09.11.2025 йилдаги ПҚ-336-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 09.11.2025 йилдаги ПҚ-336-сон
Kuchga kirish sanasi
10.11.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) тиббиёт ва фармацевтика ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) аҳолига сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатаётган фидойи ходимларга қўшимча рағбатлантириш чораларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) истиқболли ёш мутахассислар ўз касбий малакасини ошириб бориши учун қўшимча имкониятлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) «шифокор — аҳоли саломатлиги посбони» шиори остида жамиятда уларнинг нуфузини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини молиявий қўллаб-қувватлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2026 йилдан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари ходимлари «Тиббиёт ходимлари куни» муносабати билан Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили қуйидаги номинациялар бўйича танлов ўтказилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) «Энг яхши республика шифохонаси раҳбари», «Энг яхши ҳудудий соғлиқни сақлаш органи раҳбари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ҳар бир ҳудудда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) «Энг яхши туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш органи раҳбари», «Энг яхши оилавий поликлиника раҳбари», «Энг яхши туман (шаҳар) шифокори» ва «Энг яхши туман (шаҳар) ўрта тиббиёт ходими»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) «Энг яхши оилавий поликлиника», «Энг яхши туман (шаҳар) шифохонаси» ва «Энг яхши ҳудудий шифохона».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) танлов натижалари асосида ғолиблар қуйидаги миқдорларда Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан бир марталик рағбатлантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) тиббиёт муассасалари — 500 миллион сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) тиббиёт ва раҳбар ходимлар — 30 миллион сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) танлов ғолиблари Тиббиёт ходимлари куни арафасида эълон қилинади, уларни давлат мукофотларига тавсия этиш ҳамда хориждаги нуфузли таълим ва илмий ташкилотларда Жамғарма маблағлари ҳисобидан менежерлик ва бошқа замонавий дастурлар асосида ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) «Энг яхши республика шифохонаси раҳбари», «Энг яхши туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш органи раҳбари» ва «Энг яхши оилавий поликлиника раҳбари» номинациялари бўйича танлов ғолиблари «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан тақдирлашга тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилсин. Бунда тиббиёт муассасалари иш фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун байрам ва дам олиш кунлари навбатчилик асосида ишлаш йўлга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларида Жамғарма маблағлари ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) туман (шаҳар) даражасида янги даволаш усулларини жорий қилган ва унинг ижобий самарасига эришган туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари шифокорларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика ҳудудидаги олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик контракт суммасининг 30 фоизи миқдоридаги, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмайдиган қисми қоплаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи ва юқори импакт-факторли журналларда мақолаларни чоп этиш билан боғлиқ харажатлари тўлиқ қоплаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг миллий аккредитациядан ўтган давлат тиббиёт муассасалари ходимларига 2026 йил 1 январдан бошлаб лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида ойлик устама тўлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига қуйидаги қўшимча имтиёзлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) давлат тиббиёт муассасаларида камида 3 йил иш стажига эга бўлган ходимларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йилда бир маротаба бепул юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган ходимларга Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда тиббиёт муассасасининг маблағлари ҳисобидан бир йилда бир маротаба республика ҳудудидаги санаторийларга бепул йўлланма бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) барча турдаги давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини икки баробар камайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарорда белгиланган имтиёзларни қўллаш ҳамда танлов ғолибларини аниқлаш бўйича мезон ва тартиб-таомилларни тасдиқлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йилдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) мазкур мақсадлар учун ҳар йили Жамғармага қўшимча индексация қилиб бориладиган 100 миллиард сўм маблағ ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Давлат бюджети параметрларида мазкур қарор билан белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағларнинг кўзда тутилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ҳамда шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Т.А. Алиева зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 9 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-336-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 07/25/336/1026-сон)