаткичларини белгиласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Миришкор тумани бошқарув тузилмаларини шакллантиришнинг ташкилий даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда Баҳористон ва Усмон Юсупов туманларининг давлат ва хўжалик бошқарув органларини бирлаштириш натижасида бўшайдиган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чора-тадбирларини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда, кейинчалик статистик базанинг таққосланувчанлигини таъминлаш учун Миришкор тумани бўйича кўрсаткичларнинг аниқ тизимини белгиласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Зайниев) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва Миришкор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Н. Зайниев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 5 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
247-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 январдаги 2-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 11-модда)