Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 25.02.1994 йилдаги 97-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.02.1994 йилдаги 97-сон
Kuchga kirish sanasi
25.02.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СПОРТ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚЎҚОН НОСТАНДАРТ АСБОБ-УСКУНАЛАР ВА ЖИҲОЗЛАР ТАЖРИБА-ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ЗАВОДИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўқон ностандарт асбоб-ускуналар ва жиҳозлар тажриба-экспериментал заводини жаҳон бозорида рақобатга қобил халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштириш масалаларининг ҳал этилишини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 январдаги 28-сон қарори қисман ўзгартирилиб, Қўқон ностандарт асбоб-ускуналар ва жиҳозлар тажриба-экспертиментал заводи Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси таркибидан «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси ихтиёрига берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Заводни топшириш 1994 йил 1 январга бўлган ҳолатига кўра бир ой муддатда балансдан балансга текинга амалга оширилсин, бунинг учун қўшма буйруқ билан қабул қилиш-топшириш комиссияси тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси (Исмоилов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси томонидан «Индиана ва ДДС ГМБХ» (Германия) компанияси билан биргаликда илғор хорижий технологиялардан фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг бир қисмини чет элда сотиш учун етказиб бериш кафолатланган калава ип ишлаб чиқариш, спорт кийими, пойабзали, спорт буюмлари ва анжомлари тайёрлаш бўйича очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги масала ишлаб чиқилганлиги ва ҳал этилганлигини маълумот учун қабул қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда заводни қайта ихтисослаштириш, қўшма корхона ташкил этиш бўйича «Индиана ва ДДС ГМБХ» компанияси билан биргаликда олиб борилган ишлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси томонидан тақдим этилган тегишли материалларни кўриб чиқсин ва қайд этиб ўтилган компания билан бундан кейин ҳамкорлик қилиш ҳақидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда Қўқон ностандарт асбоб-ускуналар ва жиҳозлар тажриба-экспериментал заводини қайта ихтисослаштиришнинг кейинги босқичлари, мўлжалланаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни қўшимча равишда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 25 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97-сон